ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан “Сладкий дом” корхонаси масъуллари билан учрашув ўтказилди

Москва вилоятида иш фаолиятини юритиб келаётган “Сладкий дом” кондитерлик корхонасида 100 нафар малакали кондитер мутахассисларини жалб этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Корхона вакиллари томонидан ишга таклиф этиладиган мутахассислар учун қулай яшаш жойлари ва меҳнат шароитлари яратиб берилиши маълум қилинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
55👍4🔥2
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан йирик иш берувчи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 15-июль куни Москва вилоят, Дедовск шаҳарида жойлашган “ПРОМ УПАК ДЕДОВСК” МЧЖ корхонасида учрашув ташкил этилди. Корхонада ҳозирги кунда 800 нафардан зиёд хорижий давлат фуқаролари вақтинчалик иш фаолиятини юритиб келаётган бўлиб шундан, 250 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди.

Иш берувчи корхона раҳбари томонидан тикувчи, комплектловчи, қадоқловчи йўналишида ишлаш учун келган фуқароларга ўртача 70 000 -150 000 рублгача ойлик маоши тўланиши маълум қилинди. Шунингдек, ходимларга яратилган яшаш ва ишлаш учун шарт-шароитлар ўрганилди.

Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида корхонада мавжуд бўлган 200 та бўш иш ўринларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этиш масалалари келишиб олинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍4🔥4😢4
🔍 Россия Федерациясининг Москва вилояти, Руза шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди

🔍Жорий йилнинг 17-июль куни Руза шаҳрида жойлашган гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига ихтисослашган “Мясокомбинат Рузский” МЧЖ корхонаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Иш берувчи корхона раҳбари томонидан Ўзбекистондан 100 нафар мутахассисларни ташкилий тарзда жалб этиш ҳамда уларга 70 000 – 95 000 рублгача ойлик маошлари тўлашга тайёрлигини билдирди.

🔍Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий тарзда ишга ёллаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича келишиб олинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥553😢3👍2
Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бакалавриат ҳамда магистратура босқичларида таълим олиб келаётган ватандошларимиз учун ЭЪЛОН!

Ижтимоий тармоқлар оламида фаол, таҳлилчи фикрга эгамисиз? Унда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси сизни ишга таклиф этади!

Ваколатхона томонидан Матбуот котиби мутахассислигига очиқ танлов эълон қилинди.

📌 Номзодлар учун талаблар:

🔍 Журналистика, PR, маркетинг, филология ёки шу каби йўналишлардан бирида маълум кўникмаларга эга бўлиш;
🔍 Ижтимоий тармоқлар (Telegram, Facebook, Instagram, YouTube) билан самарали ишлаш кўникмаси;
🔍 Камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиш (ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида афзал);
🔍 Контент яратиш, ахборот тайёрлаш, матн таҳрирлаш ва инфографика тузиш бўйича кўникмалар;
🔍 Давлат тили ҳамда рус тилларини мукаммал билиш, бошқа чет тилларини билиш устунлик ҳисобланади;
🔍 Пресс-релиз, ахборот хати ва расмий муносабат тайёрлашда тажриба;
🔍 Ваколатхона фаолиятини кенг оммага етказиш, медиа режалар тузиш ва самарали ахборот сиёсати юритиш қобилияти.


🕘 Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (душанба — жума)

📩 Танловда иштирок этиш учун қуйидаги электрон манзилга ўз ҳақингизда маълумотларни юборинг:

👉 avtm.info@mail.ru
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍54😢4
🔍Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди

Россия Федерациясининг Самара вилоятида жойлашган санитар маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган “Самарский СтройФарофор” МЧЖ корхонасида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

🔍Бугунги кунда корхонада 200 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари вақтинчалик иш фаолиятини олиб бораётганлиги аниқланди ва ватандошлар билан очиқ суҳбатлар ўтказилди. Иш берувчи корхона масъуллари билан корхонада мавжуд бўлган 100 та бўш иш ўринларига Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этиш масалалари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

🔍Шунингдек, корхонада фаолият юритаётган ватандошлар билан учрашувда Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси фаолияти ва фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий, ахборот ва ташкилий кўмак, меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқий ҳимоя ва қонуний ишлаш механизмлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74😢2🤝2🙏1
🔍Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан “Промед” МЧЖ корхонаси раҳбарияти ва ватандошларимиз билан навбатдаги учрашувлар ташкил этилди

🔍Корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган 53 нафар ватандошларимиз билан очиқ суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, иш берувчи корхона вакиллари томонидан 163 нафар малакали мутахассисларни Ўзбекистондан жалб қилиш истаги билдирилди. Бугунги кунда корхонага ишлаш учун келган ходимларга 80 000 – 120 000 минг рубль миқдорида ойлик иш ҳақи тўланиши маълум қилинди.

🔍Учрашув якунида фуқароларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан суҳбатлашилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥75🎉21
🔍Россия Федерациясининг Самара вилояти “Садовый Центр Веры Глуховой” МЧЖ корхонасида вақтинчалик иш фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашувлар ташкил этилди

🔍 Жорий йилнинг 25-июль куни Самара вилоятида йирик кўчат ва турли навли гулларни етиштиришга ихтисослашган корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан очиқ суҳбатлар ўтказилди.

🗣️ Бугунги кунда корхонада 100 нафардан зиёд ватандошларимиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган бўлиб, уларга Мамлакатимиз томонидан миграция жараёнларини тартибга солиш, хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини ташкил этиш, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.


🔍 Шунингдек, фуқароларга Россия Федерациясининг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий риоя этиш, турли тақиқланган оммавий акция ва намойишларда иштирок этмаслик, диний экстремистик оқимлар ҳамда ноқонуний ҳаракатларга қўшилмаслик борасида тегишли тавсиялар тушунтириб ўтилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍3🎉1🙏1
Forwarded from Migratsiya agentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсонпарварлик_акцияси

"Ватанга қайтариш" хайрия акциясига старт берилди


30 июль Бутун жаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июльдан 30 августгача «Ватанга қайтариш» номли хайрия акцияси ўтказилади.


Акция доирасида хориж давлатдарида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.

Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининнг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

@uzmigration
44👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔍Россия Федерациясида Ватандошларимизга ўз ҳуқуқий мақомларини қонунийлаштиришда амалий ёрдам бериш давом этмоқда.

✔️ Қўрқманг, легаллашиш йўлида қадам ташланг. Муҳими — барча ҳужжатларингизни ўз вақтида расмийлаштиришни унутманг. Миграция агентлигинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳар бир босқичда сизга кўмак беришга тайёр.
____

ℹ️ Представительство Агентства миграции в Российской Федерации продолжает оказывать практическое содействие гражданам Узбекистана в легализации их правового статуса на территории РФ.

✔️ Не откладывайте процесс оформления документов. Важно помнить о необходимости своевременного оформления всех требуемых документов. В случае возникновения вопросов, вы можете обратиться за консультацией и помощью в уполномоченные подразделения Агентства.

😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
64🔥4👍1🎉1