Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
3.17K subscribers
226 photos
23 videos
27 files
536 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
⚠️ Тошкент давлат транспорт университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда вазирлик матбуот котиби ҳамюртлармиз томонидан янги ўқув йили қабули, ижодий (касбий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби ва бошқа мавзулардаги саволларига жавоб берди.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топширишда magistr.edu.uz веб-сайти, талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими (transfer.edu.uz) иш фаолиятидаги техник носозликлар юзасидан фуқароларнинг эътирозлари билдирилмоқда.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 25 июль11:00 ҳолатига абитуриентлар томонидан келиб тушган аризалар сони 37 935 тани ташкил этади.

Маълумот учун: 2018/2019 ўқув йили бўйича жами 11 999 та, 2019/2020 ўқув йилида 25 913 та ариза келиб тушган эди. Демак бугунги кунда магитратура босқичида таҳсил олиш истагини билдирган талабалар сони деярли 3 баробарга ошган.

Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими transfer.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 25 июль ҳолатига талабгорлар томонидан келиб тушган аризалар сони 8286 тани ташкил этади. Ушбу ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат Персоналлаштириш маркази маълумотлар базаси билан интеграция қилинган.

Жорий йилнинг 20-23 июль кунлари transfer.edu.uz ахборот тизими орқали аризаларни рўйхатда ўтказишда Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базасидан онлайн режимда фуқароларнинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) орқали паспорт маълумотларини олишда узилишлар юзага келган. Ҳозирги кунда барча муаммолар бартараф этилди.

Ушбу тизимларда кузатилган ноқулайликлар учун фуқароларимиздан узр сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Магистратурага онлайн ҳужжат топширишда мутахассисликни ўзгартириш мумкинми?

Бугун, 25 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг ўтказилиб, ҳамюртлармиз саволларига жавоб берилди.

Жорий йил 17 июль куни ТДТУ магистратурасига онлайн ҳужжат топширдим. Ҳужжатларимни бошқа мутахассисликка қайтадан топширишим мумкинми?

Фархад Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

- Мумкин, бунинг учун сиз ҳужжат топширган ОТМга рўйхатдан ўтказилганингизни бекор қилиш тўғрисида мурожаат қиласиз ва бекор қилингач, бошқа ОТМ ёки мутахассисликка топширасиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Ўқишни_кўчириш

Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан пандемия шароитида талабалар саломатлигини сақлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор жараёнлар электрон шаклга ўтказилди.

Жумладан, республика ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва тиклаш учун масофадан туриб ариза топшириш имконияти йўлга қўйилди.

Онлайн ариза топшириш жараёнида талабалар томонидан керакли маълумотлар нотўғри киритилаётгани боис, уларда тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда ҳамда вазирликка шу мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Савол: Мен 1-босқични тамомлаганман. Бошқа олий таълим муассасасига ўқишимни кўчирмоқчиман. transfer.edu.uz платформаси орқали маълумотни тўлдираётганимда нечанчи босқич деб танлайман 1-босқичми ёки 2-босқични танлайманми?

Жавоб: Aгар биринчи босқични тугатган бўлсангиз, transfer.edu.uz платформаси орқали маълумотни тўлдиришда 2-босқич деб танлайсиз.

❗️Яъни, талаба қайси курсга ўтган бўлса, шуни кўрсатади.

Мисол учун, 1-курсни тугатган бўлсангиз, 2-курсни танлайсиз, 2-курсни тугатганлар 3-курсни, учинчи курсни тамомлаганлар эса 4-курсни кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ТалабагаЁрдам

Диққат!

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини таълим шакллариаро кўчириш бўйича ЭСЛАТМА эълон қилинди.

———————————————————
transfer.edu.uz хизматидан фойдаланинг, уйда қолинг.
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган танишларингизга хабар беринг 🔻
t.me/otm_info
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инетрвью 24 | Иномжон Мажидов - Олий ва ўрта махсус таълим вазири билан суҳбат
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
⚠️ Жиззах политехника институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Наманган муҳандислик-технология институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
⚠️ Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
——————————————
#DoubleDegree // #Қабул2020
t.me/otm_info
💥Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатига оз қолди. Ҳалиям қайси олий таълим муассасаси ва мутахассисликни танлашга иккиланаётган абитуриентлар учун ЗЎР ТАВСИЯ тайёрладик.

Биласизми? Республика олий таълим муассасалари Европа иттифоқининг Erasmus+ дастурлари доирасида бир қанча лойиҳаларда иштирок этиб келишмоқда.

🔰Айнан мазкур лойиҳалар доирасида олий таълим муассасаларида бир нечта янги магистратура мутахассисликлари ташкил этилган
(Erasmus+ дастури – таълим, профессионал таълимни тараққий эттириш, ёшларни камолотга етказиш ва спортни ривожлантириш соҳалари бўйича 2014-2020 йиллар учун Европа иттифоқи томонидан молиялаштириладиган дастурдир).

❗️Мазкур мутахассисликларда таълим олишнинг АФЗАЛЛИКЛАРИ:

👉меҳнат бозорида талаб этиладиган замонавий мутахассислик;
👉ўқув режалари ва дастурлари лойиҳа доирасида ҳамкор Европа олий таълим муассасалари билан биргаликда ишлаб чиқилган;
👉таълим жараёни лойиҳа маблағлари доирасида сўнгги технологиялар асосида жиҳозланган ўқув-лаборатория хоналарида олиб борилади:
👉талабаларга ҳамкор Европа олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан маъруза, вебинарлар ташкил этилиши мумкин.

📌Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE лойиҳалари доирасида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган магистратура мутахассисликлари (2020/2021 ўқув йили қабули бўйича) рўйхатини қуйида ҳавола қиламиз:

🔸Лойиҳа номи: “CLASS”
Мутахассислик номи:
“5А120106-Компьютер лингвистикаси”
➡️Қайси ОТМларда?
Ўзбекистон миллий университети;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Урганч давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “ECCUM”
Мутахассислик номи:
“5А130301-Математик инжиниринг”
➡️Қайси ОТМда? Урганч давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “RENES”
Мутахассислик номи:
“5А140204-Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси”
➡️Қайси ОТМларда?
Урганч давлат университети;
Андижон давлат университети;
Гулистон давлат университети;
Қарши давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “INTRAS”
Мутахассислик номи:
“5А310609-Интеллектуал транспорт тизимлари”
➡️Қайси ОТМларда?
Тошкент давлат транспорт университети;
Андижон машинасозлик институти;
Жиззах политехника институти;
Термиз давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “INTRAS”
Мутахассислик номи:
“5А350902-Интеллектуал ахборот-коммуникация тизимлари”
➡️Қайси ОТМда?
Тошкент ахборот технологиялари университети.

🔸Лойиҳа номи: “MECHAUZ”
Мутахассислик номи:
“5А312601-Мехатроника ва робототехника”
➡️Қайси ОТМда? Андижон машинасозлик институти

🔸Лойиҳа номи: “GE-UZ”
Мутахассислик номи:
“5А313401-Геодезия ва геоинформатика”
➡️Қайси ОТМларда?
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
Ўзбекистон миллий университети;
Тошкент архитектура-қурилиш институти;
Қорақалпоқ давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “SPACECO”
Мутахассислик номи:
“5А350903-Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари”
➡️Қайси ОТМда? Тошкент ахборот технологиялари университети

🔸Лойиҳа номи: “SPHERE”
Мутахассислик номи:
“5А440115-Фавқулотда вазиятларда ветеринария назорати ва жамоат соғлиғини сақлаш”
➡️Қайси ОТМда? Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Абитуриентлар, келажак йўлингизни ҳозироқ танланг. Фойдали тавсияларни биздан олинг.
(ОАВлар диққатига: маълумотдан фойдаланганда ахборот манбаини кўрсатишни унутманг)
------------------------------------------------
t.me/otm_info
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «💥Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатига оз қолди. Ҳалиям қайси олий таълим муассасаси ва мутахассисликни танлашга иккиланаётган абитуриентлар учун ЗЎР ТАВСИЯ тайёрладик. Биласизми?…»
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН:

⚡️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !

Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун ҚАЙТАРИЛМОҚДА:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

⚠️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларга юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

⚠️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда қайта рўйхатдан ўтишлари сўралади.

⚠️Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

❗️Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг СЎНГГИ КУНИ - 2020 йил 5 август.

