Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.89K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
❗️Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг ⬇️
Forwarded from Ta’lim xabarlari
Мен билан бўлган воқеа сизда ҳам такрорланиши мумкин – сохта ОТМга алданган бухоролик қиз ҳикояси

Сўнгги вақтларда мурожаат ботимиз (@talimxabarlariga_bot)га хорижий мамлакатлардан ўқишни кўчириш, хорижий дипломни тан олиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаат қилаётганлар орасида ўқишингизни “дипломи Ўзбекистонда тан олинади”, “ўқишингизни кўчиришда ҳеч қандай муаммо бўлмайди” каби ёлғон чақириқларга алданиб қолаётганлар ҳам учраб турибди.

Яқинда махсус ботимизга айни масалада Бухоро вилоятидан келиб тушган мурожаат эътиборимизни тортди. Қуйида ушбу мурожаатни тўлиқ шаклда эълон қиламиз.

“Ўтган йили сентябрь ойида бир ҳамскасбим Қозоғистондаги машҳур университетда ҳар йили 500 АҚШ доллари тўлаб имтиҳонсиз таълим олиш мумкинлиги айтиб қолди. Ўқиш масофадан бўлиши, фақат бир марта ҳужжат топшириш ва пул тўлаш учун бориш лозимлигини айтди. Ўша университетда ўқиган синглиси ўтган йили ўқишини Ўзбекистонга муаммосиз кўчирган экан. Қозоғистон ўқишга кириб, кейин Ўзбекистонга кўчириб оламиз деган ният билан 50 га яқин одам йиғилди.

Қозоғистондаги ўша олийгоҳга борганимизда бизга ўзини ўша ерда ишлайдиган ўқитувчи деб таништирган киши пул ва ҳужжатларимизни қабул қилиб олди. Бизга ваъда қилинган олийгоҳда Россиянинг хусусий институтига қабул қилинаётганимизни, ўқиш масофадан бўлиши, ўқишни Ўзбекистонга кўчиришда ва дипломимизнинг тан олинишида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига ишонтиришди. Шундан сўнг гўё биздан имтиҳон олган бўлиб, барчамиз ўқишга қабул қилинганимизни айтди. Ўзбекистонга келиб, ўз ишимизда ишлаб юравердик. Ўқишни кўчириш учун ҳужжатларимизни сўраганимизда яна 200 АҚШ долларидан тўлашимиз кераклиги айтилди. Карантин сабабли ҳайдовчилар ҳужжатларимизни олиб келиши учун яна қўшимча харажат қилишимизга тўғри келди. Харажат устига яна харажат.

Кейин ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган имтиҳонлардан мувафаққиятли ўтдим. Энг қизиғи шундан кейин бошланди. Университетга шартнома олиш учун борганимда: “Сиз Россияга бормагансиз паспортингизда печат йўқ, протокол бўйича бундай ҳолатда сизни ўқишга қабул қилиш рад этилади”, – деб қайтариб юборишди. Сўнг Россиядаги ўзим ўқиётган ОТМ ҳақидаги маълумотларни суриштира бошладим. Маълум бўлишича, мен ўқиган ОТМ лицензияси аллақачон бекор қилинган ва давлат аккредитацияси мавжуд эмас экан. Аввалига ишонмадим бироқ Россия сайтлари орқали кўрсатиб беришгач, алданганим маълум бўлди. Бу сохта олийгоҳга ишониб қанча пулим, вақтим ва асабларим кетди.
Ўқишимни ҳам кўчира олмадим. У ерни тугатиб келган тақдиримда ҳам дипломи на Ўзбекистон ва на Россияда тан олинар экан. Истагим, бу воқеани бошқаларга ҳам етказинг. Одамлар турли фирибгарларнинг ёки сохта фирмаларнинг баландпарвоз гапларига ишониб қолишмасин. Мен билан бўлган воқеа сизда ҳам такрорланиши мумкин.”

❗️Қуйида Россиядаги ОТМларнинг лицензияси ва аккредитацияси мавжудлиги текширик бўйича тавсия билан танишишингиз мумкин. https://t.me/talimxabarlari/603

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Edu.uz
​​#Байрам_табриги

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги

Муҳтарам устоз ва мураббийлар!

Барчамизнинг ҳаётда соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишимизда ота-онамиз билан бирга муаллим ва ўқитувчиларимизнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун Сизларга ҳар қанча таъзим қилсак, шунча кам!

