Ҳар бир инсоннинг, қаерда, қайси вазифада ишлашидан қатъий назар ўзи талпинадиган маскани бўлади. Мен учун шундай жой — кутубхона. Бугун ҳам кеч бўлишига қарамай ишдан чиқиб, гарчи чарчоқ бўлсада(жамоамиз билан олдимизда муҳим вазифалар белгиланган), янги келган китоблар билан танишдим.
Оиламизга мерос анъанага биноан, ҳар ойлик маошимизнинг маълум қисми янги китоблар харидига сарф қилинади. Бугун ҳам янги ва яхши китоблар харид қилдим. Ёмон китобни ўқиш, умуман китоб ўқимаган билан тенглигини ҳисобга олиб, фаолиятимизга ас қотадиган, ривожлантирадиган асарлар олдим. Болалар учун эса алоҳида китоблар хариди бўлди.
Кўп ҳолларда яхши китоб энг яхши дўст, яхши ҳордиқ бўлади. Ва тўғри қарорлар қабул қилишингизга йўл очади.
Давлат хизматчиларимизнинг ҳам қўлида ҳам энг яхши асарлар бўлиши ва ўқилиши тарафдоримиз!
@otabek_khasanov

Ҳар бир амалда илм муҳим
Жамоамиздагиларнинг илмий қарашларини қадрлайман. Ҳар бир ҳужжатнинг ёки лойиҳанинг илмий ўрганилганлик даражаси, қиёс ва таҳлиллари билан кутаман.
Бу - бугунга келиб одат бўлди. Жамоамизнинг аксар ходимлари илмий фаолият билан шуғулланади. Илмий даражаларга эга кадрлар анчагина. Турли назарияларни, амалиётларни ўрганишмоқда. Ҳар бир ходим — ҳар кун ўз устида ишлаш масъулияти борлигини табиий қабул қилган.
Мана, кеча ва бугун ҳам жамоамиздаги ходимларнинг таҳлилий мақолаларини ўқиб, хурсанд бўлдим. Қайси соҳа бўлмасин, илмга таянилмаган янгилик ўзини оқламаган ҳолатлар кўп бўлган.
Ҳамкасбларимиз мақолаларини ўқишни тавсия қиламан.
▪️“PEMANDU”: Малайзия самарадорликни бошқариш тизими қандай мувафаққият қозонди?
▪️Янги Ўзбекистоннинг давлат фуқаролик хизмати — унда ватанга садоқат, билим, салоҳият,
ташаббускорлик, ҳалоллик бош мезон бўлади.
▪️Кадрларни танлашда шаффоф тизим яратилмоқда, 30 йилдан буён кейинга сурилиб келган масалага самарали ечим

