ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
2.4K subscribers
22.9K photos
2.78K videos
42 files
6.34K links
Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали
Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot

Веб:сайт: www.oltiariq.uz
Download Telegram
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Олтиариқ туман ҳокимлиги Халқ қабулхонасида навбатдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.                                  
Мазкур қабулда жами 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, электр таъминоти, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб,  1 нафар мурожаатчига хуқуқий тушунчалар берилди. 3 нафар мурожаатчи мурожаати ижобий ҳал этилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди, ва ижроси назоратга олинди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
“Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижобий самара бермоқда

Давлатимиз раҳбарининг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида берган топшириқларига асосан, умумтаълим мактаби ўқувчиларининг дарсларга қатнашиши, маҳалла ва ота-оналар  билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида Миллий гвардия ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳамкорликда самарали натижага эришаётган Олтиариқ тумани ММТБга қарашли 19-умумтаълим мактаби директори У.Махмудовга педагогик жамоа ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъминлаш, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўқувчиларнинг билим салоҳиятини оширишдаги фаолияти эътироф этилиб, Миллий гвардия Олтиариқ туман бўлими қўриқлаш бўлинмаси томонидан миннатдорчилик билдирилиб, "Ташаккурнома" топширилди.

Олтиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по трансформации государственных предприятий в сфере авиации.

#Mirziyoyev #taqdimot #aviatsiya #transformatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев IT-хизматлар инфратузилмаси ва экспортини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию инфраструктуры и экспорта IT-услуг.

#Mirziyoyev #taqdimot #IT #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Стратегия

🔰 Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.

▶️ Бунда мазкур раҳбарлар:

🔹 ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашади.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
#Қонунчиликдаги_янгилик

⚡️ “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсат изчил давом эттирилади

◽️“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.


“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармон билан, кенг жамоатчилик билан муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:

🔘2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси;

🔘2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати.

Амалий тадбирлар режаси қуйидаги 5та йўналиш ва жами 100 та мақсаддан иборат:

◽️Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш;

◽️Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

◽️Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

◽️Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

◽️“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Каналга уланиш — https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
МАҲАЛЛА "ЕТТИЛИГИ" ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мавжуд 72 та МФЙ  жамоаси иштирок этди.
Семинар ишида Республика Маҳаллалар уюшмасининг вакили С.Муродов МФЙ даги "еттилик" ходимларнинг "Андижон тажрибаси" асосида шаклланган кунлик, ҳафталик, ойлик ва чорак давомида амалга ошириладиган вазифалари юзасидан иш режаларини ишлаб чиқиш, маҳалла баланси, "Йўл харитаси", ижтимоий маҳалла китоби (маҳалла омбори)ни шакллантириш бўйича услубий тавсияларни берди.
Маҳалла раиси ва "еттилик" жамоа фаолиятини самарали ташкил этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.

Олтиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi