Fan olimpiadalari
27.5K subscribers
1.95K photos
100 videos
479 files
1.23K links
🇺🇿 Xalq ta'limi vazirligi Fan olimpiadalari bo'yicha iqtidorli o'quvchilar bilan ishlash departamenti

Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти
Download Telegram
Bugun Indoneziya davlati tashkilotchiligida 28-Xalqaro matematika musobaqasi (IMC) bo‘lib o‘tmoqda.

O‘zbekiston jamoasi o'quvchilari V.I.Romanovskiy nomidagi Matematika institutida Xalqaro matematika musobaqasida ishtirok etishmoqda. Olimpiadada ikki xil: kichik (key stage 2) va katta (key stage 3) yosh toifasidagi o‘quvchilar o‘z bilimlarini sinovdan o‘tkazishmoqda. Jarayonlar tashkiliy qo‘mita tomonidan Zoom platformasi orqali kuzatib borilmoqda. Olimpiada topshiriqlarini bajarish uchun ajratilgan vaqt yakunlangach, o‘quvchilarning yozgan ishlari jamoa rahbarlari tomonidan tashkiliy qo‘mitaga yuboriladi. Xalqaro olimpiada natijalari 6-iyul kuni e'lon qilinadi.

Barcha ishtirokchilarimizga omad tilaymiz!

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
28-Xalqaro matematika musobaqasi (IMC) natijalari e'lon qilindi.

2022-yilning 30-iyun — 6-iyul kunlari Indoneziya davlati tashkilotchiligida o'tkazilgan 28-Xalqaro matematika musobaqasida (IMC) dunyoning 31 davlatidan yosh matematiklar ishtirok etdi. Kichik yosh toifasida 78 jamoa, katta yosh toifasida 69 jamoa o'quvchilari o'zaro bellashishdi. Bugun mazkur musobaqaning yakuniy natijalari e'lon qilindi.

🔷Musobaqaning yakka tartibda o‘tkazilgan bahslarida o'quvchilarimiz 2 ta bronza medallarini qo‘lga kiritishdi.

Kichik yosh toifasida (key stage 2):
Qadirbergenov Timur (Nukus shahridagi Prezident maktabi o'quvchisi) - Bronza medal

Katta yosh toifasida (key stage 3):
Raxmatov Anvar (Buxoro viloyati Qorako'l tumanidagi Xalqaro matematika maktabi o'quvchisi) - Bronza medal

Ushbu natijalar bilan barcha ishtirokchilarni, ularning ustozlari hamda ota-onalarini tabriklaymiz.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Forwarded from Xalq ta’limi vazirligi
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР 63-ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН НОРВЕГИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ

63-Халқаро математика олимпиадаси 6-16 июль кунлари Норвегия давлатида ўтказилади.

Жорий йилда илк бор терма жамоамиздаги ўқувчиларга Олимпиада учун ягона форма тиктирилди ва тайёргарлик жараёнлари Пойтахтимизнинг нуфузли меҳмонхоналарида бўлиб ўтган.

Халқаро математика олимпиадасида қатнашадиган терма жамоа таркиби билан танишинг:

Лазизбек Ражаббоев
— Бухоро вилояти;

Анварбек Рахматов — Бухоро вилояти;

Искандар Бўриев — Тошкент шаҳри;

Жасурбек Рўзибоев — Бухоро вилояти;

Тоҳирбек Тўланов — Фарғона вилояти;

Жалолиддин Холматов — Тошкент шаҳри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирга қадар 10 та кумуш, 28 бронза медалларни қўлга киритган.

Жамоамизга омад ва зафарлар билан қайтишларини тилаб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Xalq ta’limi vazirligi
Азиз ватандошлар!

Барчангизни бугунги қутлуғ, эзгулик ва саховат айёми — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Қалбларимиздаги чин инсоний фазилатларни янада камол топиши, меҳр-оқибат ҳамда катта ғамхўрлик туйғуларини ўзида мужассам этган ушбу кун ҳақиқий маънода ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этади.

Фарзандлари бахти камоли ҳамда эртанги ёруғ истиқболини кўриш, уларни маънавий баркамол авлод бўлиб етишиши умидида яшаётган халқимизнинг ушбу муборак кунда қилган ҳар бир нияти ижобат бўлишига аминмиз.

Қадрли юртдошлар!

Сиз азизларни яна бир бор Қурбон ҳайити байрами билан чин юракдан табриклаган ҳолда, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги
Forwarded from Xalq ta’limi vazirligi
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун Арманистонга жўнаб кетди

2022 йилги 33-Халқаро биология олимпиадаси 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилди. Бунда дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашиши кутилмоқда.

Терма жамоамиз таркиби:

Азиза Абдувалиева - Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;

Азизбек Мухторов - Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси;

Бехруз Турсунов - Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 142-ИДУМ ўқувчиси;

Ғолибжон Шарифов -Бухоро вилояти Когон тумани 3-мактаб 9-синф ўқувчиси.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирги кунга қадар 3 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза медалларини қўлга киритган.

Ўқувчиларимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Forwarded from Usmon Sharifxodjayev
Matematika va Biologiya bo’yicha jamoalarimiz Norvegiya va Armanistonga yetib borib, Olimpiadalarning ochilish marosimida ishtirok etishdi.

Omad yor bo’lsin!