ПАМ в РФ
1.53K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
🇷🇺 Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқаросига SIM-карта расмийлаштириш тартиби бўйича маълумот

Агар Сиз Россияда SIM-карта расмийлаштирмоқчи бўлсангиз, илтимос, қуйидаги тартиб бўйича ҳаракат қилинг:

1️⃣“Мои документы” (МФЦ) марказига мурожаат қилиб, Госуслуги порталидан рўйхатдан ўтадиган шахсий аккаунтингизни тасдиқлашингиз керак; бунинг учун СНИЛС, паспорт ва паспорнинг нотариал таржимаси талаб қилинади.

2️⃣Аккаунт тасдиқлангандан сўнг, исталган банкка ташриф буюриб, шахсий биометрик маълумотларингизни — юз тасвири ва овоз ёзувини — топширишингиз лозим.

3️⃣Биометрик маълумотлар қабул қилинганидан кейин, Сиз танлаган мобил алоқа оператори (Мегафон, МТС, Билайн, Теле2 ва бошқалар) офисига бориб, SIM-картангизни тасдиқлашингиз мумкин.

➡️Шунингдек, SIM-картангизни Госуслуги портали орқали онлайн тарзда тасдиқлашингиз ҳам мавжуд.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍4
Россия Федерацияси Москва вилояти, Кашира шаҳрида жойлашган АО “КЗМК” корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Москва вилояти, Кашира шаҳрида жойлашган “Кашира металл конструкциялари ва қозонсозлик заводи” акциядорлик жамияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида мазкур корхонага Ўзбекистон Республикасидан юқори малакали пайвандчилар (сваршиклар) ва бошқа мутахассисларни уюшқоқ тарзда жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Иш берувчи корхона вакиллари томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистондан жалб этилаётган фуқароларга ўртача 900–1 000 АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўланади. Шунингдек, ходимлар учун яратилган яшаш ва ишлаш шароитлари, қулай меҳнат муҳити ҳамда техника хавфсизлиги қоидалари билан танишилди.

Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик масалалари юзасидан келишувга эришилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ХАЛИ ХАМ НОҚОНУНИЙ МАҚОМДАМИСИЗ?

Россия Федерациясидаги Миграция агентлигининг ваколатхонаси томонидан мамлакат ҳудудида ноқонуний мақомда бўлиб турган навбатдаги фуқаромизга амалий ёрдам кўрсатилди.

Агар сиз ҳам шунга ўхшаш вазиятда бўлсангиз, ваколатхонамизга мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга тегишли амалий ёрдам кўрсатилади.

😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744

⚡️Ўз мақомингизни текшириш учун қуйидаги ҳаволани босиб, расмий сайтга киринг: [мвд.рф].

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9🔥42
Миграция агентлиги хориждаги ватандошларимизни ташлаб қўймайди

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига фуқаро И.Й.нинг вафот этгани ва марҳумнинг жасадини Ватанга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаат келиб тушди.

Ваколатхона томонидан зудлик билан тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Марҳумнинг жасади, шунингдек, унинг турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанди Калининград — Москва — Тошкент йўналиши орқали бир вақтнинг ўзида Ватанга қайтарилди.

Миграция агентлиги фуқароларимизга чет элда ҳам муносиб ёрдам кўрсатиш, уларнинг муаммоларига бефарқ қолмаслик тамойилига содиқ қолган ҳолда, марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ва зарур амалий ёрдамни кўрсатишда давом этади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20😢72👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси 2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида фуқароларга қандай ёрдам кўрсатди?

✔️2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан юзлаб ҳамюртларимизга ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

🖋 Қонунийлаштириш, ҳужжатларни расмийлаштириш, иш берувчилар билан юзага келган низоларни ҳал этиш, моддий ёрдам ва вақтинча бошпана масалалари — бу фаолиятимиз қамраб олган йўналишлардан айримлари, холос.

👫 Ҳар бир мурожаат индивидуал тарзда кўриб чиқилиб, ечим топишга амалий ёндашув қўлланилмоқда. Фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат бериш, маҳаллий идоралар билан музокаралар олиб бориш ҳамда зарурат туғилганда тезкор чоралар кўриш — ваколатхона ишининг асосий тамойилларидандир.

📨 Агар сиз ёки яқинларингиз Россия Федерацияси ҳудудида мураккаб вазиятга дуч келган бўлса — Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига мурожаат қилишингизни сӯраймиз. Биз доимо ёрдам беришга тайёрмиз!

☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44
😎Telegram: @pomoshrussiamigrant

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👍5🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Как представительство агентства миграции в Российской Федерации оказала помощь гражданам впервые 6 месяцев двух 2025 года ?

✔️ В первом полугодии двух 2025 года Представительство Агентство Миграции в Российской Федерации оказала правовую и практическую помощь сотни наших соотечественников.

🖋 Легализация, оформление документов, урегулирование споров с работодателями, материальная помощь и содейство во временное проживание, а также возвращение на родину — это лишь некоторые направления наши деятельности.

👫 Каждое обращение рассматривается в индивидуальном порядке, применяется практически подход к поиску решений. Предоставление правовых консультаций, ведение переговоров с местными органами, а также принятие оперативных мер при необходимости — является основным принципами работы Представительства.

📨 Если вы или ваши близкие столкнулись трудной ситуации на территории Российской Федерации — обращайтесь в Агентство Миграции Республики Узбекистан в Российской Федерации. Мы всегда готовы оказать помощь!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
65
Екатеринбургдаги “ИННОПРОМ” кўргазмасида меҳнат ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 7 июль куни Екатеринбург шаҳрида “ИННОПРОМ–2025” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу йилги кўргазманинг асосий мавзуси — “Технологик етакчилик — саноат ютуғи” бўлди. Тадбирда турли давлат идоралари, саноат корхоналари ва харидлар соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.

Кўргазма доирасида Свердловск вилояти иш берувчилари билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб этиш, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, иш берувчи корхоналарга ташриф буюриш бўйича келишувга эришилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍641
Новосибирск шаҳридаги юртдошларимизга Ватанга қайтишда амалий ёрдам кўрсатилди

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Новосибирск шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, турли сабабларга кўра ишсиз ёки оғир молиявий аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ ҳамюртларимизни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига қайтаришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Миграция агентлиги оғир шароитда қолган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни давом эттиради.

Агар сиз ёки яқинларингизга ёрдам керак бўлса, биз билан боғланинг:
☎️ Телефон: +7 925 045-47-44
Telegram: @pomoshrussiamigrant

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍552
Самара вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан учрашув бўлиб ўтди

2025 йил 5 июль куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Самара вилоятининг Приволжск туманида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув доирасида фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилиб, уларга меҳнат муносабатларининг ташкил этилиши, ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан зарур тушунтиришлар берилди. Шунингдек, иш берувчи — якка тартибдаги тадбиркор Шин А.С. билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд шарт-шароитлар муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар тақдим этилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🔥2
Ўзбекистон фуқароси Россияда миграция рўйхатига қаерда ва қай тартибда туриши керак — сафар мақсадига боғлиқ. Бу ҳақдаги энг асосий маълумотларни инфографика орқали кўриб олишингиз мумкин.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2