ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Екатеринбургдаги Ўзбекистон Миграция вакиллиги маълумот беради

🏭 Свердловск вилояти, Североуральск шаҳрида жойлашган “СУБР” МЧЖ янги иш берувчи корхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ўртасида юртдошларимизнинг яшаш ва меҳнат шароитларини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказилди. Агентлик вакиллари ишчилар учун яратилган шарт-шароитларни таҳлил қилиб, уларнинг хавфсизлик ва қулайлик талабларига мослиги, ижтимоий кафолатлар ҳамда касбий ривожланиш мавжудлигини ўрганди. Барча меҳнат шартлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ эканлиги тасдиқланди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Тошкент” лойиҳаси доирасида қурилиш соҳасида ишловчи юртдошларимизга ажойиб таклиф!

🏗 20 минг гектар майдонда бунёд этилаётган ушбу йирик лойиҳага 10 мингга яқин ишчи ўрни таклиф этилмоқда.

👷 38 хил йўналиш бўйича малакали мутахассислар талаб қилинади, жумладан:
• бетончи,
• пайвандчи,
• сантехник,
• ғишт терувчи,
• электрик,
• сувоқчи ва бошқалар.

💳 Иш ҳақи: 8-15 миллион сўм.

📌 Қўшимча шароитлар:
бепул ётоқхона,
махсус иш кийимлари,
транспорт хизмати,
уч маҳал иссиқ овқат.

Россия Федерацияси ҳудудидан қўнғироқ қилиш учун махсус call-марказ:
0 800 0000 11-76 (2025-йил 1-мартдан бошлаб).

🔹 Мамлакатимизда ишга жойлашиш имкониятидан фойдаланинг!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍3👎1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🔈 Россияда миграция қонунчилиги бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда

Россияда мигрантларнинг мамлакатда қолиш қоидаларига риоя этиши бўйича текширувлар давом этмоқда. 2025 йил бошидан буён ИИВ ходимлари
18 000 дан ортиқ тадбир ўтказди.

📍 Москва ва Санкт-Петербургда 1 000 дан зиёд текширувлар амалга оширилди.

📝 2 500 хорижий фуқаро учун вақтинчалик бўлиш муддатини қисқартириш ҳақида қарор қабул қилинди. Улар орасидан 477 киши мажбурий дактоиласкопия, суратга олиш ва тиббий кўрикдан ўтиш талабларини бажармаган.

✈️ 607 нафар чет эл фуқаросига нисбатан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

⚠️ Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси эслатиб ўтади, 2025 йил 30 апрелгача мамлакатда қолиш қоидаларини бузган хорижий фуқаролар ҳуқуқий мақомларини расмийлаштириш имкониятига эга. Бунга эришиш учун қуйидаги идораларга мурожаат қилиш керак:
🔹 Россия ИИВ ҳудудий органлари
🔹 ФДУП «ПВС» Россия ИИВ филиали
🔹 ГБУ «ММЦ» (Сахарово)

📌 Қонунларга риоя қилинг ва Россиядаги ҳуқуқий мақомингизни тартибга солинг!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢21
📰 Москвада бахтсиз ҳодисага учраган фуқаро ўғли билан Ватанга қайтарилди

Бугун Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан Москва вилоятидаги қурилиш объектларидан бирида бахтсиз ҳодисага учраган Қашқадарё вилояти фуқаросининг Ватанга қайтиши ташкил этилди.
Агентлигимиз фуқаронинг оғир ҳолатини инобатга олган ҳолда, унинг Ватанга хавфсиз ва тез фурсатда қайтиши учун зарур чораларни кўрди. Хусусан, ҳужжатларни расмийлаштириш, тиббий маълумотларни тайёрлаш, транспорт масаласини ҳал қилиш ва бошқа ташкилий ишлар амалга оширилди.Бугун фуқаро ўғли билан бирга Ўзбекистонга йўл олди.

Агар сиз ёки сизга яқин инсонлар шундай мураккаб ҳолатга тушиб қолса қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг!

😎 @pomoshrussiamigrant
💬 WhatsApp: +79250454744
☎️ Телефон:+79250454744
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😍1
Ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш доирасида амалий ёрдам кўрсатилди

Екатеринбург шаҳридаги Миграция агентлиги ваколатхонасига икки нафар фуқаро мурожаат қилди.
✉️ Фуқаро Х. З. соғлиғининг ёмонлашгани сабабли узоқ муддат ишга лаёқатсиз қолгани ва молиявий қийинчилик туфайли ватанга қайтиш имконияти йўқлигини маълум қилди.

✉️ Фуқаро З. Б. эса қариндоши Ж. Қ. (марҳум) 28 феврал куни вафот этгани, унинг оиласи молиявий имкониятга эга эмаслиги сабабли жасадни ватанга қайтаришда амалий ёрдам сўради.

🗓 Мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан кўриб чиқилиб, “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратилди.

Шу асосда, фуқаро Х. З. ва марҳум Ж. Қ. жасади 4 март куни Екатеринбург–Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали ватанга қайтарилади.

Миграция агентлиги хориждаги ҳамюртларимизга амалий ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттиради.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤝4😍1
📢 Тўғридан-тўғри жонли эфир!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⛔️ Наркотик савдоси ва қимор ўйинларига аралашиб қолманг!

Хорижда вақтинча ишлаб юрган ҳамюртларимиз орасида ҳам ёмон иллатлар гирдобига тушиб қолаётганлар оз эмас.

Шу боис огоҳлантириб қўйишни жоиз билдик, бир марталик мўмай даромад илинжида ўзингизни панжара ортига отманг!

Танимаган, шубҳали шахслар билан ишлаётганингизда эҳтиёт бўлинг!

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52👎1
ПАМ в РФ
“Янги Тошкент” лойиҳаси доирасида қурилиш соҳасида ишловчи юртдошларимизга ажойиб таклиф!

🏗 20 минг гектар майдонда бунёд этилаётган ушбу йирик лойиҳага 10 мингга яқин ишчи ўрни таклиф этилмоқда.

👷 38 хил йўналиш бўйича малакали мутахассислар талаб қилинади, жумладан:
• бетончи,
• пайвандчи,
• сантехник,
• ғишт терувчи,
• электрик,
• сувоқчи ва бошқалар.

💳 Иш ҳақи: 8-15 миллион сўм.

📌 Қўшимча шароитлар:
бепул ётоқхона,
махсус иш кийимлари,
транспорт хизмати,
уч маҳал иссиқ овқат.

Россия Федерацияси ҳудудидан қўнғироқ қилиш учун махсус call-марказ:
0 800 0000 11-76 (2025-йил 1-мартдан бошлаб).

🔹 Мамлакатимизда ишга жойлашиш имкониятидан фойдаланинг!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instag
❗️Фуқароларнинг Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси учун бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш мақсадида колл-марказга қўнғироқ қилиб боғлана олмаётгани хусусида ОАВда эълон қилинган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

📈 Ҳакиқатан ҳам таклиф қурилишда ишлаш истаги бўлган кўплаб юртдошларимизнинг қизиқишига сабаб бўлган. Кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайганлиги туфайли, лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берген.

📞 Ушбу ҳолат 4-март соат 12:00 га қадар бартараф этилади. Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутishni истамаган (боғлана олмаган) ҳамюртимиз учун альтернатив таклиф сифатида телеграм-бот ишга туширилмоқда. Эндиликда Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси қурилишида ишлашни истаган ҳамюртимиз @yangi_toshkent_qurilishi_bot орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришса, колл-марказ операторлари маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади.

