Odiljon Tojiyev
4.62K subscribers
192 photos
85 videos
177 links
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари,
Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиевнинг расмий канали

Sayt: www.parliament.gov.uz

Twitter: https://twitter.com/Odiljon_Tojiyev

Facebook: https://www.facebook.com/odiljon.tadjiev
Download Telegram
#ЁшларКуч #МенингКонституциям

Конституция ислоҳотларда аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этаяпти. Лекин, республика ёшлар ташкилотида узоқ вақт ишлаганим учунми, айнан, мана шу қатламнинг фаоллигидан алоҳида хурсанд бўлаяпман.

Хусусан, камина Олий Мажлисга сайланган Паркент тумани, умуман, Тошкент вилояти ёшларининг ниҳоятда фаол бўлаётганини эътироф этишни истардим.

Конституциявий комиссияга келиб тушган жами таклифларнинг 70 фоизи ёшлардан эканлиги янги авлоднинг тафаккур тарзи ҳуқуқий жабҳада жиддий ўзгаришларга мойиллигини билдиради.

👉 @odiljon_tojiyev
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ҲОЗИР ҚАЙСИ БОСҚИЧДА?

Конституциявий комиссия фаолияти юзасидан жамоатчиликда айрим саволлар пайдо бўлаётган экан. Хусусан, навбатдаги вазифалар, комиссиянинг ишлаш механизми бўйича такроран тушунтириш беришим ўринли, деб ўйлайман.

Конституциявий комиссия ўз низомига мувофиқ, фаолиятини давом эттирмоқда.

Конституциявий комиссия фаолиятининг
босқичлари:

Биринчи босқич – Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларни қабул қилиш, жамлаш ва таҳлил қилишни ташкиллаштириш;

Айни пайтда Конституциявий комиссия фаолиятининг биринчи босқичи якунига етди.

Иккинчи босқич – Парламент томонидан ишлаб чиқилган Янгиланган Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш.

Айни пайтда шу босқичдамиз ва умумхалқ муҳокамаси жараёни шу кунларда бошланади.

Учинчи босқич – умумхалқ муҳокамаси натижасида маромига етказилган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш.

👉 @odiljon_tojiyev
#Мурожаат #Менинг_Конституциям

УМУМХАЛҚ МУҲОКАМАСИ БОШЛАНМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, эртага – 25 июнь кунидан бошлаб, 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилади.

Қонун лойиҳасининг матни 25 июнь куни Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида ҳамда “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформасида эълон қилинади.

Шу боис Ватанимиз тарихида янги давр муқаррар равишда бошланаётган айни кунларда Конституциявий комиссия матбуот котиби сифатида юртимиздаги барча ОАВ ва блогерларга мурожаат йўлламоқчиман.

Ҳурматли журналист ва блогерлар!

Ўтган бир ой давомида ниҳоятда фаоллик билан Асосий қонунимизга оид таклифлар, фикрлар билдирдингиз. Бунинг учун сизларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Ўз навбатида, олдимизда турган навбатдаги жараёнларда сизларнинг мавзуни кенг ва атрофлича ёритиб боришингиз, таклиф ва ташаббуслар билан иштирок этишингизни кутамиз.

Сизнинг фикрингиз юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири учун муҳим бўлиб, мазкур жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз
.

* * * * * *

Эслатиб ўтаман: Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларни «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформаси, 1341 қисқа рақами орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Тошкент шаҳри, Бунёдкор шох кўчаси, 1-уй манзили бўйича юборишингиз ёки бевосита ўзингиз келган ҳолда тақдим этишингиз мумкин.

👉 @odiljon_tojiyev
#МенингКонституциям #Муҳокама

Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб чиқиб, айрим эътиборга молик статистик жиҳатларга тўхталмоқчиман. Аввало, бугунги кунгача энг кўп таклиф келиб тушган бўлимлар, боблар ва моддаларга эътибор қаратсак.
 
Конституция бўлимлари бўйича
 
Комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. Эътибор беринг, "Конституция ва қонуннинг устунлиги" деб номланган учинчи бўлимга 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. Демак, фуқароларимиз қонун мамлакатимизда янада устивор бўлиши ва бунда Асосий қонунда зарур кафолатлар кўпроқ берилишини истайди.  
 
