Бугун Россиядаги Миграция агентлиги вакиллари Москвадаги қурилиш компанияси OOO «ФЭСТ-РЭЙД» раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда компанияда меҳнат қилаётган ватандошларимиз учун яратилган иш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишилди.
Учрашувда муҳокама қилинган асосий масалалар:💰 Иш ҳақи:
• Ходимлар ойига 26 иш куни (260 соат) меҳнат қилади.
• Ойлик маош 120 000 рубл миқдорида белгиланган.
• Ҳар бир соатлик тўлов 460 рублни ташкил этади.
• Иш ҳақи ҳар ой икки марта ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланади.🔴 Меҳнат шароитлари:
• Компания меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилади.
• Барқарор иш ва кафолатланган даромад билан таъминлайди.🟢 Ётоқхона ва яшаш шароитлари:
• Компания ишчиларга яшаш учун жой тақдим этади.
• Ётоқхона барча зарур меъёрларга жавоб беради, бироқ, ишчиларнинг шароитларни яхшилаш бўйича таклифлари ҳам кўриб чиқилди.✈️ Келгуси ҳамкорлик масалалари:
• Компания Ўзбекистондан малакали мутахассисларни ишга жалб этишга тайёрлигини билдирди.
• Ётоқхона шароитларини яхшилаш юзасидан тавсиялар берилди.⏱ Учрашув натижаларига кўра, OOO «FEST-REYD» ишончли иш берувчи сифатида тан олинди ва меҳнат муҳожирлари учун муносиб меҳнат шарт-шароитларини яратиши тасдиқланди.
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4 3❤2
Ҳурматли фуқаролар! Агар иш берувчи паспортингизни қайтаришдан бош тортса, бу қонунга зид ҳаракат ҳисобланади. Бундай вазиятда қуйидаги чораларни кўриш зарур:
1️⃣ Паспортингизни талаб қилинг ва консулликка хабар беринг.
Иш берувчи ҳужжатингизни сақлашга ҳақли эмас, паспортингизни дарҳол қайтаришни талаб қилинг. Агар рад этса, Ўзбекистон Миграция Агентлигининг Россия шаҳридаги вакиллигига мурожаат қилинг. Улар сизга ҳуқуқий ёрдам ва ҳимоя кўрсатади, зарур бўлса, полиция билан ҳамкорликда иш берувчига чора кўради.2️⃣ Полицияга ариза ёзинг.
Паспортни ноқонуний олиб қўйиш Россия қонунчилигига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади (РФ КоАП 19.17-моддаси).Яқин атрофдаги полиция бўлимига бориб, иш берувчига нисбатан ариза топширинг. Ариза икки нусхада ёзилиши ва бири сизда қолиши лозим.3️⃣ Юридик ёрдам олинг.
Адвокат ёки ҳуқуқ ҳимоячилари билан боғланинг. Улар сизга полицияга мурожаат қилиш, иш берувчига расмий талаб йўллаш ва зарур бўлса, судга беришда ёрдам беради.4️⃣ Ҳамма далилларни тўпланг.
Иш берувчи билан бўлган мулоқотларни ёзиб олинг, хат ёки хабар алмашиш ҳолатларини сақланг, иш жойидаги гувоҳлар билан боғланиб, уларнинг исм-фамилияларини ёзиб қўйинг. Бу далиллар полиция ва судда ишни ҳал қилишга ёрдам беради.
Масалан, мазкур ҳолат юзасидан
Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ва Миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан 2025 йил 31 январь – 1 февраль кунлари Красноярск ўлкасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди.
🔴
Текширув давомида айрим иш берувчилар, жумладан “Бастион” МЧЖ, ишчиларнинг паспортларини “меҳнат интизомини таъминлаш” ва “меҳнат шартномаси мажбуриятларини кафолатлаш” баҳонаси билан ушлаб қолгани маълум бўлди. Бу ҳаракатлар фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши ва ҳуқуқий ҳимоясига жиддий хавф туғдирган.
🔴
Музокаралар натижасида қуйидаги фуқароларнинг паспортлари қайтариб берилди:
🟢
Ш. И. О. (Жиззах вилояти)
🟢
Ф. З. Х. (Сурхондарё вилояти)
🟢
И. Б. Р. (Бухоро вилояти)
🟢
А. А. Т. (Фарғона вилояти)
🟢
Х. У. К. (Хоразм вилояти)
Хорижда шунга ўхшаш муаммоларга дуч келган дустларингизга юборинг ва биз билан боғланинг – ёрдам берамиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤3🗿1 1
Forwarded from Migratsiya agentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлигидан ажойиб дастур!
🇷🇺 Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун рухсатнома (патент) шартларидан бири бу - тил сертификати.
Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид тестлардан муваффақиятли ўтишингиз учун Миграция агентлиги томонидан яратилган платформа сизга кўмаклашади!
Ушбу ҳаволадаги манзилга ўтинг ва намунавий тест синовларини бажариб, ўз билимингизни синаб кўринг!
https://test.xorijdaish.uz/
@uzmigration
Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид тестлардан муваффақиятли ўтишингиз учун Миграция агентлиги томонидан яратилган платформа сизга кўмаклашади!
Ушбу ҳаволадаги манзилга ўтинг ва намунавий тест синовларини бажариб, ўз билимингизни синаб кўринг!
https://test.xorijdaish.uz/
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2🤝2 2😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳали ҳам ҳужжатларингизни қандай легаллаштириш ҳақида ўйлаяпсизми?
Вақтингизни бекорга сарфламанг!Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси сизга ёрдам беришга тайёр. Шу мақсадда, биз легализация жараёнидан ўтган ҳақиқий инсон иштирокида махсус видео тайёрладик. Унда босқичма-босқич ҳужжатларни қандай расмийлаштириш мумкинлиги тушунтириб берилган.
Ҳаммаси содда, тушунарли ва ортиқча расмийчиликларсиз! Видеони кўринг ва дўстларингизга ҳам улашинг.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram

❓ Энг биринчи қадам нима?❓ Қайси ҳужжатлар керак бўлади?❓ Қайси жойларда қийинчиликлар бўлиши мумкин ва уларни қандай четлаб ўтиш мумкин?
Ҳаммаси содда, тушунарли ва ортиқча расмийчиликларсиз! Видеони кўринг ва дўстларингизга ҳам улашинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9😍1 1
🇺🇿🇷🇺 Санкт-Петербургда ўзбек талабалари билан учрашув
Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси ва Бош консулхона ходимлари Санкт-Петербург тоғ-металлургия университети (Санкт-Петербургский горный университет императрицы Екатерины II) да таҳсил олаётган 30 га яқин ўзбек талабалари билан учрашув ўтказди.
Унда талабаларнинг яшаш ва таълим шароитлари ўрганилиб, миграция қонунчилигидаги янгиликлар ва хавфсизлик чоралари бўйича маълумот берилди.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси ва Бош консулхона ходимлари Санкт-Петербург тоғ-металлургия университети (Санкт-Петербургский горный университет императрицы Екатерины II) да таҳсил олаётган 30 га яқин ўзбек талабалари билан учрашув ўтказди.
Унда талабаларнинг яшаш ва таълим шароитлари ўрганилиб, миграция қонунчилигидаги янгиликлар ва хавфсизлик чоралари бўйича маълумот берилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2 2
Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ваколатхонасининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги ва Бош консулхона ходимлари ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган ООО “ГК Армаган” ташкилотининг фаолиятини ўрганди. Учрашув давомида корхона томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари, яшаш ва меҳнат шароитлари, ойлик маош, Ўзбекистондан фуқароларни трансфер қилиш ҳамда кейинчалик танловларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3🤝2
🇺🇿🇷🇺 Екатеринбургда меҳнат миграцияси бўйича учрашув
Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Миграция агентлиги вакили Ихтиёр Хўжақулов ва ООО «Локомотив» рекрутинг компанияси вакили Сергей Коротков ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, агентлигимиз томонидан шартнома лойиҳаси батафсил ўрганиш ва кейинги кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Миграция агентлиги вакили Ихтиёр Хўжақулов ва ООО «Локомотив» рекрутинг компанияси вакили Сергей Коротков ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, агентлигимиз томонидан шартнома лойиҳаси батафсил ўрганиш ва кейинги кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2 2
Екатеринбургдаги Ўзбекистон Миграция вакиллиги маълумот беради
🏭 Свердловск вилояти, Североуральск шаҳрида жойлашган “СУБР” МЧЖ янги иш берувчи корхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ўртасида юртдошларимизнинг яшаш ва меҳнат шароитларини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказилди. Агентлик вакиллари ишчилар учун яратилган шарт-шароитларни таҳлил қилиб, уларнинг хавфсизлик ва қулайлик талабларига мослиги, ижтимоий кафолатлар ҳамда касбий ривожланиш мавжудлигини ўрганди. Барча меҳнат шартлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ эканлиги тасдиқланди.
😎 Telegram 💙 RuTube 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2 2