Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.85K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
⚡️DIQQAT! MUHIM EʼLON!!!

🔰 2021/2022-oʻquv yiliga talabalikka tavsiya etilganlar (1-bosqich talabalari) uchun OTMda 6-sentabrdan dastlabki tanishtiruv haftaligi (xususan, mustaqillik darslari), 13-sentabrdan e’tiboran oʻquv rejaga muvofiq dars mashgʻulotlari boshlanadi.

✔️ Maʼlumki, yangi oʻquv yilidan boshlab barcha oliy taʼlim muassasalarining birinchi kurs talabalari uchun oʻquv jarayoni kredit-modul tizimi orqali tashkil etiladi.

🔸Tanishtiruv haftaligida talabalar kredit-modul tizimining mazmun-mohiyati, oʻquv jarayoniga tatbiq etilish tartibi, oliy taʼlim muassasasining ichki tartib-qoidalari va shu kabi zaruriy axborotlar bilan tanishtiriladi.

🔹Shu bilan birga, tanishtiruv haftaligini tashkil etishda doimiy yashash manzilidan, xususan, respublikaning boshqa hududlarida boʻlgan talabalarning oliy taʼlim muassasasiga yetib kelishi, turar-joylariga joylashishi uchun vaqt ajratilishi inobatga olinadi.

🔺Yuqori kurs (birinchi kursdan tashqari) talabalari uchun esa dars mashgʻulotlari umumiy tartibda 6-sentabrdan boshlanadi.
________
Vazirlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Ikkinchi_mutaxassislik

DIQQAT! MUHIM!!!

⚡️Davlat oliy ta'lim muassasalarida ikkinchi va undan keyingi taʼlim olish istagida boʻlgan talabgorlar diqqatiga!

Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining 4-son bayoni bilan 2021/2022-oʻquv yilida ikkinchi va undan keyingi taʼlim (ikkinchi mutaxassislik) uchun talabgorlardan hujjat qabul qilish ikkinchitalim.edu.uz sayti orqali joriy yilning 25-sentabr kuniga qadar onlayn shaklda amalga oshirilishi belgilandi.
________________
Vazirlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
YILLIK TO'LOV-KONTRAKT.pdf
298.6 KB
⚡️⚡️DIQQAT MUHIM YANGILIK!!!

📌 Oʻzbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining 6-son bayoni bilan pandemiya sharoitida respublika aholisining toʻlov qobiliyati pasayganligini hisobga olib, farzandi toʻlov-kontrakt asosida oʻqiydigan oilalarga yengillik yaratish va ularni qoʻllab-quvvatlash maqsadida, istisno tariqasida, 2021/2022-oʻquv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarida bakalavriat ta’lim yoʻnalishlari (magistratura mutaxassisliklari) boʻyicha bitta talabani toʻlov-kontrakt shaklida bir yillik oʻqitish qiymati miqdorlari tasdiqlandi.

✔️ Bunda, oliy ta’lim muassasalarining KUNDUZGI ta’lim shaklida tahsil olib (bakalavriat va magistratura), 2021-yil 1-noyabrga qadar koronavirus infeksiyasiga qarshi emlangan (vaksina olgan) talabalarga 2021/2022-oʻquv yili uchun belgilangan stipendiyasiz bazaviy toʻlov-kontrakt miqdorlariga 10 foiz chegirma berilishi belgilandi.
________
Vazirlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Super kontrakt miqdori.pdf
973.9 KB
⚡️Супер контрактнинг минимал миқдорлари белгиланди

2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда 2021/2022 ўқув йили учун амалда белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилиши ва коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилиши белгиланди.

👀👉 Eduuzni kuzating!
Forwarded from Edu.uz
​​⚡️Магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул учун рухсат берилди

🔰Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли олий таълим муассасаси томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди.

🔛 Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли олий таълим муассасаси қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.

🔚 Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22 июндаги ПҚ–5157-сон қарорига кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Талабага_енгиллик

ДИҚҚАТ! МУҲИМ‼️

⚡️Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди

🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 15 декабрдаги 10-сонли қарорига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланди.

✔️Шунингдек, Коронавирус инфекциясига қарши 2021 йилнинг 15 ноябрига қадар тўлиқ эмланган (вакцина олган), лекин эмланганлик тўғрисидаги сертификатни белгиланган муддатдан кечикиб олий таълим муассасасига тақдим этган (этаётган) абитуриентлар ва талабаларга тўлов-контракт суммасини тўлашда бир марталик 10 фоизли чегирмани қўллашга рухсат берилди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Ta'lim nazorati
Litsenziyaga ega boʻlmagan soxta oliy taʼlim muassasalaridan ogoh boʻling!