Конституция боблари бўйича
 
Қомусимизнинг еттинчи, ўнинчи, йигирма биринчи бобларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жуда кўп таклифлар келиб тушган (умумий ҳисобда 6 минг 107 та). Масалан, "Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар" деб номланган VII бобга доир 2 минг 312 та таклиф келиб тушгани, сал чуқурроқ тафаккур қилинса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, давлатни ислоҳ қилишдаги иштироки юксалиб бораётганини кўрсатади.
 
Конституция моддалари бўйича
 
Моддалар бўйича қаралса, 90-моддага 4 минг 17 та, 24-моддага 1 минг 830 та, 41-моддага 1 минг 658 та таклиф келиб тушганини кўриш мумкин. Бу моддаларнинг мазмунига эътибор қаратиб, сўнгра фикр юритадиган бўлсак, аён бўладики, Ўзбекистон фуқаролари Асосий қонуннинг барча жиҳатларига фаол фуқаролик позицияларини билдиришмоқда. Масалан, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.
 
Мухтасар айтганда, бугунгача халқ томонидан билдирилган таклифларнинг статистикаси мана шундай. Албатта, бугундан эътиборан сўзлаш, муҳокама қилиш кампаниясига старт берилди. Ҳамма ўз фикрини билдириши лозим деб ўйлайман.

Унутманг, Сизнинг фикрларингиз мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар, Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари ўрганиб чиқади, асосли деб топилса, қабул қилинади ёки тегишли тартибда жавоб қайтарилади.

👉
@odiljon_tojiyev
Odiljon Tojiyev
#МенингКонституциям #Муҳокама Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб…
#МояКонституция #Обсуждение

Как уже сообщалось, с сегодняшнего дня началось всенародное обсуждение проекта Конституционного закона. Учитывая особый интерес общественности и блогеров к содержанию полученных предложений, я хотел бы остановиться на некоторых важных статистических аспектах. Прежде всего, акцентируем внимание на разделах, главах и статьях, по которым на сегодняшний день получено больше всего предложений.

По разделам Конституции

При анализе предложений, поступивших в Комиссию, наиболее часто предлагаемыми для внесения поправок являются второй, третий и пятый разделы. Только по внесению изменений и дополнений в пятый раздел поступило 6 302 предложения. Отметим, что в третий раздел под названием «Конституция и верховенство закона» поступило 5 717 предложений. Это означает, что наши граждане хотят, чтобы в стране было обеспечено верховенство закона и в Основном законе было предусмотрено больше гарантий.

По главам Конституции

Много предложений по внесению изменений и дополнений в Конституцию получено по VII, Х, ХХI главам (всего 6 107). Так, тот факт, что по главе VII «Личные права и свободы» поступило 2 312 предложений, свидетельствует о том, что, если подумать глубже, повышается правовая культура граждан, их участие в реформировании государства.

По статьям Конституции

По статье 90 получено 4 017 предложений, статье 24 — 1 830, статье 41 — 1 658. Если обратить внимание на содержание этих статей, а потом вдуматься, то станет ясно, что граждане Узбекистана выражают активную гражданскую позицию по всем аспектам Конституции. Так, 3029 предложений к статье 90 Конституции направлены на изменение срока избрания Президента на 7 или больше лет. Также большая часть из 1 658 предложений, поступивших по статье 41 Конституции, связана с введением нормы об «определении высокого статуса учителей и воспитателей, ограничении вмешательства в их деятельность».

В целом, статистика предложений граждан на сегодня выглядит таким образом. Конечно, с сегодняшнего дня дан старт кампании по всенародному обсуждению. Целесообразно, чтобы каждый выразил свое мнение.

Помните, независимо от содержания Вашего мнения, оно будет рассмотрено ответственными комитетами Законодательной палаты.

👉
@odiljon_tojiyev
#Қутлов #ОАВ #Матбуот

Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбдан, самимий муборакбод этаман.

"Журналист – давлат арбоби" деган эди ўз вақтида Шароф Рашидов. Ҳақиқатан ҳам жамиятнинг виждони, уйғоқ қалби бўлган чинакам журналист – давлат ва жамоат арбоби дейиш мумкин. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди.

Ўз навбатида, ахборот хизматларида ишлаётган минглаб журналистларнинг ҳам меҳнатларини эътироф этишни истардим. Бу соҳа вакилларининг меҳнатлари туфайли журналистиканинг овози дадилроқ жаранглаяпти, раҳбарлар ва журналистлар ўртасида соғлом, дўстона муҳит, тезкор диалог шаклланаяпти.

Шунингдек, ҳозиргина Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ атоқли журналист ва блогерлар, соҳа заҳматкашларини ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси номидан чин юракдан қутлайман!

Сўзим якунида барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, ҳамиша ижод завқидан роҳатланиб яшаш саодатини тилайман.

👉 @odiljon_tojiyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📬 Минглаб таклиф, фикр ва мулоҳазаларни ўзида акс эттирган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

📄 Қонун лойиҳаси юзасидан ўз ташаббусларингизни meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида, 1341 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига (Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 1-уй) юборишингиз ёки бевосита келган ҳолда тақдим қилишингиз мумкин.

☝️ Азиз ватандошлар ушбу жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз!

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Байрам муборак, азиз дўстларим!

Бугун мен учун алоҳида аҳамиятга эга сана – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар куни. Ҳар йили бу санини ўзгача кайфиятда кутиб оламан.

Ҳа, авлодлар алмашинаверади, ҳар бир авлод ўз сўзини тарихга муҳрлаб, навқирон ёшларга ўз ўрнини бўшатиб беради. Кўнглимдаги гап шуки, мен шу мантиқни сира тан олгим келмайди (🙈), ҳалиям ёшлар ташкилотида елиб-югуриб ишлаган кунларим, ажойиб жамоадошларим, биргаликда ўтказган серзавқ кунларимиз кўз ўнгимдан ўтаверади.

Ҳар бир давр ёшларнинг олдига муайян вазифа қўяди. Менинг қатъий фикримча, бугунги ёшларнинг тарихий миссияси – Учинчи ренессанснинг мустаҳкам пойдеворини қўйишдир. Бу ғоя замирида қандай буюк орзу ва мақсадимиз, ўзгариш ва янгиланишлар мужассам эканлигини изоҳлаш шарт эмас.

Энди, тан олгим келмаса ҳам ҳақиқат шуки, ёшлик билан хайрлашдик. Буёғи умрнинг авж палласи. Нималаргадир эришдим, нималаргадир улгурдим, яна нималарни қойил қилдим – буёғи билгичларга тан. Лекин, шу паллада туриб, ортимиздан келаётган ёш ва навқирон авлодга айтадиган икки оғиз сўзим бу:

Мақсадларни катта олинг, токи вақти етиб кексалик эшик қоққанда ёшликни нималарга сарфлаганингизни ўйлаб фаромушхотир бўлманг! Безавол ҳақиқатлар, мақсадлар, ғояларга умрни сарфлашни ўрганиш бугун жудаям муҳим.

Байрам муборак, Ўзбекистон ёшлари!

👉 @odiljon_tojiyev
#ШахсийФикр #Муҳокама

Конституциявий комиссия ўз ишини юқори суръатларда олиб бораяпти, муҳокамаларда айтилаётган фикрларни диққат билан ўқиб, таҳлил қилиб чиқилаяпти.

Нимага фалон фикрга муносабат билдирмаяпсизлар, нимага бу масалага эътибор қаратмаяпсизлар, деган сўровларга икки оғиз муносабат билдирмоқчи эдим. Комиссия учун ҳар бир фуқаронинг фикри, таклифи тенг қийматга эга. Кимларнингдир мулоҳазаси айрича қадр-қиммат касб этмайди.

Муҳокама ўз номи билан муҳокама. Фикрлар қарама-қаршилиги ва жўшқин ёндашувлар бўлиши табиий ҳол, аммо ҳамма нарсада меъёр бўлиши керак. Бу ҳам мамлакат аҳолисининг жараёнларда ниҳоятда фаол эканлигини ифода қилади.

👉 @odiljon_tojiyev
#Менинг_конституциям #Муҳокама

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси матнининг умумхалқ муҳокамаси қизғин давом этаркан, мен ҳам ўз фикрларимни билдириб бормоқчиман.

