Ogoh.uz | Rasmiy kanal
10.5K subscribers
15.7K photos
1.75K videos
20 files
19.9K links
Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий порталининг расмий канали!

✔️ Энг янги хабарлар ва ахборотлар;
✔️ Қизиқарли видеоматериаллар;
✔️ Долзарб мавзулар таҳлили.

⚡️Янгиликларнинг live тасмаси – @ogohlive
📬 Мурожаат қилинг: @Ogohga_yoz_bot
Download Telegram
Кореялик аёл орадан 44 йил ўтиб қизини топди. Энди у Корея ҳукуматини судга бермоқчи

У сўнгги йилларда мамлакатнинг халқаро бола асраб олиш дастурида фирибгарлик, ноқонуний фарзанд асраб олиш, одам ўғирлаш ва одам савдоси каби даҳшатли айбловлар билан чиққан юзлаб инсонларнинг бири ҳисобланади.

Батафсил: https://ogoh.uz/81149/

https://t.me/ogohuzofficial
«S&P» агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги кутилмасини «ижобий» баҳолади

Маълумот учун, 2025 йил бошидан «S&P» томонидан 10 та мамлакатнинг (Португалия, Саудия Арабистони, Албания ва б.) рейтинг баҳоси/кутилмаси оширилган ва 13 та мамлакатники пасайтирилган.

Батафсил: https://ogoh.uz/81158/

https://t.me/ogohuzofficial
Солиқ идоралари ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати солиқ идораларининг айрим мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Улар “Барқарорлик рейтинги” дастуридаги маълумотларни сохталаштириб, 18 та корхонага сунъий баҳолар қўйиш орқали 82 млрд сўм ҚҚСни ноқонуний равишда бюджетдан қайтаришда айбланмоқда.

Жиноят иши доирасида Солиқ қўмитаси ходимлари, хусусий корхона директори ва бошқалар терговга жалб қилинди. Уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тинтув пайтида йирик суммада пул, автомашиналар, электрон сигаретлар ва бошқа ашёвий далиллар олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

https://t.me/ogohuzofficial
Ёшлар қўлида смартфон эмас, китоб бўлсин!

Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов бу борада жиддий ташаббусни илгари сурди – «Ҳар мактабга 100 китоб».

Батафсил: https://ogoh.uz/81162/

https://t.me/ogohuzofficial
24 май куни соат 18:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Отчопар кўчасида жойлашган ошхоналардан бирида ёнғин юз берди.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан етиб борди.

Ёнғин ҳақидаги хабар ФВБга соат 18:40 да келиб тушган бўлса, қутқарувчилар 18:48 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин қисқа фурсатда – соат 18:55 да тўлиқ бартараф этилди.

Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Айни пайтда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тошкент шаҳар ФВБ фуқароларга мурожаат қилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишни яна бир бор эслатмоқда.

https://t.me/ogohuzofficial
#Диққат

Ерга кучли магнит бўрони ёпирилади


Келгуси ҳафта Ер атмосферасига кучли магнит бўрони таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Мутахассислар хабарига кўра, 28-майдан 31-майгача бўлган даврда магнит фаоллиги юқори даражага чиқади.

Бу ҳолат айниқса об-ҳаво таъсирчан инсонлар учун бош оғриғи, уйқусизлик, холсизлик ва асабийлашиш каби аломатларни келтириб чиқариши мумкин.

Тавсиялар:

▫️Жисмоний ва руҳий зўриқишдан сақланинг
▫️Етарлича сув истеъмол қилинг
▫️Яхши дам олишга ҳаракат қилинг
▫️Кофеин ва оғир овқатдан узоқлашинг
▫️Магнит бўронлари нафақат инсон соғлиғига, балки технология ва алоқа тизимларига ҳам таъсир этиши мумкин.

https://t.me/ogohuzofficial
4 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 24,6 млрд АҚШ долларига етди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млрд АҚШ долларига ёки 16,3 % га ошган.

Батафсил: https://ogoh.uz/81167/

https://t.me/ogohuzofficial
Илoн Маск сиёсатдан кетишга қарор қилди

У 2024 йилги президентлик кампаниясида Трампнинг энг йирик донорларидан бири бўлиб, кампанияга 250 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Батафсил: https://ogoh.uz/81171/

https://t.me/ogohuzofficial
​​Тафаккур вақти:

Тешик чўнтак


Бир камбағал киши бор эди. У доим ўзининг камбағаллигидан нолиб юрарди. Бир куни доно бир қария унга: "Болам, сенинг чўнтагинг тешик, шунинг учун ҳеч нарса турмайди", деди.

Камбағал киши ҳайрон бўлиб: "Ахир менинг чўнтагим бутун-ку?" деди.

Қария табассум қилди: "Сенинг чўнтагинг ҳасад, ношукрлик ва дангасалик билан тешилган. Токи бу тешикларни ямамас экансан, ҳеч қандай бойлик сенда турмайди".

https://t.me/ogohuzofficial
Ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган “уддабуронлар” қўлга олинди

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил: https://ogoh.uz/81175/

https://t.me/ogohuzofficial
Саудия Арабистони 9 йилдан сўнг Эрондан ҳаж парвозларини тиклади

2025 йил май ойида Саудия Арабистонининг «Flynas» авиакомпанияси қарийб 10 йиллик танаффусдан сўнг Эрондан ҳаж парвозларини қайта тиклади. Бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашуви натижасида амалга оширилди. Бу хақда IRAN FRONT PAGE хабар берди.