Муҳтарам Президентимиз
таъбирлари билан айтганда, кўзлари ёниб турган, иқтидорли ва юксак истеъдодли ёшларимиздек авлод дунёнинг жуда камдан-кам мамлакатларида топилади. Бу бежиз эмас. Чунки Янги Ўзбекистоннинг янгича фикрлаётган, гўзал фазилатлар соҳиблари бўлган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаётган олов қалб ёшлари бугун сиздан зиёланмоқдалар.

Бугун инсониятни синовдан ўтказаётган коронавирус аталмиш балодан ўзингизни, оилангизни асрашингизни сўраймиз. Чунки сизнинг саломатлигингиз Ватанимиз, халқимиз учун, сизларни ҳар куни Устоз, деб интизор кутаётган фарзандларимиз учун бебаҳо бойликдир.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2281

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
❗️Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Кейс чемпионат”и шаклида магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилади.

Академияда бу йилдан ўқишни бошлаган магистрлар учун қўйидаги афзалликлар мавжуд:

👨🏻‍💻ўқув жараёни ишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;
📆 ўқиш муддати 12 ойни ташкил этади;
💸давлат ташкилотлари ходимлари давлат гранти хисобидан ўқитиладилар.

☝️Айтиб ўтиш жойизки, Академия нафақат банк ва молия соҳаси мутахассисларини тайёрлайди, балки кенг иқтисодий билимларга эга бўлажак раҳбарларни тайёрлашда, юқори даражали кадрлар захирасини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

📎Рўйхатдан ўтиш 2020 йил 10 октябргача http://qabul.bfa.uz Академия сахифасида ташкил қилинган ва барча ташкилий хужжатлар кўрсатилган.

Иккинчи очиқ кейс-чемпионат Биринчи очиқ кейс-чемпионатни муваффақиятли якунлагандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида иккинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди. Олдинги тадбирда 1500га яқин Ўзбекистонлик иштирокчилар қатнашиб, улардан 300 нафардан ортиғи ғалаба қозонган бўлса, бу сафар иштирок этиш учун Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон университетлари ва бизнес мактабларининг талабалари ва битирувчилари таклиф этилди. Кейс-чемпионати ғолиблари қуйидагиларни қўлга киритишлари мумкин:
🔶 профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан тан олиниши;
🔶 жамоа сафида беллашиб ўз билим ва кўникмалар даражасини синаб кўриши;
🔶 бошқа мамлакатлар иштирокчилари билан рақобатлашиши;
🔶 ҳомийлар ва ташкилотчиларнинг совғалари; - ўз ютуқларининг портфолиосини Совриндор сертификати билан тўлдириши;
🔶 профессионал таҳлилчилар ва стратеглар даражасидаги муаммоларни ҳал қилишга уриниб кўриши.

🔻Кейс-чемпионати иштирокчиларига қуйидаги йўналишлар бўйича мавзулар таклиф этилади:

🔹 давлат қарзини бошқариш;
🔹 банк соҳасида рискларни бошқариш;
🔹миллий рейтинг агентликларини ривожлантириш;
🔹пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш;
🔹энг кам асосий даромад тўловларини тадбиқ қилиш;
🔹кибержиноятчиликка қарши курашиш;
🔹иқтисодий ўсишни молиялаштириш воситалари;
🔹классик банкларнинг рақобатчилари ва бошқалар.

✍🏻Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида амалга оширилади. У ерда кейс-чемпионатининг ўтказиш тартиби ҳам эълон қилинган.

📅Кейс-чемпионат тақвими:
🔸 10 октябргача иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш;
🔸11 октябргача жамоаларни рўйхатдан ўтказиш;
🔸11 октябрь кейс-топшириқларини эълон қилиш;
🔸18 октябргача бажарилган кейс вазифаларини қабул қилиш;
🔸21 октябрь баҳолаш натижаларини эълон қилиш;
🔸26 октябрь кейс-чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими.

🌐Кейс-чемпионати республикамизни етакчи банк ва молия ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади. Иккинчи очиқ кейс-чемпионати тўғрисида батафсил маълумотни www.bfa.uz веб-сайтида ва http://t.me/bfauz каналида олишингиз мумкин.

👉 @otm_info 👈
📌 #Факт
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича мурожаат этган 1043 нафар фуқароларга ўқишини синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчиришга рухсат берилган.

👉 @otm_info👈
📌 Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2020 йил 30 сентябрдаги “Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4846-сон қарорига мувофиқ:

📚 2021 йил 1 январдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтида "солиқлар ва солиққа тортиш" қамда "бухгалтерия ҳисоби ва аудит" йўналишлари бўйича 4-курс бакалавриатининг ўқув дастурларига "солиқ маслаҳати" фани киритилади.

