“Алабуга Старт” - халқаро дастур бўлиб, хорижлик ёшларга Россияда ишлаб чиқариш ва таълим олиш имкониятини тақдим этади. Дастур асосан 18-22 ёшли аёлларга мўлжалланган бўлиб, уларни “Алабуга” махсус иқтисодий зонасида ишга жойлаштиради. Қатнашчиларга юқори ойлик маош, бепул касбга ўқитиш ва турар жой таклиф қилинади. Дастурда иштирок этувчилар кейтеринг, сервис, меҳмонхона хизмати ва ишлаб чиқариш соҳасида малака ошириш имконига эга бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥3😍1
Юртдошларимиз билан бирга – меҳнат ва ҳуқуқий ҳимоя масалалари муҳокамада!
Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш ва мониторинг ишларини олиб бориш мақсадида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг Санкт-Петербург шахридаги вакиллиги ва Консулхона ходимлари Калининград вилоятида фаолият олиб бораётган “ЗА РОДИНУ” корхонасига ташриф буюрдилар.
👷🏻Ташриф давомида 120 нафарга яқин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашув ўтказилиб, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитлари ўрганилди. Шунингдек, уларнинг муаммо ва саволларига ечим топишда кўмаклашилди.
📜 Фуқароларимизга миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик нормалари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қонунчиликни бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram

👍7❤2 2
Савол: “Мен Россияда патент асосида ишлайман, лекин уни ўз вақтида тўлай олмадим ёки хабарнома юборишни унутдим, шунинг учун патентим амал қилишдан тўхтатилди. Қонун бўйича менга нима хавф солади ва патентни тиклашим мумкинми? Агар уни бекор қилишган бўлса, нима қилишим керак?”
#МИГРАНТ_САВОЛ_ЖАВОБ
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Жавоб:Агар сиз патентни ўз вақтида тўламасангиз ёки МВДни хабардор қилмасангиз, унинг амал қилиши тўхтатилади. Сизда қарзни тўлаш ва хабарнома юбориш учун 30 кун бор. Агар шу муддат ичида барча тўловларни амалга оширсангиз, патентни тиклаш мумкин. (Федерал қонун № 115-ФЗ, 2002 йил 25 июл, 13.3-модда, 22-банд “Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”)
Агар қарзни тўлаш муддати 30 кундан ошса, патент бекор қилинади. Бундай ҳолатда уни қайта тиклаб бўлмайди. Сиз ёки Россиядан чиқиб кетиб, янги патент расмийлаштиришингиз керак, ёки агар ҳали ҳам мамлакатда бўлсангиз, патентни олиш жараёнини қайтадан тўлиқ ўташингиз керак. (Федерал қонун № 115-ФЗ, 13.3-модда, 22.1-банд)
Агар амал қилмайдиган патент билан ишласангиз, бу қоидабузарлик ҳисобланади:
• 5 000 - 7 000 рубль миқдорида жарима солиниши мумкин (Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси, 18.10-модда).
• Агар бекор қилинган патент билан ишлашда давом этсангиз, Россияга 3-5 йилгача кириш таъқиқланиши мумкин (Федерал қонун № 114-ФЗ, 1996 йил 15 август, 26-модда “Россия Федерациясидан чиқиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби тўғрисида”).
Бекор қилинган патентдан сўнг янги патент олиш учун бир йил кутиш керак. (Федерал қонун № 115-ФЗ, 13.3-модда, 24-банд)
Шунинг учун патент тўловларини ўз вақтида амалга ошириш ва барча чекларни сақлаб қўйиш муҳим. Агар патентни ўз вақтида тўлай олмасангиз, жарима ва таъқиқлардан қочиш учун Россиядан чиқиб кетганингиз маъқул.
#МИГРАНТ_САВОЛ_ЖАВОБ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤1🔥1🙏1😍1
Татаристонда ҳамкорлик кенгаймоқда!
Миграция агентлиги раҳбарияти Татаристонда янги ҳамкорлар билан шартномалар имзолади.
Қурилиш, архитектура ва коммунал хўжалик вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасида ўтган учрашувларда 30 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.
“Апгрейд стафф”, “Казанский ДСК”, “Пассажирское автотранспортное предприятие №2”, “ППТ Алабуга”, ПАО “КАМАЗ”, “Артекс Строй Проект” ва “КЗТМ” каби йирик компаниялар билан 7 та келишув имзоланиб, 11 мингта иш ўрни аниқланди!

👍4 2❤1
Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ва Консулхона вакиллари Калининград вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига ташриф буюриб, фуқароларимиз билан учрашиб, уларнинг ватанга қайтиш масалалари, суд қарорлари ва Ўзбекистондаги иш билан таъминлаш имкониятлари ҳақида суҳбат ўтказдилар.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда ҳар куни турли воқеалар содир бўлаётганини кўриб турибмиз. Айрим ҳолларда одамлар қонунларни билмагани ёки урф-одатларга ҳурмат билан муносабатда бўлмагани учун муаммоларга дуч келмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Россия ҳудудида бўлиб турган ҳар бир инсон мамлакат қонунларига риоя қилиши, унинг маданияти ва анъаналарини ҳурмат қилиши шарт. Бу фақат қоида эмас, балки жамиятда тотув яшашнинг асосий тамойилидир.
✍️ “Чет эл фуқаролари Россия Федерацияси Конституцияси ва қонунчилигига риоя қилишлари шарт” (115-сонли Федерал қонун, 11-модда).
Агар чет эл фуқароси ҳуқуқбузарлик содир этса, у Россия фуқаролари билан тенг равишда жавобгарликка тортилади. Қонун ҳамма учун баробар.
🔈
“
Чет эл фуқаролари умумий асосда маъмурий жавобгарликка тортилади
”
(Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси, 2.6-модда).
👮♂️
“
Қонунни бузган ҳар бир шахс Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади
”
(115-сонли Федерал қонун, 33-модда).
Шунингдек, ҳар бир инсон маҳаллий урф-одат ва анъаналарни ҳурмат қилиши керак, чунки бу яхши қўшничилик ва ўзаро тушунишнинг муҳим шартидир.
🔍
“
Чет эл фуқаролари Россия Федерацияси халқлари анъана ва урф-одатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари шарт”
(115-сонли Федерал қонун, 13-модда).
Эсда тутинг: ҳурмат, қонун ва тартиб – жамиятда тинчлик ва хавфсизлик гаровидир!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤1🙏1🤝1
Савол: Агар менинг патентим бекор қилинган (аннулирование) бўлса, мен Указ № 1126 асосида ҳужжатларимни легализация қилишим мумкинми?
Бекор қилинган патентдан сўнг янги патент олиш учун бир йил кутиш керак. (Федерал қонун № 115-ФЗ, 13.3-модда, 24-банд)
#МИГРАНТ_САВОЛ_ЖАВОБ
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Жавоб: Агар сизнинг патентингиз қонуний асосларда бекор қилинган бўлса, мазкур Фармон асосида легализация қилиш имконияти чекланган. Фармонга мувофиқ, патент, вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) ёки доимий яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) беришни рад этиш ёки уларни бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлган чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш рад этилади.
Бекор қилинган патентдан сўнг янги патент олиш учун бир йил кутиш керак. (Федерал қонун № 115-ФЗ, 13.3-модда, 24-банд)
#МИГРАНТ_САВОЛ_ЖАВОБ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2🤷♂1😢1