Fan olimpiadalari
31.7K subscribers
3.14K photos
149 videos
725 files
1.88K links
🇺🇿 Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi Fan olimpiadalarini o'tkazish va iqtidorli o'quvchilarni saralash boshqarmasi

Facebook: https://www.facebook.com/olimpdep
Instagram: https://www.instagram.com/olimpiada_departamenti/
Youtube: bit.ly/olimpdep
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Юқорида номлари зикр этилган ва дунёда тан олинган нуфузли халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган (олтин медаль) ўқувчига 111 млн сўм, уни тайёрлаган ўқитувчига эса 100 млн сўм бир марталик мукофот берилади.

Шунингдек, ўша ўқувчини тайёрлаган ўқитувчи ва мактаб директорининг ойлик иш ҳақига 200%лик устама белгиланади.

Бутун дунёда минглаб халқаро мақомдаги олипиадалар бор. Уларнинг аксарияти шунчаки тижорий мақомда, яъни пулини тўласангиз истаганида қатнаша оласиз. Кўпчилиги ҳатто очиқ мақомда, ариза берсангиз кифоя, қатнашасиз. Юртимизда фаолият юритаётган ўқув марказлари ота-онасининг пули ва имкони бор ўқувчиларини турли мусобақаларга олиб боришади. Ҳар ҳафта бунақа турнирларда юзлаб ука-сингилларимиз қатнашиб, турли медалларни ҳам олиб келади. Лекин бу дунё тан олган халқаро фан олимпиадаси дегани эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга тест синовларисиз қабул қилинади?

3 майдаги ПҚ-4306-сонли Президент қарорига биноан, ғолиблари давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, қуйидаги 5 та халқаро олимпиада ғолибларига ана шундай имтиёз берилади:

1. Халқаро математика олимпиадаси – International Mathematical Olympiad (IMO)

2. Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO)

3. Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO)

4. Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO)

5. Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI)

Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган халқаро ва минтақавий фан олимпиадалари мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичига тенглаштирилади ва улар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.

Бу нима дегани?

Яъни юқорида саналган 5 та халқаро олимпиададан бошқа барчасида ғолиб бўлган ўқувчиларга тест синовисиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилмайди, балки қайси фандан ғолиб бўлган бўлса, фақат ўша фандан максимал балл берилади.

Айтайлик, барчамизга яхши таниш бўлган Менделеев халқаро кимё олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчи ОТМга ҳужжат топширса, унга тест синовларида кимё фанидан максималл балл берилади, лекин қолган 2 та фанини ўзи ишлашига тўғри келади.


Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Sardor Bazarbaev
Muhammadrizodan navbatdagi yutuq. 🥈


Bir necha oylar oldin kanalimizda Innopolis olimpiadasi haqida xabar bergan edik. G’oliblar Innopolis universitetiga imtiyoz asosida qabul qilinishini ma’lum qilgandik. Ushbu olimpiadani final bosqichida shogirdim Toshkent shahridagi Prezident maktabi o’quvchisi Muhammadrizo 9-sinflar o’rtasida faxrli 2-o’rinni qo’lga kiritdi. Muhammadrizoning kelgusi faoliyatiga ham zafarlar tilaymiz. Shu fursatdan foydalanib unga shu vaqtga qadar ta’lim bergan barcha ustozlariga, jumladan o’zimni ustozim Umid aka Rahmonovga ham tashakkur izhor qilamiz.

Muhammadrizoning Xalqaro yutuqlari:

🥉🥈-IMC-2018
🥉-IJSO-2019
🥈-Innopolis-2020

PS: ko’pchilik xalqaro olimpiada deb bong urayotgan SEAMO olimpiadasi (tijoriy) da ham 🥇 olgandi:)

👉 @bazarbaevs
👍
Наманган вилояти ҳокимининг 26-ф-сонли (31.01.2020) фармойиши чиқибди.
Фармойишга асосан агар Наманганлик ўқувчилар ПҚ-4306-сонли қарорида кўрсатилган 5 та халқаро нуфузли олимпиада
1. Халқаро математика олимпиадаси - International Mathematical Olympiad (IMO)
2. Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO)
3. Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO)
4. Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO)
5. Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI)да ғолиб бўлса қуйидагича рағбатлантирилади:

🥇Олтин медаль учун “Nexia 3” автомобили🚙
🥈Кумуш медаль учун “Spark” автомобили🚗
🥉Бронза медаль учун “Damas” автомобили🚐

Бундан ташқари ўқувчи албатта ПҚ-4306-сонли қарорда кўрсатилган қуйидаги пул мукофотига ҳам эга бўлади:

🥇Олтин медаль соҳибига 500 БХМ 💵 (111 500 000 сўм)
🥈Кумуш медаль соҳибига 300 БХМ💶 (66 900 000 сўм)
🥉Бронза медаль соҳибига 200 БХМ 💷(44 600 000 сўм)

Демак биргина ўқувчи эришиши мумкин бўлан рағбатланриш миқдори:
“NEXIA 3” 🚙 ВА 111 500 000 СЎМ💵
Устозлар хотирасига олимпиадалар
Қашқадарё вилоятида узтозлар хотирасига олимпиадалар ташкил этиб келинмоқда. Жорий йилнинг 8 феврал куни Қарши Давлат 2-сонли ИУМИнинг ижодкор, ноёб қобилият эгаси математика фанининг фидойиси устоз Сағдиев Улуғбек Қамаровичнинг хотирасига бағишлаб математика фанидан олимпиада ташкил этилган бўлса, 2020 йил 12 февраль куни Китоб тумани 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси Хурсанд Ғаниеванинг хотирасига бағишлаб физика олимпиадаси ўтказилди. Мазкур олимпиадалар вилоят миқёсида ўтказилган бўлиб, унда асосий фан олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичида фахрли 1-2 ва 3 ўринни эгаллаган ўқувчилар иштирок этишди. Олимпиадалар феврал ойи якунига қадар давом этади.
Устоз хотирасига олимпиада ўтказилди
2020 йил 12 февраль куни Китоб тумани 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси Хурсанд Ғаниеванинг хотирасига бағишлаб ўтказилган “Устозларни хотирлаш-муқаддас қадрият” мавзусидаги вилоят аҳамиятига эга хотира тадбири ва фан олимпиадаси бўлиб ўтди.
Устоз хотирасига бағишланган фан олимпиадасида физика фанидан Республика фан олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичида фахрли 1-2-3-ўринларни эгаллаган 153 нафар ўқувчи иштирок этишди. Улар ўз билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, вилоят фан олимпиадасига тайёргарлик даражаларини ҳам яна бир бор синовдан ўтказишди.
Ушбу хотира фан олимпиадасида юқори натижаларни қўлга киритган 30 нафар 9-10-11-синф ўқувчилари вилоят халқ таълими бошқармасининг I-II-III-даражали дипломлари ва олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда устоз Х.Ғаниеванинг оила аъзолари ва шогирдлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Жумладан: Китоб туман 5-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Файзуллаев Аслиддин, Шаҳрисабз туман 30-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Р.Аҳадов ва Ғузор туман 68-сонли ИМИнинг 9-синф ўқувчиси Ҳ.Махмаражабовларга VESTA т русумли телевизор, Шаҳрисабз шаҳри 1-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ш.Нажмиддинов, Косон туман 32-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси М.Мусурмонов ва Китоб туман 5-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Б.Боймаҳматовларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир фарзанди Колумбия университети профессори, яна бир фарзанди Йел университети магистри бўлган она аслида хурсандчиликдан ерда юриши керак эмас, қанот чиқариб учиши керак.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингиз тарбияси, ўқиши ва илм олиши ҳақида қай даражада қайғуряпсиз? Бу масала оддий турмуш ташвишлари эмас, ўта муҳим ҳаётий зарурият эканлигини унутиб қўймаяпсизми, ишқилиб?

Фарзандлар ютуғида ота-оналарнинг жуда ва жуда катта ҳиссаси бор. Илоҳим, бахтимизга ота-оналаримиз саломат бўлишсин.

Бу кўрсатув ўтган йили сентярбь ойида эфирга кетган. Тўлиқ видео.


👉 @xushnudbek 👈
☝️#Халқаро_олимпиада #IJSO #Departament
Tабиий фанлар бўйича ўсмирлар олимпиадаси
(International Junior Science Olympiad, IJSO)

Ушбу олимпиадада 15 ёш ва ундан кичик ўқувчилар иштирок этадилар. Бу олимпиадада физика, биология ва кимё фанлари бўйича ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари синаб кўрилади. Ўқувчилардан учта фанни бирдек мукаммал билиш талаб этилгани боис, ушбу олимпиадани мураккаб ва ўзига хос деб таснифлаш мумкин.

Ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар иштирокчи ва 3 нафар жамоа раҳбари ва етакчилардан иборат гуруҳ юборилади. Ушбу нуфузли олимпиада 2004 йилдан бери ҳар йили декабрь ойида ўтказиб келинади. Илк бор Индонезия давлатида бўлиб ўтган.
Ўтган 2019 йилги 16-IJSO олимпиадаси 3-12 декабрь кунлари Қатар давлатининг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 70 та давлатдан келган 400 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. 17- Халқаро табиий фанлар бўйича ўсмирлар олимпиадаси IJSO 2020 – Германия давлатида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

🇺🇿Ўзбекистон иштироки: IJSO табиий фанлар бўйича ўсмирлар ўртасида Қатар давлатида бўлиб ўтган олимпиадада мамлакатимиз вакиллари 2019 йил илк маротаба иштирок этиб, битта бронза медалга сазовор бўлишди.

📄Назорат материаллари: Олимпиада турли кунларда ўтказиладиган 3 та турдан иборат:
👉1-босқич: тест
👉2-босқич: назарий саволлар
👉3-босқич: экспериментал турларни ўз ичига олади. Иштирокчилар физика, кимё ва биология бўйича амалий тажрибаларни ўтказишади.
👉1- турда - қатнашчилардан 30 та саволга жавоб беришлари сўралади, улардан 10 таси физика, 10 - кимё ва 10 - биологияга бағишланган.
👉2- назарий турда - ҳар бир иштирокчи гуруҳ кимё, физика ва биологияда бир нечта муаммоли масалаларни ҳал қилиши керак. Назариядаги барча фикрлар индивидуал таснифга ўтади.
👉3-экспериментал турда - вазифа сифатида, физика, кимё ва биология бўйича билимларни талаб қиладиган тадқиқотлар ўтказиш таклиф этилади.
Уч кишидан иборат жамоалар экспериментал турда қатнашадилар. Унинг натижалари одатда рақамлар, жадваллар ва графикалар шаклида тақдим этиладиган экспериментга қўшимча равишда, иштирокчиларга эксперимент билан боғлиқ бўлган бир қатор тест, назарий саволларга жавоб бериш таклиф этилади. Одатда, меҳнат тақсимоти (топшириқлар) шу 3 кишидан иборат жамоага бўлинади: бири асбоб-ускуналар билан ишлайди, бошқаси назарияни ҳисоблаш билан машғул бўлади, учинчиси эса, тестларни ечиш вазифаларни бажарадилар.

🥉Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: 2019-йилдаги олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоасидан Муҳаммадризо Мажидов бронза медаль совриндори деб топилди.
Ушбу олимпиада барча жалб қилинган ўқувчиларнинг жамоавий ҳаракатлари натижаси бўлиши керак. Ушбу танловнинг мақсади ўқувчиларни ёшлигиданоқ табиий фанлар ихлосмандлари қаторига жалб қилишдир. Бундан ташқари, у илмий ишларда устунликка эришишга ёрдам беради ва мукофотлайди ҳамда иқтидорли ўқувчиларни табиий фанлар бўйича иқтидорларини янада ривожлантиришга рағбатлантиради.

Қуйида 2019 йилда бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳа тақдим этилади:
https://youtu.be/pMoEMerh3p8

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/olimpdep
☝️#Халқаро_олимпиада #IBO #Departament
Халқаро биология олимпиадаси
(International Biology Olympiad)
15 ёшдан кичик ва 20 ёшдан катта бўлмаган мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили биология фанидан ўтказиладиган нуфузли халқаро олимпиада ҳисобланади.
Олимпиадада иштирок этиш учун ҳар бир давлатдан 4 нафар иштирокчи ва 2 нафар жамоа раҳбаридан иборат миллий терма жамоа шакллантирилади ва одатда мазкур 4 нафар ўқувчилар шу давлатнинг миллий олимпиадаси ғолиблари орасидан сараланади. Ушбу олимпиада 1990 йилдан бери ҳар йили июль ойида турли давлатларда ўтказиб келинмоқда. Илк маротаба олимпиада Чехословакия давлатида ўтказилган ва унда 6 нафар терма жамоа иштирок этган. Бугунги кунга келиб олимпиадада 80 га яқин турли мамлакат терма жамоалари мунтазам қатнашиб келмоқда. 2019 йилда Халқаро биология олимпиадаси Венгриянинг Сегет шаҳрида бўлиб ўтди. Бу йилги 31- Халқаро биология олимпиадаси (IBO) 2020 йил 3-11 июль кунлари Япониянинг Нагасаки шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
🇺🇿 Ўзбекистон иштироки: Ўзбекистон терма жамоаси 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда.
📄Назорат материаллари: Олимпиаданинг расмий тили - бу инглиз тилидир. Ташкилий қўмита томонидан тайёрланган назорат материаллари ва баҳолаш мезонлари барча терма жамоалар раҳбарлари олдида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.
Барча иштирокчилар индивидуал тартибда баҳоланади. Олимпиадада биологиянинг бир неча асосий йўналишлари: ҳужайра биологияси, молекуляр биология, ўсимлик анатомияси ва физиологияси, ҳайвонлар ва одамларнинг анатомияси ва физиологияси, этология, генетика ва эволюция, экология, биосистематикадан синовлар ўтказилади.
Олимпиада 2 босқичда ўтказилади:
👉1-босқич - амалий-лаборатория топшириқлари.
👉2-босқич - назарий саволлар.
Жорий йилги IBO-2020 халқаро биология олимпиадасида назорат материаллари қуйидаги тартибда берилиши белгиланган:
👉1-босқичда биологиянинг қуйидаги 3 та йўналишига оид:
а) Ҳайвонлар физиологияси, гистологияси ва ривожланиш биологияси (3 соат); б) Ўсимликлар биологияси (1,5 соат); в) Биоинформатика (1,5 соат) амалий-лаборатория топшириқлари ўтказилади.
👉2-босқичда бериладиган барча назарий саволлар биологиянинг асосий йўналишига асосланади ва бу босқичда ўқувчиларнинг биология фанига оид билимларидан ташқари чуқур мантиқий фикрлаш, кучли математик ҳисоблаш малакалари синовдан ўтказилади.
Олимпиада 2 кун мобайнида ўтказилиб, ҳар бир босқич учун 6 соатдан вақт ажратилади. Ғолиб ва совриндорлар баллар кетма-кетлигида аниқланади. Жами иштирокчиларнинг 10 фоизи олтин, қолган 20 фоизи кумуш, қолган 30 фоизи бронза медалларига сазовор бўладилар.
💵 Рағбатлантириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорига асосан ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотлари (ҳамда устамалар) берилиши белгиланган.
🥈🥉Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: Терма жамоамиз 1997-2018 йилларда жами 1 та кумуш, 5 та бронза медалларни қўлга киритган бўлса, биргина 2019 йилнинг ўзида Ўзбекистон тарихида биринчи марта мазкур олимпиадада бирданига 3 та бронза медаль қўлга киритилди.
Бу албатта Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга билдирган ишончининг ижобий натижасидир. Юртимиз ифтихорлари: Худойбердиев Шароф (БРОНЗА, 1997, Ашхобод, Туркманистон); Худойбердиев Шароф (БРОНЗА, 1998, Киль, Германия); Қосимов (БРОНЗА, 1998, Киль, Германия); Алиев Алишер (БРОНЗА, 1999, Уппсала, Швеция); Аширов Азиз (БРОНЗА, 2000, Анталия, Туркия); Тургунов Жахонгир (БРОНЗА, 2000, Анталия, Туркия); Алиев Алишер (КУМУШ, 2000, Анталия, Туркия); Қудратова Хосиятхон (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия); Эгамов Хусен (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия); Валижонова Саида (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия)
Қуйида 2019 йилда Венгриянинг Сегет шаҳрида бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз: https://youtu.be/HEMKDZQ-wl0 Каналга уланиш: 👇
https://t.me/olimpdep
🇺🇿“Билимдон ватанпарвар” олимпиадаси бошланди
Бугун Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамкорлигида “Билимдон ватанпарвар” республика фан олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу олимпиада Ўзбекистон Республикаси куч тузилмаларига қарашли “Темурбеклар мактаби” ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилмоқда. Мазкур олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги 4306-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилмоқда. Олимпиада бир босқичда Республика миқёсида ўтказилади. Ҳар бир мактаб (лицей)дан 9 нафар иштирокчилар қатнашади. Иштирокчилар тарих, математика ва физика фанларидан ўз билимларини синаб кўришади. Олимпиада натижаларига кўра хар бир фан йўналишида 3 нафардан ғолиблар аниқланади. Олимпиадада 1-ўринни🥇 эгаллаган ўқувчиларга компьютер жамланмаси, 2-ўрин 🥈соҳибларига телевизор, 3-ўрин 🥉соҳибларига ноутбук ва бошқа совғалар тақдим этилади.
“Онлайн олимпиадаларни ташкил этиш ва иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантириш” ахборот тизими – olympiad.uzedu.uz тақдимот маросими

