Otalar so‘zi
36 subscribers
404 photos
129 videos
15 files
1.28K links
Sizniki
Download Telegram
ҲАЁТИМИЗ ЎТИБ ТУРИБДИ

Қуёш чиқиб-ботиб турибди,
Тирик одам ётиб-турибди.
Биров ундай, бирови бундай,
Ўз юкини тортиб юрибди.

Қолмади ҳеч оила сири,
Маникенлар очиб юрибди.
Бири бахтдан қувонса, бири
Ғам-ғуссага ботиб юрибди.

Олғир билан сирдош муттаҳам,
Бир-бирини «отиб» юрибди.
Топганини кўришиб баҳам,
Фирибгарлар қочиб юрибди.

Йиққан-терган молини бола
Истаганча сочиб юрибди.
Ота уйи битмаган, чала
Ўзга юртда ётиб юрибди.

Кўча-кўйда қолмади тартиб,
Машиналар «чопиб» юрибди.
Ишбилармон йўлини топиб,
Ҳамюртини сотиб юрибди.

Билмам энди, бизни эртага
Не кўргулик кутиб турибди?
Яшаяпмиз беғам, жўрттага
Ҳаётимиз ўтиб турибди.

Муҳиддин ОМАД.
t.me/otajonlar
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...

— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.

— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.

— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Ўткир ҲОШИМОВ.
t.me/otajonlar
Forwarded from HAYOTIMSAN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабр! Савол-Жавоби.

1) Роббинг ким..?
1) Роббимиз Аллоҳ...!
2) Дининг қайси..?
2) Диним Ислом...!
3) Пайғамбаринг ким..?
3) Пайғамбарим Муҳаммад(с.а.в.)...!
4) Китобинг қайси..?
4) Китобим Қуръони Карим...!
5) Тилагинг нима..?
5) Тилагим Иймон...!
6) Қибланг қайси..?
6) Қиблам Кабатуллоҳ...!
7) Миллатинг қайси..?
7) Иброҳим Ҳалилуллоҳ милатти...!
8) Мазхабинг қайси..?
8) Имоми Аъзам Абу Ханифа Мазхаби...!
9) Дўстларинг ким..?
9) Дўстларим Чоҳор ёрлар...!
10) Улар кимлар..?
10) Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар,
Ҳазрати Усмон, Ҳазрат Алидир...!
11) Қачондан бери мусулмонсан..?
11) Ал-Мисоқдан бери...!
12) Алмисоқ нима..?
12) Аллоҳ таоло руҳимизни яратиб улардан
фада олган кун...!
13) Этиқодин қайси..?
13) Аҳли суннат вал жамоат этиқоди...!
14) Кимни яхши кўрасан..?
14) Аллоҳ таолони...!
15) Ундан кейинчи..?
15) Пайғамбаримиз Муҳаммад
Алайҳиссаломни...!
16) Ундан кейинчи..?
16) Ота Онамни...!
17) Ундан кейинчи..?
17) Барча Мўминларни...!
18) Сени ким яратган..?
18) Аллоҳ таоло...!
19) Нима учун яратган..?
19) Ўзига ибодат қилиши учун...!
20) Ибодат дигани нима..?
20) Ибодат Аллоҳнинг айтганлари учун...!
21) Иймон калимасини айтгин...?
21) Ла илаҳа илла Аллаҳ Муҳаммадур
Расуллоҳ...!
22) Маъноси нима...?
22) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ Муҳаммад
алайҳиссалом унинг элчиси...

МEН СИЗЛАРГА БУ САВОЛ-ЖАВОБНИ ИЛИНДИМ.
Ёд Олиш эсдан чиқмасин.
СИЗ ҲАМ МЎМИН ДЎСТ-У БИРОДАРЛАРИНГИЗГА ИЛИНИНГ.

«Аллоҳ розилиги учун»...


Янада кўпроқ👇🏼
http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw
Оломон
Қодирийни отди, Усмонни сотди,
Муқаннани ёқди, Машрабни осди,
Ғанимлар топтади, топтади, босди,
Гулдурос қарсаклар чалди оломон.

Ажабо, ўзингга ўзинг тош отиш,
Душманга дўстларни пинҳона сотиш,
Авжига чиқсада буюк йўқотиш,
Гулдурос қарсаклар чалди оломон.

Чимматга қўшилиб ёнди ҳаёлар,
Маддоҳлик касбида булбулгўёлар,
Бандасига боқиб, Ҳақ ҳам уялар,
Гулдурос қарсаклар чалди оломон.

Еттинчи осмонга учганингда ҳам,
Юзтубан заминни қучганингда ҳам,
Атрофинг ўрашиб яна ўша дам,
Гулдурос қарсаклар чалар оломон.

Нақадар аянчли, жирканч нақадар,
Халққа айланмаса бир умр улар,
Наҳот, шундай кетар то рўзи маҳшар,
Гулдурос қарсаклар чалар оломон.

Абдулла Орифнинг фарёди ҳамон,
Юракда садолар беради ҳар он,
"Қачон халқ бўласан сен эй, оломон?! "
Гулдурос қарсаклар чалар оломон.

Жаҳонгир Фозил Бахтиёрзода

Ўзбекистон 💖🇺🇿💖
t.me/otajonlar
Юракдаги оғриқ

Ўтмишда ҳам шундай, шундай ҳозир ҳам,
Шундай бўлиб қолар келажак сайин.
Ҳақ сўзни айтиши керак бўлган дам,
Тилсизларга навбат бериши тайин.

Ноҳақлик азалдан дунё учун зеб,
Ачингум, манглайи буткул шўрларга.
Ҳақиқатнинг ранги рўйидир шу деб,
Кўрсатилар фақат аҳли кўрларга.

Ким нуқта қўяди бу ҳолатга, ким?
Наҳот давом этар қиёмат қадар?
Бошин сарак-сарак этганича жим,
Ҳақиқатни тинглаб ўтиради кар!

Жаҳонгир Фозил Бахтиёрзода

Ўзбекистон 💖🇺🇿💖

08.08.2022 йил.

t.me/otajonlar
...Парижда мен тасодифан бир  доғистонлик мусаввирни учратиб қолдим. Инқилоб йиллари у Францияга кетган ва ўша ерда бир италиялик аёлга уйланиб қолиб кетган экан. Мен ундан сўрадим:
– Нима учун ватанга қайтишни истамайсиз?
У жавоб берди:
– Энди жуда кеч, ёшликда у ердан ўтли қалб билан чиққандим, энди қуруқ суякнинг ўзини ватанга қандай қайтараман? 
Уйга қайтгач, мен ўша парижлик ватандошимнинг қариндош-уруғларини излай бошладим. Буни қарангки, мени ажаблантириб, ўша одамнинг жудаям кексайиб қолган онаси ҳалиям ҳаёт экан.
– Сизлар авар тилида гаплашдингларми? - деб қўқисдан сўради кампир мендан.
– "Йўқ, биз таржимон орқали гаплашдик, мен рус тилида, у эса француз тилида" деб жавоб бердим мен.
Онаизор ўйчан, анча муддат жим сукут сақлади. У қора рўмоли билан юзини ёпди, аёллар фарзандлари ўлса шунақа қиладилар. Яна бироз жим тургач, у кескин тарзда деди:
– Расул, сен адашибсан, ўша одам менинг ўғлим эмас, у аллақачон ўлиб кетган. Менинг ўғлим ўзим ўргатган она тилини, авар тилини унутиши мумкун эмас.

Расул ҲАМЗАТОВнинг "Менинг Доғистоним"
асаридан
.

t.me/otajonlar
ЯНГИСИДАН БОР

Бир аёл китоб ўқиб ўтириб жавраняпти:
— Вой, шарманда, вой даҳшат!
— Ҳа, хотин, тинчликми?
— Дадаси, тўйимиздан олдин сиз менга атаб ёзган шеърларингизни қандайдир Аҳад Қаюм китоб қилиб чиқарибди.

* * *
Кино шинавандаларининг суҳбатидан:
— Ўзбек кинолари ҳақида билмаганлар нима дейди?
— Ўзбек киноларини билмаганлар, ўзбекларда қайноналари ёвуз, бемеҳр ва “заҳар” бўлар экан. Келинлари оилада хизматкор экан, куёвлар онасини “чизган чизиғидан чиқмайдиган”, қайноталарнинг эса оилада умуман ўрни йўқ экан, – дейди.
— Билганлар-чи, билганлар?
— Билганлар, «Ол, бошқа каналга!..» дейди.

🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Шавкат РАҲМОН

* * *
Муроса, мадора ташвишлари-ла
кўз очиб, юмгунча ўтади фурсат.
Ажабланиб юрманг, башарангизга
эртага биронта бола тупурса.

Чунки сиз ўсишдан тўхтаган одам,
дидига оламни мослаган кимса,
келажак ташвиши бир ёқда қолиб,
ўзининг ташвишин ростлаган кимса.
Биламан, бу ҳилда ҳақоратланмоқ-
барча нохушликдан оғир нохушлик.
Бироқ болаларни тўхтатиб бўлмас,
чунки болаларнинг кўзлари кучлик.
Йиртилур чиройли сўзлар ниқоби,
энди наф бермайди қувлик, овсарлик
болалар ёдида қаерда, қачон
каззоблик қилгансиз, қилгансиз ғарлик.
Болалар ёдида аждодлар ёдин
қаердадир булғаб ташлаганингиз
ё умум бахтидан сафсата сотиб,
чўнтак қаппайтириб яшаганингиз.
Демак, сиз, келажак-болалар учун
кўп қинғир йўлларни тузатмадингиз.
Демак, сиз, келажак чўкётган маҳал
кучли қўлингизни узатмадингиз.
Ажабланиб юрманг, эртага агар,
дидига оламни мослаб олган зот,
биронта ўспирин башарангизга
осиб қўядиган бўлса мукофот.
Шундоқ қилмасалар агарда улар,
билингки, орқалаб ўз юкларини
ё сизга эргашган ва ёки сиздан
қизғанган ҳаттоки тупукларини...


t.me/otajonlar
Ихтиёрим олдинг сен – ихтиёрсиз қолдим мен,
Эътиборим олдинг сен – эътиборсиз қолдим мен.

