ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
САВОЛ: Ҳужжатларни патентга топширдим. Айтишдики, патент тайёрлигини сайтдан текшириб, кейин келиб олиш керак. Лекин мен ҳозироқ иш бошламоқчиман. Патент ҳали тайёр бўлмаса ҳам, ишга жойлашишим мумкинми?
ЖАВОБ: Йўқ. Сиз фақатгина патентни қўлга олгандан кейин расман ишга жойлаша оласиз.

ℹ️ Патент тайёрлигини текшириш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг↗️

📅 Ҳужжат топширилганидан сўнг 10–15 кун ўтиши билан патент тайёрлигини текшириш тавсия этилади.

#МИГРАНТ_САВОЛ_ЖАВОБ
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🔥1
Кемерова вилоятида ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди

2025 йил 29 май куни Кемерово вилоятининг икки шаҳрида — Ленинск-Кузнецкий ва Кемерово — вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ташкил этилди. Тадбирда Новосибирск шаҳридаги Бош консул А.Акбаров ва Миграция агентлигининг вакили О.Атабаев иштирок этдилар.

Ленинск-Кузнецкий шаҳридаги “Чайхона Самарканд” кафесида 20 нафар фуқаро билан ўтказилган учрашувда ҳамда Кемерово шаҳридаги ООО “НСГД” ва ИП “Зубраев” ташкилотларидаги 450 нафар фуқарони қамраб олган мулоқотда иштирокчиларга Миграция агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
🔴Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори ва Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сонли фармони мазмун-моҳияти фуқароларга тушунтирилди. Оғир ҳолатларга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш тартиблари юзасидан тушунчалар берилди.

Тадбирлар давомида фуқаролар Россия Федерацияси қонунларига амал қилиш, шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний фаолиятдан четда бўлишга чақирилди. Учрашув якунида ишонч телефон рақамлари ва ахборот материаллари тақдим этилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🔥22
ДАКТИЛИОСКОПИЯ ВА ФОТОСУРАТГА ТУШИШНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИ

Агар сиз Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган бўлсангиз (ишлаш ёки бошқа мақсадларда), сиз мажбурий равишда бармоқ изларини топшириш (дактилиоскопия) ва фотосуратга тушишингиз керак.
Бунинг учун қандай муддат берилади?
🔴Агар ишлаш учун келган бўлсангиз — Россияга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида;
🔴Агар бошқа мақсадда (масалан, меҳмончиликка, ўқишга ва ҳ.к.) ва 90 кундан ортиқ муддатга келган бўлсангиз — 90 кун ичида.

Қаерда ўтиш мумкин?
🔵Россия ИИВ (МВД) бўлимларида;
🔵ИИВнинг «Паспорт-виза хизмати»да ва унинг филиалларида;
🔵Агар сиз Москва шаҳрида бўлсангиз — махсус ваколатли ташкилотда.

👆 Бармоқ изларини топшириш ва фотосуратга тушиш бир марта қилинади. Бунинг учун давлат божи (тўлов) талаб этилмайди.

🔈 2025 йил бошидан буён мажбурий тартибда дактилоскопиядан ўтган шахслар сони ўтган йилга нисбатан 15,5 фоизга кўпайиб, 940 минг нафардан ошган.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥11
⚡️ РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ленинград вилоятидаги қурилиш объектида юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан расмий тергов ишлари олиб борилмоқда

2025 йил 1 июнь куни Россия Федерацияси оммавий ахборот воситаларида Ленинград вилояти, Всеволожск тумани, Новосаратовка қишлоғидаги «Невская долина» қурилиш майдонида юз берган ҳалокатли ҳодиса тўғрисида хабарлар эълон қилинди. Хабарларга кўра, қурилиш ишлари давомида ишчи шахс бошига юқоридан металл челак тушиши оқибатида оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

🔵Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли расмий идоралар билан ҳамкорликда тезкор аниқлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тергов органлари томонидан ушбу воқеа бўйича Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми — «бошқа ишлар бажарилишида хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаслиги оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда воқеанинг барча жиҳатларини аниқлаш, жавобгар шахсларни аниқлаш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя этилган-этилмаганини текшириш ишлари давом этмоқда.

🔴Шу билан бирга, 3 июнь куни марҳумнинг жасади иш берувчи ташкилот ҳисобидан Ўзбекистонга юборилган.

🔵Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхоналари ушбу ҳолатни доимий назоратга олган ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний ҳимоя қилиш юзасидан тегишли чораларни кўрмоқда.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤝11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Макомингизни расмийлаштириш учун фақат 98 кун қолди — вақти узоқ эмас!

Агар сиз ИИВ базасида “Назорат остидаги шахслар” рўйхатига тушган бўлсангиз, қуйидаги тартибда босқичма-босқич ҳаракат қилишингиз мумкин:
“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текшириш
Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текшириш
Россиядаги ҳудудий миграция бўлимларининг манзиллари

Агар сизга тушунтириш ёки амалий ёрдам керак бўлса, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️ Телефон: +7 925 045 47 44
📱Telegram:@pomoshrussiamigrant

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagramғ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
175🔥4👍2
ПАСПОРТНИ АЛМАШТИРДИНГИЗМИ? ПАТЕНТГА ЎЗГАРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ

Агар патент амал қилиши давомида шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ўзгарган бўлса, хорижий фуқаро ўз вақтида патентга ўзгариш киритиши шарт. Бу учун Москва шаҳридаги Миграция марказига мурожаат қилиш лозим.

