Otabek Hasanov
26.7K subscribers
1.9K photos
481 videos
2 files
621 links
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари,
сиёсий фанлар доктори

Facebook: https://www.facebook.com/otabek.hasanov.75
Instagram: https://www.instagram.com/otabek_khasan/
Download Telegram
Кадрлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади — Президент

Эндиликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
жараёнига янгича, замонавий ёндашувлар жорий этилади.

Кадрлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади, улар учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгиланади.

Бундан буён ҳар бир ҳудуд, соҳа ва тармоқ фаолиятига уларда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қандай таъминланаётганига қараб баҳо берилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан.

@otabek_khasanov
Ҳар бир мутасадди маҳалла ва туман ҳаётини ипидан игнасигача билиши шарт — Президент

“Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”,
деган даъватга қўшимча қилиб айтмоқчиман: “Раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши керак”.

Шунинг учун ҳар бир мутасадди маҳалла ва туман ҳаётини ипидан игнасигача билиши шарт.

Улуғ аждодларимиз айтганидек, раҳбар халққа юк бўлмаслиги, аксинча, халқнинг юкини елкасига олиши керак. Агар қайсики раҳбар даврнинг бу ўткир талабини тушунмаса, уларни энди халқимиз ҳам, ҳаётнинг ўзи ҳам қабул қилмайди.

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан.

@otabek_khasanov
Maqsadni aniq belgilab oling va unga erishish yo'lini ishlab chiqing. Agar maqsadingizga erisha olmayotgan bo'lsangiz aslo maqsadni o'zgartirmang balki yo'lni o'zgartiring.
Otabek Hasanov
Har qanday rahbarda tashabbuskorlik, qat'iyat va talabchanlik bo'lmog'i shart.Talabchanlikni zo'ravonlikga, qat'iyatni manmanlikga aylantirish o'ta kaltabinlikdir.
©Otabek Hasanov
📚Liderlar kitobi
Fikr mukammalashsa, u g'oyaga aylanadi, g'oya noodatiy holatni talab qilsa, bu kreativlik bo'ladi.Agar siz kreativlikni hayotga tatbiq etsangiz, bu inovatsiya-bo'ladi!!!
©Otabek Hasanov
📚Liderlar kitobi
#Мушоҳада

"Ота ва Ўғил" деб номланган ушбу сурат турк фотографи Мехмет Аслан томонидан 2021 йилда суратга олинган.

Яқиндагина ўтказилган "Siena International Photo Awards 2021" Халқаро кўрик-танловида "Энг таъсирли Сурат" ва "Йил сурати" номинациялари бўйича ғолиб, деб топилибди. Суратдаги ота Мунзир, ўғил Мустафо.

Сен бўлсанг арзимаган нарсага ношукурлик қилиб ўтирибсан. Сен ўзинг ўйлаганингдан кўра кучлироқсан. Фақат сенда ўзингга ишонч етмайди.

@otabek_khasanov
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат бошқаруви соҳасида Япония тажрибаси ҳам ўрганилади

🔰 Давлат бошқарувида ислоҳотларни халқ ҳаётида акс эттириш бугунги кунда аксарият давлатлар олдида турган долзарб вазифа.

Мамлакатимизда ҳам бу борада қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Бугун халқимиз ҳар бир ислоҳот, ўзгаришни ўз ҳаётида, турмушида кўришни хоҳлайди. Бунда эса салоҳиятли давлат хизматчисининг профессионал фаолияти муҳим. Шу боис, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланган стратегиямиздан келиб чиқиб, қатор ривожланган давлатлар тажрибасини ҳам ўрганмоқда.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ҳамда Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов ўртасидаги онлайн учрашувда шу ва қатор масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

➡️ Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️ 9 259 та маҳалладаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилинди

🔶 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔹 Қорақалпоғистон Республикасидаги вакансиялар

🔹 Андижон вилоятидаги вакансиялар

🔹 Бухоро вилоятидаги вакансиялар

🔹 Жиззах вилоятидаги вакансиялар

🔹 Қашқадарё вилоятидаги вакансиялар

🔹 Навоий вилоятидаги вакансиялар

🔹 Наманган вилоятидаги вакансиялар

🔹 Самарқанд вилоятидаги вакансиялар

🔹 Сирдарё вилоятидаги вакансиялар

🔹 Сурхондарё вилоятидаги вакансиялар

🔹 Тошкент вилоятидаги вакансиялар

🔹 Фарғона вилоятидаги вакансиялар

🔹 Хоразм вилоятидаги вакансиялар

🔹 Тошкент шаҳридаги вакансиялар

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 16 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
⚡️ Давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари — қонун ҳимоясида

🔰 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эгалиги кафолатланган.

