ПАМ в РФ
1.53K subscribers
880 photos
116 videos
1 file
400 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Татаристон Республикаси Алабуга эркин иқтисодий зонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашувлар ўтказилди.

2025 йил 16 май куни Алабуга шаҳрига ташкилий тарзда келган фуқароларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. Суҳбатлар давомида уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, яшаш ва ишлаш шароитлари ўрганилди.

Учрашувлар якуни бўйича аниқланган айрим камчиликлар юзасидан иш берувчи ташкилот вакиллари билан муҳокамалар ўтказилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84🔥3👎2🎉2
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот воситаларида Москва шаҳрида жойлашган “Сахарово” миграция марказида содир бўлган фожеали воқеа — хорижий фуқаронинг вафоти ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси мазкур ҳолат юзасидан аниқлаш ишларини олиб борди ва расмий маълумотларни жамлади.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 15 май куни “Сахарово” миграция марказида ҳужжат расмийлаштириш учун навбатда турган фуқаро ўзини нохуш ҳис қилган ва унда тўсатдан юрак хуружи рўй берган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, афсуски, у вафот этган.

Олиб борилган текширувлар натижасида марҳум Тожикистон Республикаси фуқароси экани аниқланди. Бу маълумот расман Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ваколатли органлари томонидан тасдиқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россиянинг тегишли идоралари томонидан ҳуқуқий текширув ишлари олиб борилмоқда.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🙏31
Молиявий қийин аҳволда қолган оилага Ватанга қайтишда ёрдам кўрсатилди

2025 йил 15 май куни Екатеринбург шаҳридаги Миграция агентлиги вакиллигига 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан бошпанасиз ва оғир молиявий аҳволда қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароси мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори асосида И.Мамажонова ва фарзандлари учун 2025 йил 19 май куни амалга ошириладиган Екатеринбург – Наманган HY-9830 рейсига авиачипталар тақдим этилди.

Шунингдек, Бош консулхона томонидан болалардан бирига “Ватанга қайтиш сертификати” расмийлаштириб берилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6🔥2
Алабугада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашув ўтказилди

Татаристон Республикаси Алабуга эркин иқтисодий зонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашувлар ўтказилди. Алабуга шаҳрига ташкилий тарзда келган фуқароларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. Суҳбатлар давомида уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, яшаш ва ишлаш шароитлари ўрганилди.

Учрашув якунида иш берувчи томонидан тез кунларда ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштириб барча фуқароларни ишга жалб қилиш масалалари келишилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11😢2🙏1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ишлашни режалаштирганлар эътиборига!

📘 Имтиҳонга тайёргарлик — энди осон, бепул ва замонавий!

🇷🇺 Россия Федерациясида қонуний тарзда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан ўтиш — асосий талаблардан бири.

Эндиликда, Миграция агентлиги томонидан яратилган test.xorijdaish.uz онлайн платформаси орқали бепул, сифатли ва тез тайёргарлик кўришингиз мумкин!

🆕
Янгиликлар!


✍️ Тестлар тўлиқ қайта ишланди
📊 Баҳолаш ва билим даражасини кузатиш имконияти яратилди
📈 Ҳар бир фойдаланувчи ўз натижасини босқичма-босқич назорат қилиб, ривожланишини кўриши мумкин

Имтиҳонга ишонч билан киришни истайсизми? Унда бу платформа айнан сиз учун!

🔗 Платформага киринг ва яқинларингизга ҳам улашинг test.xorijdaish.uz

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥2😍1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
104👍3🔥1
🇷🇺🇺🇿 ПЕРМЬ ВИЛОЯТИДА ИШ ШАРОИТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

22 май куни Миграция агентлигининг Екатеринбургдаги вакиллиги томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида Пермь вилоятида жойлашган ИП “Борисова Е.П.” ва “СПЕЦСТРОЙВОЛГА” МЧЖ раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
👷‍♂️Унда меҳнат муҳити, яшаш шароитлари ўрганилди, шунингдек, “СПЕЦСТРОЙВОЛГА” МЧЖда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган 30 нафар ҳамюртларимиз билан суҳбат ўтказилди.

❗️ Агентлик ходимлари фуқароларимизнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва иш берувчилар билан тизимли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢1
Миграция агентлигига фуқароларнинг Россия Федерацияси МВД ходимлари томонидан миграция ҳисоби маълумотлари тизимда мавжуд эмаслиги сабабли ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортиши ҳақида кўплаб мурожаатлар келмоқда.

Ушбу қонунбузарликлар расмий тартиб-таомилларни бузиш ва лицензиясиз воситачиларга мурожаат қилиш натижасида юзага келади.

РАСМИЙ ТАВСИЯЛАР:
🔴Белгиланган тартиб-таомилларни қатъий риоя қилинг
🔴Фақат ваколатли органларга мурожаат қилинг
🔴Норасмий "тезлаштирувчи"ларга ишонманг
🔴Ҳуқуқий оқибатларни эсда тутинг

⚠️ ОГОҲЛАНТИРАМИЗ: Қонунбузарлик рухсатнома ҳужжатларини олишга БИР ЙИЛЛИК ТАҚИҚ келтириб чиқариши мумкин!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍5😍1
Россияда молиявий қийинчиликка учраган аёл ва фарзандлари Ватанга қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган, молиявий қийинчиликка дуч келган икки нафар аёл ҳамда уларнинг фарзандлари томонидан мурожаат келиб тушди.

2025 йил 22–23 май кунлари мазкур фуқаролар учун Москва — Фарғона ва Санкт-Петербург — Тошкент йўналишлари бўйича авиачипталар харид қилиниб, улар хавфсиз тарзда Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.
Агар сиз ҳам ёрдамга муҳтож бўлсангиз, +7 (925) 045-47-44 рақами орқали мурожаат қилинг.

Миграция агентлиги хорижда оғир шароитга тушиб қолган фуқароларимизга зарур ёрдам кўрсатишни давом эттиради.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124🔥3