ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
116 videos
1 file
400 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Москва ва Москва вилоятида, шунингдек, Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги №1126-сонли фармони доирасидаги легализация жараёни бўйича махсус қўлланма тайёрлади.

📌 Легализация жараёни 2025 йил 10 сентябрга қадар амалга оширилиши шарт. Шу муддатгача ўз ҳуқуқий мақомини расмийлаштирмаган фуқаролар қонунбузар ҳисобланиши мумкин.

“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текшириш
Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текшириш

Агар сизга тушунтириш ёки амалий ёрдам керак бўлса, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️ Телефон: +7 925 045 47 44
📱Telegram:@pomoshrussiamigrant

📑 Қуйидаги манзилларда ҳужжат топшириш ва маслаҳат олиш мумкин:
1. Москва ва Москва вилояти
ММЦ Сахарово, Варшавское шоссе, 64-км, домовладение 1, стр.
📞 +7 903 010 13 38

2. Свердловск вилояти
Екатеринбург, ул. Сулимова, 46
📞 +7 936 251 76 21

3. Челябинск вилояти
Челябинск, ул. Коммуны, 68
📞 +7 936 251 76 21

4. Тюмень вилояти
Тюмень, ул. 50 лет Октября, 200б, корпус 1
📞 +7 936 251 76 21

5. Ямал-Ненец АО (ЯНАО)
Салехард, ул. Зои Космодемьянской, 35
📞 +7 936 251 76 21

6. Ханти-Мансийск АО (ХМАО)
Ханти-Мансийск, ул. Мира, 104
📞 +7 936 251 76 21

7. Новосибирск вилояти
Новосибирск, ул. Есенина, 1г
📞 +7 964 631 03 00, +7 953 862 00 07

8. Томск вилояти
Томск, Иркутский тракт, 15, стр. 1
📞 +7 964 631 03 00, +7 953 862 00 07

9. Кемерово вилояти
Кемерово, ул. Кузбасская, 33
📞 +7 964 631 03 00, +7 953 862 00 07

10. Красноярск ўлкаси
Красноярск, ул. Калинина, 79
📞 +7 964 631 03 00, +7 953 862 00 07

11. Омск вилояти
Омск, ул. Лизы Чайкиной, 21, 2-қават
📞 +7 964 631 03 00, +7 953 862 00 07

12. Алтай Республикаси (Барнаул)
Барнаул, ул. Шевченко, 170, 1-қават
📞 +7 964 631 03 00, +7 953 862 00 07

13. Иркутск вилояти
Иркутск, ул. Декабрьских Событий, 109, 1-қават
📞 +7 964 631 03 00, +7 964 755 02 02

14. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
📍 Миграция маркази “Северный”: ул. Полюстровский проспект, 59Х
📍 Миграция маркази “Южный”: ул. Кубинская, 77
📍 Миграция маркази “Бронка Групп”: ул. Красного Текстильщика, 17
📞 +7 951 680 95 97

⚡️ Барча фуқаролардан белгиланган муддатда ўз мақомини расмийлаштириш ва қонунчилик талабларига риоя қилиш сўралади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82
Тюмень вилоятида ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашув

2025 йил 16 май куни Миграция агентлигининг Россия Федерацияси Екатеринбург шаҳридаги вакиллари Тюмень вилоятидаги йирик иш берувчи – “РГС ГРУПП” МЧЖда бўлиб, корхона бош муҳандиси Арбузов Илья Александрович билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш юзасидан музокара олиб борди.

Учрашув доирасида 200 та бўш иш ўрни мавжудлиги маълум қилинди, корхонадаги меҳнат ва яшаш шароитлари ўрганилди ҳамда вақтинча ишлаётган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Учрашув якунида иш берувчига ҳамкорлик тўғрисида келишув ва тегишли талабномалар тақдим этилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🔥1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SILCAMED: Ҳамкорлик натижаси – амалда!

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига иш қидириб мурожаат қилган фуқаро яқинда ҳамкорлик шартномаси имзоланган корхона — SILCAMED компанияси фаолияти ва меҳнат шартлари билан таништирилди ҳамда иш берувчи билан ташкил этилган мулоқот натижасида ишга қабул қилинди.

➡️Миграция агентлиги эса ўз навбатида, фуқароларимиз учун хавфсиз ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланган меҳнат муҳитини таъминлашда ёрдам кўрсатишни давом эттиради.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92🔥1
Татаристон Республикаси Алабуга эркин иқтисодий зонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашувлар ўтказилди.

2025 йил 16 май куни Алабуга шаҳрига ташкилий тарзда келган фуқароларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. Суҳбатлар давомида уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, яшаш ва ишлаш шароитлари ўрганилди.

Учрашувлар якуни бўйича аниқланган айрим камчиликлар юзасидан иш берувчи ташкилот вакиллари билан муҳокамалар ўтказилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84🔥3👎2🎉2
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот воситаларида Москва шаҳрида жойлашган “Сахарово” миграция марказида содир бўлган фожеали воқеа — хорижий фуқаронинг вафоти ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси мазкур ҳолат юзасидан аниқлаш ишларини олиб борди ва расмий маълумотларни жамлади.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 15 май куни “Сахарово” миграция марказида ҳужжат расмийлаштириш учун навбатда турган фуқаро ўзини нохуш ҳис қилган ва унда тўсатдан юрак хуружи рўй берган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, афсуски, у вафот этган.

Олиб борилган текширувлар натижасида марҳум Тожикистон Республикаси фуқароси экани аниқланди. Бу маълумот расман Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ваколатли органлари томонидан тасдиқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россиянинг тегишли идоралари томонидан ҳуқуқий текширув ишлари олиб борилмоқда.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🙏31
Молиявий қийин аҳволда қолган оилага Ватанга қайтишда ёрдам кўрсатилди

2025 йил 15 май куни Екатеринбург шаҳридаги Миграция агентлиги вакиллигига 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан бошпанасиз ва оғир молиявий аҳволда қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароси мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори асосида И.Мамажонова ва фарзандлари учун 2025 йил 19 май куни амалга ошириладиган Екатеринбург – Наманган HY-9830 рейсига авиачипталар тақдим этилди.

Шунингдек, Бош консулхона томонидан болалардан бирига “Ватанга қайтиш сертификати” расмийлаштириб берилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6🔥2
Алабугада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашув ўтказилди

Татаристон Республикаси Алабуга эркин иқтисодий зонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашувлар ўтказилди. Алабуга шаҳрига ташкилий тарзда келган фуқароларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. Суҳбатлар давомида уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, яшаш ва ишлаш шароитлари ўрганилди.

Учрашув якунида иш берувчи томонидан тез кунларда ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштириб барча фуқароларни ишга жалб қилиш масалалари келишилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11😢2🙏1🤝1