Муҳаббатни кўнглима солиб нигоҳларинг-ла
Қароримни олдинг сен – бир қарорсиз қолдим мен.

Фикру-хаёлим эрди алвон-алвон адирлар
Лолазорим олдинг сен – лолазорсиз қолдим мен.

Тонглай чиқиб йўлингга ишқим ошкор айладим
Сир-асрорим олдинг сен – сир-асрорсиз қолдим мен.

Қиё боқмайин кетдинг сира писанд этмайин
Йўғу-борим олдинг сен – йўғу борсиз қолдим мен.

Ўртанурман тун бўйи дарду-фироқинг ичра
Мадоримни олдинг сен – бил, мадорсиз қолдим мен.

Чоршамъ шаънингга шеъру-ғазал битмоқчи эрдим
Ашъоримни олдинг сен – оҳ, ашъорсиз қолдим мен.
Бўлганимча бўлдим энди алам на ҳожат,
Кўзларимдан оқаётган жолам на ҳожат.

Ёрни суйиб бу дунёни унутдим тамом
Даргоҳини тополмасам нолам на ҳожат.

Туни билан фиғон чекиб чиқарман ёлғиз
Висолига етолмасам олам на ҳожат.

Дардни берган ўзи агар даво этмаса
Бедаво дард учун дўстлар малҳам на ҳожат.

Булбулга ҳам арзим бордир тонглай дамо-дам
Ёрга ҳолим бўзламаса карам на ҳожат.

Шу ишқ ила ўлсам асло қайғура кўрманг
Ошиқ бўлган киши учун мотам на ҳожат.

Парвонадай ўзни ҳар ён урма, эй, Чоршамъ,
Муҳаббатим битолмаса қалам на ҳожат.
Боғу-баҳор илкингдадур,
Лайлу-наҳор илкингдадур.

Сенга кўнгил бердим инон
Жоним нисор – илкингдадур.

Юргил ёрим қирлар томон
Ол лолазор илкингдадир.

Васлу-висол айёми бу
Этма хумор – илкингдадир.

Ишқинг ила олам гўзал
Айла тумор илкингдадур.

Давру-даврон сурайлик бир
Аҳду-қарор илкингдадур.

Чоршамъ сени кутар муштоқ
Кел, интизор – илкингдадур.
Жону-жаҳон сенда эрур,
Руҳу- равон сенда эрур.

Кўнгил берган кундан бери
Кўнгил ҳамон сенда эрур.

Ишқинг ила тун чароғон
Қалбим ниҳон сенда эрур.

Боғу-баҳор, лайлу-наҳор,
Давру-даврон сенда эрур.

Нима қилсанг ихтиёринг
Бори имкон сенда эрур.

Меҳр берсанг бахтим кулар
Лутфу-эҳсон сенда эрур.

Соғинч ила кутар Чоршамъ
Бахти инон сенда эрур.
мал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.
      Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтада бир келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагида дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди...
Мансабим жиндай ўзгарган эди, “болам" ни йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота қидириб юрган экан
.

© Ўткир ҲОШИМОВ

"Дафтар ҳошиясидаги битиклар"дан.

🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Муҳаммад ЮСУФ

ТАВАЛЛО

Оқ йўргакка ўрагансан ўзинг бизни,
Ҳам оқ ювиб-тарагансан ўзинг бизни.
Бешигимиз узра бедор она бўлиб,
Кунимизга ярагансан ўзинг бизни.
Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!..

Қалқонинг бор, ким қасд қилса гар жонингга,
Алпомишлар руҳи ёр ҳар ўғлонингга.
Асрагаймиз гиёҳинг ҳам гулдай ўпиб,
Ёвлар яқин йўлолмагай қўрғонингга.
Адойинг бўлгаймиз сени, Узбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!..

Тузинг тотиб, унутганлар хор бўлади,
Кўзларига икки дунё тор бўлади.
Шодон даминг кўролмаган юртфурушлар,
Бир кун бир кафт қумлоғингга зор бўлади.
Ёнингда тургаймиз сени, Ўзбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!..

Гул кўринган даштингдаги гиёҳ-хасдир,
Соддадилу улуғворлик сенга хосдир.
Севамизки, чўлларинг ҳам бизга жаннат,
Тупроғинг ҳам Макка мисол муқаддасдир.
Онадек кўргаймиз сени, Ўзбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!
Forwarded from Маҳаммад-АЛИ
ЁҚИМСИЗ ХАБАР

Бугун ажойиб инсон, устоз журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ғулом Фатҳиддин фоний дунёдан боқийга сафар қилдилар.
Устознинг таъзияси бугун соат 11да хонадонида ўқилади.
Оила аъзолари ва яқинларига, дўстларига чиройли сабр тилаймиз.
Охиратлари обод, жойлари Фирдавс боғчаларидан бўлсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.