Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.94K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
⚠️ Тошкент давлат аграр университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан МУҲИМ ЭЪЛОН:

❗️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !


2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра РАД ЭТИЛДИ.

Рад этилган аризаларни камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг СЎНГГИ МУДДАТИ 2020 йил 25 август куни соат 23:59.

⚠️Ушбу муддатдан сўнг камчиликларни бартараф этишга (аризани таҳрирлашга) йўл қўйилмайди.
Ушбу муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган АРИЗАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ.

‼️Рўйхатдан ўтган барча фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

⛔️Шу билан бирга, 2020 йилнинг баҳорги семестрида қўшни давлатлардан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилишига рухсат этилган аммо белгиланган тартибда буйруқ асосида талабаликка қабул қилинмаган талабалар ўқишини қайта кўчирилишига рухсат этилмайди.

Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта таҳрирлаш учун қайтарилди:

🔹 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
🔹 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
🔹 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
🔹 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

_____________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан iq.edu.uz сайти ишга туширилди

❗️Ҳар қандай (!) фанни ўзлаштиришда мантиқий фикрлаш жуда муҳим. Ўқувчининг мантиқий фикрлашини ўстириб бориш орқали унинг фанларни ўзлаштириши осонлашишига эришилади.

"Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан iq.edu.uz сайти ишга туширилди. Ўз IQ'ингизни (интеллектуал қобилият) текшириб кўринг ва сертификатга эга бўлинг" , - деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов.

☯️Бир қатор хорижий ўқув юртларига кириш учун мантиқий имтиҳон жорий қилинган.
Айрим компаниялар ишга қабул қилишда ҳам ходимнинг интеллектуал қобилиятини синовдан ўтказади.
Нега? Чунки улар жаҳон тажрибасидан жуда яхши билишади-ки, мантиқий мушоҳадаси кучли инсон маълумотларни қийинчиликсиз ўзлаштиради, воқеага танқидий мушоҳада билдира олади.
_______________________________
👉 @otm_info 👈
❗️ДИҚҚАТ, МУҲИМ ХАБАР:

Техникумларга ўқишга кириш учун онлайн ариза топшириш платформаси - (texnikum.edu.uz) бугун, 25 август куни соат 14.00 дан бошлаб ишга туширилади.

Техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.

👉 2020/2021 ўқув йили учун ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИНИ КЎРИШ:
https://t.me/otm_info/348
______________________________________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚠️ 25-август куни соат 12.00 дан 16.00 га қадар ikkinchitalim.edu.uz сайтида ариза тўлдириш вақтида JSHSHIR киритишда узилишлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилди.

♻️Мутахассисларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Персоналлаштириш Маркази серверида техник ишлар олиб борилмоқда.

______________________________________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚠️ Тошкент кимё-технология институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан МУҲИМ ЭЪЛОН:

❗️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !


2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра РАД ЭТИЛДИ.

Рад этилган аризаларни камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг СЎНГГИ МУДДАТИ 2020 йил 25 август куни соат 23:59.

⚠️Ушбу муддатдан сўнг камчиликларни бартараф этишга (аризани таҳрирлашга) йўл қўйилмайди.
Ушбу муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган АРИЗАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ.

‼️Рўйхатдан ўтган барча фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

⛔️Шу билан бирга, 2020 йилнинг баҳорги семестрида қўшни давлатлардан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилишига рухсат этилган аммо белгиланган тартибда буйруқ асосида талабаликка қабул қилинмаган талабалар ўқишини қайта кўчирилишига рухсат этилмайди.

Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта таҳрирлаш учун қайтарилди:

🔹 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
🔹 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
🔹 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
🔹 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

_____________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Ta’lim xabarlari
Коллежларга ўқишга кириш учун онлайн ариза топшириш платформаси — kollej.edu.uz ишга туширилди.

👉 Коллежлар қабул квоталари билан танишиш

Бугун, 25 август куни соат 14:00 дан бошлаб юртимиздаги техникумларга ўқишга кириш учун онлайн ариза топшириш платформаси - texnikum.edu.uz ишга туширилди.


Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
📌Бир қатор нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этишда лицензия олиш тартиби бекор қилинди – Президент Фармони

Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044-сон Фармони имзоланди.

👉 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларини лицензиялашда мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этишда лицензия олиш тартиби бекор қилинди. Энди юқоридаги таълим ташкилотларини ташкил этиш ва тугатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига хабарнома юборишнинг ўзи етарли ҳисобланади.

Шунингдек, Фармонга асосан хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият учун расмийлаштирилган лицензиялар ўз кучида қолади.

❗️Нодавлат олий таълим муассасаларининг белгиланган тартибда лицензия олгандан сўнг фаолиятини йўлга қўйилиши тартиби ўзгармайди.

👉Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати билан мана бу ерда танишинг: https://t.me/otm_info/59

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Магистратурага киришда мутахассислик фани билан хорижий тилдан имтиҳонлар бир кунда бўладими ёки алоҳида ўтказиладими?

❗️Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари бир кунда топширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Магистратурага кириш имтиҳонини топшириш учун рухсатномани қайси сайтдан юклаб олиш мумкин?

⛔️ 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун РУХСАТНОМА ЖОРИЙ ЭТИЛМАЙДИ.

📲 Талабалар ўзларининг шахсий кабинетларига электрон тизим орқали кириб, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой ва муддат тўғрисида ахборот олишлари мумкин бўлади.

📗 Талабалардан кириш имтиҳонларига паспорти билан келишлари талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
«Темир дафтар»га киритилган оилаларда яшовчи талабаларга 4 млн. сўмгача белгиланган чегирмани олиш учун қандай маълумот керак ва қайси ташкилот томонидан берилади?

🧾 Талаба “темир дафтар” рўйхатига киритилган оила аъзоси эканлигини тасдиқловчи маълумотни ўзи таҳсил оладиган ОТМ раҳбариятига тақдим этиши зарур.

📢 “Темир дафтар” рўйхатида эканлигини тасдиқловчи маълумотни олиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари (яъни ўзи яшаб турган ҳудудий бўлинмаси)га мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️
Нега фақат кундузги талим шаклида ўқиётган талабаларга 10% контракт пулига чегирма берилди? Сиртқи таълимга бу йил ўтган йилга нисбатан кўпроқ ҳужжат топширилганку?

🚫 ОТМларда сиртқи ва кечки таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар асосий иш ўрни ва ўзларини моддий таъминлаш имкониятига эга бўлганлиги сабабли ушбу чегирмадан фойдалана олмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Олдинги ўқув йилларида кўзи ожиз абитуриентлар учун имтиҳонлар умумий имтиҳонлардан 10 кун олдин суҳбат асосида алоҳида вақтда олинарди. Бу йил имтиҳонлар қандай тартибда бўлади?

🗣 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш муайян таълим йўналиши тест блокидаги фанлардан оғзаки савол-жавоб орқали амалга оширилади.

📣 Бунда олий таълим муассасалари томонидан кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонларининг ўтказиш муддати ва жойи тўғрисида ахборот берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўқишга кириш учун балл етмай қолган тақдирда суперконтракт табақалаштирилган тизими мавжуд, лекин жуда қиммат. Суперконтракт тўловини камайтириш ва суперконтракт тўловини 4 ёки 6 йил мобайнида бўлиб тўлаш тартибини жорий этсангиз.

🔎 Аввало билдирилган таклиф учун миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда амалдаги оширилган тўлов-шартнома (суперконтракт) тўловини тўлашга доир ҳужжатлар заруратга кўра ўзгартирилганда мазкур таклифингиз ваколат доирасида кўриб чиқилади.

⚡️Маълумот ўрнида, оширилган тўлов-шартнома (суперконтракт) асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, ундан тушган маблағлар ОТМнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор харажатларга йўналтирилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!