Soʻnggi paytlarda ijtimoiy tarmoqlarda litsenziyaga ega boʻlmagan bir qator tashkilotlar oʻzlarini nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari sifatida targʻib qilish holatlari uchramoqda.

Xususan, koʻpchilik “Valley Innovative University”, Samarqand–Koreya xalqaro universiteti, Angren–Koreya internatsional universiteti, Xalqaro Yevropa universiteti va boshqa shu kabi muassasalar tomonidan berilgan diplomlar Oʻzbekistonda oliy taʼlim muassasasi diplomi sifatida tan olinadimi?" deb murojaat qilmoqda.

Ularning ayrimlari hattoki xorijda taʼlim olayotgan yurtdoshlarimizga oʻqishlarini Oʻzbekistonga imtihonsiz koʻchirish boʻyicha vaʼdalar berayotganligi aytilmoqda.

Batafsil: https://tdi.uz/news/1154/

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.me/uztdi
Forwarded from Edu.uz
​​#Тезкор

⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ ХАБАР!!!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ва қадрли талаба-ўқувчилар диққатига!

Хабарингиз бор, 2021 йил 24 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимини туб ўзгаришларга олиб келадиган олий таълим муассасаларига молиявий, академик ва ташкилий-бошқарувда мустақиллик бериш борасидаги 2 та тарихий қарор имзоланди. Бу билан эса – Ўзбекистон олий таълим тизимида янги давр бошлаб берилди.

Қарор билан 2022 йил январь ойидан бошлаб республикадаги энг салоҳиятли 35 та олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилиши – бу борадаги вазифаларни сифатли амалга ошириш ва ҳозирданоқ мустаҳкам замин яратишни талаб этади.

Бу ўз навбатида, олий таълим муассасалари бошқарувида янгича тизим асосида ёндашувни талаб этади.

Шу мақсадда, олий таълим тизими тарихида илк маротаба – ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида жорий йил 10-24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилади.

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтганлиги сабабли кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари учун асосий ишдан ажралган ҳолда ўқувлар барча олий таълим муассасаларида, ташкил этилади.

Бу жараёнга олий таълим муассасалари ҳузуридаги барча профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий
ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Ўз навбатида, қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викторинлар ташкил этилади.

Барча ёшларимизни ушбу тадбирларда иштирок этиб, ўз салоҳиятларини намоёнда қилишга чорлаб қоламиз!

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
#МУҲИМ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўқишни кўчириш ҳақидаги эълонига шарҳ

➡️ Ўтиш балларини йўналишлар кесимида билиш учун махсус платформа: 👉 @infoeduuz_bot
🌐 info.edu.uz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Рўйхат (pdf.io).pdf
716.6 KB
⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ

📌 Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

❗️Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришлари мумкинлигини билиш мумкин.

✔️ Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#ШАРҲ

Қабул квоталари камаймайди, аксинча 28 фоиздан 38 фоизга етказилади

Маълумки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 2022/2023 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унда кўзда тутилаётган айрим ўзгаришлар ижтимоий тармоқлар, жумладан “Qalampir.uz” интернет нашрида “ОТМга қабул ўринлари камайтирилмоқда” мазмунида нотўғри талқин қилинмоқда.

Аслида қандай?

Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари жами 123 460 (бакалавр – 112 378, магистратура учун – 11 082) нафар этиб белгиланмоқда.

Алоҳида эътибор қаратиш лозимки, бу кўрсаткичларда молиявий ва академик мустақиллик берилган 36 та олий таълим муассасасининг тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрлари кўзда тутилмаган.

Агарда ушбу параметрларни ҳам қўшиб ҳисобласак, 2021/2022 ўқув йилига нисбатан қабул квоталари 10 фоизга оширилиб, ўтган йилги 180 минг кўрсаткич бу йил 200 мингга етказилиши кутилмоқда.

Демак, қабул ўринлари камаймайди, аксинча оширилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Qabul_2022|#Magistratura

⚡️
Magistraturaga qabul boshlandi

▶️ 2022-yil 1-iyuldan respublika OTM magistratura mutaxassisliklariga qabul qilish uchun hujjatlarni onlayn roʻyxatdan oʻtkazish jarayoni boshlandi.

✔️ 2022/2023-oʻquv yili uchun davlat OTMning magistratura mutaxassisliklariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni topshirish jarayoni vazirlikning rasmiy http://magistr.edu.uz veb-sayti orqali 30-iyulga qadar (shu kuni ham) davom etadi.

❗️Eslatib oʻtamiz, 2022/2023-oʻquv yilidan boshlab magistraturaga qabul abituriyentning bakalavriat diplom bali oʻrtacha koʻrsatkichi hamda xorijiy tilni bilish darajasi boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikat bali asosida, ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya qilgan holda amalga oshiriladi. Qoʻshimcha imtihon oʻtkazilmaydi.

➡️Shu oʻrinda, magistratura mutaxassisliklari hamda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim ixtisosliklariga tanlovlarda milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega shaxslar ishtirok etishi mumkin boʻladi.

👉@eduuz
Forwarded from Edu.uz
#Qabul2022
#magistratura

⚡️Magistratura va doktoranturaga hujjat topshirishda talab etiladigan xorijiy tillarni bilish darajasini baholovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar ROʻYXATI

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Stop_korrupsiya

U davrlar o'tib ketdi

📹 Soʻnggi yillarda oliy taʼlimdagi islohotlar korrupsiya ildiziga bolta urmoqda

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Qabul_2022

Davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish jarayonlarini muvofiqlashtirish boʻyicha Davlat komissiyasi qarori bilan Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish uchun tavsiya etish huquqiga ega boʻlgan vazirlik, idora va yirik birlashmalari roʻyxati tasdiqlandi.

Bunda, roʻyxatda keltirilgan tashkilotlar tavsiyanomasiga ega boʻlgan talabgorlar 2022-yil 8-avgustdan 22-avgustgacha (shu kuni ham) Davlat test markazining maxsus elektron tizimi orqali onlayn roʻyxatdan oʻtkaziladi.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
📌Toʻlov-shartnomalarni olish toʻliq raqamlashtirildi

Ma’lumki, Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tizimida barcha jarayonlar raqamlashtirilib, abituriyentlar va talabalarga qulay sharoitlar yaratilmoqda.

Endilikda, birinchi bosqichga tavsiya etilgan talabalar ham yangi o‘quv yilining birinchi kunidan boshlab to‘lov-shartnomalarni elektron shaklda, ortiqcha ovoragarchiliklarsiz onlayn olishlari mumkin.

Buning uchun vazirlikning kontrakt.edu.uz platformasidan foydalangan holda shartnomani osongina yuklab olish talab etiladi.

Shuningdek, belgilangan o‘tish balini to‘play olmagan, ammo tabaqalashtirilgan to‘lov-shartnoma asosida o‘qish istagini bildirgan talabgorlar uchun ham kontrakt.edu.uz platformasi orqali onlayn ariza berish va shartnomani onlayn rasmiylashtirishga yangi o‘quv yilining birinchi kunidan boshlab imkoniyat beriladi.

Platforma orqali ariza berish hamda shartnomani rasmiylashtirish jarayonlarini masofaviy amalga oshirish tartibi va muddatlari bo‘yicha batafsil ma’lumot beriladi.

2022-yil 5-sentabrdan boshlab barcha bosqich talabalari (bakalavr, magistr, superkontrakt) to‘lov-shartnomani onlayn yuklab, to‘lovni amalga oshirishlari mumkin.

Telegram | Instagram | Facebook|You Tube
Forwarded from Edu.uz
Фанлар мажмуа 2023-2024.pdf
445.3 KB
#абитуриентга_қулайлик

⚡️2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун имтиҳон фанлари мажмуаси тасдиқланди

Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси белгиланган тартибда қабул бошланишидан 6 ой олдин тасдиқланди.

2023/2024 ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади.

Маълумот ўрнида, Президентнинг 279-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуасини тасдиқлаш ваколати берилган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#talabaga_yengillik

⚡️Toʻlov-kontrakt mablagʻlarini toʻlash muddati 20-yanvarga qadar uzaytirildi

Davlat komissiyasining tegishli qaroriga muvofiq 2022/2023-oʻquv yilida oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari, magistratura mutaxassisliklariga toʻlov-kontrakt jumladan, tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etilgan abituriyentlar, oʻqishi koʻchirilgan (koʻchirib tiklangan) va qayta tiklangan talabalar oʻqishi uchun toʻlov haqini oʻtkazish hamda talabalar safiga qabul qilishni rasmiylashtirishning soʻnggi muddati 2023-yilning 20-yanvari etib belgilandi.

➡️Shuningdek, qaror bilan 2022-yil 10-dekabrdan keyin kontraktini toʻlaganlarning toʻlovi ham inobatga olinadigan boʻldi.
✍️✍️✍️

⚡️Срок оплаты контрактов на обучение в вузах продлён до 20 января 2023 года

На основании соответствующего решения Государственной комиссии срок оплаты контрактов в высших образовательных учреждениях для абитуриентов, рекомендованных к обучению на платно-контрактной основе по программам бакалавриата высших учебных заведений, специальностей магистратуры на 2022/2023 учебный год, а также для студентов по дифференцированным ставкам, переводящихся (восстанавливающих) и возобновляющих обучение, продлён до 20 января 2023 года.

➡️Также согласно решению будет учтена оплата, осуществленная после 10 декабря 2022 года.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM