O'zi nima gap? | Таълим
109K subscribers
678 photos
552 videos
10 files
1.17K links
🗯 «O'zi nima gap?» каналига хуш келибсиз!

🔥 Долзарб таълим янгиликлари
Фойдали маслаҳатлар
😉 Қизиқарли маълумотлар

Биз билан асло зерикмайсиз!

Реклама бўйича: @nimagap_aloqabot
Download Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда

Пойтахтимизда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда.

⁉️ O'zi nima gap? – Долзарб хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда радар ўрнатиш неча пулга тушади ва у ойига қанча даромад олиб келади?

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
VMQ-166. 29.03.2024-yil.pdf
405.7 KB
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

❗️Автомобилларга экологик тоифаларига қараб “яшил“, “сариқ” ва “қизил” стикерлари БЕПУЛ берилади


Вазилар Маҳкамасининг 2024-йил 29-мартдаги “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 166-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024-йил 1-июндан бошлаб барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт" тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига қалбакилаштиришдан ҳимояланган ва электрон белгига эга стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” экологик тоифаларга бўлинади.

Диагностик текширувлар ва стикерлар бериш БЕПУЛ амалга оширилади.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
30-МАРТ, РЎЗАНИНГ 20-КУНИ. Ифторлик (оғиз очиш)

Тошкент вақти билан: 18:48 да

👉 Бошқа вилоятлар тақвими

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸Бугун 30 март шанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 21-кечаси бошланади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

ТЕЗКОРЛИК БИЛАН БАРЧА ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
⚡️Эски машина эгаларига янги машина олишлари учун субсидия берилади!

Экологияни яхшилаш ва ҳавони тозалаш мақсадида эски машина эгаларига янгисини сотиб олиш учун уларга субсидия берилади!

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори (166-сонли, 29.03.2024) қабул қилинди.

Қарорда айтилишича, иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда аҳолига “зарарли” тоифадаги транспорт воситаларини “тоза” тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Субсидия бу давлат томонидан қайтариб, олмаслик шарти билан бериладиган пул.

Эски мошинаси бор танишларга тезда бу хушхабарни етказиб қўйинглар.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
31-МАРТ, РЎЗАНИНГ 21-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш)

Тошкент вақти билан: 04:48 да

👉 Бошқа вилоятлар тақвими

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сув омбори билан ўралган масжид

''Ал-Жаббор'' масжиди Индонезиянинг Ява штатидаги Бандунг шаҳрида жойлашган.

Масжиднинг ҳар бир бурчагида баландлиги 99 метр бўлган тўртта минора мавжуд. Иншоотнинг 27 та кириш эшиги бор. Улар Ғарбий Яванинг 27 шаҳри ва вилоятларини ифодалайди ва эшикларнинг ҳар бирида мазкур шаҳар ёки вилоятга хос бўлган нақшлари мавжуд.

Масжид сув тошқини хавфи юқори бўлган ҳудудда жойлашгани учун салкам 7 гектарлик сув омбори билан ўралган.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
#Диққат

⚡️ Эртадан бошлаб бензинли автомобилларни рўйхатдан ўтказиш нархи 68 баробарга ошади❗️

Ҳа, ҳа, сиз тўғри эшитдингиз, 68 марта!

Тахминан айтадиган бўлсак, энди автосалондан энг арзон рақамларга эга машинани олиш учун деярли 4 миллион тўлаш керак бўлади.

🔸 Автомобилни рўйхатдан ўтказиш – 2 325 000 (илгари 34 000)
🔸 Техник паспорт бериш – 238 000
🔸 Рақамлар чиқарилиши – 1 190 000.
🔹 Жами: 3 753 600

Электромобилларни рўйхатдан ўтказиш ҳам 15 баробарга ошган.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
‼️Ҳозирда Тошкентда квартира ижараси нархи пасайишда давом этмоқда

Таъмирланган 1 хонали квартиранинг ўртача нархи 300 долларни ташкил қилади

2 хонали - 400-450$
3 хонали - 480-550$
4 хонали - 600-640$
5 хонали - 660-690$

Тошкентнинг қоқ марказида эса нархлар бироз қимматроқ

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди Тошкент шаҳрида радарлар йўқ, лекин хурсанд бўлишга шошилманг…

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Бухорода 22 туп манзарали дарахтни кесиб ташлаган уч киши табиатга етказилган зарар учун 146,2 млн сўм ҳамда 25,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
Ҳукумат қарори: энди электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш атига 510 минг сўм бўлади

2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар
⚡️Олтин нархи рекорд даражада қимматлашмоқда.

Бир унция олтиннинг нархи 2232 долларга етди. Ушбу қимматбаҳо металл нархига жаҳондаги геосиёсий вазият, доллар курси, инфляция ва ФЗТ ставкалари бевосита таъсир кўрсатади. Олтин нархининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яъни олтин ошса Ўзбекистонга фойда, валютамиз мустахкамланади

⁉️ O'zi nima gap?Долзарб хабарлар