ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Новосибирск шаҳрида юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда

2025 йил 5 май куни Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги вакиллигига юртдошимиз оғир касалликга учраган фарзандини Ватанга қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ваколатхона ходимлари шифохона маъмурияти билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида боланинг аҳволи барқарор экани, тўлиқ тузалгандан сўнг Ватанга қайтарилиши мумкинлиги маълум қилинди. Ҳолат назоратга олинган.

Шу куни ташкил этилган шахсий қабулда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 10 нафар фуқаро иштирок этди ва уларга вакиллик фаолияти, Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори ва Россия Федерацияси Президентининг 1126-сонли фармони мазмуни тушунтирилди.

Қабул давомида оғир молиявий ҳолатга тушган бир неча юртдошимиз моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаатлар “Миграция жамғармаси” маблағлари доирасида кўриб чиқилмоқда.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Видеода қайд этилган ҳолат жамоатчилик орасида турли талқинларга сабаб бўлди.

Мазкур воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланишича, воқеа Москва шаҳрида фаолият юритувчи ООО «Антек» қурилиш компаниясида содир бўлган. Жанжал айрим ишчилар томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабабли бригадир томонидан жарималар қўлланилганидан сўнг келиб чиққан.

Айни дамда, ишчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди, муаммо тўлиқ бартараф этилди ва барча ўз иш жойига қайтди.

Шунингдек, маълум қиламизки, можароли вазиятда иштирок этган шахслар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.

Жамоатчиликдан тасдиқланмаган ва ноаниқ маълумотларга ишонмасликни, фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍184🔥3
“Бир миллат — бир Ғалаба!”

2025 йил 5 май куни Миграция маркази «Южный»да Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган, хотира ва эҳтиром руҳидаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ва Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ҳамкорлигида, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Ассоциация таклифига биноан тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5🎉4👍3🔥2😍1
⚡️РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда «Россиянинг Новосибирск шаҳрида мигрантларга қарши рейд ўтказилмоқда» сарлавхаси остида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода қайд этилган ҳолат жамоатчилик орасида турли талқинларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳамда Новосибирск шаҳридаги Бош консуллик томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, мазкур ҳолат Новосибирск вилоятининг Верх-Тула қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи «Азия Сибирь» агрокомплекси ҳудудидаги бозорда содир этилган.

Рейд тадбирлари давомида Россия фуқароси, озарбайжон миллатига мансуб шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, куч ишлатиш ва бошқа фуқароларни норозиликка ундашга уриниш оқибатида зиддият юзага келган.
⚡️Агрокомплекс раҳбари Музаффар Раҳимов билан олиб борилган суҳбатга кўра, ушбу ҳолатда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.

Жамоатчиликдан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслик, фақат расмий манбалар орқали тарқатилаётган ахборотларга таяниш сўралади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92🔥2🙏22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👨‍👩‍👧‍👦 Молиявий қийинчиликка учраган фуқаро ва фарзандлари ватанга қайтарилди

2025 йил 2 май куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига Ўзбекистон Республикаси фуқаросидан молиявий жиҳатдан оғир вазиятга тушиб қолгани ҳамда ватанга қайтишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб расмий мурожаат келиб тушди.
Маълум бўлишича, фуқаро 2021 йилда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзанди билан биргаликда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига келган. Ҳозирги кундаги қийин ижтимоий ва молиявий шароитини инобатга олган ҳолда, мазкур оилани Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур ташкилий ишлар амалга оширилди.

✈️Миграция агентлигининг кўмагида 2025 йил 7 май куни фуқаро ва унинг фарзандлари Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
125👍3🔥3
Свердловск ва Ленинград вилоятларида ҳамкорлик ва фуқаролар ҳолатини ўрганиш бўйича ташрифлар

Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Бош консулхонаси биринчи котиби С.Юлдашев ва Миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакили И.Ходжакулов Свердловск вилоятидаги йирик иш берувчилардан бири — “Ихлас” ташкилотига хизмат ташрифи билан борди. Учрашувда фуқароларимизни ишга жалб этиш, патент расмийлаштириш, яшаш ва меҳнат шароитлари, трансфер масалалари муҳокама қилинди. Ташкилот раҳбари А.М.Гогаев 50 та бўш иш ўрни мавжудлигини ва фуқароларимизни ишга қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Санкт-Петербургдаги вакиллиги ҳамда Консулхона ходимлари Ленинград вилоятида фаолият юритаётган “Выборжец” МЧЖга ташриф буюриб, у ерда вақтинча меҳнат қилаётган 40 нафарга яқин фуқароларимиз билан учрашди. Учрашувда уларнинг яшаш ва ишлаш шароитлари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Фуқароларга миграция қонунчилигидаги янгиликлар юзасидан тушунтиришлар берилди, шунингдек, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ва жамоат тартибини сақлаш масалалари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍521
Forwarded from Migratsiya agentligi
#янги_қарор

❗️Эндиликда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.


"Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Ҳукумат қарори (313-сон, 13.05.2025 й. ) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ягона маълумотлар базасига электрон реестр сифатида қуйидагилар киритилади:

🔹Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
🔹Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ реадмиссия қилинган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва унинг хориждаги ваколатхоналаридан (вакилларидан) олинган маълумотлар.


📌 Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

*Реадмиссия қилинган шахслар — Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги халқаро келишувлар асосида, ўз ихтиёри билан ёки мажбурий равишда Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар.

@uzmigration
👍411
Астрахандаги 38 нафар фуқаронинг ҳужжатлари ва иш ҳақи масаласи ўрганилди

2025 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига фуқаро С. Турдалиев томонидан Астрахань шаҳрида мавсумий ишларда фаолият юритаётган 38 нафар фуқаронинг иш ҳақи тўланмаётгани ва шахсий ҳужжатлари иш берувчида сақланаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаат юзасидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар доирасида, 2025 йил 13 май куни Ваколатхона ходимлари фуқароларнинг иш жойига чиқиб, ҳолатни бевосита ўрганди.

Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди:
— фуқаролар меҳнат фаолиятини апрель ойи бошидан оғзаки келишув асосида, расмий шартномаларсиз амалга оширгани аниқланди;

— шахсий ҳужжатлар иш берувчи томонидан олиб қўйилмаган бўлиб, фуқароларнинг розилиги билан хавфсизлик мақсадида сейфда сақлангани маълум бўлди; барча ҳужжатлар тўлиқ равишда қайтариб берилди;

— 2 мартдан 10 майгача бўлган даврда бажарилган ишлар учун иш ҳақи соатига 270 рубльдан ҳисоблаб чиқилди ва жами 2 миллион 842 минг рубль тўлаб берилди.

Шунингдек, иш берувчи ва мурожаатчи ўртасидаги молиявий ҳисоб-китоб масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Фуқаролар 2025 йил 14 май куни Ўзбекистонга қайтиши режалаштирилган бўлиб, қайтиш тартиби юзасидан тегишли тавсия ва йўл-йўриқлар тақдим этилди.

Мазкур ҳолатни ҳал этишда Миграция агентлиги Ваколатхонаси томонидан тезкор ва манзилли амалий ёрдам кўрсатилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2033🤷‍♂2🎉2🔥1