Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
25.6K photos
3.76K videos
22 files
16.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Президент_фармони #Ўзбекистон_янгиликлари

▪️ Марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

▫️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40233

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мукофот #Қурбон_ҳайити

▪️Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Президент_фармони #Ўзбекистон_янгиликлари

▪️ Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

▫️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40237

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
🌙 ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖИЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИНИ ЙЎЛЛАДИЛАР

Бугун, 27 июнь, ҳижрий 1444 йил 9-зулҳижжа арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арофот водийсида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Қурбон ҳайити муносабати билан ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган 15 минг нафар ҳожиларимиз номидан муҳтарам Президентимиз ва халқимизга табрик йўлладилар.
➡️ БАТАТФСИЛ

#haj2023
#tabrik

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити #Табрик

🐏 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити

📌 Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал

🌘 1.
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
🚿 2. Ғусл қилиш.
👔 3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
🌹 4. Хушбўйланиш.
🍲 5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
🚶‍♂️ 6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
📿 7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".
🕌 8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
🛣 9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
🎉 10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
👨‍👩‍👧‍👦 11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.
🌷 12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
🌼 13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

😊 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити

▪️Қурбон ҳайити байрамига хос амаллар

▫️Қурбон байрами кунлари риоя этилиши зарур бўлган алоҳида одоблар бор:

1⃣ Бу байрам кунлари рўза тутмаслик.

▫️Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафот куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиздир. У кунлар еб-ичиш кунларидир", дедилар" - Сунан эгалари ривоят қилганлар.

▫️Мазкур кунларда рўза тутиш ман қилинган. Булар хурсандчилилик, еб-ичиш, ўйин-кулги кунларидир. Шунинг учун ҳам мазкур кунларнинг рўзасини тутишдан қайтарилган.

2⃣ Қурбон ийдида ҳеч нарса емасдан, намозга чиқилади.

▫️Ўша куни биринчи таом сифатида ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.

3⃣ Йўлда овоз чиқариб такбир айтилади.

▫️Уйдан масжидга етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд"ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг" (203-оят).

▫️Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.

▫️Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳни саноқли кунларда эсланг" дегани "Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин "Аллоҳу акбар" деб такбир айтинг", деганидир".

▫️Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.

▫️Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: "Ташриқ кунларининг охирги асригача", деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса, ҳам муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.

4⃣ Байрам намозидан кейин қурбонлик сўйиш.

▫️Зотан, Ийди Қурбон ҳаж ибодатларининг тамом бўлиши муносабати ила ва Аллоҳ йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёрликни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.
Аллоҳ таоло Кавсар сурасида бундай деган:

▫️"Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй" - Кавсар сураси 1-2-оятлар.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10.Қашқадарё 05:40
11.Бухоро 05:40
12.Сурхондарё 05:40
13.Хоразм 05:50
14.Қорақалпоғистон 05:50


☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.me/oliymahad
#Табрик #Қурбон_ҳайити

▪️Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

▫️Бутун ислом олами қаторида дину диёнатли, эътиқоди мустаҳкам халқимиз интиқлик билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити билан Сизни чин қалбдан самимий табриклаб, оилавий ҳаётингизда бахт-саодат тилайман!

▫️Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Тошкент ислом институти
ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қурбон_ҳайити #Табрик

🎊 ТАБРИК

🇺🇿 Ҳурматли юртдошлар!

🐏 Меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳ таоло ушбу айёмнинг фазилати ила қалбларимизни мунаввар айлаб, хонадонларимиздаги файзу барака ва осойишталикни зиёда қилсин!

🎉 Ҳақ таолодан юртимиз ва бутун дунё халқларини фитна балосидан асрашини, ушбу улуғ айём шарофати билан тинчлик, хотиржамликни бардавом қилишини сўраймиз.

🕋 Ҳожиларнинг ҳажлари мабрур, арафадаги дуолар ижобат, қилинган қурбонликлар ва ибодатлар қабул бўлсин!

🕌 🏢 Сиз азизларнинг Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган барча хайрли ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлиб, ҳифзу ҳимоясида асрасин!

📩 Эҳтиром ила,
Тошкент ислом институти жамоаси

🔗 t.me/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбон_ҳайити #Табрик

▪️Шавкат Мирзиёев:

▫️«Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни улуғ айём, тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, омонлик, тинчлик тилайман. Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин, юртимизга кўз тегмасин!»

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ҳаж_2023

▫️Муздалифада тунаш ва вуқуф

▫️Кеча 9 зулҳижжада Арафа куни ҳожилар қуёш ботгач, шом намозини ўқимасдан, Арафотдан Муздалифага қараб юрдилар. Муздалифа Арофат ва Мино водийси ўртасида жойлашган.

▫️Муздалифада хуфтон вақтида шом ва хуфтон намозлари қўшиб ўқилди. Бу ерда Машаърул Ҳаром масжиди бор.

▫️Муздалифадаги кечанинг фазли жуда улуғ бўлиб, баъзи уламолар уни жума ва қадр кечаларидан ҳам афзал дейишган. Бу ерда ҳожилар очиқ осмон остида тунайдилар.

▫️Зикр ва дуолар билан бирга ҳожилар шайтонга отиш учун майда тошчаларни муздалифада теришади.

▫️Тонг отгач, бомдод намозини аввалги вақтида ўқиб, Муздалифада туриш, яъни вуқуф бошланади. Бу туриш вожибдир. Қуёш чиқишига оз қолганида Минога қараб йўлга тушилади.

▫️Аёллар, қариялар, касаллар, болалар қийналишдан қўрқишса, Муздалифада тўхтамай, тўғри Минога боришса бўлади.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!