———————————————-
t.me/otm_info
⚠️ Тошкент давлат техника университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.me/otm_info
⚠️ Тошкент фармацевтика институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.me/otm_info
❗️28 июль соат 00.00 ҳолатига:

🔸 magistr.edu.uz платформаси орқали олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топширган абитуриентлар сони - 49 651 та.
@otm_info
#Магистратура #Статистика

📊Сўнгги 2 йилда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар тўғрисида маълумот

**********************************
👉 @otm_info 👈
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН: ⚡️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА ! Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар…»
💥Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатига оз қолди. Ҳалиям қайси олий таълим муассасаси ва мутахассисликни танлашга иккиланаётган абитуриентлар учун ЗЎР ТАВСИЯ тайёрладик.

Биласизми? Республика олий таълим муассасалари Европа иттифоқининг Erasmus+ дастурлари доирасида бир қанча лойиҳаларда иштирок этиб келишмоқда.

🔰Айнан мазкур лойиҳалар доирасида олий таълим муассасаларида бир нечта янги магистратура мутахассисликлари ташкил этилган
(Erasmus+ дастури – таълим, профессионал таълимни тараққий эттириш, ёшларни камолотга етказиш ва спортни ривожлантириш соҳалари бўйича 2014-2020 йиллар учун Европа иттифоқи томонидан молиялаштириладиган дастурдир).

❗️Мазкур мутахассисликларда таълим олишнинг АФЗАЛЛИКЛАРИ:

👉меҳнат бозорида талаб этиладиган замонавий мутахассислик;
👉ўқув режалари ва дастурлари лойиҳа доирасида ҳамкор Европа олий таълим муассасалари билан биргаликда ишлаб чиқилган;
👉таълим жараёни лойиҳа маблағлари доирасида сўнгги технологиялар асосида жиҳозланган ўқув-лаборатория хоналарида олиб борилади:
👉талабаларга ҳамкор Европа олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан маъруза, вебинарлар ташкил этилиши мумкин.

📌Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE лойиҳалари доирасида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган магистратура мутахассисликлари (2020/2021 ўқув йили қабули бўйича) рўйхатини қуйида ҳавола қиламиз:

🔸Лойиҳа номи: “CLASS”
Мутахассислик номи:
“5А120106-Компьютер лингвистикаси”
➡️Қайси ОТМларда?
Ўзбекистон миллий университети;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Урганч давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “ECCUM”
Мутахассислик номи:
“5А130301-Математик инжиниринг”
➡️Қайси ОТМда? Урганч давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “RENES”
Мутахассислик номи:
“5А140204-Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси”
➡️Қайси ОТМларда?
Урганч давлат университети;
Андижон давлат университети;
Гулистон давлат университети;
Қарши давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “INTRAS”
Мутахассислик номи:
“5А310609-Интеллектуал транспорт тизимлари”
➡️Қайси ОТМларда?
Тошкент давлат транспорт университети;
Андижон машинасозлик институти;
Жиззах политехника институти;
Термиз давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “INTRAS”
Мутахассислик номи:
“5А350902-Интеллектуал ахборот-коммуникация тизимлари”
➡️Қайси ОТМда?
Тошкент ахборот технологиялари университети.

🔸Лойиҳа номи: “MECHAUZ”
Мутахассислик номи:
“5А312601-Мехатроника ва робототехника”
➡️Қайси ОТМда? Андижон машинасозлик институти

🔸Лойиҳа номи: “GE-UZ”
Мутахассислик номи:
“5А313401-Геодезия ва геоинформатика”
➡️Қайси ОТМларда?
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
Ўзбекистон миллий университети;
Тошкент архитектура-қурилиш институти;
Қорақалпоқ давлат университети.

🔸Лойиҳа номи: “SPACECO”
Мутахассислик номи:
“5А350903-Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари”
➡️Қайси ОТМда? Тошкент ахборот технологиялари университети

🔸Лойиҳа номи: “SPHERE”
Мутахассислик номи:
“5А440115-Фавқулотда вазиятларда ветеринария назорати ва жамоат соғлиғини сақлаш”
➡️Қайси ОТМда? Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Абитуриентлар, келажак йўлингизни ҳозироқ танланг. Фойдали тавсияларни биздан олинг.
(ОАВлар диққатига: маълумотдан фойдаланганда ахборот манбаини кўрсатишни унутманг)
------------------------------------------------
t.me/otm_info
⚠️ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️