#ибрат
9 дан 0 гача деб номланган бахт формуласи
• ҳар куни 9 стакан сув;
• 8 соат уйқу;
• дунёнинг 7 мўжизасини кўриш;
• 6 нолли даромад;
• 5 маҳал ибодат;
• 4 ғилдиракли транспорт;
• ҳафтада 3 кун спорт;
• 2 та фарзанд;
• 1 та хотин;
• 0 сиқилиш...
@olmaliqnews

#ибрат_соҳиллари
⚡️⚡️⚡️
ОТАНГ БИЛАН МАҚТАНМА!
Эй инсон ўғли, ота-боболарингдан қолган шон-шуҳрат билан мақтанма. Чунки у шон-шуҳрат ўтмишда қолган.
Аждодларингдан мерос қолган бу шон-шуҳратга сен ҳам янги ва хайрли, шон-шуҳратли ишлар қўшгин. Ана шунда ҳаққоний обрў қозонасан.
Ўз яхши ишларинг билан шараф қозонмагунча, боболаринг шон-шавкатига шерик бўлишни иддао қилма.
Насаб ва ҳасабнинг фарқи гўё кун билан тун кабидир:
насаб – ота-боболарингдан ўтган иззат-ҳурмат бўлса,
ҳасаб – ўз қувватинг, мардона ишларинг билан топган иззат-ҳурматингдир.
Кечаги тўқлигинг бугунги очлигингга ёрдам беролмайди.
Насл-насаби билан ва шахсий хислатлари билан овунадиганларга, ўзини покиза деб билганларга Аллоҳ назар солмайди.
Баъзи кулгили ва мазах ишлар борки, ғофил инсонлар улар билан фахрланадилар.
- Менинг аждодим фалон ва пистондир. Менга фалон катта одам ҳурмат билдирган, - деб мақтанадилар. Эҳтимол, бу одамнинг аждоди кичик бир хизматчи, ё бирор ўғри, қароқчининг шогирди ё сояси бўлгандир.
Бошқа бировлар эса:
- Фалон давлат арбобининг юзага чиқишига сабабчи бўлганман, - деб мақтанадилар.
Аслида ўша одамга мансабни Ҳақ таоло раво кўрган.
Умрида хайр ва ҳасанотни, савоб ишларни кўп қиладиган одам – иши ўнгидан келган, насаби тоза одамдир.
Эй инсон ўғли, “аждодларим фалончи, пистончилардир” дея лоф уришни бас қил.
Ўзингга ёрдам берки, узоқ сафардасан, озиқ-овқатинг озайган, сувинг тугаган, йўл узайган, сарбон эса шоширмоқда.
Қандай қийин йўлга чиққанингдан хабаринг борми?..
Маҳмуд –аз-Замахшарийнинг «Олтин шодалар»идан
@Olmaliqnews

• Тўти кўп гапиради, лекин баланд уча олмайди.
• Бургут кўп гапирмайди, лекин баланд учади.
• Лайча эрта-кеч аккилайди, лекин ҳеч нарса қила олмайди.
• Шер сукут сақлайди, лекин ўрмон қуроли.
• Бу сукунат кучи.
• Шунинг учун кам гапириб, кўп бажариш керак!

#Ибрат
⚡️⚡️⚡️
ИККИ ҚУЛ...
Султон икки нафар қул сотиб олди. Бири келишган, озода, тишлари оппоқ эди. Султон ўша қулини ёнига чақириб, суҳбатлашди. Қул хожасининг сўровларига аниқ ва тўлиқ жавоб берди. Султон унга илтифот кўрсатиб, ҳаммомга жўнатди.
Сўнг: «Иккинчи қул ҳам ёнимга келсин!», деб амр қилди. Бу қул
жуда хунук, тишлари қоп-қора, оғзидан нохуш ҳид келар эди. Суҳбатидан ҳам султоннинг кўнгли тўлмади. Лекин кўринишга қараб шошилиб ҳукм чиқармай, уларни яхшилаб синовдан ўтказишга қарор қилди.
Оғзидан бадбўй қулига дедики: «Сен ақлли одамга ўхшайсан. Лекин сендан олдинроқ ҳузуримга келган қул сен ҳақингда: «У яхши одам эмас, ўғри. Бўлмағур одамлар билан улфат ҳамда номуссиз киши», деб айтди», деди. Қул: «Ҳожам, мен уни тўғрисўз одам деб биламан. Ёлғон сўзлаганига гувоҳим ҳам йўқ. Менинг ёмон жиҳатларимни кўрган экан, у кўрган айбларимни ўзим кўра олмабман», деди. Султон қанча уринмасин, қулга дўсти ҳақида ёмон гап айттиролмади.
Аввалги қул ҳаммомдан қайтгач, хўжайинининг ҳузурига чақирилди. Султон унга:
«Жуда ҳам чиройли бўлиб кетибсан. Лекин минг афсуски, нариги шеригинг сен ҳақингда айтган хислатлари сенда бўлмаганда эди», деди. Қул бирдан қизишди: «Султоним, у диёнатсиз мен ҳақимда нима деди?!».
Султон: «У сенинг иккиюзламчилигинг, кўринишда даво, аслида эса дард эканингни гапирди». Қул бу гапларни эшитгач, жаҳлдан ақлини йўқотди.
Қизариб-бўзариб, шеригининг орқасидан оғзига нима келса гапирди.
Султон: «Мен иккингизни ҳам имтиҳон қилиб кўрдим. Билдимки, унинг оғзидан нохуш ҳид келса, сенинг руҳингдан бадбўй ҳид таралар экан. Бундан кейин у сенинг хожанг, сен эса унинг қулисан. Бор, унинг хизматида бўл!», деб буюрди.

Ҳузурингда шу 3 тоифа инсон гапираётган бўлса, сўзларини бўлиб, тўхтатиб қўйма:
1. Ота-онанг;
2. Ёш бола;
3. Ғамга ботган инсон.

• Қарға капалакни севиб қолибди.
• Капалак бир кундан кейин ўлиб қолибди.
• Қарға эса юз йил армон билан яшабди...
• Хулоса шуки, бир кунлик севгини деб юз йил армонда қолиб кетманг.
• Умримиз қарғаникига ўхшаса ҳам, севгимиз капалакникига ўхшамасин...
Канал: @olmaliqnews

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
⚡️⚡️⚡️
Ризқ фақат куч ва зўравонлик билан топилади деганлар хато қилибди. Ундай бўлса, фақат бургутнинг қорни тўйиб, чумчуқлар очликдан қирилиб кетган бўлар эди.

НИМА ЭКСАНГ, ШУНИ ЎРАСАН!
Салом берсанг, алик оларлар,
Хурмат қилсанг, иззат қиларлар.
Халқимизда, гап бор биродар,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Арпа эксанг, буғдой унмайди,
Хеч бир амал, унутилмайди.
Тақдир қасос, олмай қўймайди,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Дарёга от, қилсанг яхшилик,
Билса балиқ, билмаса Холиқ.
Ишон дўстим, қайтади аниқ,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Ранжитсанг гар, ота-онангни,
Махзун этсанг, улар қалбини.
Фарзандингдан қайтар бир куни,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Одоб берсанг, ўғил-қизингга,
Сўзсиз тобе, бўлар сўзингга.
Тик боқмайди, асло кўзингга,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Бировларга, қилсанг ёмонлик,
Кўрмагайсан, сен хам омонлик.
Дерлар буни, дунё хисоблик,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
@olmaliqnews
НИМА ЭКСАНГ, ШУНИ ЎРАСАН!
Салом берсанг, алик оларлар,
Хурмат қилсанг, иззат қиларлар.
Халқимизда, гап бор биродар,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Арпа эксанг, буғдой унмайди,
Хеч бир амал, унутилмайди.
Тақдир қасос, олмай қўймайди,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Дарёга от, қилсанг яхшилик,
Билса балиқ, билмаса Холиқ.
Ишон дўстим, қайтади аниқ,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Ранжитсанг гар, ота-онангни,
Махзун этсанг, улар қалбини.
Фарзандингдан қайтар бир куни,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Одоб берсанг, ўғил-қизингга,
Сўзсиз тобе, бўлар сўзингга.
Тик боқмайди, асло кўзингга,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
Бировларга, қилсанг ёмонлик,
Кўрмагайсан, сен хам омонлик.
Дерлар буни, дунё хисоблик,
Нима эксанг, шуни ўрасан!
@olmaliqnews
#ибрат
⚡️⚡️⚡️
Ўғил бола ҳамиша отасидан намуна олади. "Отам шундай қиляптими, демак, бу тўғри" деган хулосага келади. Ота боласи ёнида ҳар бир ишини ўйлаб қилиши зарур.
Чунки тарбия илми - ўта нозик илм. Келтирилган мисолларга қараб яхши ўғилни, ҳақиқий эркакни тарбиялашда оила бошининг чуқур билими, зарур кўникма ва тажрибаси талаб қилинишига амин бўламиз.
"Асл оталар китоби"дан.

Машҳур видеоблогер Хаби Леймдан сўрашибди.
— Нега видеоларингизда гапирмайсиз, неча миллонлаб одамлар кузатишади, бирор видеоингиз йўқки, гапириб чиққан?
— "Гапирсангиз яхши сўз гапиринг ёки жим туринг" деб айтиб кетганлар жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, — деб жавоб берган экан.
Бизнинг жағимиз тинмаяпти, яхши гапдан кўра ғийбатимиз, бўҳтонимиз кўп бўлаяпти, Аллоҳим кечирсин!
Батафсил @olmaliqnews

Ота-онангга бўлган муносабатинг бу бир қисса. Уни сен ёзасан, фарзандларинг эса сенга ўқиб беради...
@olmaliqnews
Ота-онангга бўлган муносабатинг бу бир қисса. Уни сен ёзасан, фарзандларинг эса сенга ўқиб беради...
@olmaliqnews
#Ибрат
⚡️⚡️⚡️
Ушбу расмдаги қиз — Наджад Валло-Белкасем — Франция таълим вазири (2014-2017 йиллар).
Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оиланинг қизи. Ўнг тарафда Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция вазири.
Ушбу сурат бизга бир ҳақиқатни очиб берди, яъни инсон камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, балки ҳаракат қилмасдан, илм олмасдан камбағал бўлиб яшаш ҳамда дунёдан камбағал бўлиб ўтиши айбдир. Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бир нарсани билишимиз керак камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бу — ИЛМдир.