ПАМ в РФ
1.53K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги томонидан оғир аҳволга тушган фуқаронинг Ватанга қайтарилишида амалий ёрдам кӯрсатилди

⚡️ 2025 йил июль ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига Москва шаҳридаги Коммунарка кўп тармоқли клиник тиббиёт марказида оғир аҳволда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаросининг яқинлари томонидан мурожаат келиб тушди. Маълум қилинишича, фуқаро инсульт натижасида ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган ва бош мияда жиддий жароҳат олган. Шундан сўнг унга шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, у мураккаб тиббий ҳолатда шифохонага ётқизилган.

🛬 Мурожаат Ваколатхона томонидан назоратга олиниб, фуқаронинг тиббий кузатув остида Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди.

Агар сиз ёки яқинларингизга ёрдам керак бўлса, биз билан боғланинг:
☎️ Телефон: +7 925 045-47-44
Telegram: @pomoshrussiamigrant

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍53🔥3
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси вакиллари томонидан “Знаменское” АЖ хўжалик компанияси раҳбарияти ва ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди

Корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган 27 нафар ватандошларимиз билан очиқ суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, иш берувчи корхона вакиллари томонидан тракторчи ва токарь йўналишларида 100 нафар мутахассисни Ўзбекистондан жалб қилиш истаги билдирилди.

Учрашув якунида фуқароларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан суҳбатлашилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
92👍1
Миграция агентлиги Вакиллиги ходимлари Москва вилоятида жойлашган “Сибирская коллекция” корхонасига ишчи ташриф буюришди

Корхона музлатилган ярим тайёр маҳсулотлар, жумладан, пельмен ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирда унда 500 нафар ходим фаолият юритмоқда, шулардан 350 нафари — Ўзбекистон фуқароси, 60 нафари — Ҳиндистон фуқароси бўлиб, корхона томонидан қўшимча равишда асосан аёллардан иборат 100 нафар ўзбекистонлик ишчи жалб этиш режалаштирилган.

Иш берувчи томонидан тақдим этиладиган шарт-шароитлар:
🔸расмий ишга жойлаштириш (патент ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилади);
🔸авиачипта (Ўзбекистондан Россияга парвоз);
🔸бепул яшаш жойи (оилавийлар учун алоҳида хоналар);
🔸иш жойида овқат;
🔸маош: 60 000 рублдан бошланади, иш ҳажмига қараб 100 000 рубл ва ундан юқори.

Ташриф доирасида меҳнат мигрантларини танлаш, тайёрлаш, қонуний ишга жойлаштириш ва мослашув жараёнлари муҳокама қилинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122😢1
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан “Сладкий дом” корхонаси масъуллари билан учрашув ўтказилди

Москва вилоятида иш фаолиятини юритиб келаётган “Сладкий дом” кондитерлик корхонасида 100 нафар малакали кондитер мутахассисларини жалб этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Корхона вакиллари томонидан ишга таклиф этиладиган мутахассислар учун қулай яшаш жойлари ва меҳнат шароитлари яратиб берилиши маълум қилинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
55👍4🔥2
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан йирик иш берувчи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 15-июль куни Москва вилоят, Дедовск шаҳарида жойлашган “ПРОМ УПАК ДЕДОВСК” МЧЖ корхонасида учрашув ташкил этилди. Корхонада ҳозирги кунда 800 нафардан зиёд хорижий давлат фуқаролари вақтинчалик иш фаолиятини юритиб келаётган бўлиб шундан, 250 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди.

Иш берувчи корхона раҳбари томонидан тикувчи, комплектловчи, қадоқловчи йўналишида ишлаш учун келган фуқароларга ўртача 70 000 -150 000 рублгача ойлик маоши тўланиши маълум қилинди. Шунингдек, ходимларга яратилган яшаш ва ишлаш учун шарт-шароитлар ўрганилди.

Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида корхонада мавжуд бўлган 200 та бўш иш ўринларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этиш масалалари келишиб олинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍4🔥4😢4