Forwarded from Фарғона вилояти ҳокимлиги
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви ривожлантирилиши, жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлашга 1 трлн. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши айтилди.
Вилоятда 2022-2023 йилларда умумий қиймати 31 трлн. сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди.
Уй-жой ва йўллар қуриш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш бўйича режалар маълум қилинди.

Президент: Фарғонадан катта натижалар кутамиз
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона шаҳрида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
- Биз тўғри йўлни танлаб олдик, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бу жойларда ўз натижасини бераяпти. Фарғона вилояти 801 миллион долларлик экспорт қилган. Иш бошлаганимизда 50 миллион долларни мўлжаллар эдик. Ҳозир 1 миллиард доллар экспорт тўғрисида гаплашяпмиз. Бу - вилоят маҳсулотлари дунё бозорига рақобатбардош бўлиб кириб боряпти, дегани. Бунинг учун ақл, билим, шижоат керак. Жорий йил якуни бўйича маҳаллий бюджетда 1 триллион сўм қолиши кутиляпти. Бунинг эвазига одамларга шароит, тадбиркорлик инфратузилмаси бўлади. Энди бу йўлни давом эттиришимиз керак.
Давлатимиз раҳбари вилоятда мутасаддилар иштирокида сайёр қабуллар ўтказилгани, уларда кўтарилган муаммоларнинг кўпи маҳаллий даражада эканига эътибор қаратди.
- Бу ерга келишдан олдин қабуллар ташкил қилдик. Аҳоли мурожаатларининг 45 фоизи жойида ҳал қилинган. Бу яхши ва биз бу амалиётни давом эттирамиз. Лекин савол туғилади: ҳоким, сектор раҳбарлари нима қилган? Бундай масъулиятсизлик, одамларни овора қилишга чек қўйиш керак, - деди Президент.
Аҳоли ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви ривожлантирилиши, жорий йилда 147 минг фуқаро бандлигини таъминлаш учун 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши айтилди.
- Ҳамма соҳада маҳалла тизимининг ролини оширяпмиз. Маҳалла халқнинг фикри дегани, халқнинг истаги дегани. Бунинг учун ҳуқуқий асос яратдик. Фарғона вилоятида 1062 та маҳалла бор. Ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача бирлашиб, тегишли ташкилотларни жалб этиб, одамларнинг оғирини енгил қилиши керак. Фарғона бу масала бўйичаям намуна бўлиши керак.
Давлатимиз раҳбари маҳаллаларни ривожлантириш, ижтимоий масалаларни ҳал этишда тадбиркорлар таянч эканини таъкидлади.
- Тадбиркорларга шароит яратсак, одамларга нафи тегади, ёшларни ўз ортидан эргаштиради. Тадбиркорни сийласак, у халқни сийлайди, - деди Шавкат Мирзиёев.
Вилоят тадбиркорларининг 183 та инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча 23 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар ўз тизимини қуйи бўғинда ишлатиш бўйича халққа ҳисобот берди.
Вилоятда 2022-2023 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 31 триллион сўм бўлган 1 минг 268 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши қайд этилди. Бунда кимё, қурилиш материаллари, тўқимачилик, электротехника, чарм, фармацевтика тармоқлари “драйвер” бўлади.
Қишлоқ хўжалигида 653 та лойиҳа амалга оширилиб, 23 мингта доимий иш ўрни яратилади. Олтиариқ, Фарғона ва Бағдод туманларида 1 минг 200 гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этилиб, ташаббускорларга 10 йилда бўлиб тўлаш шарти билан ажратиб берилади.
Шунингдек, уй-жой ва йўллар қуриш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш бўйича режалар маълум қилинди.
- Биз Фарғонадан катта натижалар кутамиз. Бу эл тарихдан илм, тартиб, маданият, ҳунармандлик бўйича намуна бўлган. Фарғоналиклар меҳнатсевар, ишбилармон. Бу салоҳиятни, ички имкониятларимизни тўлиқ йўлга қўйиб, халқимизни рози қилиш керак.

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти Олтиариқ туманига ташрифи "Sevimli" телеканали орқали эфирга узатилди.
Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM