Кемерово шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ва иш берувчи компания билан музокаралар ўтказилди
2025 йил 21 май куни Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги вакиллиги томонидан Кемерово шаҳрида вақтинчалик меҳнат қилаётган 30 нафар Ўзбекистон фуқароси билан учрашув ўтказилди. Фуқароларга агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳуқуқий ва амалий ёрдам механизмлари, оғир аҳволдаги шахсларга кўрсатиладиган давлат кўмаги тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори ва Россия Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сонли Фармони мазмуни тушунтирилди. Фуқаролар Россия қонунларига риоя қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоялаш ва жиноий фаолиятга аралашмаслик борасида огоҳлантирилди. Учрашув якунида ишончли алоқа маълумотлари тақдим этилди.
Шу куни Миграция агентлиги вакиллари Кемерово шаҳридаги йирик иш берувчилардан бири — ООО “НСГД” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказдилар. Суҳбат чоғида ҳозирги кунда ушбу корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 1200 нафар юртдошимиз фаолияти муҳокама қилинди ҳамда қўшимча 500 нафар Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув доирасида мазкур корхонада меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларга ҳам ҳуқуқий маълумотлар, давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар ва Россия қонунчилигига риоя қилиш зарурияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган учрашувлар Новосибирск ва Ленинград вилоятларида бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги вакилликлари томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан навбатдаги учрашувлар ташкил этилди.
22 май куни агентликнинг Новосибирск шаҳридаги вакиллари Новосибирск вилояти Маслянино туманида жойлашган “ЭкоНива-АПК Холдинг” ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрдилар. Суҳбат чоғида меҳнат мигрантларини танлаш ва жалб этиш, яшаш ва меҳнат шароитлари, патент расмийлаштириш, иш жойига трансфер масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, корхонада ишлаётган 20 нафар юртдошимиз билан алоҳида учрашув ўтказилди.
Шу куни, Санкт-Петербургдаги вакиллик ҳамда Консулхона ходимлари Ленинград вилоятидаги “Остроговицы” МЧЖга ташриф буюриб, у ерда вақтинча ишлаётган 25 нафарга яқин фуқароларимиз билан учрашди. Улар билан яшаш ва ишлаш шароитлари кўриб чиқилди, мавжуд муаммолар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Тадбирлар якунида фуқароларимизга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунларга риоя этиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликлардан сақланиш бўйича тушунтиришлар берилди ва ваколатхонанинг ишонч телефон рақамлари қолдирилди.
😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744

👍11 2🔥1
ПАТЕНТ УЧУН ТЎЛОВ КВИТАНЦИЯСИ ЙЎҚОЛГАН БЎЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Чекни ҳар доим тўлов амалга оширилган банк орқали қайта тиклаш мумкин. Агар НДФЛ тўловини тасдиқловчи ҳужжат йўқолган ёки шикастланган бўлса, ушбу тўлов амалга оширилган банкка мурожаат қилиш лозим.
Патент учун тўлов чекларини сақлаш жуда муҳим, чунки улар:
– патент муддати тугагандан сўнг уни қайта расмийлаштириш (чиқиб кетмасдан),
– миграцион рўйхатни узайтириш,
– патент йўқолганда дубликат олиш учун керак бўлади.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Чекни ҳар доим тўлов амалга оширилган банк орқали қайта тиклаш мумкин. Агар НДФЛ тўловини тасдиқловчи ҳужжат йўқолган ёки шикастланган бўлса, ушбу тўлов амалга оширилган банкка мурожаат қилиш лозим.
Патент учун тўлов чекларини сақлаш жуда муҳим, чунки улар:
– патент муддати тугагандан сўнг уни қайта расмийлаштириш (чиқиб кетмасдан),
– миграцион рўйхатни узайтириш,
– патент йўқолганда дубликат олиш учун керак бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1😍1
📢 Россия Федерацияси ҳудудига исирик (гармала) олиб кириш қатъиян тақиқланади
2024 йил 5 апрель ҳолатига кўра, исирик (Peganum harmala, халқ орасида «гармала» ёки «исирик» номи билан машҳур) Россия Федерацияси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилган.
🔹 Мазкур ўсимлик Россия ҳукумати қарори билан наркотик моддалар сақловчи ва назоратдаги ўсимликлар рўйхатига киритилган.
🔹 Исирикни юк ёки қўл юки тарзида олиб кириш ҳолати контрабанда сифатида баҳоланади ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
📑 Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига асосан, бундай қилмиш учун:
– 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш;
– 1 миллион рублгача жарима тайинлаш жазоси белгиланган.
❌ Исирикни Россияга олиб кирмасликни сўраймиз. Чегарада ушбу модда топилган тақдирда, жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
2024 йил 5 апрель ҳолатига кўра, исирик (Peganum harmala, халқ орасида «гармала» ёки «исирик» номи билан машҳур) Россия Федерацияси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилган.
– 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш;
– 1 миллион рублгача жарима тайинлаш жазоси белгиланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги томонидан Санкт-Петербургда оғир аҳволга тушган фуқаронинг Ватанга тезкор қайтарилиши таъминланди
2025 йил апрель ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига Санкт-Петербург шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаро Ж. Абдузакировнинг бахтсиз ҳодиса туфайли иш қобилиятидан маҳрум бўлиб, оғир молиявий аҳволга тушгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат Агентлик томонидан зудлик билан кўриб чиқилиб, жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқаронинг ётган ҳолатда 2025 йил 27 май куни HY 634 рейси орқали Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида Ватанга қайтарилиши таъминланди.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
2025 йил апрель ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига Санкт-Петербург шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаро Ж. Абдузакировнинг бахтсиз ҳодиса туфайли иш қобилиятидан маҳрум бўлиб, оғир молиявий аҳволга тушгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат Агентлик томонидан зудлик билан кўриб чиқилиб, жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқаронинг ётган ҳолатда 2025 йил 27 май куни HY 634 рейси орқали Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида Ватанга қайтарилиши таъминланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤4🔥4 3🙏1
Россия Федерациясида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган, фарзандлари билан ёлғиз қолган аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди
👩🍼 Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург, Краснодар ва Новосибирск шаҳарларида мураккаб ҳаётий вазиятга тушган, фарзандлари билан ёлғиз қолган аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди.
✈️ Миграция агентлиги хорижда оғир шароитга тушиб қолган фуқароларимизга зарур ёрдам кўрсатишни давом эттиради.
Агар сизга ёрдам керак бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин:
😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
🔴 Санкт-Петербург шаҳрида 1 нафар аёл ва унинг 5 нафар фарзанди 2025 йил 27 май куни HY 634 рейси билан, Краснодар шаҳрида 1 нафар аёл ва ёши кичик фарзанди 2025 йил 29 май куни Сочи орқали, Новосибирск шаҳрида 1 нафар аёл ва фарзанди 2025 йил 24 май куни HY 9768 рейси билан Ўзбекистонга хавфсиз қайтарилди.
Агар сизга ёрдам керак бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤3 3🙏1
САВОЛ: Ҳужжатларни патентга топширдим. Айтишдики, патент тайёрлигини сайтдан текшириб, кейин келиб олиш керак. Лекин мен ҳозироқ иш бошламоқчиман. Патент ҳали тайёр бўлмаса ҳам, ишга жойлашишим мумкинми?
ℹ️ Патент тайёрлигини текшириш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг↗️
📅 Ҳужжат топширилганидан сўнг 10–15 кун ўтиши билан патент тайёрлигини текшириш тавсия этилади.
#МИГРАНТ_САВОЛ_ЖАВОБ
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
ЖАВОБ: Йўқ. Сиз фақатгина патентни қўлга олгандан кейин расман ишга жойлаша оласиз.
#МИГРАНТ_САВОЛ_ЖАВОБ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤1🔥1
Кемерова вилоятида ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди
2025 йил 29 май куни Кемерово вилоятининг икки шаҳрида — Ленинск-Кузнецкий ва Кемерово — вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ташкил этилди. Тадбирда Новосибирск шаҳридаги Бош консул А.Акбаров ва Миграция агентлигининг вакили О.Атабаев иштирок этдилар.
Ленинск-Кузнецкий шаҳридаги “Чайхона Самарканд” кафесида 20 нафар фуқаро билан ўтказилган учрашувда ҳамда Кемерово шаҳридаги ООО “НСГД” ва ИП “Зубраев” ташкилотларидаги 450 нафар фуқарони қамраб олган мулоқотда иштирокчиларга Миграция агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбирлар давомида фуқаролар Россия Федерацияси қонунларига амал қилиш, шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний фаолиятдан четда бўлишга чақирилди. Учрашув якунида ишонч телефон рақамлари ва ахборот материаллари тақдим этилди.

🔴 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори ва Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сонли фармони мазмун-моҳияти фуқароларга тушунтирилди. Оғир ҳолатларга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш тартиблари юзасидан тушунчалар берилди.

👍8❤2🔥2 2