https://www.facebook.com/uzedu/videos/658922098245875/

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Онлайн олимпиадаларини ташкил этиш ва иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантириш ахборот тизими ишга туширилди
https://www.uzedu.uz/uz/onlayn-olimpiadalarini-tashkil-etish-axborot-tizimi-ishga-tusirildi

МНО запустило информационную систему проведения онлайн-олимпиад и формирования базы данных одаренных учеников
https://www.uzedu.uz/ru/onlayn-olimpiadalarini-tashkil-etish-axborot-tizimi-ishga-tusirildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
☝️#Халқаро_олимпиада #IPhO #Departament Халқаро физика олимпиадаси
(International Physics Olympiad, IPhO)
20 ёшдан катта бўлмаган мактаб ва академик лицейларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган халқаро фан олимпиадасидир.
Олимпиадада иштирок этиш учун ҳар бир давлат 5 нафар иштирокчи ва 2 нафар жамоа раҳбаридан иборат миллий терма жамоани шакллантиради. Мазкур 5 нафар ўқувчилар ўз давлатида миллий олимпиада ғолиблари ичидан сараланади. Олимпиада 1967 йилдан бери турли давлатларда ўтказиб келинмоқда. Илк маротаба олимпиада Польша давлатида ўтказилган. Бугунги кунга келиб, унда 5 қитъанинг 90 га яқин турли мамлакат терма жамоалари мунтазам қатнашиб келмоқда. 2019 йилда Халқаро физика олимпиадаси Исроилнинг Тель-Aвив шаҳрида бўлиб ўтган бўлса, 2020 йилда 51-Халқаро физика олимпиадаси IPhO-2020 июль ойида Литвада ўтказилади.
📄Назорат материаллари: Олимпиаданинг расмий тили - бу инглиз тилидир. Ташкилий қўмита томонидан тайёрланган назорат материаллари ва баҳолаш мезонлари барча терма жамоалар раҳбарлари олдида муҳокама қилинади ва тасдиқланади. Шундан сўнг, терма жамоаларнинг раҳбарлари назорат материалларини ўзларининг давлат тилларига таржима қиладилар.
Олимпиада 2 босқичда ўтказилади:
👉1-босқич: амалий-лаборатория топшириқлари.
👉2-босқич: назарий саволлар.
Ҳар бир босқич учун 5 соат вақт берилади.
Барча иштирокчилар индивидуал тартибда баҳоланади. Ғолиб ва совриндорлар баллар кетма-кетлигида аниқланади. Жами иштирокчиларнинг 8 фоизигача олтин, қолган 17 фоизигача кумуш, қолган 25 фоизигача бронза медаллари топширилади.
🥉🇺🇿Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: Терма жамоамизда ҳозирча битта бронза медаль бор. Ушбу медаль 2018 йил Португалиянинг, Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган олимпиадада Ҳофизов Умиджон томонидан қўлга киритилган.
Ушбу олимпиада бўйича келажакдаги мақсадларимиз мактаб ўқувчиларининг тайёргарликларини тўғри ташкил қилиб, медаллар нуфузини яхшилашдан иборат.
💵 Рағбатлантириш: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорига асосан ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотлари (ҳамда устамалар) берилиши белгиланган.
Қуйида 2019 йилда Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз: https://youtu.be/D4jkvtSh088 Каналга уланиш: 👇
https://t.me/olimpdep
☝️#Xalqaro_olimpiada #IPhO #Bilasizmi Xalqaro fizika olimpiadasi
(International Physics Olympiad, IPhO)
20 yoshdan katta boʼlmagan yuqori sinf oʼquvchilari oʼrtasida har yili oʼtkaziladigan nufuzli xalqaro fan olimpiadasi.
Olimpiadada ishtirok etish uchun har bir davlat 5 nafar ishtirokchi va 2 nafar jamoa rahbaridan iborat milliy terma jamoani shakllantiradi. Mazkur 5 nafar oʼquvchilar oʼz davlatida milliy olimpiada gʼoliblari ichidan saralanadi. Olimpiada 1967 yildan buyon turli davlatlarda oʼtkazib kelinmoqda. Ilk marotaba olimpiada Polsha davlatida oʼtkazilgan. Bugungi kunga kelib unda 5 qit'aning 90 ga yaqin turli mamlakat terma jamoalari muntazam qatnashib kelmoqda. 2019 yilda Xalqaro fizika olimpiadasi Isroilning Tel-Aviv shahrida boʼlib oʼtgan boʼlsa, 2020 yilda 51-Xalqaro fizika olimpiadasi iyul oyida Litvada oʼtkaziladi.
📄 Nazorat materiallari: Olimpiadaning rasmiy tili - bu ingliz tilidir. Tashkiliy qoʼmita tomonidan tayyorlangan nazorat materiallari va baholash mezonlari barcha terma jamoalar rahbarlari oldida muhokama qilinadi va tasdiqlanadi. Shundan soʼng, terma jamoalarning rahbarlari nazorat materiallarini oʼzlarining davlat tillariga tarjima qiladilar.
Olimpiada 2 bosqichda oʼtkaziladi:
👉1-bosqich: amaliy-laboratoriya topshiriqlari.
👉2-bosqich: nazariy savollar.
Xar bir bosqich uchun 5 soat vaqt beriladi.
Barcha ishtirokchilar individual tartibda baholanadi. Gʼolib va sovrindorlar ballar ketma-ketligida aniqlanadi. Jami ishtirokchilarning 8 foiziga oltin, 17 foiziga kumush, qolgan 25 foiziga bronza medallari topshiriladi.
🥉🇺🇿Oʼzbekiston terma jamoasi natijalari: Terma jamoamizda hozircha bitta bronza medal bor. Ushbu medal 2018 yil Portugaliya davlati, Lissabon shahrida boʼlib oʼtgan olimpiadada Hofizov Umidjon tomonidan qoʼlga kiritilgan.
Ushbu olimpiada boʼyicha kelajakdagi maqsadlarimiz maktab oʼquvchilarini tayyorgarliklarini toʼgʼri tashkil qilib, medallar nufuzini yaxshilashdan iborat.
💵 Ragʼbatlantirish: Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 3 maydagi “Iqtidorli yoshlarni aniqlash va yuqori malakali kadrlar tayyorlashning uzluksiz tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʼgʼrisida”gi PQ-4306-sonli qaroriga asosan ushbu xalqaro olimpiadada gʼolib boʼlgan oʼquvchilar, ularning oʼqituvchilari uchun pul mukofotlari (hamda ustamalar) berilishi belgilangan.
Quyida 2019 yilda Isroilning Tel-Аviv shahrida boʼlib oʼtgan olimpiadadan videolavhani taqdim etamiz: https://youtu.be/D4jkvtSh088 Kanalga ulanish: 👇
https://t.me/olimpdep