ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.29K subscribers
23.8K photos
2.99K videos
46 files
6.69K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
Миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирган Наврўзи олам ҳар бир гўшада ўзига хос тарзда тантанали нишонланмоқда. Ана шундай тантановор руҳда ташкил этилган байрам тадбири тумандаги “Оқмозор ота” зиёратгоҳида ўтказилди.

Устоз маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этган тадбирда туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев сўз олиб, йиғилганларни Наврўзи олам билан қутлади. Шунингдек, туман ҳокими фуқароларни мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларидаги ишларда фаол бўлишга чақирди.

– Наврўз кунларида фақат яхшиликлар ҳақида гапирилади, Яратгандан қут-барака тилаб, ишга киришилади. Биз ҳам ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалламиздаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича тизимли ишларни олиб борамиз, – дейди биз билан суҳбатда Устоз маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Ҳожикамолов.

Шу куни боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Бугун, 24 март куни Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди. Унда 108-Олтиариқ сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳром Раҳмоналиев ҳам иштирок этди.

Қабулда фуқаролар тадбиркорлик, уй жой билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, оилавий муаммолар, коммунал соҳаларга оид 70 га яқин масалалар билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар.

Туман ҳокими барча мурожаатлар юзасидан тумандаги тегишли соҳа раҳбарларига муаммоларни ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир мурожаат назоратга олди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Форумнинг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар тўғрисида сўзлаб берди ҳамда галдаги устувор йўналишларни белгилаб берди.
Сессия давомида халқаро молиявий институт ва ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг ривожланиш истиқболлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Стартовал первый Ташкентский международный инвестиционный форум, открывшийся пленарным заседанием, в котором принял участие Президент Шавкат Мирзиёев.
Глава государства в своей речи рассказал о реформах и преобразованиях в стране, проведенных в последние несколько лет, а также обозначил приоритетные направления ее дальнейшего развития.
Также выступили руководители международных финансовых институтов и организаций, высказав свое видение перспектив развития Узбекистана.

#Mirziyoyev #forum #TXIF

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на открытии первого Ташкентского международного инвестиционного форума

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📍ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ: БИРИНЧИ КУН СЕССИЯЛАРИ

〰️〰️〰️
Ўзбекистон: фойдали қазилмаларни қайта ишлашни такомиллаштириш — устувор вазифалар, зарурат ва «ўсиш нуқтаси» 👉 Батафсил

Сайёҳлик секторига инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари 👉 Батафсил

Транспорт тизимини рақамлаштириш 👉 Батафсил

Марказий Осиёда савдо оқимларининг трансформацияси ва капиталлашуви 👉 Батафсил

Саноатни рақамлаштиришнинг Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига таъсири 👉 Батафсил

Савдони эркинлаштириш ва иқтисодий интеграция 👉 Батафсил

Камбағаллик иқтисодиёти 👉 Батафсил

«Яшил» энергия: истиқболли лойиҳалар 👉 Батафсил