O'zi nima gap?
87.9K subscribers
678 photos
555 videos
16 files
1.18K links
🗯 «O'zi nima gap?» каналига хуш келибсиз!

🔥 Долзарб таълим янгиликлари
Фойдали маслаҳатлар
😉 Қизиқарли маълумотлар

Биз билан асло зерикмайсиз!

Реклама бўйича: @nimagap_aloqabot
Download Telegram
⚡️АҚШда чўчқа буйраги кўчириб ўтказилган бемор вафот этди

Дунёда биринчи бўлиб чўчқанинг генетик модификацияланган буйраги кўчириб ўтказилган эркак операциядан тахминан икки ой ўтиб вафот этган. Марҳумга ҳайвоннинг 69 та геномик ўзгаришларга учраган буйраги трансплантация қилинганди.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥱 Эрталаб уйғонганда қайта ухлаб қолмаслик учун ечим экан.

Уйқуга тўймай уйқусираб юрадиганларга юборамиз.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бугун 13 май Халқаро талабалар куни

Талабалик йиллари унутилмас ва бахтли бўлсин, билим ва тинимсиз ҳаракат севимли ва обрўли касбга етакласин!

Барча талабаларни табриклаймиз ва уларга осон ва муваффақиятли машғулотлар тилаймиз!

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ҳарорат бугун 35 даражагача кўтарилади 🥵

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +29...+31 даража бўлади.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Наманганда ҳам сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 37 км.
Косонсой туманида 2 балл, 48 км.


⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Чирчиқда 14 млрд сўмлик оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди

250 кишига мўлжалланган поликлиника 25 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Бу ерда 14 нафар малакали шифокор ва 52 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият олиб боради.

Очилишда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда BYD ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди

Жорий йил 12 май куни тахминан соат 19:20 ларда Чилонзор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори Ҳумоюн Шарипов ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтида Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган BYD русумли автомобилга ҳуштак ва жезл ёрдамида тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчи — 2002 йилда туғилган О.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмас) ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, 150-200 метр ўтиб ортга қайрилиб олган вақтида, ЙПХ инспектори қайта тўхташ ишорасини бериб, автомашиналар ҳаракатини тўлиқ тўхтатган.

О.А. ИИО ходимининг қонуний талабларини қасддан бажармаган ҳолда, ЙПХ инспектори устига машинасини ҳайдаб, уни уриб юборган. Натижада, ЙПХ инспектори Ҳ.Шарипов «иккала сон суяги синиши» ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Афғонистонда 300, Индонезияда 27, Бразилияда 144 киши сув тошқинлари қурбони бўлди

Дунё бўйлаб давом этаётган сув тошқинлари қурбонлари сони ҳам ортиб бормоқда. Сўнгги кунларда сув тошқинлари сабабли Афғонистонда 300 дан зиёд киши офат қурбонига айланган бўлса, бу кўрсаткич Кенияда 267, Бразилияда 144, Индонезияда 27 нафарни ташкил этмоқда. Жабрланганлар сони ва зарарлар миқдори ҳам жуда юқори.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тез кунда Тошкент кўчаларида «Bugatti Chiron»

Тахминий нархи 3 млн 300 минг доллар атрофида бошланади дунё бозорида...

Моделига қараб нархлари ўзгаради ва биздаги растаможкани ҳисоблайверинг

⁉️O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди, эвазига Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўради

Ўзбек-араб қўшма корхонаси ҳисобланган Jurabek laboratories Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган «Док-1 Макс» жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни 3 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаб бериш таклифи билан чиқди. Бундай илтимосномани корхонанинг айни кундаги директори Мунира Кариева (у Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг онаси) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига киритган.

Мунира Кариева Jurabek laboratories таъсисчиларидан бири сифатида бу маблағларни корхона даромадидан дивиденд сифатида ечиб олишини, бунга эса кўпроқ муддат кетишини, МЧЖ ҳисобидан бирданига 75 млрд сўмни ечиб олиш имкони йўқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, суд ҳукми билан Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
⚡️ Кутилмаганда кескин тормоз босиш 3 млн 400 минг жаримага сабаб бўлади

Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади.

❗️Йўлда одам кўрса бирдан ТОРМОЗЛАБ тўхтайдиган таксичилар, Дамасчиларга юбориб қўямиз

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма
#Намоз_вақтлари

🕌 14-май — Сешанба

📿 Тошкент намоз вақтлари:

Тонг - 03:36
Қуёш - 05:10
Пешин - 12:26
Аср - 17:24
Шом - 19:36
Хуфтон - 21:07

❗️Юқоридаги жадвалда(расм) ҳудудлар кесимида маълумот олишингиз мумкин👆

📖 «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

⁉️ O'zi nima gap? – Долзарб хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😥 Оёғи кесилган эркак оиласи учун елкасида ун кўтариб юрибди.

Бу Ғазо сектори аҳолиси азоб чекаётган азоб-уқубатлар кўламини ифодалайди.


⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг иккинчи куни, Сешанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эрталабда оч қоринга қайнаган илиқ сув ичиш мўъжиза юз беришига сабаб бўлади:

- Организм заҳарлардан тозаланади;
- Қон босими тушади, бош оғриғи кетади;
- Танадаги ёғлар эрийди;
- Тери таранглашиб, ёшара бошлайсиз...

Яқинларга улашинг!

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Бугун 14 май, дунёнинг кўплаб мамлакатларида ОНАЛАР КУНИ нишонланмоқда

Ушбу кунда меҳри булоқ, юраги кенг, ҳар бир сўзи ҳикмат, бебаҳо ОНАЖОНЛАРИМИЗ шаънларига раҳматлар айтиш учун ажойиб имконият.

Бугун волидангиз қўлидан капгирни олинг, ўзингиз бирор тансиқ таом пиширинг ёки уларни оилавий кечки овқатга олиб чиқинг!

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
🍒 Ёшлик эликсири: олча шарбати ёшаришга ёрдам беради

Олча таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар ҳужайраларни йўқ қилишдан, қаришдан ҳимоя қилади ва қондаги шакар даражасини пасайтиради.

Кекса одамлар кўпинча уйқусизликдан азият чекишади ва уйқу гормони мелатонинни ўз ичига олган олча шарбати бу муаммони ҳам ҳал қилишга ёрдам беради.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроиллик террорчилар Ғазода навбатдаги масжидни вайрон қилишди.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар