ПАМ в РФ
1.54K subscribers
880 photos
117 videos
1 file
401 links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Download Telegram
Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ваколатхонасининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги ва Бош консулхона ходимлари ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган ООО “ГК Армаган” ташкилотининг фаолиятини ўрганди. Учрашув давомида корхона томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари, яшаш ва меҳнат шароитлари, ойлик маош, Ўзбекистондан фуқароларни трансфер қилиш ҳамда кейинчалик танловларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🤝2
🇺🇿🇷🇺 Екатеринбургда меҳнат миграцияси бўйича учрашув

Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Миграция агентлиги вакили Ихтиёр Хўжақулов ва ООО «Локомотив» рекрутинг компанияси вакили Сергей Коротков ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, агентлигимиз томонидан шартнома лойиҳаси батафсил ўрганиш ва кейинги кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍22
Екатеринбургдаги Ўзбекистон Миграция вакиллиги маълумот беради

🏭 Свердловск вилояти, Североуральск шаҳрида жойлашган “СУБР” МЧЖ янги иш берувчи корхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ўртасида юртдошларимизнинг яшаш ва меҳнат шароитларини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказилди. Агентлик вакиллари ишчилар учун яратилган шарт-шароитларни таҳлил қилиб, уларнинг хавфсизлик ва қулайлик талабларига мослиги, ижтимоий кафолатлар ҳамда касбий ривожланиш мавжудлигини ўрганди. Барча меҳнат шартлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ эканлиги тасдиқланди.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Тошкент” лойиҳаси доирасида қурилиш соҳасида ишловчи юртдошларимизга ажойиб таклиф!

🏗 20 минг гектар майдонда бунёд этилаётган ушбу йирик лойиҳага 10 мингга яқин ишчи ўрни таклиф этилмоқда.

👷 38 хил йўналиш бўйича малакали мутахассислар талаб қилинади, жумладан:
• бетончи,
• пайвандчи,
• сантехник,
• ғишт терувчи,
• электрик,
• сувоқчи ва бошқалар.

💳 Иш ҳақи: 8-15 миллион сўм.

📌 Қўшимча шароитлар:
бепул ётоқхона,
махсус иш кийимлари,
транспорт хизмати,
уч маҳал иссиқ овқат.

Россия Федерацияси ҳудудидан қўнғироқ қилиш учун махсус call-марказ:
0 800 0000 11-76 (2025-йил 1-мартдан бошлаб).

🔹 Мамлакатимизда ишга жойлашиш имкониятидан фойдаланинг!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍3👎1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🔈 Россияда миграция қонунчилиги бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда

Россияда мигрантларнинг мамлакатда қолиш қоидаларига риоя этиши бўйича текширувлар давом этмоқда. 2025 йил бошидан буён ИИВ ходимлари
18 000 дан ортиқ тадбир ўтказди.

📍 Москва ва Санкт-Петербургда 1 000 дан зиёд текширувлар амалга оширилди.

📝 2 500 хорижий фуқаро учун вақтинчалик бўлиш муддатини қисқартириш ҳақида қарор қабул қилинди. Улар орасидан 477 киши мажбурий дактоиласкопия, суратга олиш ва тиббий кўрикдан ўтиш талабларини бажармаган.

✈️ 607 нафар чет эл фуқаросига нисбатан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

⚠️ Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси эслатиб ўтади, 2025 йил 30 апрелгача мамлакатда қолиш қоидаларини бузган хорижий фуқаролар ҳуқуқий мақомларини расмийлаштириш имкониятига эга. Бунга эришиш учун қуйидаги идораларга мурожаат қилиш керак:
🔹 Россия ИИВ ҳудудий органлари
🔹 ФДУП «ПВС» Россия ИИВ филиали
🔹 ГБУ «ММЦ» (Сахарово)

📌 Қонунларга риоя қилинг ва Россиядаги ҳуқуқий мақомингизни тартибга солинг!

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢21
📰 Москвада бахтсиз ҳодисага учраган фуқаро ўғли билан Ватанга қайтарилди

Бугун Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан Москва вилоятидаги қурилиш объектларидан бирида бахтсиз ҳодисага учраган Қашқадарё вилояти фуқаросининг Ватанга қайтиши ташкил этилди.
Агентлигимиз фуқаронинг оғир ҳолатини инобатга олган ҳолда, унинг Ватанга хавфсиз ва тез фурсатда қайтиши учун зарур чораларни кўрди. Хусусан, ҳужжатларни расмийлаштириш, тиббий маълумотларни тайёрлаш, транспорт масаласини ҳал қилиш ва бошқа ташкилий ишлар амалга оширилди.Бугун фуқаро ўғли билан бирга Ўзбекистонга йўл олди.

Агар сиз ёки сизга яқин инсонлар шундай мураккаб ҳолатга тушиб қолса қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг!

😎 @pomoshrussiamigrant
💬 WhatsApp: +79250454744
☎️ Телефон:+79250454744
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😍1
Ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш доирасида амалий ёрдам кўрсатилди

Екатеринбург шаҳридаги Миграция агентлиги ваколатхонасига икки нафар фуқаро мурожаат қилди.
✉️ Фуқаро Х. З. соғлиғининг ёмонлашгани сабабли узоқ муддат ишга лаёқатсиз қолгани ва молиявий қийинчилик туфайли ватанга қайтиш имконияти йўқлигини маълум қилди.

✉️ Фуқаро З. Б. эса қариндоши Ж. Қ. (марҳум) 28 феврал куни вафот этгани, унинг оиласи молиявий имкониятга эга эмаслиги сабабли жасадни ватанга қайтаришда амалий ёрдам сўради.

🗓 Мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан кўриб чиқилиб, “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратилди.

Шу асосда, фуқаро Х. З. ва марҳум Ж. Қ. жасади 4 март куни Екатеринбург–Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали ватанга қайтарилади.

Миграция агентлиги хориждаги ҳамюртларимизга амалий ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттиради.

😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤝4😍1