#Бизнинг #амалдорлар
“АСЛ ВАТАНПАРВАРЛАР”
Бизнинг амалдорлар алиииф, лааам, мииимга-
Тиши ўтмас, аммо қонун тўқийди!
Боласи Лондонга истаса Римга,
Истаса Парижга бориб ўқийди!
Бемор бўлса элтар “темир қуш”лар хам,
Эринмай осмонга хаволангани.
Хохласа Хитойга, хохласа Ҳиндга,
Хохласа Тибетга даволангани!
Харид айлар кўп-кўп ва қўша-қўша,
Ахир не деган гап қиммат туради?
Кўзласа Амриқо кўзласа Польша,
Кўзласа Берлинда қаср қуради!
Биздан сўрамайди, бир муштумзўрга-
Қўяр бўлса агар дилдан ихлосин.
Харид айлар уни чиқариб тўрга,
Миллион долларга кийган либосин!
Истаса Бельгия, истаса Москов,
Истаса Кавказда ўтар ёшлиги.
Истаса масжидмас борадир черков,
Истаса олур ҳинд ватандошлигин!
То айланмас экан тулпорга қўйлар,
Итнинг тижорати қандоқ синади?
Биз эшак минган чоғ сурганча ўйлар,
Бизнинг амалдорлар туя минади!
Асло қилманг шубҳа, айламанг гумон,
Бизнинг амалдорлар қудратига сиз.
Истаса судьяни, истаса посбон,
Хохласа қонунни чўктиради тиз!
Кўрмаганман бизнинг амалдорлар ҳеч,
Исрофдан харомдан қочганлигини.
Бахтдан ўлсам керак эртами ё кеч,
Кўрсам мадрасалар очганлигини.
Истаса Мадонна улар-чун сайрар,
Истаса Юлдузхон, истаса “Ялла”.
Керак бўлса улар хизматин айлар,
Бир ёнда Шакира бир ёнда Алла!
Истаган режасин қўрқмасдан тузар,
Хақдан қўрқмай бериб халққа озорни.
Истаса бозорни кечаси бузар,
Истаса хайдатиб ташлар мозорни.
Гарчи амалдорга халқ қадри бир пул,
Гарчанд Ватан учун тикмаслар жонни.
Улар хожа бўлгач бизлар эса қул,
Улар жуда севар Ўзбекистонни!
Асли халқдан кўра итлари тўқдир,
Балки ишонмасдир бу гапга кўплар.
Хорижда уй қуриб, хорижда ўқир,
Аммо бор бойлигин Ватанда тўплар!
©️ Абдураҳмон Мешаян.
*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
“АСЛ ВАТАНПАРВАРЛАР”
Бизнинг амалдорлар алиииф, лааам, мииимга-
Тиши ўтмас, аммо қонун тўқийди!
Боласи Лондонга истаса Римга,
Истаса Парижга бориб ўқийди!
Бемор бўлса элтар “темир қуш”лар хам,
Эринмай осмонга хаволангани.
Хохласа Хитойга, хохласа Ҳиндга,
Хохласа Тибетга даволангани!
Харид айлар кўп-кўп ва қўша-қўша,
Ахир не деган гап қиммат туради?
Кўзласа Амриқо кўзласа Польша,
Кўзласа Берлинда қаср қуради!
Биздан сўрамайди, бир муштумзўрга-
Қўяр бўлса агар дилдан ихлосин.
Харид айлар уни чиқариб тўрга,
Миллион долларга кийган либосин!
Истаса Бельгия, истаса Москов,
Истаса Кавказда ўтар ёшлиги.
Истаса масжидмас борадир черков,
Истаса олур ҳинд ватандошлигин!
То айланмас экан тулпорга қўйлар,
Итнинг тижорати қандоқ синади?
Биз эшак минган чоғ сурганча ўйлар,
Бизнинг амалдорлар туя минади!
Асло қилманг шубҳа, айламанг гумон,
Бизнинг амалдорлар қудратига сиз.
Истаса судьяни, истаса посбон,
Хохласа қонунни чўктиради тиз!
Кўрмаганман бизнинг амалдорлар ҳеч,
Исрофдан харомдан қочганлигини.
Бахтдан ўлсам керак эртами ё кеч,
Кўрсам мадрасалар очганлигини.
Истаса Мадонна улар-чун сайрар,
Истаса Юлдузхон, истаса “Ялла”.
Керак бўлса улар хизматин айлар,
Бир ёнда Шакира бир ёнда Алла!
Истаган режасин қўрқмасдан тузар,
Хақдан қўрқмай бериб халққа озорни.
Истаса бозорни кечаси бузар,
Истаса хайдатиб ташлар мозорни.
Гарчи амалдорга халқ қадри бир пул,
Гарчанд Ватан учун тикмаслар жонни.
Улар хожа бўлгач бизлар эса қул,
Улар жуда севар Ўзбекистонни!
Асли халқдан кўра итлари тўқдир,
Балки ишонмасдир бу гапга кўплар.
Хорижда уй қуриб, хорижда ўқир,
Аммо бор бойлигин Ватанда тўплар!
©️ Абдураҳмон Мешаян.
*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq