Forwarded from Фарғона вилояти ҳокимлиги
Етти иқлимга экспортга талаш бўлаётган Олтиариқ узумлари!
Вилоятимизнинг Олтиариқ тумани ўз узумчилик мактабини яратган ҳудуд сифатида бугун Республикамизда жуда машҳур. Вилоятдаги 7834 гектар узум боғларидан 1498 гектари айнан Олтиариқ туманида жойлашган. 2021 йилда вилоятда кутилаётган 153 880 тонна узум ҳосилининг 43 784 тонна қисми ҳам Олтиариқ туманида етиштирилиши режалаштирилган. Яна бир эътиборли жиҳат куни кеча Фарғонада бошланган узум экспортида ҳам олтиариқлик меҳнаткашлар ташаббусни қўлга олишди.
Чунки, Олтиариқ узумларига хорижий давлатларда талаб катта бўлмоқда. Шунинг учун эртапишар узум турлари пишиб етилиши биланоқ хорижга экспорт қилиш бошлаб юборилди. Меҳнатнинг роҳатини кўрадиган, узум сотиб валюта санайдиган пайтлар келди. Қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Россия, Украина, Польша каби давлатларга экспорт қилиш жараёнлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Муроджон Ҳусановга тегишли 500 тонна сиғимга эга совутгичларда йиғилган узумлар юк автомобилларига ортилиб, экспортга тайёрланаётганига гувоҳ бўлдик. “Бу гал қозоғистонлик харидорларга маҳсулотларни етказиб бермоқчимиз. Муҳими кўплаб юртдошларимиз мавсумда иш билан банд,” деди иш юритувчи Музаффар Мусаев.
Зотан, меҳнат қилган, ҳаракат қилган инсон яхши ҳаёт кечиради. Янгиараб қишлоғида яшовчи 80 ёшни қоралаган Иброҳим ота Йўлдошев фарзанд-у набираларига мана шундай насиҳат қилади. У кўп йиллар ёшларга таълим-тарбия берган. Бир пайтнинг ўзида узум етиштириш билан ҳам шуғулланган. Отахон яратган боғ кўрган кўзни яшнатади. Ҳавасингизни келтиради. Ёзги таътилни набиралар ман шу боғда ўтказишни хуш кўрадилар.
Отахоннинг эса ҳар бир сўзи ҳикмат. Ўтаётган кунга шукроналик, эртангги кунга умид билан тўлиб тошган. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кексаларимиз орзу-истакларига ҳамоҳанг тарзда кечаётгани янада қувонарли. Иброҳим ота Йўлдошев каби меҳнаткаш, фидойи боғбонлар яратган “Фарғона тажрибаси”, Олтиариқ узумчилик мактаби элимиз дастурхони тўкин, халқимиз турмуш шароитлари фаровон бўлишига хизмат қилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Етти иқлимга экспортга талаш бўлаётган Олтиариқ узумлари!
Олтиариқ туманидан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати махсус репортажи

Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзовнинг
МУРОЖААТИ
Ҳурматли олтиариқликлар, туманимиз меҳмонлар!
Барчамизга Маълумки, бутун дунё бўйлаб коронавирус касаллиги кундан кун янада авж олмоқда. Жумладан, юртимизда ҳам сўнгги кунларда касалликка чалинган сони ортиб бормоқда. Бугунги синовли кунларда халқимиз бир тану, бир жон бўлиб, дунё халқлари бошига келган ушбу касалликка сабр-матонат, ҳамжиҳатлик билан курашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПҚ-5182-сонли қарорига кўра, Қурбон ҳайити карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказиш борасида вазифалар белгиланди.
Қолаверса, карантин шароитини инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма-уй юриб, турли азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмасликни тавсия этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг Фатвосига асосан “Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.” деб белгиланди.
Шунингдек, ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.
Азиз ҳамюртлар!
Барчангизни белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраб қоламиз.
Х.Ниёзов,
Олтиариқ тумани ҳокими

Олтиариқ туманида "Афғон" гиламларини тўқиш йўлга қўйилди.
Олтиариқ тумани Қапчуғай қишлоғида касб-ҳунар мактаби биносида "Афғон" гиламларини тўқиш йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда тумандаги 55 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
"Афғон" гиламлари қўл меҳнат орқали тўқилиб, ўзининг харидорлигини билан ажралиб туради. Асосийси, ушбу гиламлар чет давлатларга экспорт қилинмоқда.
Лойиҳага асосан ушбу жойда 1000 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланиши режалаштирилган.
Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муносабат:
Э.Сойибназаров - Олтиариқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими врач эпидемиологи
Э.Сойибназаров - Олтиариқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими врач эпидемиологи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Узумнинг данаксиз навларини яратишда хориж тажрибаси