Манзил: Москва ш., Вороново муниципал тумани, Варшавское шоссе, 64-км, 1-уй, 47-бино, «П» сектори.

Мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
🔵янги паспорт,
🔵амалдаги патент,
🔵патент учун тўланган солиқ тўловлари ҳақидаги квитанциялар,
🔵паспортнинг нотариал таржима нусхаси.

Ўзгаришлар 10 иш кунида киритилади.

Мазкур хизмат тўловли бўлиб, маъмурий хизмат учун тўлов 4 000 рублни ташкил этади. Шунингдек, алоҳида паспорт нотариал таржимаси керак булади.

Ўзгаришларни ўз вақтида киритиш патентингизнинг ҳаққонийлигини сақлаш учун муҳимдир.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍2
Хорижий фуқаро миграцион картасини йўқотганида нима қилиши керак ?

Агар хорижий фуқарода юқорида талаб этилган ҳужжатлардан бири ёки бир нечтаси йўқ бўлмаса, фуқаро Россия Федерациясидан чиқиб кетиши зарур.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51
⚡️ДИКҚАТ! САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ВА ЛЕНИНГРАД ВИЛОЯТИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ВАТАНДОШЛАРИМИЗ!

2025 йил 8 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ва Бош консулхонаси ҳамкорлигида спорт-маданий тадбир — футбол турнири ўтказилади.
Тадбирда 200 га яқин Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз иштирок этади. Футбол турнири 8 июнь куни соат 10:00 да Санкт-Петербург, ул. Доблести, 15, манзилидаги «ФОК Доблести, спортивный комплекс, » стадионида бошланади.

🤩 Тадбир якунида иштирокчилар учун миллий таом — ош дастурхони тайёрланади.

⚡️ Барча ватандошларимиз юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга таклиф қилинади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥92🎉1🙏1😍1
Қурбон Ҳайити муборак!

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси муҳтарам юртдошларимизни муқаддас Қурбон ҳайити байрами муносабати билан чин қалбдан табриклайди.

Бу улуғ ва муборак кунда ҳар бир оилага тинчлик ва фаровонлик, яқинларингизга соғлиқ-саломатлик, барча эзгу ниятлар ва амалларингизда барака ҳамда муваффақият тилаймиз.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🙏933
Калуга вилоятида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди

2025 йил 6 июнь куни Россия Федерацияси Калуга вилоятида жойлашган саноат маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган “ПУЛЬС” МЧЖ корхонасида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
⚡️Ҳозирги кунда ООО «ПУЛЬС»да 250 нафардан ортиқ ходим фаолият юритмоқда, шундан 120 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Корхонада 100дан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, улар орасида экскаваторчи, фронтал погрузчик ҳайдовчиси, электрик, слесарь ремонтчи ва оддий ишчилар каби мутахассисликлар мавжуд. Меҳнат ҳақи 90 000 рублдан бошлаб 140 000 рублгача белгиланган.

⚡️ Шунингдек, корхонада фаолият юритаётган ватандошлар билан учрашувда Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси фаолияти ва фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий, ахборот ва ташкилий кўмак, меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқий ҳимоя ва қонуний ишлаш механизмлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍42🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида истиқомат қилаётган ватандошлар диққатига!

Эслатиб ўтамиз,2025 йил 8 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида Миграция агентлигнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ва «Uzbekistan Airways» вакили ҳамкорлигида футбол турнири ташкил этилади.

Тадбирда Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юзлаб ватандошларимиз иштирок этади.

📍 Манзил: Санкт-Петербург, ул. Доблести, 15 («ФОК Доблести»)
🕙 Вақт: 2025 йил 8 июнь, соат 10:00

Барча ватандошлар мусобақада иштирок этувчи жамоаларни қўллаб-қувватлашга таклиф этилади. Тадбир якунида миллий таом — ош дастурхони ташкил этилади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13👍63🔥2
2025 йил 8 июнь куни Санкт-Петербург шаҳридаги «ФОК Доблести» спорт майдонида ўтказилган футбол турнири юксак руҳ ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Турнирда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 200 дан ортиқ ватандошларимиз иштирок этди. Жамоалар ўртасидаги беллашувлар нафақат спорт руҳида, балки дўстона муҳитда ўтди — бу каби тадбирлар Ватанимиздан узоқда бўлса-да, халқимизга хос бағрикенглик ва бирдамликни намоён этди.
⚡️Ғолиб ва совриндор жамоаларга кубоклар ва эсталик совғалари топширилди. Турнир якунида иштирокчилар ва меҳмонлар учун миллий таом - ош дастурхони ёзилди. Ушбу лаҳзалар кўпчилик иштирокчилар учун унутилмас хотирага айланди.Барча иштирокчиларга ва ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз!

📸 Яқин соатларда мусобақадан фото ва видео лавҳалар саҳифамизда эълон қилинади. Бизни кузатиб боринг!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12👍54🔥3