This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти судида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан маърифий соат ташкил этилди.
Тадбир давомида Ислом Каримовнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, давлат ва жамият тараққиёти йўлида амалга оширган улкан ишлари ҳақида маълумотлар берилди. У кишининг фидокорона фаолияти, мустақил Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари бугунги ва келажак авлодлар учун чин маънодаги ибрат мактаби экани таъкидланди.
Шунингдек, И. Каримовнинг халқаро майдондаги нуфузи, унинг сиёсий иродаси ва давлатчилик тажрибаси жаҳон ҳамжамияти томонидан чуқур ҳурмат билан эътироф этилгани ёдга олинди.
Мазкур маърифий соат иштирокчиларнинг тарихий хотирани мустаҳкамлаш, миллий ғурур ва маънавий онгни юксалтиришга хизмат қилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан судьялар иштирокида учрашув ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси А. Иматов, Нукус туманлараро маъмурий судининг судьяси Қ. Бабаназаров суд тизимида коррупциянинг олдини олиш, давлат хизматларини рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, Олий суд Пленумининг 2025 йил 24 ноябрда қабул қилинган 23-сонли қарори суд амалиётида ягона ёндашувни таъминлаш, қонун нормаларини бир хил қўллаш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида адолат мезонларини мустаҳкамлашга қаратилгани қайд этилди.
Тадбир давомида Президентнинг 2025 йил 26 декабрь куни Парламент ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатномасида коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатида устувор вазифа сифатида белгилангани алоҳида таъкидланди. Унда коррупция ислоҳотларга хиёнат экани қайд этилган ҳолда, 2026 йилда ушбу иллатга қарши курашиш бўйича фавқулодда чоралар кўриш зарурлиги белгиланган.
Хусусан, барча давлат идора ва ташкилотларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул раҳбар ўринбосари лавозимини жорий этиш, Ҳисоб палатаси вакиллари иштирокида таъсирчан молиявий назоратни йўлга қўйиш, давлат маблағлари ва ресурсларидан фойдаланишда шахсий жавобгарликни кескин кучайтириш вазифалари белгилаб берилгани қайд этилди. Шу билан бирга, мансаб ва унвонидан қатъи назар, қонун олдида барчанинг тенглиги, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк тизими, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар фаолияти тўлиқ назоратга олиниши таъкидланди.
Судьялар таъкидлаганидек, комплаенс хизмати фаолиятига тўсқинлик қилиш коррупцияга шериклик сифатида баҳоланади ҳамда қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур ёндашув коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва давлат органлари фаолиятида очиқлик ҳамда ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рақамли суд амалиёти ва коррупцияга қарши курашишнинг амалий механизмлари юзасидан фикр алмашдилар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят судининг раиси ўринбосари Б. Вахобов ҳамда ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ф. Шайзоқов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳудудларда фаолият олиб бораётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари қатнашиб, хизмат фаолиятида қонунийлик ва интизомни таъминлаш, амалиётда кузатилаётган камчиликлар ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ходимлар билан муомала маданиятини юксалтириш ва хужжатларни расмийлаштиришда қонун талабларига қатъий риоя қилиш алоҳида таъкидланди.

СУДЛАР ТОМОНИДАН 2025 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ
❗️Ҳисобот даврида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 79 554 нафар шахсга нисбатан 63 177 та жиноят иши кўриб чиқилди.
✅422 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.
✅Жиноят ишларининг салмоқли қисми Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида кўрилди.
✅Судланган шахслар сони 63 340 нафарни ташкил этиб, шундан 18 816 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 43 531 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 993 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 55 829 нафари эркак, 7 511 нафари аёл, 23 973 нафари ёшлар (шу жумладан 2 431 нафари вояга етмаган) ва 2 830 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
✅8 085 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди ва 15 992 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.
✅86 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
✅35 572 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 11 421 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
❗️Кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини:
▪️фирибгарлик,
▪️транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,
▪️ўғрилик,
▪️гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар,
▪️ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш,
▪️ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш,
▪️қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш,
▪️тақиқланган экинларни етиштириш,
▪️қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.
✅Жиноятлар сабабларини ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 45 323 та хусусий ажрим чиқарилиб, тегишлилиги бўйича юборилган.
✅Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 13 224 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
✔️Апелляция тартибида 10 423 нафар шахсга нисбатан 7 723 та жиноят иши кўриб чиқилди. 340 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 375 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
✔️Кассация тартибида 6 197 нафар шахсга нисбатан 5 505 та жиноят иши кўриб чиқилди. 379 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 383 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
✔️Тафтиш тартибида 6 587 нафар шахсга нисбатан 5 573 та жиноят иши кўриб чиқилди. 173 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 813 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
✔️Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 072 нафар шахсга нисбатан 915 та жиноят иши кўриб чиқилди. 213 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 325 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Qaraqalpaqstan Respublikası hám Nókis rayonlar aralıq hákimshilik sudı sudyaları Berdaq atındaǵı Qaraqalpaq mámleketlik universitetiniń yuridika fakulteti studentleri menen ushırasıp, olardı sanlı sud ámeliyatı hám korrupciyaǵa qarsı gúresiw máseleleri menen tanıstırdı