ПАМ в РФ
1.53K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Новосибирск шаҳридаги юртдошларимизга Ватанга қайтишда амалий ёрдам кўрсатилди

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Новосибирск шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, турли сабабларга кўра ишсиз ёки оғир молиявий аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ ҳамюртларимизни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига қайтаришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Миграция агентлиги оғир шароитда қолган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни давом эттиради.

Агар сиз ёки яқинларингизга ёрдам керак бўлса, биз билан боғланинг:
☎️ Телефон: +7 925 045-47-44
Telegram: @pomoshrussiamigrant

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍552
Самара вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан учрашув бўлиб ўтди

2025 йил 5 июль куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Самара вилоятининг Приволжск туманида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув доирасида фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилиб, уларга меҳнат муносабатларининг ташкил этилиши, ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан зарур тушунтиришлар берилди. Шунингдек, иш берувчи — якка тартибдаги тадбиркор Шин А.С. билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд шарт-шароитлар муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар тақдим этилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🔥2
Ўзбекистон фуқароси Россияда миграция рўйхатига қаерда ва қай тартибда туриши керак — сафар мақсадига боғлиқ. Бу ҳақдаги энг асосий маълумотларни инфографика орқали кўриб олишингиз мумкин.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2
Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2025 йил 7 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Миграция агентлиги Ваколатхонасидан иборат делегация Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Роструд) раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини такомиллаштириш, рақамли платформаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар “Работа в России” платформасида шахсий кабинет яратиш ва фуқаролар учун ахборот материалларини тайёрлаш юзасидан келишувга эришдилар.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍522
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги томонидан оғир аҳволга тушган фуқаронинг Ватанга қайтарилишида амалий ёрдам кӯрсатилди

⚡️ 2025 йил июль ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига Москва шаҳридаги Коммунарка кўп тармоқли клиник тиббиёт марказида оғир аҳволда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаросининг яқинлари томонидан мурожаат келиб тушди. Маълум қилинишича, фуқаро инсульт натижасида ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган ва бош мияда жиддий жароҳат олган. Шундан сўнг унга шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, у мураккаб тиббий ҳолатда шифохонага ётқизилган.

🛬 Мурожаат Ваколатхона томонидан назоратга олиниб, фуқаронинг тиббий кузатув остида Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди.

Агар сиз ёки яқинларингизга ёрдам керак бўлса, биз билан боғланинг:
☎️ Телефон: +7 925 045-47-44
Telegram: @pomoshrussiamigrant

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍53🔥3
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси вакиллари томонидан “Знаменское” АЖ хўжалик компанияси раҳбарияти ва ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди

Корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган 27 нафар ватандошларимиз билан очиқ суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, иш берувчи корхона вакиллари томонидан тракторчи ва токарь йўналишларида 100 нафар мутахассисни Ўзбекистондан жалб қилиш истаги билдирилди.

Учрашув якунида фуқароларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан суҳбатлашилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
92👍1
Миграция агентлиги Вакиллиги ходимлари Москва вилоятида жойлашган “Сибирская коллекция” корхонасига ишчи ташриф буюришди

Корхона музлатилган ярим тайёр маҳсулотлар, жумладан, пельмен ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирда унда 500 нафар ходим фаолият юритмоқда, шулардан 350 нафари — Ўзбекистон фуқароси, 60 нафари — Ҳиндистон фуқароси бўлиб, корхона томонидан қўшимча равишда асосан аёллардан иборат 100 нафар ўзбекистонлик ишчи жалб этиш режалаштирилган.

Иш берувчи томонидан тақдим этиладиган шарт-шароитлар:
🔸расмий ишга жойлаштириш (патент ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилади);
🔸авиачипта (Ўзбекистондан Россияга парвоз);
🔸бепул яшаш жойи (оилавийлар учун алоҳида хоналар);
🔸иш жойида овқат;
🔸маош: 60 000 рублдан бошланади, иш ҳажмига қараб 100 000 рубл ва ундан юқори.

Ташриф доирасида меҳнат мигрантларини танлаш, тайёрлаш, қонуний ишга жойлаштириш ва мослашув жараёнлари муҳокама қилинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122😢1