ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.29K subscribers
23.8K photos
2.99K videos
46 files
6.69K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
Адирликда минг гектар боғ барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ҳудудларни ривожлантиришда уларнинг ўзига хос хусусиятидан ва аҳоли кўникмаларидан келиб чиқиб иш тутиш зарурлигини таъкидлайди. Олтиариқнинг шундай устуворлиги деҳқончиликда, одамларининг омилкорлигида. Айниқса, Олтиариқ узуми чет элларда ҳам таниқли “бренд”га айланган.

Бундай маҳсулотларни кўпайтириш мақсадида туман чеккасидаги минг гектар адирликда узумчилик ва боғдорчилик плантацияси ташкил этилди.

Президентимиз ушбу боғни келиб кўрди.

Илгари бу жой ҳеч нарса экилмайдиган қуруқ ер эди. Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш борасидаги ишлар натижасида халқимиз ризқ-рўзи учун минг гектар янги манба пайдо бўлди. Бунинг учун қудуқлар ва ҳовузлар қазилиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилди. Бунда фойдаланилган ускуна ва қувурлар ҳам тўлиқ маҳаллий маҳсулот.

Ўзлаштирилган майдонларнинг 560 гектарида токзор барпо этилиб, “хусайни”, “келинбармоқ”, “ризамат”, “кишмиш” каби харидоргир узум навлари экилмоқда. 300 гектарлик интенсив боғда олма, гилос, ўрик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Қатор ораларига тарвуз экилган. Бозор талабига қараб, қалампир, булғор қалампири, бодринг, кўкатлар ва бошқа полиз маҳсулотлари етиштирилади. Булар аҳоли даромади, юртимиз экспортини ошириш учун қўшимча манба бўлади.

- Фарғона қишлоқ хўжалигида катта натижаларга эришаяпти, одамларнинг дунёқараши ўзгараяпти, деҳқонлар экспортга чиқаяпти. Лекин кечаги натижа бугунга тўғри келмайди. Доим изланишда, ҳаракатда бўлишимиз керак. Мана, салгина шароит яратилгани учун шунча жой боғ бўлди. Ҳали ички имкониятларимиз жуда кўп. Бу имкониятларни “инсон қадри” тамойили асосида халқимиз манфаатига йўналтириш керак. Водий гавҳари Фарғона бунда намуна бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ер замонавий агросаноат мажмуи бўлади - 1 минг 500 тонна сиғимли музлаткичли омбор, маиший хизмат шохобчалари барпо этилади. 6 та минитрактор, 10 та юк машинаси сотиб олинади. Боғ ва токзорлар аҳолига бўлиб берилади. Бу миришкор олтиариқликлар учун катта имкониятлар яратади.

Давлатимиз раҳбари шу ерда фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.

- Бу боғ ва токзорлар аҳолига хусусийлаштириб берилади. Мулкдор қанча кўп бўлса, масъулият кўп бўлади, харидорларнинг, чет эллик ҳамкорларнинг тадбиркорга ишончи бўлади, одамлар кўпроқ даромад олади, - деди Президент.

Ҳудудда 3 мингдан ортиқ иш ўрни очилиши айтилди. Уларга ишсиз ёшлар ва эҳтиёжманд оилалар, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирлари ишга олинади.

Президентимиз шундай ишчилар билан суҳбатлашди.

Шу ерда Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи
#12may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи: Олтиариқ ва Фурқат туманлари.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Бугун, 12 май куни Олтиариқ тумани ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тумандаги ташкилот-муассасалар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда 61 нафар фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг бир қисми қабул давомида ҳал этилган бўлса, ўнлаб мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ижобий ҳал қилишчоралари кўрилиб, назоратга олинди

Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.