Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.85K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
⚠️ Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️ 2020/2021 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Давлат комиссиясининг 2-сон баёни юзасидан брифинг
https://youtu.be/dYt7njatf-c
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
🌐 «Дунёнинг ТОП-1000 университетларини, боринг ана рейтингда 500 таликка кирадиган қўшни Қозоғистондаги университетларини олайлик.
Мен ушбу университетларда бўлганман, лекин (қозоғистонлик ҳамкасбларимизни хафа қилмоқчи эмасман) уларда биздан фарқли алоҳида жиҳатларни кўрмадим.
Аслида халқаро рейтингларда юқорилаш учун кўп иш қилиши шарт эмас. Маълум бир талаблар бор. Бу талабларни эса бажариш унчалик қийин эмас.
Бизда шунчаки бюрократия муаммолари бор. Яъни, университетларга эркинлик бериш борасидаги бюрократия.
Масалан, университетларга ўзини-ўзи молиялаштиришга рухсат берилди, аммо улар барибир Молия вазирлигига боғлаб қўйилган. Улар барибир университетлар сметаларни тасдиқлаши керак. Мустақил қарор қабул қилишолмайди.
Университетларимизни юқори рейтинг ўринларига чиқариш учун ўрганиб қолинган қулай ўринлар, ўзимизни солиб қўйган қолипларимиз йўл бермаяпти. Фарқ шунда.”.
©️ Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори Музаффар Жалолов.

#Иқтибос Манба: kun.uz
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

♻️ 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 14 августдан 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланди.

⚠️ Иккинчи олий таълим бўйича КИРИШ СИНОВЛАРИ санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.
_______________
@otm_info
JICA кўмагида 19 нафар Ўзбекистон вакиллари Япониянинг етакчи университетларига ўқишга юборилади

“Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (478-сон, 12.08.2020 й.) қабул қилинди.

🎓 Қарорга кўра, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўмагида Ўзбекистон вакилларининг 2020-2021 йилларда Япония етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида ўқиши учун Япония Ҳукумати томонидан 263 млн. япон йени (2,48 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида грант ажратилган.

☑️ Ушбу грантлар асосида ўқиш учун (магистратурада 18 нафар ва докторантурада 1 нафар) талабгорлар давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида меҳнат қилаётганлар орасидан танлаб олинади.

🏢 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни расмийлаштириш юклатилди.

⚠️ Маълумот учун, JICAнинг “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш лойиҳаси” доирасида ўтган 2 йил давомида 34 нафар Ўзбекистон вакиллари Япониянинг етакчи университетларига ўқишга юборилди.

Манба
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
maqsadli_@eduuz.pdf
8.5 MB
2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида илмий-педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим муассасалари учун мақсадли қабул параметрлари ТАҚСИМОТИ
_________________________
t.me/otm_info
⚡️⚡️⚡️Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Республика олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ҳамда ҳудудларнинг тиббиёт соҳаси бўйича кадрларга бўлган юқори эҳтиёжини қондириш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари олий таълим муассасалари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқланди.

❗️Бунда, вужудга келган коронавирус пандемияси шароитида айрим тиббиёт соҳаларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўткир эҳтиёжини қондириш мақсадида, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларининг бир қатор магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти асосида белгиланган қабул кўрсаткичлари доирасида танлов паст бўлгани (ёки ушбу мутахассисликларга умуман ариза тушмаганлиги) сабабли, ушбу қабул кўрсаткичлари ҳисобидан тиббиёт олий таълим муассасаларида республика ҳудудлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш учун “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли қабул параметрлари белгиланди.

‼️Магистратура бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланганлиги муносабати билан, магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентларга мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта тахрирлашга ҳамда “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича абитуриентларга мақсадли қабул учун онлайн рўйхатдан ўтишга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур жараённи сифатли амалга ошириш учун барча ташкилий чоралар амалга оширилади.
_______________________
@otm_info
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига қабул параметрлари тасдиқланди. ⬆️

⚠️ “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига абитуриентларни қабул қилиш талаблари, тартиби ва муддатларини тасдиқлайди ҳамда БИР ҲАФТА муддатда эълон қилади
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги ПҚ–3795-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Олий дипломатия мактабига бизнес-маъмуриятчилиги йиллик дастурлари (МВА) доирасида 2020/2021 ўқув йили учун “Халқаро стратегия менежменти” магистратура мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида 20 та ўрин ажратилди.

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимидаги қабул параметрлари тасдиқланди. ⬆️

⚠️ ДИҚҚАТ : ушбу йилдан илк бора «Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар» ҳамда “Филология: рус тили ва адабиёти” таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қабул амалга оширилади.
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

2020
/2021 ўқув йили учун Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига қабул параметрлари тасдиқланди.

⚠️Филиалга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 15 августидан 10 сентябрига қадар (10 сентябрь куни ҳам) қабул қилинади.

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚠️ Навоий давлат кончилик институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ !
Хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.

Менга консалтинг фирма вакиллари хорижий университетларга ҳеч қандай имтиҳонсиз, фақат пул тўлаган ҳолда масофавий ёки сиртқи ўқишни таклиф этишмоқда. Фирма вакиллари биринчи курсдан сўнг ҳеч қандай имтиҳонсиз ўқишни Ўзбекистонга кўчиришим мумкинлиги ёки ўқишни тугатгач дипломим Ўзбекистонда имтиҳонсиз тан олинишини таъкидлашмоқда. Уларни гапига ишонсам бўладими?

Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича ёшларимиз орасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

Аввало, олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишга рухсат берувчи ҳужжати (лицензияси) бор-йўқлигини текшириш лозим.

Кейинги энг муҳим талаб эса таълим муассасаси бераётган ҳужжат яъни диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилганини текшириб кўринг.