«Flynas» Теҳрондаги Имам «Хумайний» халқаро аэропорти ва Машҳад аэропортидан ҳаж зиёрати учун рейсларни амалга оширмоқда.  2025 йилги ҳаж мавсуми давомида «Flynas» 224 та рейс орқали 37 000 нафар эронлик зиёратчини ташиши режалаштирилган.

Маълумот учун, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар 2016 йилдаги сиёсий зиддият сабаб тўхтатилган эди.

https://t.me/ogohuzofficial
Маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарималар камайтирилади

2026 йил 1 январдан бошлаб, мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда аввалига қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади.

2-марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда, жарима охирги чоракдаги соф тушумнинг 0,2%идан бошланади.

Ҳозирда маркировка қоидаларини бузилса, охирги чоракдаги соф тушум миқдорининг 2%и даражасида жаримага тортилади.

https://t.me/ogohuzofficial
Сайҳунобод туманида қудуқ тозалаш пайтида уч киши ҳалок бўлди

22 май куни Сайҳунобод тумани “Дўстлик” маҳалласининг Ширин кўчасидаги хонадонда 66 ёшли эркак қудуқ тозалаш вақтида заҳарли газдан нафас олиб вафот этди.

Уни қутқариш мақсадида қудуққа тушган 38 ёшли ўғли ва 45 ёшли қўшниси ҳам газдан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди. Яна икки киши — 25 ва 48 ёшли эркаклар заҳарли газ таъсирида ҳушини йўқотди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан улар қудуқдан чиқарилди. Ҳушини йўқотган икки киши тиббий ёрдамдан сўнг Сайҳунобод туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилди.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/ogohuzofficial
Миллий брендлар халқаро майдонга олиб чиқилади

Эндиликда миллий брендларни кўпайтириш ва мавжудларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу хақда Президент видеселектор йиғилишида маълум қилди.

Шу мақсадда миллий брендларни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган махсус компания ташкил этилиши белгиланмоқда.

Янги компания қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

– хориждан бренд-менежерлар, дизайнерлар, маркетологлар ва пиар-мутахассисларни жалб этади;

– халқаро сертификатга эга, юқори сифатли ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган камида 50 та маҳаллий маҳсулотни танлаб олади;

– ушбу маҳсулотларга махсус сифат белгисини бериб, уларнинг брендини жаҳонга танитиш мақсадида кенг кўламли тарғибот кампаниясини бошлайди.

Мазкур ташаббус маҳаллий маҳсулотларнинг глобал рақобатда ўз ўрнини топишига хизмат қилиши кутилмоқда.

https://t.me/ogohuzofficial
Ҳажда элликбошилик қилаётган ўзбекистонлик имом вафот этди

Жорий йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга элликбошилик қилаётган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Ракат жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди. Бу ҳақда масжиднинг Телеграм-каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, имом Мадинада бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва бугун, 26 май куни тонгда вафот этган.

“Мадинада бугун, хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширдилар. Илмли, илмига амал қилган инсон эдилар. Яқинларига, шогирдларига, оила аъзоларига сабр берсин”, дейилади хабарда.

Ҳозирча имомнинг вафотининг аниқ сабаблари маълум эмас.

Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён Ракат масжиди имом-хатиби эди. Бунга қадар Олмазордаги Имом Термизий масжидида имом-хатиб бўлган.

https://t.me/ogohuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

“Қамчиқ” довонида Ҳоwо русумли юк автомашинаси йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.

Юк машинаси махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида хандақдан чиқариб олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

https://t.me/ogohuzofficial
Германияда 600 мингдан ортиқ киши сурункали чарчоқ синдромидан азият чекмоқда

Касаллик билан яшаётган Ларисанинг айтишича, у ҳар бир кунини “жанг” деб атайди — ва бу жангларда доимий равишда мағлуб бўлади.

Батафсил: https://ogoh.uz/81179/

https://t.me/ogohuzofficial
Польшада 2100 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда

Польшага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилгандан сўнг, у ердан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони 7 баробарга ошган.

Батафсил: https://ogoh.uz/81183/

https://t.me/ogohuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макрон Вьетнам сафарида хотинидан шапалоқ еди

Ижтимоий тармоқларда Франция президенти ва унинг рафиқаси билан боғлиқ ҳолат акс этган видео пайдо бўлди.

Кадрларда Брижит Макрон гўёки президентнинг юзига кафти билан текканини кўриш мумкин, кўпчилик буни шапалоқ деб талқин қилган. Ҳодисадан сўнг президент Брижитга қўлини узатди, бироқ у самолёт трапидан ёрдамсиз тушишга қарор қилди.

Елисей саройи бу миш-мишларни рад этиб, бу ўзаро «ҳазил» эканини айтиб, вазиятни ўз меъёридан чиқариб юбормасликка чақирди. Бироқ видео ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, кўплаб муҳокама ва тахминларга сабаб бўлди.

https://t.me/ogohuzofficial
Давлат идораларининг автомобиль харидлари: хизматми ёки ҳашамат?

Рейтингда, шунингдек, GWM Wingle 7 пикапи, Chevrolet Monza седани ва JAC M3 минивени каби бошқа турдаги автомобиллар ҳам мавжуд. Харид қилинган автомобиллар орасида оддий седандан тортиб пикап ва минивенгача бўлган моделларнинг учраши давлат идораларининг эҳтиёжлари қанчалик ранг-баранг эканини кўрсатади.

Батафсил: https://ogoh.uz/81197/

https://t.me/ogohuzofficial