Olmazorliklar | Расмий
18.3K subscribers
234 photos
391 videos
6 files
33 links
Реклама учун: 👉 @Toshkentadm

⭐ Олмазорликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Талабалар нечанчи курсдан ишлаши мумкин?

Батафсил ушбу видеода‼️

Батафсил 👉 @OLMAZOR
‼️🇺🇿🇧🇷Ўзбекистон ҳаво кучлари биринчи C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини қабул қилди

Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон ҳаво кучларига биринчи C-390 Millennium кўп мақсадли ҳарбий-транспорт самолётини топширди. Шу билан Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу самолётни эксплуатация қилаётган биринчи давлатга айланди.

Батафсил 👉 @OLMAZOR
✈️🇦🇪🇺🇿Дубайдан Тошкент ва Нукусга янги юк рейслари очиляпти.

Дубайнинг SolitAir авиакомпанияси икки шаҳарни ўз тармоғига қўшди. Рейслар тез бузиладиган маҳсулотларни Дубай ва Ўзбекистон ўртасида ташишга мўлжалланган.

Батафсил 👉 @OLMAZOR
Октябрь ойида кутилаётган тахминий об-ҳаво эълон қилинди

Жорий йилнинг октябрь ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади. 1 октябрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида сентябрнинг сўнгги кунларида бошланиши кутилаётган нам ва нисбатан салқин ҳаво оқимининг кириб келиши давом этади. Шу куни ушбу вилоятларнинг айрим жойларида ёмғир ёғади. 

Батафсил 👉 @OLMAZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌤🌹 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊

✨Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!

Батафсил 👉 @OLMAZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бурун ковлаш оқибатида бурун девори тешилиб кетибди 😳

Энди операция қилиш керак экан.
Бурунни ковлашнинг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билиб олинг.

Бу видеони кимга юборишни биласиз

Батафсил 👉 @OLMAZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли аёллар, сиз шундай қилганмисиз?

Турмуш ўртоғингизга чой дамлаб бераётганда, унга меҳр ҳам қўшганмисиз?
Видео жуда тасирлт!

Яқинларга юбориб қўямиз!

Батафсил 👉 @OLMAZOR
❗️Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан фақат 1 кун дам олинади

1 октябрь, пайшанба куни барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

2 октябрь, жума куни эса барча учун иш куни.

Шанба куни эса одатдагидек 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни.

Батафсил 👉 @OLMAZOR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. # 13

Батафсил 👉 @OLMAZOR
ПҚ-355.pdf
3.5 MB
#Тезкор

❗️Ўзбекистонда пенсия тизимида янги тартиблар жорий этилади

Президент қарори билан давлат пенсия таъминоти тизимини рақамлаштириш ва фуқароларга хизматларни проактив шаклда кўрсатиш бўйича янги тартиблар белгиланди.

Энг муҳим ўзгаришлар:

🔵2026 йил 1 ноябрдан корхона тугатилиши ёки штат қисқариши сабаб ишсиз деб эътироф этилган шахсларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия алоҳида мурожаатсиз тайинланади;

🔵2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам проактив тарзда тайинланади;

🔵2027 йилдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклида ҳужжат ва маълумот қабул қилиш амалиётини бекор қилади;

🔵“Менинг пенсиям” онлайн хизмати ишга туширилиб, унда фуқаро иш стажи, олий таълимда ўқиган ва ҳарбий хизмат даври ҳақидаги маълумотлар ҳамда бўлажак пенсиясининг тахминий миқдорини кўра олади;

🔵пенсия ёшига бир йил қолган фуқаролар олдиндан хабардор қилинади;

🔵пенсияни нақд пул шаклига ўтказиш, тўхтатилган пенсия тўловини тиклаш, пенсиядан ушлаб қолинаётган маблағлар ҳақида маълумот олиш каби хизматлар ҳам онлайн шаклга ўтказилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчиларга ижтимоий солиқ тўлаб, ушбу даврни иш стажига қўшиш имконияти берилади.

2027 йил 1 январдан эса расмий даромадга эга шахслар ишламайдиган оила аъзолари учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин бўлади. Унинг миқдори ҳар бир оила аъзоси учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 12 фоизини ташкил этади.

Қарорга кўра, пенсия таъминоти бўйича хизматларни 2027 йил 1 январга қадар тўлиқ интерактив ва проактив шаклга ўтказиш асосий мақсадлардан бири этиб белгиланган
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️Энди рухсатсиз кўп қаватли уй қурганлар қамалади

28 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–1179-сонли Қонун билан қурилиш соҳасидаги давлат назорати ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларидан рухсатнома олиш талаб этилади.

Кўп квартирали уйларни тегишли рухсатномасиз қуриш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран содир этилса, айбдор шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Шунингдек, шаҳарсозлик қонунчилигининг бузилиши одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

Батафсил 👉 @OLMAZOR
#Тезкор #Тарқатинг

РОССИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР ДИҚҚАТИГА!
ПУТИН ЯНГИ ФАРМОН ИМЗОЛАДИ.

🇷🇺🇺🇿 Путин Россиядан Ўзбекистонга 1 миллион рублдан (тахминан 11,8 минг доллар) ортиқ нақд пул олиб чиқишни тақиқлади😳

Янги фармонга кўра, жисмоний шахсларга Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тақиқланади.

Корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса янада қатъий чекловлар белгиланган.

РОССИЯДАГИ ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ОГОХЛАНТИРИБ ҚЎЯМИЗ

Батафсил 👉 @OLMAZOR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️“Жаҳон шахмат тожини Ўзбекистонга олиб келишга ваъда бераман” — Жавоҳир Синдаров

Батафсил 👉 @OLMAZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌅АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ЯҚИНЛАРИМ!

🍂 30 СЕНТЯБРЬ, ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Мана, сентябрь ойи ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Умримиздан яна бир ой ўтди...

🤲 Ўтган кунларимизга шукр, келаётган кунларимизга хайр ва барака тилаймиз!

Аллоҳим, янги ойни ҳам барчамизга соғлик, хотиржамлик, ҳалол ризқ ва қувончли хабарлар билан қарши олишни насиб этсин!

СЕНТЯБРЬНИНГ СЎНГГИ КУНИ ҲАММАНГИЗГА ОМАДЛИ ВА БАРАКАЛИ КЕЛСИН!

Яқинларингизга ҳам тонгги саломни йўллаб қўйинг! 🌹

Канал 👉
@VODIYBOZOR

Батафсил 👉 @OLMAZOR
2027 йилдан пенсия учун фуқаролардан қоғоз ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилади.

2026-йил 1-ноябрдан ишлар ҳажмининг қисқариши ёки корхонанинг тугатилиши сабабли ишсиз деб топилган шахсларга умумий белгиланган ёшдан икки йил аввал ёшга доир пенсия тайинланади. Кейинги йил 1-январдан бошлаб эса боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш ҳам проактив шаклда амалга оширилади. Шунингдек, пенсия ёшига бир йил қолган фуқароларни олдиндан хабардор қилиш тизими яратилади.

Батафсил 👉 @OLMAZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

⚡️GM МАШИНАЛАРИНИНГ ДАВРИ ТУГАДИМИ?😱

ЧЕТ ЭЛГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНГАН МАШИНАЛАР ҲАМ ҚАЙТМОҚДА, ҲЕЧ КИМ ОЛМАЯПТИ.

Мана, 20 та вагондаги машиналарни қайтариб юборишгани, Tracker ва Cobalt’лар қайтиб келаётгани айтилмоқда. Бу кетишда машиналар нархи яна тушиши кутилмоқда.

Ҳатто олдиндан ҳеч қандай тўловсиз бўлиб тўлашга беришлари ҳам мумкин экан.

🔥 Cobalt ва Damas’га бугундан чегирма:

Damas — 10 млн сўм
Cobalt — 15 млн сўм

Машина олмоқчи бўлган яқинларга ҳам юбориб қўямиз

Батафсил 👉 @OLMAZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа! 


Батафсил 👉 @OLMAZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️"Тақдиримизни фақат муаллим ҳал қилади" — Шавкат Мирзиёев.

"Ғалабага ким олиб келди?" Президент ўзбек шахматчиларининг сўнгги натижаларини мисол қилиб, бу саволга жавобни спортчилардан эмас, уларнинг устозларидан излади.

Батафсил 👉 @OLMAZOR
⚡️Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026 йилги Нобель мукофотининг номзодлар рўйхатига кирди

Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026-йилги адабиёт бўйича Нобель мукофотининг эҳтимолий номзодлар рўйхатига кирди. Рўйхатда Исмоиловдан ташқари, Ҳаруки Мураками, Маргарет Этвуд, Салмон Рушди, Девид Гроссман, Жоан Роулинг, Стивен Кинг каби жаҳонга машҳур муаллифлар ҳам бор.

Нобель мукофотининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, адабиёт бўйича номзодлар ва уларни кўрсатган шахслар ҳақидаги маълумотлар 50 йил давомида махфий сақланади. Нобель мукофотининг расмий базасида ҳам янги номзодлар ҳақидаги маълумотлар шу муддат ўтгачгина очиқланиши қайд этилган. Шу боис ҳозирги пайтда Ҳамид Исмоиловнинг 2026-йилги мукофот учун расман кўрсатилганини тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Ҳамид Исмоилов ўзбек ва рус тилларида ижод қилади, асарлари инглиз, турк, немис, француз тилларига таржима қилинган. У 2019-йилда «The Devil's Dance» («Жинлар базми») романи учун EBRD адабиёт мукофотига сазовор бўлган. Унинг «Wе Computers» асари эса 2026 йилги EBRD адабиёт мукофоти қисқа рўйхатига киритилган.

Таниқли ўзбек шоири, ёзувчиси ва журналисти Ҳамид Исмоилов 1954 йил 5 майда Қирғизистоннинг Фрунзе (ҳозирги Чуй) вилояти Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Исмоилов ҳарбий алоқа билим юртини, кейинчалик Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) бир нечта факултетларини (биология, ҳуқуқ, менежмент) тамомлаган.

1992 йилда Исмоилов Ўзбекистондан чиқиб кетган, шундан бери у Лондонда яшаб келади. 2006 йилда унинг «Темир йўл» романи таниқли ёзувчи Роберт Чандлер томонидан инглиз тилига таржима қилиниб, Лондонда нашр этилди. Ҳамид Исмоилов шеърлари Ингеборга Балдауф ва Зигрид Клейнмихел томонидан немис тилига таржима қилинган.

2026 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти 8 октябр куни Стокҳолмда эълон қилинади. Ғолибга 12,0 миллион швед кронаси (тахминан, 1,2 миллион доллар) топширилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни!

Барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Сизларга мустаҳкам соғлик, масъулиятли ва шарафли касбингизда омад ва зафарлар, хонадонингизга файзу барака тилаб қоламиз.

Меҳнатингиз доимо муҳим ва аҳамиятли, биз сизни жуда қадрлаймиз, азиз устозлар!

Батафсил 👉 @OLMAZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🍀 ХАЙРЛИ ТОНГ!🍀

🌸 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🤲Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Батафсил 👉 @OLMAZOR