Бундан ташқари, талабгор танлаган ОТМнинг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. Масалан, амалдаги "Таълим тўғрисида"ги қонунга кўра, бакалавриат камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

Шунингдек, пандемия сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил этилгани ниқоби остида кўплаб консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида "дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади" каби асосланмаган маълумотлар билан масофадан таълим берадиган хорижий олий таълим муассасаларини тарғибот қилишмоқда.

Бу эса республикамиз фуқароларига нотўғри маълумотлар тақдим этилишига ва мазкур тарзда ўқиб олинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда амалдаги қонунчиликка мувофиқ тан олинмаслигига олиб келади ҳамда фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлади.

👉 Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot) мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин. Бугунги кунга қадар мазкур масала юзасидан телеграм ботга мурожаат қилган 20 минг нафардан ортиқ фуқароларимизга жавоб қайтарилди. Уларга тегишли тавсиялар берилди.

Ҳурматли юртдошлар!

Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги
маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.

Ўзингиз ва фарзандларингиз умрини ва маблағларингизни бесамар сарфламанг.

Манба:
Таълим инспекцияси

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ ! Хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун нималарга эътибор қаратиш керак? Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.…»
👍 Олқишлаймиз ва дуо қиламиз!
Forwarded from Edu.uz
#Муҳим_хабар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
БАЁНОТИ

Олий ва ўрта маълим вазирлиги жамоатчилик томонидан пандемия шароитида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини оптималлаштириш борасида билдирилган кўплаб мурожаатларни ҳисобга олиб, уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида Молия вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларида мавжуд барча ресурсларни сафарбар этиш ҳисобига қатор таклифларни ишлаб чиқди.

Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, бугунги кунда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорлари ўқитишнинг минимал харажатларини қоплай олмаётганлигига қарамасдан, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади.

Талабаларни қўллаб-қувватлаш ушбу чегирма билан тўхтаб қолмайди.

Шу билан бир қаторда, олий таълим муассасалари томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, “темир дафтар” рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам кўрсатилади. Бунда олий таълим муассасалари мавжуд маблағлари ҳисобидан талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4,0 млн. сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт шакли асосида ўқиётган 4 минг нафардан зиёд талабага шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу моддий ёрдам бир талабага бир йилда 2,4 млн.сўмдан 3,4 млн.сўмгача миқдорни ташкил этади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинган бўлиб, бунда бир нафар талаба учун контракт тўлаган оилага бир йилда 770 минг сўмдан 1 млн. 177 минг сўмгача маблағ даромад солиғидан имтиёз шаклида қайтади.

Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга шартнома шартларини бажаришда бериладиган чегирмалар ҳисобига давлат бюджетига ортиқча юк тушмаслиги учун олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига тегишли харажатлар нормативлари қайта кўриб чиқилади ҳамда уларда қўшимча таълим хизматларни кўрсатиш ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш орқали чегирма харажатларини қоплаш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан соҳада олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар, аввало, талаба-ёшларга замонавий илмларни эгаллашлари учун қулай шарт-шароит ва ижодий муҳитни яратиш ҳамда сифатли таълимни таъминлаб беришга қаратилган. Шундай экан, вазирлик талбаларни ҳар қандай шароитда ҳам асосий мақсаддан чалғимаслик ва ўз соҳасида етук мутахассис бўлиб етишиш учун тинимсиз изланишдан тўхтамасликка чақиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «#Муҳим_хабар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги БАЁНОТИ Олий ва ўрта маълим вазирлиги жамоатчилик томонидан пандемия шароитида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини оптималлаштириш борасида билдирилган кўплаб мурожаатларни…»
⚡️МУҲИМ ХАБАР! ⚡️

📌Давлат комиссиясининг 2-сон мажлис баёни қарори билан 2020/2021 ўқув йилида иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНГАН
(рўйхатни кўриш).

Баён қарорига мувофиқ:

🔸Давлат тест маркази рўйхатда келтирилган вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг тавсияномасига эга бўлган талабгорларни Давлат тест марказининг веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтказиш учун тегишли шарт-шароитлар яратади.

🔸Пандемия шароитидан келиб чиқиб, истисно тариқасида талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 2020 йил 15 августдан 5 сентябрга қадар (5 сентябрь куни ҳам) амалга оширилади.

🔸Рўйхатда келтирилган вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмалари тавсиянома берилган талабгорлар ҳакидаги маълумотлар базасини Давлат тест марказининг махсус дастурига интеграция қилиб боради.

🔸Бунда, тавсиянома берилган талабгорларнинг тасдиқланган якуний рўйхатлари 2020 йил 6 сентябрга қадар Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади.

🔸Талабгорларга тавсияномалар белгиланган тартибда АДОЛАТЛИ ВА ШАФФОФ БЕРИЛИШИ юзасидан масъулият мазкур рўйхатда келтирилган вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юкланди.

❗️Эслатиб ўтамиз,

👉рўйхатда қайд этилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2020/2021 ўқув йили учун 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкинлиги қатъиян белгилаб қўйилган;

👉вазирлик, идора ёки йирик ҳўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда
фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар мундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, тавсиянома бериш шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган;

👉суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши таъминлайди.

#Қабул2020
__________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН:

❗️МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА ТАҲРИРЛАШ ТАРТИБИ

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

👉 1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.

👉2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда:
➡️абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:
➡️абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;
➡️абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.
💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.

👉3. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
👉 4. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

⚠️ 2020
/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида илмий-педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим муассасалари учун мақсадли қабул параметрлари ТАҚСИМОТИ ни юклаб олиш учун бу ерга ўтинг

#Қабул2020
__________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw