Олимжон Ўсаров
1.52K subscribers
1.61K photos
457 videos
2 files
1.45K links
Журналист ва ҳуқуқшунос Олимжон Ўсаровнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!
Download Telegram
Шу таклифга нима дейсиз?

Кеча Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг биринчи мажлиси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги фармонида берилган топшириқлар ижроси таҳлили ҳамда Қўмитанинг жорий йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ҳамда Экспертлар гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Камина ҳам Экспертлар гуруҳига аъзо бўлдим.
Фурсатдан фойдаланиб, қўмитага битта амалий таклиф киритдим. Ўйлайманки, бу таклиф амалга оширилса, ҳам қўмита фаолияти самарадорлигига, ҳам журналист ва блогерлар қўмитанинг яқин кўмакчисига айланишига ҳисса қўшади.

Маълумки, деярли ҳар куни жойлардаги муаммолар ҳақида ОАВда танқидий, таҳлилий мақолалар ёритилмоқда. Бироқ тегишли вазирлик, ҳокимлик ва идоралар томонидан кўпинча бу чиқишларга, айниқса, босма нашрлардаги танқидий материалларга жиддий эътибор қаратилмайди, муносабат билдирилмайди. Агар қўмита ҳафтада ёки ўн кунда бир марта (агар ҳамкорлик таклиф этилса, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бунга тайёр) ОАВдаги мана шундай танқидий чиқишларга ва унда кўтарилган муаммоларга мутассадилар эътибор қаратгани ёки йўқлигини ўрганиб боришни йўлга қўйса, Президентимиз фармонида белгиланган кўплаб вазифалар ижросига кўмак берган бўларди.

Шу таклифга нима дейсиз?

📲 https://t.me/olimjon_usarov
Президент матбуот котибининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингидан фотосуратлар

Фотографии с очередного брифинга пресс-секретаря Президента для представителей средств массовой информации

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Jurnalistlar.uz
💥Диққат, эълон!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси журналист ва блогерларни 2021 йилнинг 14 июль куни соат 12:00 да Миллий матбуот марказида ўтказадиган “Миллий журналистика: ютуқ ва муаммолар таҳлили” мавзусидаги матбуот анжуманига таклиф этади.

☎️ +998 99 870 52 39
📧info@journalist.uz

Бизни кузатиб боринг👇
Sayt | Telegram | Instagram | YouTube
И снова «Здравствуй, Узбекистан!», или новые встречи под палящим солнцем

Накануне своего отъезда из Ташкента в Пресс-центре на улице Алишера Навои, 16 по инициативе новоизбранного Председателя Творческого союза журналистов Узбекистана Олимжона Усарова была проведена моя встреча с представителями узбекской прессы и читателями.

Она была приурочена к выходу в издательстве «Узбекистон» двух моих книг: «Шароф Рашидов: Хаёт ва мамот» (на узбекском языке») и «Шараф Рашидов: Жизнь и судьба» (на русском языке). Модератором этой встречи был мой хороший друг – известный узбекистанский журналист Рахимжан Султанов, по инициативе которого и стало возможным издание этих книг в Узбекистане.
✍️ Фёдор РАЗЗАКОВ

Подробнее: https://nuz.uz/sobytiya/1203256-i-snova-zdravstvuj-uzbekistan-ili-novye-vstrechi-pod-palyashhim-solnczem.html

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

"Салом Ўзбекистон!" ёки жазирама қуёш остидаги янги учрашувлар

...Тошкентдан кетишим арафасида, Алишер Навоий кўчасида жойлашган Матбуот марказида, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг янги сайланган раиси Олимжон Ўсаров ташаббуси билан ўзбек матбуоти вакиллари ва ўқувчилар билан учрашувим бўлиб ўтди.

Бу менинг "Ўзбекистон" нашриётида иккита “Шароф Рашидов: Ҳаёт ва мамот” номи билан ўзбек тилида ва “Шараф Рашидов: Жизнь и судьба” номи билан рус тилида нашр қилинган китобларим тақдимотига тўғри келди. Ушбу йиғилиш модератори менинг дўстим - таниқли ўзбек журналисти Рахимжон Султонов ташаббуси билан ушбу китобларни Ўзбекистонда нашр этиш имконияти пайдо бўлди.

Россиялик тарихчи ва адиб Фёдор Раззоқовнинг Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари билан батафсил: https://nuz.uz/sobytiya/1203256-i-snova-zdravstvuj-uzbekistan-ili-novye-vstrechi-pod-palyashhim-solnczem.html

📲 https://t.me/olimjon_usarov
#Муносабат

ЮРТИМИЗДА МАТБУОТГА ЭЪТИБОР БУГУНГИДАЙ ЮҚОРИ БЎЛМАГАН

Шубҳасиз, журналистика ҳам бошқа соҳалар каби заҳматли меҳнатни талаб этади. Бу меҳнат биринчи галда ҳамиша одамлар дарду ташвишига шерик бўлиш, уларнинг қувончи ташвишини ўзиники деб билишни тақозо этади. Бунинг учун эса бутун ҳаётинг, истеъдодинг, орттирган тажрибангни қоғоз-қалам, сўз ихтиёрига беришинг зарур бўлади. Ҳақиқий журналист ўқишдан, ўрганишдан, қаламни чархлашдан, ўзини ўзи “таҳрир” қилишдан, ўзига нисбатан танқидий муносабатда бўлишдан чарчамаслиги керак. Ана шундагина журналистнинг қадри баланд бўлади, эл-юрт эъзозида бўлади.

Олимжон ЎСАРОВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

Батафсил:
https://journalist.uz/n/23897

📲 https://t.me/olimjon_usarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Журналистларга дахлсизлик бериш ҳақидаги таклиф Парламентда кўриб чиқилади

📲 https://t.me/olimjon_usarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бир гуруҳ журналистларга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонлари топширилди

📲 https://t.me/olimjon_usarov
Америкалик экспертлар ва журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция доирасида учрашув ва анжуманлар давом этмоқда.

Бугун АОКАда АҚШ Солиқ ва инвестициялар бўйича Марказ Президенти Дэниэл Уитт ва "Хэритэж Фаундэйшен" таҳлилий маркази эксперти Ариэль Коэн — Журналистлар ижодий уюшмаси ва ОАВ вакиллари билан учрашди.

Америкалик экспертлар АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари, глобал иқтисодий жараёнлар, пандемия шароитида дунё миқёсидаги ижтимоий-сиёсий воқеликлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

📲 https://t.me/olimjon_usarov
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Таъзия

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таниқли журналист, АОКА бўлим бошлиғи
Жавоҳир Қудратовнинг
вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Жавоҳир Қудратов 1983 йил Шаҳрисабз туманида туғилган.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган.

Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, “Қашқадарё” – “Новости Кашкадарьи” газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бир қатор ташкилотларда масъул лавозимларда ишлаган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Шавкат Мирзиёев: Нам вместе предстоит превратить Центральную и Южную Азию и весь наш Евразийский континент в стабильное, экономически развитое и процветающее пространство.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Миллий журналистика: ютуқ ва муаммолар таҳлили" мавзусидаги матбуот анжуманида тилга олинган муҳим масалалар:

02:07 Газеталарнинг адади ошди;

02:29 Сурхондарёдаги энг кам ададли туман нашри кўпчилик вилоят газеталарининг ададидан юқори;

10:20 “Масъулиятли муассис” ва “Масъулиятсиз муассис” номинацияларини жорий этиш таклиф қилинди;

12:12 “Энг улуғ, энг азиз” республика танловини ўтказиш ҳақида;

13:15 Журналист дахлсизлиги масаласи;

16:00 "Ютуқли газета" акцияси ҳақида;

16:30 “Муштум” ва “Ўзбекистон матбуоти” журналларини қайта тиклаш зарурияти ҳақида;

17:25 Yurida-Orfo дастури барча таҳририятларга ўрнатиб берилади;

19:59 Олий Мажлис Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг вазифалари тўғрисида;

34:33 Жамоат эшитувларини соҳалар йўналишида амалга ошириш ва дастлабки эшитувларни ОАВ вакиллари билан амалга ошириш таклиф этилди;

44:48 Уюшмага аъзолик тартиби ҳақида.

📲 https://t.me/olimjon_usarov
🗞 "Оила даврасида" нашри негизида "Oila va TABIAT" ижтимоий-сиёсий, экологик газетаси ташкил этилди. Унда табиатни муҳофаза қилиш ва асраш, экологик муаммолар, экомаданият каби мавзуларга доир долзарб мақолалар, танқидий-таҳлилий материаллар бериб борилади.

Мазкур газета Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий ғояларини кенг жамоатчиликка етказувчи асосий нашри ҳисобланади.

Газетанинг илк сони А-3 формат, 12 саҳифа, 21 350 та нусхада чоп этилди.

📲 https://t.me/olimjon_usarov
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter