Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.61K subscribers
32.8K photos
9.43K videos
144 files
7.74K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin



Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
#китобхонлик

⚡️⚡️⚡️

Китоб ҳеч қачон манзил ва макон танламайди. У сизни ёлғизлик ва илмсизликдан қутқаради.

Бугун Олмалиқ шаҳар ИИБ ЖҲХ пробация гуруҳи ходимлари профилактик ҳисобда турувчи ва назорат остидаги бир қатор фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва дунёқарашларини ўзгартириш мақсадида шаҳар Ахборот кутубхона марказида бўлишди.

@Olmaliqnews
#хушхабар

⚡️1 июндан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади.

@olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

"Бўстон" ва "Эвалак"да нега ичимлик суви йўқ?

Мана, 5 кундан буён "Бўстон" маҳалласининг 400 дан ошиқ ҳамда "Эвалак" ҳудудида ("Ҳилол" МФЙ) ичимлик суви йўқ. Аҳолига ичимлик суви махсус техникаларда олиб келиб тарқатилмоқда.

Маълум қилишларича, ушбу 2 та маҳаллага ичимлик суви олиб борадиган катта диаметрдаги темир қувур айрим нобоп инсонлар томонидан кесилиб, ўрнига кичик диаметрдаги қувур улаб қўйилган. Натижада маҳалладаги ичимлик суви босими камайиб, айримларникида умуман чиқмай қолган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси тоионидар ичимлик суви қувури қайтадан таъмирланмоқда.

Эртагача ичимлик сув таъминоти тикланади.

@Olmaliqnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда сохта “права” сотиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ҳолда 2022 йилнинг ноябр ойидан 2024 йилнинг апрел ойига қадар 200 нафардан зиёд фуқарони “чув” туширган. Улар одамларнинг ишончига кириш учун турли найрангларни ўйлаб топишган. Kun.uz 3 ой олдин одамларни ушбу жиноий гуруҳ фирибгарлигидан огоҳлантирган эди.

каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliqnews
#диққат

⚡️Педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди

👉 @olmaliqnews
Туман даражасидаги тўрт юзга яқин масъуллар ишдан олинди

Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишга қаратилган Сайхунобод тажрибасини оммалаштиришдаги сусткашлиги учун 382 нафар масъул ишдан олинган. Хусусан, ўрганиш ўтказилган 7 та туманда ўнлаб томорқаларда экин экилмагани аниқланган. Айни пайтда, бу борадаги ишлар натижасида апрел ойининг ўзида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани айтилмоқда.

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу гўзал жой Тошкент вилоятида жойлашганини билармидингиз?
Билмасангиз коментга + белгисини қолдиринг! Сизларга локация ташлаймиз!

Олмалиқ ҳабарлари ушбу жойни оилавий дам олиб келишни тавсия этади!

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ҳар бир инсоннинг кўнглида меҳр бор: гоҳида яширин, гоҳида ошкор!
Ҳамманинг онгида яхши фикр бор, амалга ошириш учун уни ниятга айлантирса бас. Одамзотнинг руҳиятида эзгу ишларга иштиёқ бор, бу қилган амалларида кўринади...
Сизнинг ҳам яхши ниятларингиз эзгу ишларга васила бўлсин. Яна бир янги кунингиз муборак бўлсин. Ассалому алайкум!

@olmaliqnews
#Ҳаётий_мисол

⚡️⚡️⚡️

Бамбук фалсафаси

Хитойда бир турдаги бамбук дарахти бор. Бу бамбук дарахти экилганидан кейин 5 йил давомида ҳеч қанақа ўсишсиз, бир хил сақланиб туради. Кўпчилик ташқаридан қараганда ўсиш бўлмаяпти деб ўйлайди. Лекин аслида шу 5 йил давомида пастга қараб илдиз отаётган бўлади ва 5 йилдан кейин шунақа даражада тез ўсиб кетади-ки, 60 кунда 50-60 метргача ўсиб кетадиган ҳолатлар бўлади.

Инсондаям шунақа, бирор ишни қилишга киришган пайт бошланишида ҳеч қанақа натижа кўрмайди. Бу дегани инсон ўсмаяпти дегани эмас. Ўсяпти, фақат ўзига шу даврда фундамент қураётган бўлади. Шу фундамент яхши қуриб олинса, кейин ўсиш тезлашиб кетади.

Шундай экан, фундаментни қуришдан тўхтаманг, бир кун келиб албатта баландга кўтариласиз!

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

⚡️⚡️⚡️

4 йил инглиз тилини овора бўлиб ўрганиб юрган эканмиз

Мана, бир пастда мияга ўрнатиб бериш хизмати ҳам пайдо бўлибди 😅

@Olmaliqnews
#Байрам_муборак

12 май - Халқаро ҳамширалар куни!


Ҳурматли ҳамширалар, сизларни бугунги Халқаро ҳамширалар куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва машаққатли касбингизда сабр-тоқат ҳамда улкан зафарлар тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин

👉
@olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Икки йигит суҳбатлашди:

- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради:

- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига талоққа эришди.

Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди. Кетди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:

- Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Буш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.

Ибрат:

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.
«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»..
Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз...

@Olmaliqnews