Конституциямизнинг илк моддасига “ижтимоий давлат” тушунчаси киритилди. Бу нима дегани? Нега айнан ҳозир давлатнинг бош мақоми сирасига “ижтимоий” сўзи қўшилмоқда?

“Ижтимоий давлат” тушунчаси биринчи марта ХIХ аср ўрталарида Лоренс фон Штейн томонидан илгари сурилган. У давлат ғояси тенглик ва эркинликни тиклаш, кам таъминланган синфларни бой ва кучлилар даражасига кўтариш, давлат “барча аъзоларининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини амалга ошириши, чунки бирининг ривожланиши бошқасининг ривожланишининг шарти ва натижасидир”.

Ижтимоий давлат – умумий тамойиллари (аралаш иқтисодиёт, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиш ва бошқалар) дунёнинг иқтисодий ривожланган аксарият мамлакатларида амалга оширилган модел.

Умуман, ижтимоий давлат – бу ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасига эришиш, ижтимоий тафовутларни юмшатиш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ моддий бойликларни адолатли тақсимлашга қаратилган давлат моделидир.

Ижтимоий давлатда таълим ва тиббиёт жуда катта аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан қарасак, олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 40 фоизга оширилди. Олий таълим муассасалари сони 2 бараварга оширилди, 2017 йилда республикада 72 та олий таълим муассасалари фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда 167 тани ташкил этмоқда.

Умуман олганда, Ўзбекистонни ижтимоий давлат деб эълон қилишга асослар яратилди.

👉 @odiljon_tojiyev
#Қорақалпоғистонда_нима_бўлган_эди

Кеча барчамиз жондўст қорақалпоқ заминида рўй берган воқеалар ривожини кузатдик. Хусусан, Конституциявий комиссия аъзолари ҳам вазиятни диққат билан кузатди, тармоқда янграётган фикрларни таҳлил қилиб борди. Бир гуруҳ популистлар провакацион ҳаракатлар натижа беришидан умид қилиб, шиорбозликка берилиб, халқни кўчага чиқишга чорлади.

Таъкидлаймизки, Конституциявий комиссия томонидан тақдим қилинган қонун лойиҳаси охир-оқибат Ўзбекистон халқининг, жумладан, Қорақалпоқларнинг ҳам орзу-интилишлари ифодаси бўлади. Оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга уринган иғвогарлар қорақалпоқ халқининг умумий фикрини ифода қилмайди.

Ҳужжат тор доирада муҳокама қилинмаяпти, умумхалқ муҳокамаси ўтказилаяпти. Шу омилнинг ўзиёқ давлатнинг очиқлик сиёсати, ҳар бир ишда халқ фикри билан ҳисоблашишини кўрсатади. Демократия ва ошкораликни оммавий тартибсизликка айлантириш қандай оқибатларга олиб келганига ҳозир ўнлаб мисоллаб келтиришим мумкин. Лекин, шусиз ҳам ҳаммасини ҳис қилиб турибсиз, деб ўйлайман.

Комиссия ушбу ҳолатга доир расмий муносабатини беради. Ҳозир эса қисқача қилиб бир гапни айтишимиз мумкин: халқ фикрини ифода қиладиган минбарлар, муҳокама майдонлари – провакаторларнинг ресурслари эмас.
Биз бу вазиятга янада жиддий ёндашишимиз лозимлигини тобора равшанроқ тушунаяпмиз.

👉 @odiljon_tojiyev
#Live #Конституция

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишяпти.

Тадбирни онлайн кўриш
____________________________________________

Очередное пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса начало свою работу. В ходе заседания депутаты рассматривают вопрос, связанный с всенародным обсуждением проекта Конституционного закона «О внесении изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан».

Онлайн просмотр мероприятия 👇

👉 @odiljon_tojiyev

https://youtube.com/c/OliyMajlisQonunchilikpalatasi
#Менинг_Конституциям #Муҳокама

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқилди.

Йиғилишда конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ иккита муҳим масала кўриб чиқилди.

Мажлисда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза билдиришда фуқароларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги, келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 15 июлгача узайтириш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирилган таклифларни инобатга олиш зарур деб топдилар.

Яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ кўрилди.

