ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
116 videos
1 file
400 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
104👍3🔥1
🇷🇺🇺🇿 ПЕРМЬ ВИЛОЯТИДА ИШ ШАРОИТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

22 май куни Миграция агентлигининг Екатеринбургдаги вакиллиги томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида Пермь вилоятида жойлашган ИП “Борисова Е.П.” ва “СПЕЦСТРОЙВОЛГА” МЧЖ раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
👷‍♂️Унда меҳнат муҳити, яшаш шароитлари ўрганилди, шунингдек, “СПЕЦСТРОЙВОЛГА” МЧЖда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган 30 нафар ҳамюртларимиз билан суҳбат ўтказилди.

❗️ Агентлик ходимлари фуқароларимизнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва иш берувчилар билан тизимли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢1
Миграция агентлигига фуқароларнинг Россия Федерацияси МВД ходимлари томонидан миграция ҳисоби маълумотлари тизимда мавжуд эмаслиги сабабли ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортиши ҳақида кўплаб мурожаатлар келмоқда.

Ушбу қонунбузарликлар расмий тартиб-таомилларни бузиш ва лицензиясиз воситачиларга мурожаат қилиш натижасида юзага келади.

РАСМИЙ ТАВСИЯЛАР:
🔴Белгиланган тартиб-таомилларни қатъий риоя қилинг
🔴Фақат ваколатли органларга мурожаат қилинг
🔴Норасмий "тезлаштирувчи"ларга ишонманг
🔴Ҳуқуқий оқибатларни эсда тутинг

⚠️ ОГОҲЛАНТИРАМИЗ: Қонунбузарлик рухсатнома ҳужжатларини олишга БИР ЙИЛЛИК ТАҚИҚ келтириб чиқариши мумкин!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍5😍1
Россияда молиявий қийинчиликка учраган аёл ва фарзандлари Ватанга қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган, молиявий қийинчиликка дуч келган икки нафар аёл ҳамда уларнинг фарзандлари томонидан мурожаат келиб тушди.

2025 йил 22–23 май кунлари мазкур фуқаролар учун Москва — Фарғона ва Санкт-Петербург — Тошкент йўналишлари бўйича авиачипталар харид қилиниб, улар хавфсиз тарзда Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.
Агар сиз ҳам ёрдамга муҳтож бўлсангиз, +7 (925) 045-47-44 рақами орқали мурожаат қилинг.

Миграция агентлиги хорижда оғир шароитга тушиб қолган фуқароларимизга зарур ёрдам кўрсатишни давом эттиради.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124🔥3
Forwarded from Migratsiya agentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизда ҳам муаммолар борми? Мурожаат қилинг ҳуқуқларингиз давлат кафолатида.

2025 йил 22 май куни Ижтимоий
тармоқларда Тошкент шаҳар "Yuksalish consulting" компанияси томонидан Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган фуқароларига иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур мурожаат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

2025 йил 23 май куни Миграция агентлиги масъуллари мурожаатчилар билан онлайн мулоқот ўтказиб, муаммони ўргандилар.

Шунингдек, Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари томонидан олиб борилган музокаралар натижасида 13 нафар фуқаронинг иш ҳақлари умумий 286 минг рубл миқдорида иш берувчидан ундириб берилди.

Фуқаролар ҳужжатлари қайтариб олинди ва Миграция агентлиги томонидан бошқа бўш иш ўринлари тавсия этилди.

❗️Консалтинг фирма фаолияти қонуний тартибда ўрганилади.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳар қандай оғир вазиятларда Миграция агентлигига мурожаат қилинг: (71) 202 33 55, 1282 қисқа рақам.

📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар 👉бу ерда

🌐 @huquqiy_yordam_uzbot телеграм ботига ёзиш мумкин

📌 Миграция агентлиги ваколатхонасига ҳам мурожаат қилиш мумкин:
📞+79250454744
Телеграм: @pomoshrussiamigrant
🇷🇺🇺🇿Россиядаги бош консулхоналар манзили ва телефон рақамлари 👉бу ерда.


@uzmigration
👍112🔥2
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Киров шаҳридаги расмий иш ўринларига жойлаштириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси мутахассислари Киров шаҳрида жойлашган “Кировская Керамика” АЖ корхонасига хизмат сафари уюштирди. Сафардан мақсад — Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мазкур корхонада ташкиллаштирилган тарзда қонуний меҳнат фаолияти билан таъминлаш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Ташриф доирасида корхона раҳбарияти ишлаб чиқариш жараёнлари, меҳнат ва яшаш шарт-шароитлари, мавжуд бўш иш ўринлари, маош миқдори ҳамда ижтимоий кафолатлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этди. Шунингдек, корхонада фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Учрашув якунида Миграция агентлиги Ваколатхонаси ва “Кировская Керамика” АЖ ўртасида ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124🔥32
Кемерово шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ва иш берувчи компания билан музокаралар ўтказилди

2025 йил 21 май куни Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги вакиллиги томонидан Кемерово шаҳрида вақтинчалик меҳнат қилаётган 30 нафар Ўзбекистон фуқароси билан учрашув ўтказилди. Фуқароларга агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳуқуқий ва амалий ёрдам механизмлари, оғир аҳволдаги шахсларга кўрсатиладиган давлат кўмаги тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори ва Россия Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сонли Фармони мазмуни тушунтирилди. Фуқаролар Россия қонунларига риоя қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоялаш ва жиноий фаолиятга аралашмаслик борасида огоҳлантирилди. Учрашув якунида ишончли алоқа маълумотлари тақдим этилди.

Шу куни Миграция агентлиги вакиллари Кемерово шаҳридаги йирик иш берувчилардан бири — ООО “НСГД” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказдилар. Суҳбат чоғида ҳозирги кунда ушбу корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 1200 нафар юртдошимиз фаолияти муҳокама қилинди ҳамда қўшимча 500 нафар Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув доирасида мазкур корхонада меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларга ҳам ҳуқуқий маълумотлар, давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар ва Россия қонунчилигига риоя қилиш зарурияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
82👍2🔥1