This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўйхатда келтирилган давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятингизни олиб боряпсиз, лекин муаммоли вазиятдамисиз? Ўйланиб ўтирманг, биз ёнингиздамиз!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига 24/7 режимида бепул қўнғироқ қилинг, мутахассислар сиз билан боғланишга тайёр!
Энг муҳими: Хорижий телефон рақамингизда маблағ бўлмаса ҳам, қўнғироқни амалга ошириш имконияти мавжуд!
❗️Ҳуқуқий маслаҳат учун - @huquqiy_yordam_uzbot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерациясидаги Миграция агентлигининг ваколатхонаси томонидан мамлакат ҳудудида ноқонуний мақомда бўлиб турган навбатдаги фуқаромизга амалий ёрдам кўрсатилди.
Агар сиз ҳам шунга ўхшаш вазиятда бўлсангиз, ваколатхонамизга мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга тегишли амалий ёрдам кўрсатилади.
⚡️ Ўз мақомингизни текшириш учун, илтимос, қуйидаги ҳаволани босиб, расмий сайтга киринг: [мвд.рф].
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3😍2 2🗿1
Миграция агентлигининг Санкт-Петербург ва Екатеринбург шаҳарларига ташрифлари
⚡️ Жорий йилнинг апрель ойида агентлик вакиллари Санкт-Петербург шаҳридаги Логистика марказига ташриф буюриб, у ерда фаолият юритаётган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси билан учрашди.
Учрашув якунида иш берувчиларга Ўзбекистон томонидан ҳамкорлик келишуви ҳамда тегишли талабномалар тақдим этилди.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
⚡️ Шунингдек, 2025 йил 9 апрель куни Екатеринбург шаҳридаги “Спецавтобаза” АЖда Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонасининг биринчи котиби С. Юлдашев ва Миграция агентлигининг Екатеринбургдаги вакили И. Ходжакулов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳнат мигрантларини жалб этиш, танловларни ташкил этиш, меҳнат фаолиятини амалга оширишга доир ҳужжатларни расмийлаштириш, уларни иш жойига трансфер қилиш ва муносиб меҳнат ҳамда яшаш шароитлари билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида иш берувчиларга Ўзбекистон томонидан ҳамкорлик келишуви ҳамда тегишли талабномалар тақдим этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1
Екатеринбург: Рус тили бўйича имтихон топшириш маркази ва патент расмий бериладиган манзил
📍 Рус тили бўйича имтихон топшириш маркази
Екатеринбург, Колмогорова кучаси, 3-уй
💬 Екатеринбург, Колмогорова кучаси, 3-уй тест саволлари ҳақидаги маълумотлар махсус Telegram гуруҳида бўлади.
Шунингдек ПАТЕНТ олиш учун рӯйхатдан ӯтиш қуйидаги телефонлар орқали амалга оширилади:
1. +73433824424
2. +79126052530
⚡️ Манзил: г. Екатеринбург, ул. Чекистов, 5 (дополнительный офис ЦТ УрФУ)
👉🏼 Рус тили имтиҳонига тайёргармисиз? Ҳавола орқали ўз билимингизни синаб кўринг.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
📍 Рус тили бўйича имтихон топшириш маркази
Екатеринбург, Колмогорова кучаси, 3-уй
• Анкета рус тилида тўлдирилади.
• Телефон рақами ва электрон почта каби маълумотлар сўралади.
💬 Екатеринбург, Колмогорова кучаси, 3-уй тест саволлари ҳақидаги маълумотлар махсус Telegram гуруҳида бўлади.
Шунингдек ПАТЕНТ олиш учун рӯйхатдан ӯтиш қуйидаги телефонлар орқали амалга оширилади:
1. +73433824424
2. +79126052530
📅
Вақтга қатъий амал қилган
ҳолда
⏰
Душанба — Жума
: соат 10:00 дан 16:00 гача (перерыв 12:00-13:00)
👉🏼 Рус тили имтиҳонига тайёргармисиз? Ҳавола орқали ўз билимингизни синаб кўринг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍1🙏1
— Дарҳол +7 (495) 777-77-77 рақамига қўнғироқ қилинг
— 7 календар кун ичида Москва МФЦ марказига мурожаат қилинг:
Москва ш., Вороновское қишлоғи, Варшавское шоссе, 64-км, 1-уй, 47-бино
Карта ҳақида батафсил маълумотни Москва МФЦ марказининг расмий сайтида “Хорижий фуқаро картаси” бўлимида топиш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 15 апрель куни Россия Федерациясига расмий ташриф билан келган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ташриф доирасида Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида Россияда вақтинча яшаб турган, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда таълим олаётган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.
⚡️ Мулоқот очиқ ва конструктив руҳда ўтди. Омбудсман томонидан ҳамюртлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат органлари томонидан кўрсатилаётган ёрдам ҳамда Ўзбекистондаги шарт-шароитлар юзасидан маълумот берилди.
Учрашув давомида ватандошлар томонидан билдирилган долзарб муаммолар тингланди, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва фикрлар алмашилди. Миграция агентлиги вакиллари томонидан амалий ёрдам кўрсатиш ва тизимли ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2🔥2 1
Меҳнат сафари давом этмоқда: “ANTI YAPI” 42 нафар янги ишчиларни қабул қилди!
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ташкилий тарзда Наманган вилоятидан 42 нафар фуқаро “Anti Yapi” қурилиш компаниясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида етиб келди.
Янги жамоа аъзоларига Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиблари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Улар самарали меҳнат, муносиб шарт-шароитлар ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳитда иш бошлашга тайёр.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ташкилий тарзда Наманган вилоятидан 42 нафар фуқаро “Anti Yapi” қурилиш компаниясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида етиб келди.
Янги жамоа аъзоларига Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиблари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Улар самарали меҳнат, муносиб шарт-шароитлар ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳитда иш бошлашга тайёр.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1🎉1🙏1
Еслатиб ӯтамиз! 2025 йил 5 февралдан бошлаб, Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан депортация режими қўлланилади. Бундай фуқаролар назоратдаги шахслар реестрига киритилади.
🪧 Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сонли Фармонига мувофиқ, мазкур реестрга киритилган фуқаролар 2025 йил 30 апрелга қадар ўз ҳуқуқий мақомини ҳал қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин:
• Россия ИИВнинг ҳудудий органларига;
• ФГУП «ПВС» ИИВ филиалларига (ўз бўлиш жойи бўйича);
• Москва шаҳрида бўлиб турганлар учун — ММЦ “Сахарово”га.
– биометрик идентификациядан ўтиш;
– тиббий кўрикдан ўтиш (қаттиқ касалликлар, наркотик воситалар ёки психотроп моддалар истеъмоли йўқлигини тасдиқловчи маълумот талаб қилинади);
– давлат пошлинаси, солиқ, жарима ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслигини текшириш.
⚡️ 2025 йил 1 майдан сўнг ҳуқуқий мақомни расмийлаштириш имкони бўлмайди!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерациясидаги Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги Ваколатхонаси вакиллари, айни пайтда Москва шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсман билан биргаликда, Москвада жойлашган Вақтинчалик сақлаш марказига (ЦВСИГ) ташриф буюришди.
Учрашув доирасида марказда сақланаётган юртдошларимизнинг ҳолати ўрганилди, уларнинг муаммолари ва ҳуқуқий мақоми таҳлил қилинди. Шунингдек, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказилиб, уларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ўрганилган ҳолатлар бўйича аниқ чоралар белгиланади ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда уларнинг ечими бўйича ишлар олиб борилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8 3🙏2❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужжатларингиз тўлиқ ва тўғри, лекин “назоратдаги шахслар” рўйхатига тушиб қолганмисиз? Қандай чора кўриш керак?
🔈 Агар сизнинг барча ҳужжатларингиз — патент, рўйхатдан ўтиш, меҳнат шартномаси ва бошқалар — амалда бўлса-да, “назоратдаги шахслар” рўйхатига киритилган бўлсангиз, қуйидаги тартибда ҳаракат қилиш тавсия этилади:
Қўшимча саволлар туғилса ёки масала юзасидан тушунтириш керак бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин.
😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
1. Миграция масалалари бўйича ИИБ бўлимига (МВД) мурожаат қилинг ва рўйхатга киритилиш сабабини аниқланг.
2. Рўйхатдан чиқариш тўғрисида расмий ариза тайёрланг. Аризага қуйидагиларни илова қилинг:
• амалдаги барча ҳужжатлар нусхалари;
• агар тақдим этилган бўлса — олдинги билдиришнома (уведомление);
• қонунбузарлик йўқлиги ёки бузилиш бартараф этилгани ҳақида тушунтириш хати.
3. Аризани Ички ишлар органларининг миграция бўлимига шахсан, МФЦ орқали ёки почта билан тақдим этинг.
4. Агар мурожаат рад этилса, прокуратурага ёки судга шикоят киритиш мумкин.
Қўшимча саволлар туғилса ёки масала юзасидан тушунтириш керак бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги юртимиз фуқаролари учун муҳим эслатма!
Россиялик таниқли ҳуқуқшунос Вадим Коженов ушбу жараён ҳақида Youtube-каналида тўлиқ тушунтириш берди. У ўз видео мурожаатида айниқса, Ўзбекистон фуқароларига қимматли маслаҳатлар бериб ўтди.
Кимга ва қаерга мурожаат қилиш керак?
Ҳаммаси видеода — танишларингизга юбориб қўйинг!