❗️Сиз давлат хизматчисимисиз? Агарда Сизда ўз хоҳишингизга қарши эркин касб танлаш ҳамда меҳнат қилишни талаб этиш ҳолатлари кузатилган тақдирда Агентликнинг @murojaat_argos_bot — мурожаатлар боти орқали бизга хабар йўлланг.

@otabek_khasanov
⚡️40 ёшгача бўлган маҳаллий ҳокимият органларида фаолият юритаётган ҳокимлар

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 40 ёшгача бўлган маҳаллий ҳокимият органларида фаолият юритаётган ҳокимлар рўйхатини шакллантирди.

Унга 30 ёшдан 40 ёшгача бўлган ёш, ташаббускор кадрлар киритилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Агентлик томонидан Миллий кадрлар захираси яратилиб, электрон тизим такомиллаштирилмоқда.

@otabek_khasanov
⚡️Давлат бошқаруви органларида фаолият юритаётган 45 ёшгача бўлган раҳбарлар

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат бошқаруви органларида фаолият юритаётган 45 ёшгача бўлган раҳбарлар рўйхатини шакллантирди.

Унга 27 ёшдан 45 ёшгача бўлган раҳбар кадрлар киритилди.

@otabek_khasanov
⚡️Давлат хизматида фаолият юритаётган раҳбар аёллар

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматида фаолият юритаётган раҳбар аёллар рўйхатини шакллантирди.

Унга 24 нафар раҳбар аёл — вазирлик, идора ва суд-ҳуқуқ тизимидаги раҳбарлар, вилоят ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда 6 нафар туман (шаҳар) ҳокими киритилди.

@otabek_khasanov
⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари учун махсус ўқув соати бошланди

Ушбу ҳавола орқали ўқув соатини томоша қилишингиз мумкин — https://www.youtube.com/watch?v=t7j4R5plABg

@otabek_khasanov
#Муносабат

Профессионал ва халқчил давлат хизмати – тараққиётнинг бош омили

"Янги Ўзбекистон"
газетасининг бугун нашр этилган сонида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасановнинг шу сарлавҳа остида мақоласи босилди.

Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишида давлат бошқаруви соҳасида белгилаб берган муҳим вазифалар мазмун-моҳиятига эътибор қаратилган.

Мақолани ўқиш👇

@otabek_khasanov
Лидер — фақатгина натижа учун ишламасдан, балки ўша ташкилотда хизмат қилаётган давлат хизматчисининг ҳам, ташкилотнинг хизматидан фойдаланаётган халқнинг ҳам ўзида мамнуният ҳиссини уйғотадиган шахсдир.

Масалан, ҳокимни лидер дейлик. У ўз ҳудудида шундай шароит яратиши керакки, хизмат кўрсатаётган ҳам, ундан фойдаланаётган ҳам қулайлик сезиши шарт.

"Лидерлар китоби"дан.

@otabek_khasanov
⚡️ Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари учун махсус ўқув соати бошланди.

🟢 Ўқув соатини онлайн томоша қилиш — https://www.youtube.com/watch?v=xZXyUrf1BGE

@otabek_khasanov
🟢LIVE

⚡️Давлат бошқаруви академиясида “Давлат бошқаруви тизимининг замонавий муаммолари ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бошланди

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда ўзбекистонлик ва кореялик сиёсатчилар, давлат хизматчилари, экспертлар ва етакчи олимлар иштирок этмоқда.

Унда давлат бошқаруви тизимидаги мавжуд муаммолар ва соҳани ривожлантиришдаги устувор йўналишлар муҳокама қилинмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat