ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.29K subscribers
23.8K photos
2.99K videos
46 files
6.69K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
ДИҚҚАТ НАВБАТДАГИ ХУШХАБАР!

Фарғона вилоят прокурори ташаббуси билан вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 5-6 синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан "Прокурор соврини учун" ўтказилган олимпиада натижалари бўйича Олтиариқ тумани босқичи ғолиблари тақдирланди.

5-синф ўқувчилари ўртасида:

🔸Нўъмонов Озодбек 🥇-ўрин

🔹Неъматов Ойбек 🥈-ўрин (31-ИДУМ ўқувчиси)

🔸Аҳмаджонова Мадина 🥉-ўрин

6-синф ўқувчилари ўртасида:

🔹Мамасодиқова Афруза 🥇-ўрин

🔸Мелиқўзиев Абдулвосид 🥈-ўрин

🔹Бахтиёров Хуршидбек 🥉-ўрин

( 5-синфларда 🥇-, 🥉-ўринлар, 6-синфларда эса🥇-, 🥈-, 🥉-ўринлар соҳиблари Олтиариқ тумани ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари)

Тадбирда туман прокурори
Р. А. Тиллаев, ММТБ мудири М. Тешабоев, Олтиариқ ихтисослаштирилган мактаби директори, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати, Фарғона вилояти Директорлар кенгаши раиси
Ҳ. Раҳимов қатнашдилар. Ўқувчилар, уларнинг фан устозлари ва ота-оналарига Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
Сайёр қабулларда аҳоли муаммолари ечим топмоқда

⚡️Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида,  Олтиариқ тумани "Зилха" МФЙ биносида 21.05.2024 йил куни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими бошлиғи томонидан сайёр қабул ўтказилди.

⚡️Ўтказилган қабулда 9 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари ўзларини қийнаётган муаммолари билан ташриф буюрди. Мурожаатлардан 4 таси алимент ундириш, 5 таси қарз ундириш билан боғлиқ масалалар бўлиб, мурожаатчиларга бу борада тушунтиришлар берилди.

⚡️Қабул давомида 3 та мурожаат жойида ҳал қилиниб, 5 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушириш берилганди. Ҳозирда қолган 1 та мурожаатни қаноатлантириш юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Олтиариқда ростдан олтита ариқ борми? – Vodiy1.uz “суриштируви”

Биз ҳам видеони кўриб ишондик. Билиб қўйинг! Доно халқ ҳеч бесабаб бирор ҳудудга ном бермайди.

Видеони кўрамиз...👆

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Қозоғистонда “Заковат” ўйини бўйича II Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Ушбу чемпионат Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ташкил этилди ҳамда “Заковат” номи остида Марказий Осиё кубоги ва I Осиё очиқ чемпионатидан кейин ўтказилаётган учинчи йирик халқаро турнир бўлди.

Мусобақада 12 та мамлакатдан ташриф буюрган 42 та жамоа билимдонлари 3 йўналишда – “Заковат”, Шахсий ўйин ҳамда Брейн-ринг бўйича беллашди.

2 кун давом этган шиддатли беллашувлар доирасида “Заковат” ўйинида “Басенжи” терма жамоаси, Брейн-ринг баҳсларида “Хурма” жамоаси, яккалик йўналиш – Шахсий ўйин беллашувларида Максим Круглов (Россия) ғолиб деб топилди.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огох_бўлинг

Ичимлик сув истеъмолчиларининг ҳақли эътирозлари асосида “Фарғона сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати раҳбари ва масъул ходимлар иштирокида мутахассис минбари дастури олиб борилди. Дастур давомида жамиятнинг Метрология бўлими бошлиғи Б.Олимов ва юристконсульт Ш.Йўлдашалиев ичимлик суви ҳисоблагичларини алмаштириш ва даврий қиёслаш синовидан ўтказиш тартиби хусусида маълумот бериб ўтдилар.Жумладан, Марғилон шаҳар ҳудудларида айрим ваколати мавжуд бўлмаган хусусий ташкилотлар томонидан, яъни ичимлик суви истеъмолчиларнинг ишончига кирган ҳолда, ҳисоблагични ноқонуний алмаштириш ва ноқонуний даврий қиёсловдан ўтказиш ҳолатлари юзага келмоқда. Мазкур ваколатга эга эмас ташкилотларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик масаласида тергов жараёнлари давом этаётганлигини маълум қилинади.

Ҳурматли ичимлик суви истеъмолчилари! Ичимлик суви ҳисоблагичини ўрнатишда амалдаги қонуний тартибга риоя этган ҳолда, давлат хизматларига мурожаат қилинг.

“Farg‘ona suv taʼminoti” AJ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат!

ҲАЖ тадбирлари фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

Бошқа ҳеч қайси ташкилотда бундай ваколат йўқ.
Фирибгарларга алданиб қолманг.
Барча маълумотлар ушбу видеода👆

Каналга аъзо бўлинг
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о деятельности и новыми предложениями Центра проектов здравоохранения.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #sugurta

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🟢 1 июндан боғча опаларининг ойлик маоши ошади

Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Давлат раҳбарининг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21-may 2024-yil kuni Oltiariq tumani madaniyat uyida tuman hokimligi Oila va xotin-qizlar bo‘limi, "Inson" ijtimoiy hizmatlar markazi va Tuman Ichki Ishlar bòlimi bilan hamkorlikda taziyq va zòravonlikka uchragan ayollarni ijtimoiylashuvida amaliy ko'mak berish maqsadida "Baxtli oila-xavfsiz jamiyat" shiori ostida ma'daniy va ma'rifiy tadbir òtkazildi.
Tadbir orqali ayollarga psixologik va huquqiy yordam kórsatildi va kelgusidagi rejalari bilan tanishib o'tildi.