@otm_info
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Тошкент давлат стоматология институтига ректор тайинланди

Тиббиёт фанлари доктори Нодир Қодирович Ҳайдаров Тошкент давлат стоматология институтига ректор этиб тайинланди.

Н.Ҳайдаров 2010 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тошкент давлат стоматология институти “Неврология ” кафедраси мудири, Тошкент давлат стоматология институти болалар стоматологияси факультети декани лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилда Халқ депутатларининг Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган.

Институтнинг аввалги ректори Жасур Ризаев февраль ойида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланган эди.


➡️ @uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди

Социология фанлари бўйича фалсафа доктори Азизов Улуғбек Ботирович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

У.Азизов 2016 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълумот ўрнида, университетнинг аввалги ректори Ғанишер Раҳимов апрель ойида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган эди.

➡️ @uzauz
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитлари фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирландилар.

Биласизми?

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» Давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари БАКАЛАВРИАТИГА танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

🔰 «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари МАГИСТРАТУРАСИГА бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚠️ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ”ДА таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш олий таълим тизимини ривожлантиришда устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таълимни рақамлаштириш, талабалар, профессор-ўқитувчилар, шунингдек абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида бир қанча ахборот тизимлари яратилди.

❗️Айнан сўнгги вақтда вазирлик томонидан ишга туширилган ахборот тизимлари сони 26 тага етди.

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов хабар бермоқда.

👏 Олқишлаймиз ва дуо қиламиз!

➡️ @otm_info ⬅️
❗️Ёш иқтидорли мутахассисларни ишга таклиф этишяпти, бу айнан сиз бўлишингиз мумкин!
#ИшгаТаклиф
Forwarded from Ipotekabank OTP Group
📣 "Ипотека-банк" АТИБ Кредит блоки ёш иқтидорли мутахассисларни андеррайтер лавозимига ишга таклиф қилади.

Фурсатдан фойдаланиб халқаро экспертлар билан ишлашни истасангиз, у ҳолда имкониятни бой берманг!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Кредитный блок АКИБ «Ипотека-банк» в поисках специалиста-андеррайтера с большим энтузиазмом и желанием расти и развиваться.

Если Вы хотите воспользоваться возможностью приобрести опыт работы с международными экспертами, то не упустите шанс!
📌Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори (516-сон, 26.08.2020 й.) қабул қилинди.

Институт Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Институтнинг кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ қарорига асосан белгиланади.

Ушбу билан Андижон вилоятидага олий таълим муассасалари сони жами 6 тага етди:
🔹Андижон давлат университети;
🔹Андижон машинасозлик институти;
🔹Андижон тиббиёт институти;
🔹Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
🔸Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ;
🔹Ўзбекистондаги Шарда университети (Ҳиндистон).

➡️ @otm_info ⬅️
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

👏 Мукофотланганлар орасида тиббиёт олий таълим муассасалари вакиллари ҳам бор.

🔺«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Ризаев Камол Саидакбарович
- Тошкент давлат фармацевтика институти ректори

🔺«Соғлом турмуш» медали билан

Исматова Раъно Аҳадовна
- Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи директори
Ярмуҳамедова Наргиза Анваровна - Самарқанд давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери-таносил касалликлари кафедраси мудири

🔺II даражали «Саломатлик» ордени билан
Шарипов Равшан Оллаёрович
- Тошкент тиббиёт академиясининг анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси

🔺«Дўстлик» ордени билан
Аграновский Марк Лейзерович
- Андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси мудири

🔺«Шуҳрат» медали билан
Худойқулова Гулнора Каримовна
- Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти

🔺«Келажак бунёдкори» медали билан
Сафарова Камола Ҳамроевна
- Тошкент давлат стоматология институти талабаси (волонтёр)

➡️ @otm_info ⬅️
⚠️ Давлат тест маркази ахбороти: абитуриент рухсатномасини олиш янада осонлаштирилди ⬇️