ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
🖍🖍🖍 Россияда миграция рўйхатидан ўтиш осонлашди!

🔈 Россия ИИВ энди хорижликларга ўзлари онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилганини эълон қилди!
Госуслугида бу хизмат энди тўлиқ ишлайди! Илгари ҳам бор эди, лекин амалда ишламаган. Ҳозир эса — муаммосиз!
Энди нима қилиш мумкин ?
Госуслугида тасдиқланган аккаунт орқали ўзингиз ариза юборишингиз мумкин
Россия фуқароси (уй эгаси) уйига рўйхатдан ўтиш учун онлайн ариза топшириш имконияти бор
Уй эгасига хабар боради ва у тасдиқласа, регистрация тайёр!

💡Кимлар учун айни муддао?
Уй эгаси: “Мен интернетни тушунмайман” ёки “вақтим йўқ” деса, сиз шунчаки:
🗣 “Ҳеч нарса керак эмас, ўзим ариза юбордим, сиз тасдиқласангиз бўлди!” — дейсиз ва барча муаммолар ҳал!

📲 Онлайн ҳаёт янада осонлашмоқда!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
↗️Бир томонда – расмий иш: барқарор даромад, кафолатлар, таътил ва пенсия.
📉Иккинчи томонда – норасмий иш: тез пул, лекин ҳеч қандай ҳимоя ва кафолат йўқ.

Бир дунё – икки реаллик. Сиз қайсини танлайсиз?

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🎉1
🇷🇺 Россия миграция сиёсатидаги ўзгаришлар: хорижий фуқароларга нисбатан қаттиқ чоралар қўлланилмоқда

Россия МВД томонидан эълон қилинган расмий статистикага кўра, ўтган йили мамлакатда миграция назорати сезиларли равишда кучайтирилган.
↗️190 мингдан ортиқ хорижий фуқарога нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация ва реадмиссия қарорлари қабул қилинган, бу 2023 йилга нисбатан 30%га кўп.

📈 Шунингдек, 157 мингдан зиёд хорижий фуқаро мажбурий равишда Россияни тарк этган, бу эса ўтган йилга нисбатан 45%га ўсишни кўрсатмоқда.

👮‍♀️ Россия ҳукумати мамлакатга киришни чеклаш чораларини ҳам кучайтирган. 267,2 минг нафар хорижий фуқаро учун Россияга кириш тақиқланган, бу эса 2023 йилга нисбатан 93,8 мингтага кўпроқ.

📉 Бундан ташқари, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома бериш икки баробар камайган, доимий яшашга рухсат бериш эса чорак қисмга пасайган. Бу Россия ҳукумати томонидан қонунбузарликларнинг олдини олиш ва миграция жараёнларини қаттиқ назорат қилиш сиёсати билан боғлиқ.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤷‍♂3🗿1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Москвадаги қурилиш майдонида крандан юк тушиб кетиши натижасида 3 нафар хорижий ишчиларни босиб қолгани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси текширув ўтказди.
Текширув натижаларига кўра:
🟢4 киши жабрланган, шундан
🟢1 нафар оғир аҳволда
🟢3 нафар енгил жароҳат олган
🟢Ҳалок бўлганлар қайд этилмаган
🟢Жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.

Ҳолат расмий тасдиқланган, янгиланган маълумотлар расмий манбалар орқали берилади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🙏21🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлигининг Россия Федерацияси Екатеринбург шаҳридаги вакиллари томонидан Тюмень вилоятидаги йирик иш берувчилардан бири “СитиСтрой72”МЧЖнинг, келгусида ҳамкорлик келишуви имзолаш мақсадида корхонанинг яшаш ва иш шароитлари вакиллик ходимлари томонидан ўрганилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍31👎1🔥1
✈️👨‍👩‍👧‍👦 4 боласи билан Россияда қолиб кетган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Россиянинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха Республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🎉1
🇷🇺Татаристоннинг йирик иқтисодий зонаси "Алабуга" ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Миграция агентлиги раҳбарияти ушбу корхонада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз билан учрашиб, уларнинг яшаш, овқатланиш ва меҳнат шароитларини ўрганди. Ҳозирда жамиятда 1150 нафар ўзбекистонлик фаолият олиб бормоқда.
💬 Ўтказилган учрашувлар натижасида, иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган "Алабуга" корхонаси ва Миграция агентлиги ўртасидаги келишувга кўра ўзбекистонлик мутахассислар учун қўшимча 10 минг бўш иш ўрнига талаб олинди.

Агентлик томонидан ушбу янги иш ўринлари борасидаги танлов ҳақида эълон жойлаштирилади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3👎1🙏11
🇷🇺 “КАМАЗ” билан ҳамкорлик янада кенгаяди

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев “КАМАЗ” раҳбарияти билан ўтказган учрашувда мутахассисларни ташкилий тартибда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Ушбу келишув “Камаз”да ишлаш истагини билдирган ҳамюртларимизни Ўзбекистонда касб ва тилга ўқитиш, танловларни янада қулай шароитларда ўтказиш ва ишга жойлаштириш масалаларини ўз ичига олади.

Ҳозирда корхонада Агентлик томонидан юборилган 500 нафардан ортиқ юртдошимиз вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Бу ерда асосан юк автомобиллари, автобус, турли ҳажмдаги двигателлар, махсус техникалар ишлаб чиқарилади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🙏1🤝1
Татаристон Республикаси Бош вазири Алексей Песошин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, қўшма дастурлар асосида фуқароларнинг касбий тайёргарлиги ва мослашувини таъминлаш, патент расмийлаштириш жараёнларидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари - Татаристон Республикаси савдо-саноат вазири Олег Коробченко билан ҳам кўришилди. Муҳокамаларда миграция соҳасига оид мавжуд лойиҳалар ҳамда янги имзоланадиган шартномаларни ҳаётга тадбиқ этиш механизмлари кўриб чиқилди. Ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍421🔥1
🇷🇺 Миграция агентлиги раҳбарияти "Алабуга" махсус иқтисодий зонасида дуал таълим асосида ҳам ўқиб, ҳам ишлаётган, “Алабуга Старт” лойиҳаси иштирокчилари бўлган, мамлакатимиздан борган бир гуруҳ қизлар билан ҳам учрашди. Уларнинг яшаш ва ишлаш шароитлари кўздан кечирилди.
“Алабуга Старт” - халқаро дастур бўлиб, хорижлик ёшларга Россияда ишлаб чиқариш ва таълим олиш имкониятини тақдим этади. Дастур асосан 18-22 ёшли аёлларга мўлжалланган бўлиб, уларни “Алабуга” махсус иқтисодий зонасида ишга жойлаштиради. Қатнашчиларга юқори ойлик маош, бепул касбга ўқитиш ва турар жой таклиф қилинади. Дастурда иштирок этувчилар кейтеринг, сервис, меҳмонхона хизмати ва ишлаб чиқариш соҳасида малака ошириш имконига эга бўлади.

Номзод лойиҳада қатнашиш учун Миграция агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига учрашиши ёки ўзи мустақил равишда иштирок этиши мумкин.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥3😍1