Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.94K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
ОТМларда янги очилган йўналишлар рўйхати тақдим этилди

👉 https://kun.uz/72813615

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Қабул2020 #Бакалавриат #АбитуриентгаТавсия

Биласизми?

👉 Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати бўйича айрим таълим йўналишларида ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган. Қуйидаги рўйхат билан танишинг:

🔰 “Мактабгача таълим” таълим йўналиши - 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги ПҚ-3769-сон қарорига мувофиқ);

🔰“Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)”* таълим йўналиши - 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ);

🔰 “Мусиқа таълими”; “Жисмоний маданият”; “Технологик таълим”; “Чақириққача ҳарбий таълим”; “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси”; “Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт” таълим йўналишлари- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарорига мувофиқ).

*спортнинг турли йўналишлари, масалан: бокс, футбол, дзюдо, кураш ва ҳоказо
.

Абитуриент яқинларингизга улашинг 👉 @otm_info
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «#Қабул2020 #Бакалавриат #АбитуриентгаТавсия Биласизми? 👉 Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати бўйича айрим таълим йўналишларида ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган. Қуйидаги рўйхат билан танишинг: 🔰 “Мактабгача таълим” таълим йўналиши…»
❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан эълон: қабул жараёнларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади

🔔 Бугун, 9 июль куни соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат тест маркази ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси раҳбарлари иштирок этади.

Брифинг «Ўзбекистон24», «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Шунингдек, kun.uz, АОКА ва @eduuz телеграм каналларида брифинг тафсилотлари ёритиб борилади.

@otm_info
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020 #МТРК

🔹МТРК бизнинг маълумотлардан фойдаланиб лавҳа тайёрлапти.

💭Аммо, лекин, бироқ...

МТРК маладес, лекин вапше маладес эмас, чунки манбани тўғри келтирмапти.

яқинларингизга тавсия қилинг 👉 @otm_info
#Иқтибос

📌2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика соҳаси йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланадиган олий таълим муассасаларида «Тарбия» фанини ўқитиш учун янги таълим йўналиши йўлга қўйилади.

📝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 422-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Халқ таълими вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда умумий ўрта таълим мактабларида «Тарбия» фанини ўқитиш учун кадрлар тайёрланадиган янги таълим йўналиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритади.

Дўстларингизга тавсия қилинг 👉 @otm_info
Forwarded from Edu.uz
​​#Қабул2020

Aбитуриентлардан тушган аризалар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди

Давлат тест маркази томонидан яратилган qabul.dtm.uz сайтида ОТМларга кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида таълим йўналишлари кесимида онлайн танишиш имкони яратилди.

Бунда танлаган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

👉 қабул режаси (давлат гранти ва тўлов-контракт асосида);
👉 абитуриентлар сони;
👉 танлов кўрсаткичи.

Мазкур маълумотлар ҳар бир таълим шакли бўйича алоҳида кўрсатилади ва ҳар соатда янгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма

Биласизми

❗️2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

магистр даражасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар қатламини кенгайтириш мақсадида магистратурага қабул қилишда абитуриентларнинг қабул бўйича белгиланган турдош бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги магистратура мутахассисликларидан ташқари бошқа магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам танловда иштирок этишига рухсат берилган;

магистратурага кириш синовлари соддалаштирилган, жумладан, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанидан кириш имтиҳони бекор қилинган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилиниши белгиланган.

Дўстларингизга етказинг: 👉 @otm_info
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
»
Qabul-2020: Eng ko‘p berilayotgan savollarga javoblar

2020-yil 9-iyul kuni jonli efirda bo‘lib o‘tgan Oydin hayot ko‘rsatuvida Oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga qabul jarayonalariga oid eng ko‘p berilayotgan savollarga javoblar:

👉 https://youtu.be/_U8XwxC1cYI

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия

Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4592-сон қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги беш ўқув йили давомида «Гематология ва трансфузиология» мутахассислиги йўналиши бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрлар давлат грантлари асосида тайёрланади.

Тиббий олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга ҳужжат топшираётган яқинларингизга улашинг
👉 @otm_info
#Қабул2020 #АбитуриентгаЁрдам

❗️Магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатларини рўйхатдан ўтказувчилар диққатига!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш бўйича magistr.edu.uz веб-платформасида аризани бекор қилиш функцияси ишга туширилди.

↩️ Талабгорлар аризани "Менинг аризаларим" бўлимидан кўрсатилган тугма орқали бекор қилиши мумкин.

Яқинларингизга улашинг 👉 @otm_info
Юқоридаги постнинг давоми:

👉 Аризани тўлдириб тасдиқлаганингиздан сўнг ариза «Тасдиқланди» статусига ўтказилади.

Бунда:
👉 Танлаган мутахассислигингиз бўйича тегишли олий таълим муассассасига юборилади. Таълим муассасаси танлаган мутахассислигингизни турдош йўналиш гуруҳига мослигини текширади. Шундан сўнг республикадаги Сиз бакалавриатни тугатган олий таълим муассасасига диплом маълумотларини тасдиқлаш учун юборади;

👉 Диплом берган таълим муассасаси сиз томонингиздан киритилган диплом серияси ва рақамини текширади ҳамда диплом иловасидаги ўртача балини киритиб тасдиқлайди.

👉Шундан сўнг ариза "Қабул қилинди" статусига ўтказилади ва Сиз имтиҳонда иштирок этишингиз мумкин бўлади.

Магистратурага ўқишга ҳужжат топшираётган яқинларингизга улашинг 👉 @otm_info
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман