ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси делегацияси Москва шаҳрида сайёр қабул ўтказди

2025 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Шоҳрух Азаматович Аминов бошчилигидаги делегация томонидан Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонасида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз томонидан билдирилган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Мавжуд масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92👎1🔥1
Россия Федерациясида хориж фуқаролари фарзандларининг ҳуқуқий мақоми: амал қилиш лозим бўлган талаблар

Россия Федерациясига вояга етмаган фарзанди билан келаётган фуқаролар учун қуйидаги талабларга амал қилиш муҳимдир — бу фарзандларингиз ҳуқуқий мақомини таъминлаш ва муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

1️⃣Миграция ҳисоби:
Бола доимий (РВП/ВНЖ мавжуд бўлса) ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ота-онаси ёки қонуний вакили билан бирга миграция ҳисобига қўйилиши керак.

2️⃣Дактилоскопия ва суратга тушиш:
6 ёшдан ошган бола агар Россияда 90 кундан ортиқ қолса, у махсус рўйхатдан ўтиши — дактилоскопия ва суратга тушиши лозим. Бу жараён ота-она ёки вакил иштирокида амалга оширилади ва махсус ҳужжат («яшил карта») берилади.

3️⃣Яшаш муддатини узайтириш:
Фарзандларингиз Россияда қолиш муддати қуйидаги асослар билан узайтирилиши мумкин:
– ота-онанинг патенти ёки иш рухсатномаси мавжуд бўлса;
– РВП, ВНЖ ёки фуқароликка ариза берилган бўлса;
– ЕОИИ давлатлари фуқаролари учун меҳнат шартномаси;
– ота-онанинг кундузги таълимда ўқиши.

❗️Агар муддат ўз вақтида узайтирилмаса, бола ноқонуний деб ҳисобланиши ва махсус рўйхатга киритилиши мумкин.

📜Муддат узайтирилгандан сўнг болани қайта миграция ҳисобига қўйиш зарур.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чет эллик болаларни мактаб ва боғчаларга қабул қилишда қўшимча талаблар жорий қилинган. Бу ҳақдаги маълумотлар аввал эълон қилинган.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1😍1
Россия Федерациясида оғир шароитга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги томонидан оғир шароитга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш доирасида амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида мураккаб ҳолатга тушиб қолган ҳамда Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга қайтарилди.

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг:

😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113🔥2🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар, ноқонуний фаолият юритувчи иш берувчиларга алданиб қолманг!

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Россия Федерациясига йўл олган ватандошларимиздан бири, уч ой аввал айоли билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун келган ва оғир меҳнат шароитларида қийналган ҳолда Миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига мурожаат қилди. Унга ва турмуш ўртоғига зарур маслаҳат ҳамда ташкилий ёрдам кўрсатилиб, Москва — Самарқанд йўналишидаги мунтазам авиарейс орқали Ватанга қайтиши таъминланди.

“Иш жуда оғир эди, шароитлар ҳам қийин. Бир пайт келиб, бу ерда қолишнинг иложи йўқлигини англадим. Расмий каналингиз орқали бизга ўхшаган фуқароларга ёрдам берилиши хақида ӯқигандим. Мана бугун сизлардан ёрдам олиш учун келдим, тушундингиз, ёрдам бердингиз. Ҳаммаси учун раҳмат. Энди уйга — ота-онам бағрига қайтаяпман. Жуда миннатдорман”, — дейди фуқаро.

Миграция агентлиги – юртдошларимизни ҳар қандай шароитда қўллаб-қувватлашга тайёр.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍4🔥1
Новосибирск шаҳрида юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда

2025 йил 5 май куни Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги вакиллигига юртдошимиз оғир касалликга учраган фарзандини Ватанга қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ваколатхона ходимлари шифохона маъмурияти билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида боланинг аҳволи барқарор экани, тўлиқ тузалгандан сўнг Ватанга қайтарилиши мумкинлиги маълум қилинди. Ҳолат назоратга олинган.

Шу куни ташкил этилган шахсий қабулда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 10 нафар фуқаро иштирок этди ва уларга вакиллик фаолияти, Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори ва Россия Федерацияси Президентининг 1126-сонли фармони мазмуни тушунтирилди.

Қабул давомида оғир молиявий ҳолатга тушган бир неча юртдошимиз моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаатлар “Миграция жамғармаси” маблағлари доирасида кўриб чиқилмоқда.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Видеода қайд этилган ҳолат жамоатчилик орасида турли талқинларга сабаб бўлди.

Мазкур воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланишича, воқеа Москва шаҳрида фаолият юритувчи ООО «Антек» қурилиш компаниясида содир бўлган. Жанжал айрим ишчилар томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабабли бригадир томонидан жарималар қўлланилганидан сўнг келиб чиққан.

Айни дамда, ишчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди, муаммо тўлиқ бартараф этилди ва барча ўз иш жойига қайтди.

Шунингдек, маълум қиламизки, можароли вазиятда иштирок этган шахслар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.

Жамоатчиликдан тасдиқланмаган ва ноаниқ маълумотларга ишонмасликни, фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍184🔥3
“Бир миллат — бир Ғалаба!”

2025 йил 5 май куни Миграция маркази «Южный»да Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган, хотира ва эҳтиром руҳидаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ва Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ҳамкорлигида, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Ассоциация таклифига биноан тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5🎉4👍3🔥2😍1