#ҚонунчиликданИқтибос

➡️ @otm_info
⚠️ Қорақалпоғистонлик ёшлар учун яна бир имконият:

👉 Қорақалпоқ давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари ⬆️

👉 Онлайн ҳужжат топшириш ва қўшимча маълумот бу ерда: https://online.karsu.uz/

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️ Талабалар диққатига:

❗️ Олий таълим муассасаларида таълим олаётган ҳамда юқори натижаларга эришган талаба-ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Йил талабаси-2020” Республика танлови ўтказилади

(Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 19 сентябрдаги 488-сон буйруғи).

💻 Танловнинг барча босқичлари пандемия даври талабларидан келиб чиққан ҳолда, масофавий (онлайн) тарзда ўтказилиши белгиланган.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
🔹“Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”;
🔹“Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси”;
🔹“Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси”;
🔹“Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”;
🔹“Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”;
🔹 “Йилнинг энг фаол блогер талабаси”;
🔹“Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси”
.

Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи октябрь ойида ўтказилади.

📗Танловнинг Республика босқичида ҳар бир номинациялар бўйича 1, 2 ва 3-ўрин совриндорлари бўлган иштирокчилар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли даражадаги дипломлари билан тақдирланадилар.

💰1-ўрин соҳибига энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида, 2-ўрин соҳибига энг кам иш ҳақининг 8 баробари миқдорида ва 3-ўрин соҳибига энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида пул мукофоти бериш тизими жорий этилади.

Танлов ғолиблари олий таълим муассасаларининг ҳомий ташкилотлари томонидан қўшимча равишда рағбатлантирилиши мумкин. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ўз ҳисобларидан танлов ғолибларини қўшимча равишда моддий рағбатлантиришга ҳақлидирлар.

👏 Иқтидорни рағбатлантирадиган шунақа танловлар кўпаяверсин. Олқишлаймиз ва дуо қиламиз.

❗️
Барча талаба дўстларга улашиш эсдан чиқмасин-а?

#ОлийТаълим #Танлов

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️ “Йил талабаси-2020” танловини ўтказиш муддатлари ⬇️
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️ Талабалар диққатига: ❗️ Олий таълим муассасаларида таълим олаётган ҳамда юқори натижаларга эришган талаба-ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Йил талабаси-2020” Республика танлови ўтказилади (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 19 сентябрдаги…»
❗️Ишга марҳамат:

📣 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппаратда мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилипти.

♻️ Лавозимлар ва номзодларга қўйилган талаблар мана бу ерда: манба


✔️Аммо, лекин, бироқ... иш тажрибаси талаб қилинмайдиган фақат битта лавозим бор экан:
«Бизнес юритиш» ва бошқа халқаро рейтинглар билан ишлаш бошқармасида «Етакчи мутахассис» лавозими.

👉2020 йилда олий таълим муассасаларини иқтисодий соҳа йўналишлари бўйича тамомлаган битирувчилар, омадингизни синаб кўринг.

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Тўлов_шартнома

Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
tanlov nizomi.pdf
4.8 MB
⚠️"Йил талабаси - 2020" танлови ҳақида ахборот берган эдик.

Электрон почтамизга мазкур танлов тўғрисида саволлар келиб тушмоқда.

⬆️Батафсил ахборот олиш учун тақдим этилаётган ТАНЛОВ НИЗОМИ билан танишиб чиқинг.

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН:

⚠️ Республика олий таълим муассасаларига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА !

❗️2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинди.

👉 Республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган абитуриентлар ўзларининг талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлиги тўғрисидаги натижалар билан тегишли олий таълим муассасасининг РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ орқали танишишлари мумкин.

✳️ Тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар натижаларини кутаётган яқинларингизга жўнатиш эсдан чиқмасин, ўқишга кирган бўлса суюнчи дегандай 😀

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📕Инглиз тилини тўғри ўрганиш бўйича 12та кўникма

Хорижда таълим олиш истагида бўлган ёшлар томонидан энг кўп ўрганиладиган тил, шубҳасиз, инглиз тилидир. У сизга Оксфорд, Ҳарвард каби машҳур илм даргоҳларининг эшигини очади. Хўш, инглиз тилини ўрганиш қай даражада осон? Ушбу тилни қандай қилиб тезроқ ва самаралироқ ўрганиш мумкин? Бунинг учун қуйидаги кўникмалар устида ишлашингиз лозим.

ЎҚИШ:
Ўқиш маҳоратини ривожлантириш, грамматика ва тил қурилишини англаш, сўзларни ёдда сақлаш, уларнинг ифода ҳамда талаффузини ўрганиш муҳим аҳмиятга эга. Бу кўникмани эгаллаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланишингиз мумкин.

1) Инглизча китоб, журнал, газета ўқинг
Хорижий тил ўрганишнинг олтин қоидаси – кўп ўқишдир. Унутманг: бу кўникмага эга бўлмай туриб, оғзаки ва ёзма синовларда етарли даражада муваффақиятга эриша олмайсиз. Модомики, тил ўрганиш масаласида қатъий фикрда экансиз, интернетдан ўзингизни қизиқтирган мавзудаги бирон китоб, журнал, газетани топиб, мунтазам ўқиб боринг.

2) Қўл телефонингиз ва компютерингизнинг тилини инглизчага ўтказинг
Телефонингиз, компютерингиз дастурини инглизчага ўзгартириш, бажарадиган амалингизни маълум бир сўз билан боғлаш ва буни ҳар куни бажариш сўз бойлигингизни орттиради. Айни вақтда ижтимоий тармоқлар тилини ҳам ўзгартириш янги билимлар ўрганишингизда ёрдам беради.

3) Мобил иловалардан фойдаланинг
Мобил жиҳозлар ва иловалар инглиз тилини ўрганиш истагида бўлганлар учун чексиз имкондир. Техника тараққиёти яшин тезлигида илдамлаб бораётган бир вақтда бу имкондан фойдаланиш тамоман сизнинг ихтиёрингизда. Ўқишдан ёки ишдан уйга қайтар экансиз, телефонга юкланган бир қанча бепул иловалар ёрдамида сўз ёдлашингиз ўқиш ва англаш кўникмангизни орттиради. Сизга ёрдамчи: learnenglishbritishcouncil.org, duolingo.com, busuu.com

ЁЗИШ
Инглизча ёзиш ўзлаштирилиши энг қийин малакалардан биридир. Одатда, хорижий олий ўқув юртларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлардан эссе, мотивацион мактуб ёзиш талаб қилинади. Ёзиш давомида қисқа ифодалар ўрнига боғловчилар ва ёрдамчи жумлаларни қўллаш, фикрни кенгайтирилган ҳолда ифодалай олиш жуда муҳимдир.

4) Блог ёзинг
Бугунги кунда блог ёзиш, фикрлар, қизиқишлар, бирор мавзу юзасидан мулоҳазаларни билдириш кенг тарқалган. Ўзингиз учун инглизча бир блог очинг. Бошида қийналишингиз табиий, аммо хотирангиздаги сўзларни «уйғотиш» учун бу усул жуда катта ёрдам беради.

5) Янги сўзларни эътиборда тутинг
Бу сизга анчайин таниш усул. Янги сўзларни ёзилган қоғоз парчаларини тез-тез кўзингиз тушадиган ерга ёпиштиринг ва уларни ҳар куни ўқиб боринг. Бунинг натижасини эса бир неча кунда ўзингиз кўрасиз!

6) Форумлардаги баҳсларда иштирок этинг
Тасвирий санъат, мусиқа, театр, адабиёт каби санъат турлари, шунингдек, сиёсат, технология, мода олами, пазандачилик каби мавзуларга қизиқишингиз бўлса, демакки, форумлар айнан сиз учун. Қизиқишлари сизга яқин бўлган инсонлар билан бу мавзулар ҳақида фикр алмашиш, баҳслашиш янги сўзлар ва ибораларни қўллашингизга туртки беради.

ТИНГЛАШ
Бу кўникмани ривожлантириб бориш муҳим ҳамиятга эга. Айниқса, хорижда таълим олиш истагида бўлган ёшлар борган мамлакатларида қийналмасликлари, дарслар, семинарлар ёки баҳсларда фаол қатнашишлари учун бу кўникмани ривожлантиришлари лозим.

7) Инглизча қўшиқ тингланг
Хорижий тилини ривожлантирмоқчи бўлганларга илк тавсиялардан бири ўрганаётган тилларида кўп қўшиқ эшитишдир. Бу эса ҳам сўзларни, ҳам уларнинг талаффузини ўрганишингизда, шунингдек, қулоғингиз нотаниш сўзларга мослашишида асқотади. Қўшиқни тинглар экансиз, унинг турига, осон тушунилишига, қўшиқ матнининг қанча қисмини қоғозга тушира олишингизга ҳам диққат қилиб боринг.

8) Инглизча ТВ-каналларини томоша қилинг
Америка ва Англия ТВ каналларида эфирга узатиладиган сериалларни, шоуларни, хабарларни, фильмларни кўриш энг фойдали усуллардан биридир. Дастлабки босқичда субтитр билан томоша қилиб, кейин ёзувсиз ҳолда англашга уриниб кўринг.

9) Мусобақаларда қатнашинг
Турли миллатга мансуб номзодлар қатнашувчи симпозиум ва мусобақаларда иштирок этиб, тажриба орттиринг. Талаффузингиз тозаланиб боришига эътибор қаратинг.
10) Подкаст тингланг
Подкастлар муайян бир мавзудаги овозли ёки тасвирли материаллардир. Интернет – подкастларига осонлик билан етишишда асосий восита. Севган мавзуларингиздаги эфирларни тинглаш аста-секин бу борадаги маҳоратингизни оширади, сизга мотивация беради.

МУЛОҚОТ
«Тушунаман, аммо гапира олмайман» деган гаплар бот-бот қулоғимизга чалинади. Хориждаги иш берувчи ташкилотлар ҳам ТОЕFL ёки IЕLТS каби синовлардан олган сертификатларингизга эмас, нутқ маҳоратини қай даражада эгаллаганингизга эътибор қаратади. Демак, бу муҳим.

11) Ўзингиз гаплашинг ва ёзинг
Мулоқот қилиш маҳоратини ривожлантириш учун энг самарали усуллардан бири сўнгги пайтларда машҳур бўлган онлайн ва бепул овоз ёзиш дастурларидир. Нутқингизни ёзиб олиб, она тили инглизча бўлган дўстингизга тинглатишингиз, хатоларингиз бўлса, улардан ёрдам сўрашингиз мумкин.

12) Инглиззабон дўстлар орттиринг
Мулоқот қила олиш маҳоратингизни ривожлантириш учун инглиззабон дўстлар орттиринг. Интернетдаги кўплаб сайтлар маданиятлар билан танишув, хорижий тил ўрганиш, дунёнинг турли мамлакатларидан дўст орттириш учун мўлжалланган платформалардир. Шунингдек, Telegram, WhatsApp, Skype каби иловалар ёрдамида ўртоқларингиз билан жонли суҳбат қуриш имконингиз бор.

Манба

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН: ⚠️ Республика олий таълим муассасаларига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА ! ❗️2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган касбий…»
⚠️ Биласизми?

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар магистратурага қабул қилинмайди.

2020/2021 ўқув йили қабули бўйича илмий-педагогик лаёқат бўйича тест натижалари ҳам мутахассислик фани баллига қўшиб ҳисобланади.

#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Малайзиянинг Ал-Бухорий халкаро университетидан ўзбекистонликлар учун грант:

🔸Малайзиянинг Ал-Бухорий халкаро университети томонидан Ўзбекистоннинг кам таъминланган оилалар иқтидорли фарзандларига ўрта махсус ва бакалавриат дастурларида таҳсил олиш учун таълим грантлари ажратилмоқда.

🔹Номзодлар ҳужжат топшириш вактида 18-22 ёш оралиғида, уйланмаган (турмушга чиқмаган) бўлиши керак.

🔸Мазкур стипендия таълим, яшаш ва овқатланиш каби харажатларни ўз ичига олади ва улар учун ойига 107 доллар ажратилади. Бундан ташқари, авиачипта (бориш ва келиш), талабалик визаси (биринчи тўлов 600 доллар, кейинги йилларда виза муддатини узайтириш 240 доллардан) ва рўйхатдан ўтиш учун тўлов (180 доллар) ҳамда қайтариб бериладиган гаров пули (285 доллар) ҳам ажратилади.

🔹Тавсия этилган номзод мустақил равишда, талабномани университет веб- сайтида (http://apply.aiu.edu.my/index.php?page=home) тўлдириши, Ал-Бухорий халқаро университети билан боғланиши ва мазкур университетнинг барча кириш тартибларидан on-line тарзда ўтиши керак.

👉Ал-Бухорий халқаро университетида ўқиш шарт-шароитлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан www.aiu.edu.my веб-сайтида танишиш мумкин.

Ҳужжат топшириш муддати - 2021 йил июль ойигача. Малайзия томонининг маълумотига кўра, ўқиш 2021 йил октябрь ойидан бошланади.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw