ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.29K subscribers
23.8K photos
2.99K videos
46 files
6.69K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
МУБОРАК КУНЛАРДА - ХАЙРЛИ ТАДБИРЛАР

Олтиариқ тумани Беглар маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги фаолияти тўхтатилган қабристон ер майдонида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Р.Тиллаев ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Қаровсиз, бўш турган  ерни яшил маконга айлантириш мақсадида манзарали дарахтлар экилди.
Маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирокида марҳумлар ҳаққига қуръон тиловат қилиниб, қурбонлиқ аталди.
Хашарда маҳалла аҳли фаол иштирок этди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЮРТ ОБОД - КЎНГИЛЛАР ОБОД

Олтиариқ тумани Кўлбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида сўнгги йилларда кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Бош лойиҳага асосан туман марказини айланиб ўтувчи автомобил халқа йўли ҳам айнан шу худдуддан ўтган. Халқ тилида "30 метрлик" деб аталувчи йўл ўтган йили туман ҳокимлиги, Сектор раҳбари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг сайи-харакатлари билан кенгайтирилди. Ноъжўя қурилишлар тартибга келтирилди. Шағал ётқизилди.
Эндиликда Президентимизнинг ПҚ-408-сонли қарори асосида маблағ ажратилиб, кўчалар асфальтлаштириляпти. Кўлбўйи маҳалласига кирувчи 8 та кўчаларда яшовчи 2 минг нафарга яқин фуқаролар учун қулай шароитлар яратилмоқда.
6 километр масофадаги ички йўлларга асфальт босиляпти. Бундан аҳоли беҳад мамнун.
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
Forwarded from #Befarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Самира Шокирова, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси:

— Шахсан давлатимиз раҳбари қўлидан олган Зулфия номидаги давлат мукофоти менга катта масъулият юклайди. Мен янги Консттитуцияга бефарқ эмасман, сабаби унда ёшларнинг кенг билим олишини таъминлайдиган қатор янги моддалар киритилди. Бу эса ёшларнинг сифатли таълим олишига шароит яратади. Конституция — бизнинг келажагимиз!

@menbefarqemasman
Forwarded from #Befarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Шоҳрух Ваққосов, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Дўстлик ихтисослаштирилган мактаби директори:

— Конституция, қачонки халқ томонидан ишлаб чиқилса, унинг хоҳиш ва иродасини ифода этади. Референдум эса халқимизга Конституцияни ишлаб чиқишдаги иштирокини таъминлайди. Шундай экан, мен оила аъзоларим ва жамоамиз билан референдумда иштирок этамиз ва барчангизни фаол қатнашишга чорлаймиз!

@menbefarqemasman
Forwarded from OLTIARIQ MA'NAVIY HAYOTI
💥Oltiariq tuman axborot kutubxona markazida bòlib òtayotgan "Kitobxonlik haftaligi"da oltiariqlik ijodkorlar bilan uchrashuv tashkillandi.
Tadbirda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Bahromjon Rahmonaliyev, Ma'naviyat va ma'rifat markazi tuman bòlinmasi rahbari Azamat Yursunov, faxriy ma'naviyatchi Vahobjon Azimov, Jurnalistlar uyushmasi a'zolari Xolida Jabborova, Dildora G'oyibnazarova, iste'dodli shoirlar Shuhrat Ahmedov, Akramjon Azizov, yosh ijodkorlar Javohir A'zamjonov, Maftuna Sharipovalar, shuningdek, kutubxona xodimlari, 1- va 25-maktab òquvchilari ishtirok etdilar.
Tadbir ishtirokchilari tomonidan badiiy adabiyotning inson hayotida tutgan òrni, inson ma'naviyatini shakllantirishda kitobning ahamiyati yuksak ekanligi e'tirof etildi va ular tomonidan kutubxonaga kitoblar sovģa qilindi.
Ijodkorlar òzlarining ijod namunalaridan yiģilganlarga òqib berdilar. Tadbirda ishtirok etgan yoshlar òzlarini qiziqtirgan savollariga javoblar oldilar.

https://t.me/Oltiariq_manaviyat