Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.89K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ Магистратура абитуриентлари диққатига:

❗️Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонлари натижалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги веб-сайтида ҳам эълон қилинди (натижалар ОТМлар сайтларида эълон қилинган).
➡️ https://edu.uz/uz/news/view/2283

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” cтратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра:

💽 Ахборот технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларига қабул квоталари сони 2022 йилда 12 минг нафарга, 2025 йилда 15 минг нафарга ҳамда 2030 йилга қадар 20 минг нафарга етказилади (мазкур кўрсаткич жорий йилда 7 минг нафарга тенг бўлган).

#РақамлиЎзбекистон
#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Каналимиз ўқувчилари электрон почта орқали сўрашяпти.

САВОЛ:
Магистратурага мен топширган мутахассисликда грант бўйича 10 та квота бор эди. Мен тест синови натижасига кўра қайдномада баллар кетма-кетлиги бўйича 10-ўринда турибман. Лекин, 8 киши грантга тавсия этилган. Нима учун мен ўқишга киролмаяпман?

ЖАВОБ:
Аввал хабар берган эдик: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:
Республика олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ҳамда ҳудудларнинг тиббиёт соҳаси бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДАГИ ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДОИРАСИДА мақсадли қабул параметрлари олий таълим муассасалари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқланган эди.

❗️Эътибор беринг - ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДАГИ ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДОИРАСИДА!
Демак, юқоридаги ҳолат бўйича 10 грант квотасининг 2 таси мақсадли қабул учун тегишли олий таълим муассасаларига ажратилган.

🔸2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида илмий-педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим муассасалари учун мақсадли қабул параметрлари ТАҚСИМОТИ бу ерда:
https://t.me/otm_info/302
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

⚠️ Республика олий таълим муассасаларига бакалавриатига қабул бўйича давлат грантининг минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36%), тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30%) этиб белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56, 7 баллдан кам “суперконтракт”) тўлов-контракт микдорлари:

👉 ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан;

👉иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланган.

Илгари бир мартада тўланиши керак эди.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

❗️2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома билан суҳбат асосида қабул қилинганлар учун тўлов- контракт миқдорлари мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати микдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ,

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛМАГАН БАКАЛАВРИАТ АБИТУРИЕНТЛАРИГА
рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️Бакалавриатда иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АБИТУРИЕНТЛАРГА ўз хохишларига кўра устуворлиги бўйича танланган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларининг бирида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Диққат, яна бир муҳим янгилик:

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасасининг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек абитуриентларнинг олий таълимга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган (“суперконтракт”) тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда ОТМ ТОМОНИДАН МУСТАҚИЛ белгиланиши кўрсатилган.

👉 Масалан, “Молия” йўналиши бўйича оширилган контракт базавий миқдорнинг 15 баробари этиб белгиланган бўлса, Тошкент молия институти мазкур кўрсаткични 17 баробар этиб белгилаши, Термиз давлат университети эса ўзгартирмаслиги мумкин эди.

Мазкур тартиб ўтган йилги қабулда амалиётга жорий этилган.

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун истисно тариқасида олий таълим муассасалари томонидан табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Давлат комиссияси томонидан ТАСДИҚЛАНГАН табақалаштирилган ("суперконтракт") тўлов-контрактнинг минимал микдорларидан ОШИРИЛМАЙДИ!

👉Қуйидаги ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар бундан мустасно, мазкур ОТМлар суперконтракт миқдорини ошириш ҳуқуқига эга: УрДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ТДЮУ, ТДИУ, ТМИ, ТДШУ, ТошФармИ, ЎзДЖТУ, ТТЙМИ - ҳозирги Транспорт университети.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⬆️ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА бир ўқувчини ўқитиш қиймати микдорлари тасдиқланди.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Яна бир хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

Президент қарори билан (ПҚ–4857, 08.10.2020) “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет)нинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

Қарорга кўра, Филиал:

👉 барча даражадаги мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

👉таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб боради;

👉кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи таълим шаклида олиб боради;

👉битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломини беради.

❗️Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 126 тага, жумладан, хорижий ОТМлар филиаллари 24 тага етди.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌Тайинловлар:

✔️ ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинланди.

✔️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бабаходжаев Сарвар Наджимович ТАТУ ректори лавозимига тайинланди.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман
САВОЛ:
Иккинчи ва ундан кейинги курс талабалари учун контракт тўловининг муддатлари қачонгача?

ЖАВОБ:
Давлат олий таълим таълим муассасаларида контракт асосида ўқитиш учун тўлов ўқув йилининг қуйидаги муддатларида:

🔻иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи —1 октябргача;

🔻қолган қисми (қисмларга бўлиб тўланган ҳолларда ҳам) — 1 мартгача
амалга оширилади.
(Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом)

👉 Шунингдек, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4391-сон қарори).

#БизданСўрашяпти
#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:

Давлат комиссиясининг қарорига асосан талабаликка тавсия этилган абитуриентларни белгиланган тартибда контрактда назарда тутилган тегишли тўловлар амалга оширилгунига қадар ёки абитуриентларни талабаликка қабул қилиш бўйича олий таълим муассасасининг буйруғи қабул қилингунга қадар олий таълим муассасасининг тегишли буйруғига асосан ДАРСЛАРДА ҚАТНАШИБ ТУРИШИГА РУХСАТ ЭТИЛАДИ.

Тегишли комиссиялар томонидан белгиланган тартибда ўқишини кўчиришга ёки қайта тиклашга тавсия этилган талабаларни ҳам контрактда назарда тутилган тегишли тўловлар амалга оширилгунига қадар олий таълим муассасасининг тегишли буйруғига асосан дарсларда қатнашиб туришига рухсат этилади.

#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза топширган, бироқ, пандемия сабабли хорижий давлатлардан етиб кела олмасдан, имтиҳонда қатнаша олмаган фуқароларга октябрь ойида имконият берилиши ҳақида эълон қилинган эди.

❗️Айтишларича, мазкур фуқаролар учун онлайн тест синовлари жорий йилнинг 14-15 октябрь кунларига белгиланган. Расмий хабарни кутамиз.

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН:

2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган, аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб http://transfer.edu.uz платформасида ўзларининг ШАХСИЙ КАБИНЕТИ орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️⚡️⚡️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН: 2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган, аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок…»