☑️ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати ҳамюртимизнинг иш билан бандлигини таъминлашда ОАВ иштирокини қадрлайди. Эълон қилинаётган бўш иш ўринлари ҳақидаги хабарлар ҳамюртимизнинг қизиқишларига сабаб бўлаётганидан мамнунмиз.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
📍Санкт-Петербургда меҳнат ҳамкорлиги юзасидан учрашув

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг Санкт-Петербург шахридаги вакиллиги ва Консулхона ходимлари томонидан Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шахрида фаолият юритаётган “ГК” Содействие вакиллари билан консулхона биносида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида бугунги кунда ушбу ташкилотда 150 нафар бўш иш ўринлари аниқланди ҳамда корхона томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароитлари, ойлик маоши ва яшаш шароитлари ўрганилди. Шу билан бирга, келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар тўплами ўрганиб чиқиш учун “ГК” Содействие вакилларига тақдим этилди.
⚡️ Шунингдек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шахрида фаолият юритаётган ватандош ва диаспора ташкилоти раҳбари Курбонов Равшан Ражабович билан консулхона биносида учрашув бўлиб ўтди ҳамда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома лойиҳаси ўрганиб чиқиш учун тақдим этилди.


😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
👍31
👮‍♂️ 5 мартдан бошлаб полицияга вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларнинг уйларига қаршиликсиз кириш ҳуқуқи берилади.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3😢3
ПАМ в РФ
📰 Москвада бахтсиз ҳодисага учраган фуқаро ўғли билан Ватанга қайтарилди Бугун Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан Москва вилоятидаги қурилиш объектларидан бирида бахтсиз ҳодисага учраган Қашқадарё вилояти фуқаросининг Ватанга…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан қурилиш объектларининг бирида бахтсиз ҳодисага учраган фуқаронинг ватанга қайтарилиш жараёни

Иш жараёнида ўз хавфсизлигингизга бефарқ бўлманг, эҳтиёт чораларини кўринг!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖍🖍🖍 2025 йил 5 март куни Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин, РФ Ички ишлар вазирлигининг мажлисини ўтказди.

➡️Йиғилиш давомида миграция соҳасида ислоҳатларни жорий этиш ҳақида гапириб, электрон миграция картасини жорий этиш ва хорижий фуқароларнинг рўйхатдан ўтиш тизимини рақамлаштириш масаласининг долзарблигини таъкидлади.

➡️Президент мазкур ислоҳотлар миграция жараёнларини соддалаштириш, хорижий фуқароларнинг мамлакатда бўлиш муддатини тизимли назорат қилиш ва миграция сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётганини қайд этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍1😢1🗿1
2025 йил 5 март куни Челябинск вилоятидаги “Русские пряники” МЧЖга Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ташриф буюрди. Учрашувда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни жалб этиш, уларнинг яшаш ва ишлаш шартлари, патент расмийлаштириш ҳамда иш жойига трансфер масалалари муҳокама қилинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥30/30/30 акцияси!

30 апрель, 30 сония ва 30 та авиачипта!

Миграция агентлиги 30/30/30 акциясини эълон қилди. Энди Россияда фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз 30 апрель санасигача давом этадиган легализация жараёнларида бир-бирини қўллаб-қувватлайди.

Юртдошларимиз ҳуқуқий мақомини тартибга солиб, патент олиш жараёнларидан қандай ўтганини 30 сония ичида видеоселфи орқали тушунарли тарзда ёритиб, кўпчилик билан баҳам кўради. Олинган видеони ўз инстаграм саҳифасига #LEGALIZATSIYA30 хештеги билан Миграция агентлигини белгилаган ҳолда жойлаштиради. Ёки @LEGALIZATSIYA30bot телеграм ботига видеоселфи шаклида юбориши ҳам мумкин.

Жараённи таъсирли шаклда ифодалаб берган 30 нафар ҳамюртимизга ўзлари учун қулай вақтда Россиядан Ўзбекистонга келиши учун Миграция агентлиги авиачипта олиб беради.

Унутманг, ҳужжатларингизни қонунийлаштириш учун муддат 2025 йил 30 апрелга қадар берилган! Видео фойдали бўлиши учун барча танишларингиз билан улашинг!

✔️Инстаграм: https://www.instagram.com/migratsiya_agentligi/

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92🔥1