"Oʻzbekcha Vikipediya"ни тўлдиришда ҳисса қўшдик
https://uz.wikipedia.org/wiki/Otabek_Hasanov
Ташкилотимиз ҳақида ҳам маълумот жойлаштирилди
https://uz.wikipedia.org/wiki/Davlat_xizmatini_rivojlantirish_agentligi
Лойиҳа ташаббускорларига раҳмат.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақил_фикрлар
🇺🇿 Мустақиллик дегани — қўрқмасдан орзу қила олиш ва мақсад қўйиш...
Видеони ушбу ҳавола орқали тўлиқ томоша қилиш мумкин.
@otabek_khasanov
🇺🇿 Мустақиллик дегани — қўрқмасдан орзу қила олиш ва мақсад қўйиш...
Видеони ушбу ҳавола орқали тўлиқ томоша қилиш мумкин.
@otabek_khasanov
Сизни Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий қутлайман.
Тинчликдек азиз неъматимизни асраб-авайлашда Сизга мустаҳкам ирода, мустаҳкам соғлик, мустаҳкам илм йўли тилайман.
@otabek_khasanov
Тинчликдек азиз неъматимизни асраб-авайлашда Сизга мустаҳкам ирода, мустаҳкам соғлик, мустаҳкам илм йўли тилайман.
@otabek_khasanov
Forwarded from LIDERLAR
"Ўғлимнинг муҳтарам ўқитувчиси!
…Мен ўғлимга ҳаётни бўяб-бежаб кўрсатишингизни истамайман. У ҳаётда ҳамма ҳам адолатли ва самимий бўлавермаслигини билиши шарт.
Сиз унга ҳаётда аблаҳлар ҳам қаҳрамонларга айлантирилиши мумкинлигини, уқувсиз ва такаббур раҳбарларга ҳам содиқ ходимлар учраши мумкинлигини тушунтиришдан қўрқманг.
Унга уқтирингки, модомики душманлари бор экан, демак дўстлари ҳам бўлади.
Биламан, бунга анча вақт сарфланади, лекин имконингиз бўлса, унга ноҳалол йўл билан топилган ўн доллардан кўра, ҳалол йўл билан топилган бир доллар кўпроқ фойда келтиришини ўргатинг.
Шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун олдин ютқазиш аламини тотиб кўриш кераклигини англасин.
Қўлингиздан келса, унинг табиатига ҳасад чанг солмаслигининг чорасини кўринг.
Унга мақтанчоқ одамлар устидан ғалаба қозониш жуда ҳам осон бўлишини ҳис этишга шароит яратинг. Яна имконингиз бўлса, уни китобларга ошно қилинг…
Шундай таълим берингки, у жасур, кучли, темир иродали йигит бўлиб улғайиш билан бирга, кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан ва бу гуллардан бол йиғиб юрган асаларилардан, қўйингчи табиатнинг бетакрор гўзалликларидан таъсирлана оладиган нозик қалбга ҳам эга бўлсин.
Шундай ўқитингки, у ҳаётдаги энг майда ҳолатлар юзасидан ҳам мулоҳаза қилиб кўришни ўргансин.
Мен унинг шу кичик ёшиданоқ ҳаётда қаллоблик қилиб ғалабага эришгандан кўра, ҳалоллик туфайли омадсизликка учраш афзал эканини англаб етишини истайман.
Уни атрофдагилар ҳар қанча ўз йўриқларига юргизишга уринишмасин, ўз шахсий фикрларида собит тура олишга ҳам ўргатасиз, деган умиддаман.
Уни юмшоқ феъллилар билан – юмшоқ, қаҳрлилар билан қаҳрли бўлишга ўргатинг.
Ўғлимга моҳиятни англамасдан туриб, ғалаба қозонганлар тарафига ўтиб кетадиган оломонга эргашмасликни уқтиришга ҳаракат қилинг.
Уни ҳаммани эшитишга ва ҳар бир эшитганларини мулоҳаза қилиб, ҳақиқатни ажратиб олишга ўргатинг.
Ўргата олсангиз, маҳзун вақтда кулиш кераклигига ўргатинг.
Вақти келганда кўз ёши тўка билишни ва бунинг ҳеч уятли эмаслигини ўргатинг.
Унга ўзига ортиқча зеб бермаслик кераклигини ўргатинг.
Зарурат бўлганида ўз ақли ва танасидаги мушаклар кучини энг қиммат нархда сотиши мумкин-у, лекин ўлса ҳам юраги, руҳи, виждонини сотишга ҳаққи йўқлигини англатинг.
Унга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш лозимлигини уқтиринг. Ўтда қаттиқ тобланган пўлатгина юқори сифатга эга бўлишини тушунтиринг.
Унда ўзига ишонч ҳиссини шакллантиринг, шундагина у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади.
У билан юмшоқ, лекин ортиқча мулойимликсиз муомала қилинг.
…Биламан, Сиздан истаётганларимни бажариш осон иш эмас, лекин, ҳар ҳолда сўраганларим орасидан қўлингиздан нима келишини ажратиб олсангиз ҳам бўлади.
У ажойиб бола, яхши бола — менинг ўғлим!.. Балки у ҳам келажакда дунёнинг етакчи лидерларидан бўлар…
Сизга чексиз ҳурмат ва ишонч билан Абраҳам Линкольн, 1855 йил".
АҚШнинг ўн олтинчи президенти Абраҳам Линкольннинг беш ёшли ўғли Уильямнинг ўқитувчисига ёзган мактубидан парча

Медиа маконда кузатилаётган давлат фуқаролик хизматчиларининг баъзи хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатлар уларнинг кўп соҳада малака оширишлари зарур эканлигини кўрсатмоқда.
@otabek_khasanov
@otabek_khasanov
#Storytelling
Кун давомидаги узоқ ақлий меҳнатдан сўнг тренеримиз Дмитрий Ковалев билан теннис ўйнашнинг завқи ва энергияси бошқача бўлди.

Айни дамда командамиз билан бирга Қорақалпоғистон томон йўлга чиқдик.
Давлат фуқаролик хизматчилари учун махсус семинар-тренинглар, очиқ мулоқотлар ўтказишни режалаштирганмиз.
Очиқ танловлар, миллий кадрлар захираси, умуман давлат фуқаролик хизмати тизими, соҳадаги муаммолар бўйича мурожаатларингиз бўлса, учрашишга тайёрмиз.

Қорақалпоғистон марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар кадрлари билан мулоқот қиляпмиз.
Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ҳам иштирок этаётган мулоқотимизда соҳадаги қатор муҳим вазифаларимиз, жумладан, Давлатимиз раҳбарининг август ойидаги ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида, сифатли ва самарали таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиляпти.