ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

Россиядаги юртимиз фуқаролари учун муҳим эслатма!

⏱️ 2025 йил 30 апрель — Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармонида белгиланган имтиёзли муддат якунланади! Бу Фармон орқали Россия ҳудудида қонуний мақомини йўқотган хорижий фуқароларга ҳуқуқий мақомини тиклаш учун имконият берилган.

Россиялик таниқли ҳуқуқшунос Вадим Коженов ушбу жараён ҳақида Youtube-каналида тўлиқ тушунтириш берди. У ўз видео мурожаатида айниқса, Ўзбекистон фуқароларига қимматли маслаҳатлар бериб ўтди.

Кимга ва қаерга мурожаат қилиш керак?
Ҳаммаси видеода — танишларингизга юбориб қўйинг!

Батафсил кўриш

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир Ўзбекистон фуқароси Россияда ўзининг ҳуқуқий мақомини муваффақиятли тиклади. Бу мумкин — агар ўз вақтида мурожаат қилинса ва ёрдам олинса.

❗️Қўрқманг, легаллашиш йўлида қадам ташланг. Муҳими — 30 апрелгача улгуринг. Биз ҳар бир босқичда сизга кўмак беришга тайёрмиз.

😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥1😢1😍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МОСКВАДА БАХТСИЗ ҲОДИСАГА УЧРАГАН ЮРТДОШИМИЗ ВАТАНГА ҚАЙТАРИЛДИ

Россиянинг Москва шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган юртдошимизни Ватанга қайтариш бўйича Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан зарур чоралар кўрилди.
Фуқаро шифокорлар хулосаси асосида ётқизилган ҳолда Ўзбекистонга олиб кетилди.

Беморга саломатлик тилаган ҳолда, хорижда меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга шундай мурожаат қиламиз:
Сиз бегона юртдасиз — ҳар бир қадам, ҳар бир ҳаракат масъулиятли бўлиши шарт.
Муаммога дуч келсангиз, ёлғиз эмассиз. Миграция агентлиги ҳар доим сизнинг ёнингизда:
▪️ моддий ёрдам,
▪️ ҳуқуқий ҳимоя,
▪️ психологик ва ижтимоий кўмак.

Мурожаат учун:
😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон: +7 925 045 47 44

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1676🔥6
Агар патент олишда рад жавобини олган бўлсангиз, рад этишнинг асосий сабаблари билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1🤝11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонуний миграция — ишончли агентликлар билан!

Бугунги дунёда меҳнат миграцияси — фақат иш топиш воситаси эмас, балки мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, кадрлар салоҳияти ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим платформага айланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш қонун билан тартибга солинган хизмат тури бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда лицензия асосида фаолият юритувчи Хусусий бандлик агентликлари (ХБА) бу хизмат билан шуғулланишга ҳақли. Бугун Миграция агентлигида ХБАларга лицензия топшириш рамзий маросими бўлиб ўтди.
⚡️Тадбирда, жорий йил 22-апрелдаги 252-сонли Ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, Миграция агентлиги чет давлатлар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринларини тўлдириш бўйича ХБАлар билан яқин ҳамкорликда ишни ташкил қилишга тайёр эканлиги таъкидланди.

Самимий давра суҳбатида, ХБАлар вакилларининг саволларига жавоб берилди, таклифлари тингланди, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72🤝11
🖍🖍🖍 Москвадаги Сахарова миграция маркази 1 ва 9 май кунлари ишламайди.

Россияда қисқа иш ҳафтаси бошланди: 1 май — Меҳнат байрами ва 9 май — Ғалаба байрами муносабати билан мамлакат бўйлаб тўрт кунлик байрам ва дам олиш кунлари белгиланган.
Қолган кунлари, жумладан шанба ва якшанба кунлари ҳам, марказ одатий тартибда ишлайди.

Ҳужжат расмийлаштиришни режалаштираётганларга буни инобатга олишни тавсия қиламиз.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1021🔥1🎉1
📢 ДИҚҚАТ! ХУШХАБАР!
Россияда Федерациясида легализация муддати расман 10 сентябргача узайтирилди!

🇷🇺 2025 йил 28 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан имзоланган Фармонга (№ 272-сон) мувофиқ, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган хорижий фуқаролар учун ҳуқуқий мақомини легаллаштириш жараёни 2025 йил 10 сентябрга қадар узайтирилди.
💡БУ НИМА ДЕГАНИ?
Сиз ҳозиргача ҳужжатларингизни тўлиқ расмийлаштирмаган бўлсангиз, қонуний мақомингизни тартибга солиш ва меҳнат фаолиятини расмийлаштириш учун яна 4 ой вақт берилди!
Шу вақтдан унумли фойдаланиб, барча ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш имконияти мавжуд.


📲 Ушбу муҳим хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам етказинг!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12👍5🎉5🔥32
Санкт-Петербургда ҳужжат расмийлаштириш жараёнидаги навбатлар юзасидан расмий мурожаат йўлланди

Санкт-Петербург шаҳридаги миграция маркази олдида хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари 2-3 кунлаб ҳужжат расмийлаштириш учун навбатда туришга мажбур бўлаётгани муносабати билан, Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси томонидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг мазкур шаҳардаги ваколатхонасига расмий мурожаат йўлланди.

Мазкур мурожаатда хорижий фуқароларни қабул қилиш жараёнини тезлаштириш ва улар учун қулай шароит яратиш мақсадида қўшимча қабул ойналари очиш таклифи илгари сурилган.
Бундан ташқари, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 15:00 дан 17:00 гача Бош консулхона ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг ваколатхонаси ходимлари миграция марказида фуқаролар мурожаатларини қабул қилиб, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Бош консулхона ва Миграция агентлиги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шарт-шароитларни яхшилаш юзасидан амалий чоралар кўришни давом етади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13👍4🔥2👎1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2👎1😢1😍1
Москвадаги ишчилар билан очиқ мулоқот: Муаммога — ечим!

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Москва шаҳридаги қурилиш компанияларидан бирида сайёр қабул ўтказди.

Иш жойининг ўзида фуқароларимиз билан очиқ мулоқот қилинди:
▪️ меҳнат шартномалари ва ҳақ тўлаш масалалари
▪️ яшаш ва ишлаш шароитлари
▪️ ҳуқуқий ҳимоя ва давлатнинг қонуний кафолатлари.

Шунингдек, Миграция агентлиги вакиллари Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори билан яратилаётган кенг имконият, имтиёз, ҳуқуқий ва молиявий ёрдамлар, Миграция жамғармаси томонидан субсидия ва компенсациялар ажратиш тартиби юзасидан тушунтиришлар бериб, ҳамюртларимизнинг барча саволларига атрофлича жавоб беришди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95🤝4👎1
Екатеринбург: Фуқаролар мурожаати юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди

Апрель ойида Екатеринбургдаги вакилликка мурожаат қилган бир гуруҳ фуқаролар иш жойида аванслар кечикаётгани ва турар-жой шароити қийин экани ҳақида фикр билдирди. Мурожаат асосида 21 апрель куни вакил томонидан Челябинск вилоятига ташриф буюрилди, иш берувчи ва фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Музокаралар натижасида аванс тўловлари 23 апрель куни амалга оширилди.

Шунингдек, 25 апрель куни яна 8 нафар фуқаро Тюмень вилоятидаги ишлаб чиқариш заводида ойлик ҳисоб-қитоби ва иш жараёнидаги камчиликлар тўғрисида хабар беришди. 30 апрель куни завод раҳбариятининг биринчи ўринбосари билан видеоконференция ўтказиб, ҳар бир масала бўйича тўлиқ тушунтириш олдик ва камчиликларни келгусида такрормаслик бўйича кафолат олинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4🔥3👎2🤝2
Ўзбекистон Республикаси делегацияси Москва шаҳрида сайёр қабул ўтказди

2025 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Шоҳрух Азаматович Аминов бошчилигидаги делегация томонидан Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонасида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз томонидан билдирилган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Мавжуд масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92👎1🔥1