ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган учрашувлар Новосибирск ва Ленинград вилоятларида бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги вакилликлари томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан навбатдаги учрашувлар ташкил этилди.

22 май куни агентликнинг Новосибирск шаҳридаги вакиллари Новосибирск вилояти Маслянино туманида жойлашган “ЭкоНива-АПК Холдинг” ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрдилар. Суҳбат чоғида меҳнат мигрантларини танлаш ва жалб этиш, яшаш ва меҳнат шароитлари, патент расмийлаштириш, иш жойига трансфер масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, корхонада ишлаётган 20 нафар юртдошимиз билан алоҳида учрашув ўтказилди.

Шу куни, Санкт-Петербургдаги вакиллик ҳамда Консулхона ходимлари Ленинград вилоятидаги “Остроговицы” МЧЖга ташриф буюриб, у ерда вақтинча ишлаётган 25 нафарга яқин фуқароларимиз билан учрашди. Улар билан яшаш ва ишлаш шароитлари кўриб чиқилди, мавжуд муаммолар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирлар якунида фуқароларимизга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунларга риоя этиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликлардан сақланиш бўйича тушунтиришлар берилди ва ваколатхонанинг ишонч телефон рақамлари қолдирилди.
😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112🔥1
ПАТЕНТ УЧУН ТЎЛОВ КВИТАНЦИЯСИ ЙЎҚОЛГАН БЎЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Чекни ҳар доим тўлов амалга оширилган банк орқали қайта тиклаш мумкин. Агар НДФЛ тўловини тасдиқловчи ҳужжат йўқолган ёки шикастланган бўлса, ушбу тўлов амалга оширилган банкка мурожаат қилиш лозим.

Патент учун тўлов чекларини сақлаш жуда муҳим, чунки улар:
– патент муддати тугагандан сўнг уни қайта расмийлаштириш (чиқиб кетмасдан),
– миграцион рўйхатни узайтириш,
– патент йўқолганда дубликат олиш учун керак бўлади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1😍1
📢 Россия Федерацияси ҳудудига исирик (гармала) олиб кириш қатъиян тақиқланади

2024 йил 5 апрель ҳолатига кўра, исирик (Peganum harmala, халқ орасида «гармала» ёки «исирик» номи билан машҳур) Россия Федерацияси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилган.

🔹Мазкур ўсимлик Россия ҳукумати қарори билан наркотик моддалар сақловчи ва назоратдаги ўсимликлар рўйхатига киритилган.
🔹Исирикни юк ёки қўл юки тарзида олиб кириш ҳолати контрабанда сифатида баҳоланади ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

📑 Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига асосан, бундай қилмиш учун:
– 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш;
– 1 миллион рублгача жарима тайинлаш жазоси белгиланган.

Исирикни Россияга олиб кирмасликни сўраймиз. Чегарада ушбу модда топилган тақдирда, жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги томонидан Санкт-Петербургда оғир аҳволга тушган фуқаронинг Ватанга тезкор қайтарилиши таъминланди

2025 йил апрель ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига Санкт-Петербург шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаро Ж. Абдузакировнинг бахтсиз ҳодиса туфайли иш қобилиятидан маҳрум бўлиб, оғир молиявий аҳволга тушгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Мурожаат Агентлик томонидан зудлик билан кўриб чиқилиб, жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқаронинг ётган ҳолатда 2025 йил 27 май куни HY 634 рейси орқали Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида Ватанга қайтарилиши таъминланди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104🔥43🙏1
Россия Федерациясида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган, фарзандлари билан ёлғиз қолган аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди

👩‍🍼 Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург, Краснодар ва Новосибирск шаҳарларида мураккаб ҳаётий вазиятга тушган, фарзандлари билан ёлғиз қолган аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди.
🔴Санкт-Петербург шаҳрида 1 нафар аёл ва унинг 5 нафар фарзанди 2025 йил 27 май куни HY 634 рейси билан, Краснодар шаҳрида 1 нафар аёл ва ёши кичик фарзанди 2025 йил 29 май куни Сочи орқали, Новосибирск шаҳрида 1 нафар аёл ва фарзанди 2025 йил 24 май куни HY 9768 рейси билан Ўзбекистонга хавфсиз қайтарилди.

✈️ Миграция агентлиги хорижда оғир шароитга тушиб қолган фуқароларимизга зарур ёрдам кўрсатишни давом эттиради.

Агар сизга ёрдам керак бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин:
😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1033🙏1
САВОЛ: Ҳужжатларни патентга топширдим. Айтишдики, патент тайёрлигини сайтдан текшириб, кейин келиб олиш керак. Лекин мен ҳозироқ иш бошламоқчиман. Патент ҳали тайёр бўлмаса ҳам, ишга жойлашишим мумкинми?
ЖАВОБ: Йўқ. Сиз фақатгина патентни қўлга олгандан кейин расман ишга жойлаша оласиз.

ℹ️ Патент тайёрлигини текшириш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг↗️

📅 Ҳужжат топширилганидан сўнг 10–15 кун ўтиши билан патент тайёрлигини текшириш тавсия этилади.

#МИГРАНТ_САВОЛ_ЖАВОБ
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🔥1
Кемерова вилоятида ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди

2025 йил 29 май куни Кемерово вилоятининг икки шаҳрида — Ленинск-Кузнецкий ва Кемерово — вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ташкил этилди. Тадбирда Новосибирск шаҳридаги Бош консул А.Акбаров ва Миграция агентлигининг вакили О.Атабаев иштирок этдилар.

Ленинск-Кузнецкий шаҳридаги “Чайхона Самарканд” кафесида 20 нафар фуқаро билан ўтказилган учрашувда ҳамда Кемерово шаҳридаги ООО “НСГД” ва ИП “Зубраев” ташкилотларидаги 450 нафар фуқарони қамраб олган мулоқотда иштирокчиларга Миграция агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
🔴Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори ва Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сонли фармони мазмун-моҳияти фуқароларга тушунтирилди. Оғир ҳолатларга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш тартиблари юзасидан тушунчалар берилди.

Тадбирлар давомида фуқаролар Россия Федерацияси қонунларига амал қилиш, шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний фаолиятдан четда бўлишга чақирилди. Учрашув якунида ишонч телефон рақамлари ва ахборот материаллари тақдим этилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🔥22
ДАКТИЛИОСКОПИЯ ВА ФОТОСУРАТГА ТУШИШНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИ

Агар сиз Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган бўлсангиз (ишлаш ёки бошқа мақсадларда), сиз мажбурий равишда бармоқ изларини топшириш (дактилиоскопия) ва фотосуратга тушишингиз керак.
Бунинг учун қандай муддат берилади?
🔴Агар ишлаш учун келган бўлсангиз — Россияга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида;
🔴Агар бошқа мақсадда (масалан, меҳмончиликка, ўқишга ва ҳ.к.) ва 90 кундан ортиқ муддатга келган бўлсангиз — 90 кун ичида.

Қаерда ўтиш мумкин?
🔵Россия ИИВ (МВД) бўлимларида;
🔵ИИВнинг «Паспорт-виза хизмати»да ва унинг филиалларида;
🔵Агар сиз Москва шаҳрида бўлсангиз — махсус ваколатли ташкилотда.

👆 Бармоқ изларини топшириш ва фотосуратга тушиш бир марта қилинади. Бунинг учун давлат божи (тўлов) талаб этилмайди.

🔈 2025 йил бошидан буён мажбурий тартибда дактилоскопиядан ўтган шахслар сони ўтган йилга нисбатан 15,5 фоизга кўпайиб, 940 минг нафардан ошган.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥11
⚡️ РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ленинград вилоятидаги қурилиш объектида юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан расмий тергов ишлари олиб борилмоқда

2025 йил 1 июнь куни Россия Федерацияси оммавий ахборот воситаларида Ленинград вилояти, Всеволожск тумани, Новосаратовка қишлоғидаги «Невская долина» қурилиш майдонида юз берган ҳалокатли ҳодиса тўғрисида хабарлар эълон қилинди. Хабарларга кўра, қурилиш ишлари давомида ишчи шахс бошига юқоридан металл челак тушиши оқибатида оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

🔵Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли расмий идоралар билан ҳамкорликда тезкор аниқлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тергов органлари томонидан ушбу воқеа бўйича Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми — «бошқа ишлар бажарилишида хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаслиги оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда воқеанинг барча жиҳатларини аниқлаш, жавобгар шахсларни аниқлаш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя этилган-этилмаганини текшириш ишлари давом этмоқда.

🔴Шу билан бирга, 3 июнь куни марҳумнинг жасади иш берувчи ташкилот ҳисобидан Ўзбекистонга юборилган.

🔵Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхоналари ушбу ҳолатни доимий назоратга олган ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний ҳимоя қилиш юзасидан тегишли чораларни кўрмоқда.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤝11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Макомингизни расмийлаштириш учун фақат 98 кун қолди — вақти узоқ эмас!

Агар сиз ИИВ базасида “Назорат остидаги шахслар” рўйхатига тушган бўлсангиз, қуйидаги тартибда босқичма-босқич ҳаракат қилишингиз мумкин:
“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текшириш
Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текшириш
Россиядаги ҳудудий миграция бўлимларининг манзиллари

Агар сизга тушунтириш ёки амалий ёрдам керак бўлса, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️ Телефон: +7 925 045 47 44
📱Telegram:@pomoshrussiamigrant

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagramғ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
175🔥4👍2
ПАСПОРТНИ АЛМАШТИРДИНГИЗМИ? ПАТЕНТГА ЎЗГАРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ

Агар патент амал қилиши давомида шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ўзгарган бўлса, хорижий фуқаро ўз вақтида патентга ўзгариш киритиши шарт. Бу учун Москва шаҳридаги Миграция марказига мурожаат қилиш лозим.

Манзил: Москва ш., Вороново муниципал тумани, Варшавское шоссе, 64-км, 1-уй, 47-бино, «П» сектори.

Мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
🔵янги паспорт,
🔵амалдаги патент,
🔵патент учун тўланган солиқ тўловлари ҳақидаги квитанциялар,
🔵паспортнинг нотариал таржима нусхаси.

Ўзгаришлар 10 иш кунида киритилади.

Мазкур хизмат тўловли бўлиб, маъмурий хизмат учун тўлов 4 000 рублни ташкил этади. Шунингдек, алоҳида паспорт нотариал таржимаси керак булади.

Ўзгаришларни ўз вақтида киритиш патентингизнинг ҳаққонийлигини сақлаш учун муҳимдир.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍2
Хорижий фуқаро миграцион картасини йўқотганида нима қилиши керак ?

Агар хорижий фуқарода юқорида талаб этилган ҳужжатлардан бири ёки бир нечтаси йўқ бўлмаса, фуқаро Россия Федерациясидан чиқиб кетиши зарур.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51
⚡️ДИКҚАТ! САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ВА ЛЕНИНГРАД ВИЛОЯТИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ВАТАНДОШЛАРИМИЗ!

2025 йил 8 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ва Бош консулхонаси ҳамкорлигида спорт-маданий тадбир — футбол турнири ўтказилади.
Тадбирда 200 га яқин Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз иштирок этади. Футбол турнири 8 июнь куни соат 10:00 да Санкт-Петербург, ул. Доблести, 15, манзилидаги «ФОК Доблести, спортивный комплекс, » стадионида бошланади.

🤩 Тадбир якунида иштирокчилар учун миллий таом — ош дастурхони тайёрланади.

⚡️ Барча ватандошларимиз юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга таклиф қилинади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥92🎉1🙏1😍1