Одилжон Тожиев,
Конституциявий комиссия Матбуот котиби
Odiljon Tojiyev
#Менинг_Конституциям #Муҳокама Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ…
Oliy Majlis Nızamshılıq palatasınıń gezektegi májilisi bolıp ótti.

Onda deputatlar tárepinen “Ózbekstan Respublikasınıń Konstituciyasına ózgeris hám qosımshalar kirgiziw haqqında”ǵı Konstituciyalıq nızam joybarınıń ulıwmaxalıqlıq dodalawı menen baylanıslı másele kórip shıǵıldı.

Májiliste konstituciyalıq reformalar menen baylanıslı eki áhmiyetli másele kórip shıǵıldı.

Sózge shıqqanlar atap ótkenindey, Konstituciyalıq nızam joybarı boyınsha pikir bildiriwde puqaralardıń belsendiligi artıp, kelip túsip atırǵan usınıslar sanı barǵan sayın kóbeyip atırǵanlıǵı ulıwmaxalıqlıq dodalaw múddetin uzayttırıw zárúrligin júzege keltirmekte.

Joqarıdaǵılardan kelip shıǵıp, Nızamshılıq palatası tárepinen “Ózbekstan Respublikasınıń Konstituciyasına ózgeris hám qosımshalar kirgiziw haqqında”ǵı Konstituciyalıq nızam joybarı ulıwmaxalıqlıq dodalawınıń múddeti 2022-jıl 15-iyul sánesine shekem uzayttırıw haqqında qarar qabıl etildi.

Deputatlar Ózbekstan Respublikasınıń Prezidenti tárepinen Qaraqalpaqstan Respublikası Joqarǵı Keńesi deputatları hám de Qaraqalpaqstan Respublikası belsendileri menen bolıp ótken ushırasıwda bildirilgen usınısların inabatqa alıw zárúr ekeni atap ótildi.

Yaǵnıy Ózbekstan Respublikası Konstituciyasınıń 70, 71, 72, 74 hám 75-statyaları ózgerissiz qaldırılıp, ámeldegi normalardı saqlap qalıw maqsetke muwapıq dep tawıldı.

Odiljon Tojiev,
Konstituciyalıq komissiya Baspasóz xatkeri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сен #Менинг_конституциям
#Бирмиз #Бир_халқмиз

Юракда шундай буюк бир туйғу борки, у ҳақида баралла айтиб бўлмайди. Айтсанг, оҳори тўкиладигандек, қадри пасайгандек бўлади гўё!

Келажакка юзланиб айтгим келади:
СЕН омон бўл, кўзим қорачиғи!
СЕН боқийсан, буюклардан буюгим!
СЕН олтин остонамсан, умрим мазмунисан!
СЕН менинг Ватанимсан!

👉 @odiljon_tojiyev
#ХалқароҲаёт

Дўст синовли кунларда билинади, дейдилар. Қорақалпоғистонда нохуш воқеа рўй берганда, Ўзбекистон раҳбарияти олиб борган қатъий ва тезкор чораларни барча ҳамкорларимиз, қўшниларимиз қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Хусусан, Туркия Президенти жаноб Режеп Таййип Эрдоған бу вазиятда Ўзбекистон Президенти томонидан кўрилган барча чораларни қатъиян қўллаб-қуватлашини маълум қилди.

Бу – халқаро сиёсатда Ўзбекистонимизнинг обрўси, мавқеи мустаҳкам эканлиги ва мамлакатимизга нисбатан ишончли, дўстона муносабатлар шаклланганидан далолатдир.

👉 @odiljon_tojiyev
#ТинчликБўлсин #ВатанимизгаКўзТегмасин

Кейинги кунларда энг кўп дилимиздан ўтган сўз тинчлик сўзи бўлса керак. Қорақалпоғистон воқеалари, бугун Термизга келиб тушган снарядлар юракларимизда хавотир туйғусини уйғотди.

Лекин, менинг назаримда, бугун бу икки воқеадан ҳам оғирроқ, хавотирлироқ «порох тўлдирилган бочка» бор - нохолис ахборот.

Ҳа, аслида, ишламайдиган, реал ҳаётдан узоқ, мавжуд вазиятга тўғри баҳо бермайдиган қонунлар – энг катта мусибат. Бугун юзага келаётган жуда кўп муаммоларнинг илдизлари мана шу ерда, десам, ўйлайманки, фикримнинг тагзамирини яхши илғайсиз.

Янгиланадиган Конституциямиз – Ўзбекистон қонунчилиги моҳияти ва мазмунини янгилайдиган, мамлакатда мутлақ қонун устиворлиги даврини бошлаб берадиган, ўлкада ҳуқуқ фалсафасини ўзгартирадиган, мамлакатимизнинг ҳозирги умумий ижтимоий тафаккурини ўзида мужассам қиладиган олий ҳужжат бўлиши учун ишлаяпмиз. Программа максимум – шу.

👉 @odiljon_tojiyev
#Халқаро_ҳаёт #АҚШ #Нуқтаи_назар

АҚШ ва Россия бугун дунёда кучлар балансини белгилашга мойил мамлакатлар сирасига киради. Хусусан, қайсидир давлатда конфликт пайдо бўлса, сиёсий ориентр олиш учун бу икки давлат ва уларнинг тарафдорлари ўртасида ахборий кураш, позицион баҳслар бошланишини яхши биласиз.

Эътибор берган бўлсангиз, бу икки давлатнинг Қорақалпоғистон воқеаларига муносабати, нуқтаи назари деярли бир хил. Улар Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашларини баён этишди. Бу – ўзбек дипломатиясининг ютуғи.

Мавзуга қайтиб, шуни айтишим мумкинки, бугунги кунда Конституциявий комиссия аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари давом этаётган умумхалқ муҳокамаси мобайнида келиб тушаётган таклифлар ва мулоҳазаларни фаоллик билан умумлаштириб, таҳлил қилиб боришмоқда. Қамровни тасаввур қилишингиз учун битта рақамни айтмоқчиман: шу кунга қадар, Конституциявий ислоҳотлар юзасидан интернетда эълон қилинган ахборот материаллари фойдаланувчилар томонидан 135 млн. мартадан ортиқ кўрилган ва 56 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

👉 @odiljon_tojiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МенингКонституциям #Муҳокама

Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни йўллаш давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, умумхалқ муҳокамаси 15 июлга қадар давом этади.

Сиз ҳам фаол бўлинг, фикрингизни баралла айтинг! Токи бош қонунимиз халқимизга тушунарли, энг муҳими халқона, инсон-жамият-давлатга хизмат қиладиган ростмана ҳужжат бўлсин.

Таклиф билдириш учун 👇

1.
http://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

👉 @odiljon_tojiyev
​​#Интервью #МенингКонституциям

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири билан Коституциявий ислоҳотларнинг бориши юзасидан суҳбатлашдик.

Асосий мавзулар, айрим фактлар:

— Таклифлар сони ўсиши
динамикасига эътибор қаратадиган бўлсак, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганида ҳам, унинг умумхалқ муҳокамасида ҳам халқимиз фикр, таклиф билдиришда ўз фаоллигини, юксак ҳуқуқий маданиятини намоён қилмоқда.

— Таклифлар Конституциявий қонун лойиҳасининг моддалари кесимида таснифланиб, таҳлил қилинмоқда. Келиб тушаётган таклифларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, энг кўп таклифлар лойиҳанинг 1, 26, 40, 41, 90, 99, 100, 101 ва 102-моддалари бўйича келиб тушмоқда.

— Маълумот ўрнида айтиш керакки, таклифларни берган энг кичик ёш – 17 ёш бўлса, энг катта ёш – 95 ёшни ташкил этади. Конституциявий ислоҳотлар жараёнида жамиятимиздаги барча қатлам вакиллари Ватанимиз ва халқимиз тараққиётига бефарқ бўлмай, ўз ташаббусларини фаол равишда илгари суришаётганлиги қувонарли ҳолдир

— Ўрни келганда айтиш керак,
Конституциявий комиссия аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалардан чуқур ташвишланди. Нукус шаҳрида юз берган тартиббузарликлар оқибатида ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

👉 @odiljon_tojiyev

Тўлиқ ўқиш учун ҳавола қуйида: 👇
https://bit.ly/3nL7zMr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас айёмингиз муборак бўлсин!!!

👉 @odiljon_tojiyev