Батафсил кўриш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир Ўзбекистон фуқароси Россияда ўзининг ҳуқуқий мақомини муваффақиятли тиклади. Бу мумкин — агар ўз вақтида мурожаат қилинса ва ёрдам олинса.
❗️ Қўрқманг, легаллашиш йўлида қадам ташланг. Муҳими — 30 апрелгача улгуринг. Биз ҳар бир босқичда сизга кўмак беришга тайёрмиз.
😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон:+79250454744
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥1😢1😍1 1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МОСКВАДА БАХТСИЗ ҲОДИСАГА УЧРАГАН ЮРТДОШИМИЗ ВАТАНГА ҚАЙТАРИЛДИ
Россиянинг Москва шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган юртдошимизни Ватанга қайтариш бўйича Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан зарур чоралар кўрилди.
Беморга саломатлик тилаган ҳолда, хорижда меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга шундай мурожаат қиламиз:
Сиз бегона юртдасиз — ҳар бир қадам, ҳар бир ҳаракат масъулиятли бўлиши шарт.
Муаммога дуч келсангиз, ёлғиз эмассиз. Миграция агентлиги ҳар доим сизнинг ёнингизда:
▪️ моддий ёрдам,
▪️ ҳуқуқий ҳимоя,
▪️ психологик ва ижтимоий кўмак.
Мурожаат учун:
😎 @pomoshrussiamigrant
☎️ Телефон: +7 925 045 47 44
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Россиянинг Москва шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган юртдошимизни Ватанга қайтариш бўйича Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан зарур чоралар кўрилди.
Фуқаро шифокорлар хулосаси асосида ётқизилган ҳолда Ўзбекистонга олиб кетилди.
Беморга саломатлик тилаган ҳолда, хорижда меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга шундай мурожаат қиламиз:
Сиз бегона юртдасиз — ҳар бир қадам, ҳар бир ҳаракат масъулиятли бўлиши шарт.
Муаммога дуч келсангиз, ёлғиз эмассиз. Миграция агентлиги ҳар доим сизнинг ёнингизда:
▪️ моддий ёрдам,
▪️ ҳуқуқий ҳимоя,
▪️ психологик ва ижтимоий кўмак.
Мурожаат учун:
☎️ Телефон: +7 925 045 47 44
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16 7❤6🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонуний миграция — ишончли агентликлар билан!
Бугунги дунёда меҳнат миграцияси — фақат иш топиш воситаси эмас, балки мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, кадрлар салоҳияти ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим платформага айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш қонун билан тартибга солинган хизмат тури бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда лицензия асосида фаолият юритувчи Хусусий бандлик агентликлари (ХБА) бу хизмат билан шуғулланишга ҳақли. Бугун Миграция агентлигида ХБАларга лицензия топшириш рамзий маросими бўлиб ўтди.
Самимий давра суҳбатида, ХБАлар вакилларининг саволларига жавоб берилди, таклифлари тингланди, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

⚡️ Тадбирда, жорий йил 22-апрелдаги 252-сонли Ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, Миграция агентлиги чет давлатлар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринларини тўлдириш бўйича ХБАлар билан яқин ҳамкорликда ишни ташкил қилишга тайёр эканлиги таъкидланди.
Самимий давра суҳбатида, ХБАлар вакилларининг саволларига жавоб берилди, таклифлари тингланди, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2🤝1 1
Россияда қисқа иш ҳафтаси бошланди: 1 май — Меҳнат байрами ва 9 май — Ғалаба байрами муносабати билан мамлакат бўйлаб тўрт кунлик байрам ва дам олиш кунлари белгиланган.
Қолган кунлари, жумладан шанба ва якшанба кунлари ҳам, марказ одатий тартибда ишлайди.
Ҳужжат расмийлаштиришни режалаштираётганларга буни инобатга олишни тавсия қиламиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10 2❤1🔥1🎉1
📢 ДИҚҚАТ! ХУШХАБАР!
Россияда Федерациясида легализация муддати расман 10 сентябргача узайтирилди!
🇷🇺 2025 йил 28 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан имзоланган Фармонга (№ 272-сон) мувофиқ, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган хорижий фуқаролар учун ҳуқуқий мақомини легаллаштириш жараёни 2025 йил 10 сентябрга қадар узайтирилди.
📲 Ушбу муҳим хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам етказинг!
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Россияда Федерациясида легализация муддати расман 10 сентябргача узайтирилди!
💡 БУ НИМА ДЕГАНИ?
Сиз ҳозиргача ҳужжатларингизни тўлиқ расмийлаштирмаган бўлсангиз, қонуний мақомингизни тартибга солиш ва меҳнат фаолиятини расмийлаштириш учун яна 4 ой вақт берилди!
Шу вақтдан унумли фойдаланиб, барча ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш имконияти мавжуд.
📲 Ушбу муҳим хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам етказинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍5🎉5🔥3 2