ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.04K subscribers
20.5K photos
2.54K videos
39 files
5.65K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
ОЛТИАРИҚ ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ, З-СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ, СЕКТОР ҲУДУДИДА САЙЁР ҚАБУЛИ-ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Олтиариқ туман ИИБ 3-сектор раҳбари И.Сотволдиев томонидан сектор ҳудудида навбатдаги "Сайёр қабул" ташкил этилди.

Унда тумандаги ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида Катпут МФЙ сида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ўтказилди.

Мазкур қабулда жами 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул давомида электр, ичимлик суви, суюртирилган газ ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида сектор рахбари томонидан ижобий ҳал этилди.

Қолган мурожаатларни ҳал қилишлик учун муддат талаб қилинганлиги сабабли тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Оналарга эҳтиром

Олтиариқ туман 2 сонли касб-хунар мактабида "Оналарга эҳтиром" тадбири бўлиб ўтди. Шу куни мактаб байрамга хос тарзда безатилиб, алвон гулларга бурканди. Тадбирга мўтабар онахонлар таклиф этилди.
Фаоллар залида таклиф этилган онахонларнинг фарзандлари томонидан маданий дастур намойиш этилди. Унда турли онани мадх этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Намойиш этилган саҳна кўринишида бир оиланинг яралиши жараёнидан то муваффақиятга эришиши, фарзанд камолоти йўлида онаизорнинг бошида ўтказган кечмишлари акс эттирилди.
Фаоллар залини тўлдириб ўтирган, юзидан нур ёғилаётган онахонлар кўзларидаги севинч кўз-ёшлари бугунги кунга шукроналик ҳиссини намоён қилди.
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi